Олий суд | Расмий канал
12.4K subscribers
26.4K photos
9.58K videos
18 files
21.9K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
1-3 август кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси бошлиғи Азиз Абидов Феникс шаҳрида (Аризона штати, АҚШ) ўтказилган АҚШ штатлари Олий судларининг оммавий ахборот ва коммуникациялар бўйича ходимларининг конференцияси (Annual Meeting CCPIO) да иштирок этди.

Уч кун давомида анжуман иштирокчилари суд коммуникацияларининг ривожланиши, ўзгариши ва аҳамияти, хусусан, фуқароларнинг судлар ҳақидаги фикрлари ва бу борадаги ишончли ахборотни олишга доир масалаларни муҳокама қилди.

Шунингдек, ҳамкасблар оммавий ахборот воситаларининг бугунги кундаги холати хусусида фикр юритишди.

Конференция доирасида босқичма-босқичли суд репортажини тайёрлаш бўйича тажриба алмашилиб, мультимедиа соҳасида ишлашга оид тавсиялар ҳамда вужудга келадиган турли хил медиахолатларда ишлаш усуллари билан ўртоқлашилди.

Шу билан бирга иштирокчиларнинг оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик билан шов-шувли ишлар бўйича муваффақиятли ишлаши бўйича таклифлар берилди.

Бундан ташқари журналистика таълими ривожланиши ва судлар фаолиятини ёритишдаги тенденцияларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Рақамли коммуникациялар стратегиясини ишлаб чиқиш, судлар веб-сайтларини режалаштириш ва юритиш, хабарлар мониторинги, ахборот тарқатишдаги масъулият, салбий ва ноаниқ шарҳларга нисбатан муносабат, ёлғон ахборотни қуролсизлантириш, ижтимоий тармоқларда ахборот яратиш масалалари ҳам конфренция кун тартибидан ўрин олди.

Мазкур анжуман ҳар йили ўтказилиб борилади. Бу йилги тадбирнинг аҳамиятли жиҳати шундаки, унда илк бор бошқа давлат, яъни фақатгина Ўзбекистон вакили қатнашди.

Вакилимизнинг конференциядаги иштироки АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) кўмагида амалга оширилди.

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида чемпионликни қўлга киритган жамоамиз билан телефон орқали мулоқот қилиб, уларни ушбу буюк ғалаба билан қизғин табриклади.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш ва диверсификация қилиш бўйича тақдимот билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о развитии и диверсификации международных транспортных коридоров.

#Mirziyoyev #taqdimot #transport #eksport

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёевнинг шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига табриги

Поздравление Президента Шавката Мирзиёева членам сборной команды Узбекистана по шахматам

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Идоралараро ҳамкорлик меморандуми оилавий ажримлар камайишига хизмат қилмоқда

Навоий вилоят ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва криминоген вазиятга таъсир этувчи ижтимоий маиший муаммоларни бартараф қилиш, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш борасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар йўл харитасининг 13.7 бандида оилавий ажримлар масаласига судлар томонидан алоҳида эътибор қаратилиб, уларни яраштириш ва муаммоларини ҳал этиш чораларини кўриб бориш белгиланган.

👉 Батафсил

Сайт I Telegram I Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бандихон ва Олтинсой туманларида ўтказилган сайёр суд мажлисларида бир гуруҳ шахслар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди

Сайт I Telegram I Facebook