Олий суд | Расмий канал
12.4K subscribers
26.4K photos
9.58K videos
18 files
21.9K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Бугун Сирдарё вилоятида фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида Республика ишчи гуруҳи томонидан ташкил этилган суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий сайёр қабуллар ўтказилди.

Тадбирда Олий суд раисининг биринчи ўринбосари Р. Маҳмудова ва Олий суд судьялари иштирок этаяпти.

Куннинг биринчи ярмида Сирдарё ҳамда Сайхунобод туманлари аҳолиси Сирдарё туманида қабул қилиниб, фуқароларнинг соҳага оид мурожаат ва муаммолари ўрганилди.

Жумладан 16 нафар фуқаро қабул қилиниб, шундан 10 нафари жиноят ишлари бўйича, 5 нафари фуқаролик ишлари бўйича, 1 нафари иқтисодий ишлар буйича судларга оид мурожаатларни ташкил этади. Мурожаатлардан 8 таси юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди, 6 та мурожаат бўйича кассация тартибида шикоятлар Олий суд томонидан кассация тартибида хал қилиш учун қабул қилинди, ушбу мурожаатларнинг барчаси қаноатлантирилиб, тегишли судлов хайъатига кўриб чиқиш учун ўтказилди ҳамда қайта ўрганиш мақсадида фуқароларнинг 2 та аризаси қабул қилинди.

Куннинг иккинчи ярмида Гулистон шаҳрида давом этган оммавий қабулларда Гулистон шаҳри, Гулистон ва Боёвут туманлари аҳолисининг мурожаатлари ўрганилди.

Хусусан 26 нафар фуқаролар мурожаатлари эшитилиб, қабул қилинди. Шундан 21 таси жиноят ишлари бўйича, 4 таси фуқаролик ишлар бўйича, 1 таси маъмурий ишлар буйича судларга оид мурожаатларни ташкил этади. 13 нафар фуқаронинг оғзаки мурожаати, 7 нафар фуқаронинг ёзма мурожаатлари қабул қилиниб, 6 нафар шахсга нисбатан сайёр суд мажлиси ўтказилди. Мурожаатлардан 13 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилиб, 6 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилиб, қаноатлантирилди. 3 та мурожаат бўйича кассация тартибида шикоятлар Олий суд томонидан кассация тартибида хал қилиш учун қабул қилинди, ушбу мурожаатларнинг барчаси қаноатлантирилиб, тегишли судлов хайъатига кўриб чиқиш учун ўтказилди ҳамда қайта ўрганиш мақсадида фуқароларнинг 4 та аризаси қабул қилинди.

Шунингдек сайёр қабуллар давомида ўтказилган сайёр суд мажлисларида жиноят ишлари бўйича Сайхунобод туман суди томонидан 4 нафар, жиноят ишлари бўйича Гулистон туман суди томонидан 2 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.

Қабул давомида фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларининг айримларига шу жойнинг ўзида ечим топилган бўлса, қўшимча ўрганиш ва муддат талаб этадиган масалалар масъул ташкилотлар томонидан назоратга олинди.

Оммавий сайёр қабуллар эртага Мирзаобод тумани ва Янгиер шаҳрида давом этади.

Сайт I Telegram I Facebook
Суд имәраты қайта реконструкциядан шықты

Имәраттыӊ ашылыў салтанатында Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеӊеси Баслығыныӊ орынбасары А.Давлетов сөзге шығып, жыйналғанларды жақынласып киятырған мүбәрек Рамазан айы ҳәм суд имәратыныӊ пайдаланыўға тапсырылыўы менен қызғын қутлықлады.

Толық мағлыўмат 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Озиқ-овқат маҳсулотлари импорти учун аввал берилган имтиёзли маблағларни қайтариш муддати йил якунига қадар узайтирилди.
Республика штаби ва ҳудудий штабларга бозордаги нарх-навони кундалик ўрганиб, маҳсулотларни аҳоли талабига қараб қўшимча етказиб бериш топширилди.
Ташқи хавф-хатарлар таъсирини камайтириш мақсадида тадбиркорларни қўшимча қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по обеспечению макроэкономической стабильности.
Срок возвращения льготных средств, выделенных для импорта продовольственной продукции, продлен до конца года.
Республиканскому и региональным штабам поручено ежедневно отслеживать цены на рынке и принимать меры по дополнительным поставкам исходя из спроса.
Анонсированы меры дополнительной поддержки предпринимателей для снижения влияния внешних рисков.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #barqarorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Korrupsiyaga qarshi birgalikda kurashamiz

Batafsil 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Ердан фойдаланиш тартиби тушунтирилди

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Суд раиси маҳаллада

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг раиси Ориф Пардаев “Ўрта Хўжа Саъд” маҳалласида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, қабул қилинган суд ҳужжатларини фуқароларга тушунтириш, одил судловни амалга ошириш жараёнлари ҳамда тизимда амалга оширилган ислоҳотларни кенг халқ оммасига етказиш мақсадида халқ билан очиқ мулоқот ўтказди.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Коррупция – бу занглаш, емрилиш ва чириш деганидир

Коррупция – бу жамият ва ҳаётни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллатдир. Бу иллат эса демократия ва қонун устуворлигига путур етказади, инсон ҳуқуқлари бузилишига, қонунчиликнинг издан чиқишига, шунингдек, бозор иқтисодиёти ривожига тўсқ бўлиб, ҳаёт сифатини ёмонлаштириш ҳамда одамлар хавфсизлигига таҳдид соладиган салбий ҳолатларнинг юзага келишига сабаб бўлади.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook