☝️#Халқаро_олимпиада #IJSO #Departament
Tабиий фанлар бўйича ўсмирлар олимпиадаси
(International Junior Science Olympiad, IJSO)
Ушбу олимпиадада 15 ёш ва ундан кичик ўқувчилар иштирок этадилар. Бу олимпиадада физика, биология ва кимё фанлари бўйича ўқувчиларнинг билим ва кўникмалари синаб кўрилади. Ўқувчилардан учта фанни бирдек мукаммал билиш талаб этилгани боис, ушбу олимпиадани мураккаб ва ўзига хос деб таснифлаш мумкин.
✅ Ҳар бир иштирокчи давлатдан 6 нафар иштирокчи ва 3 нафар жамоа раҳбари ва етакчилардан иборат гуруҳ юборилади. Ушбу нуфузли олимпиада 2004 йилдан бери ҳар йили декабрь ойида ўтказиб келинади. Илк бор Индонезия давлатида бўлиб ўтган.
Ўтган 2019 йилги 16-IJSO олимпиадаси 3-12 декабрь кунлари Қатар давлатининг Доҳа шаҳрида бўлиб ўтди. Унда 70 та давлатдан келган 400 нафардан ортиқ ўқувчилар иштирок этди. 17- Халқаро табиий фанлар бўйича ўсмирлар олимпиадаси IJSO 2020 – Германия давлатида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
🇺🇿Ўзбекистон иштироки: IJSO табиий фанлар бўйича ўсмирлар ўртасида Қатар давлатида бўлиб ўтган олимпиадада мамлакатимиз вакиллари 2019 йил илк маротаба иштирок этиб, битта бронза медалга сазовор бўлишди.
📄Назорат материаллари: Олимпиада турли кунларда ўтказиладиган 3 та турдан иборат:
👉1-босқич: тест
👉2-босқич: назарий саволлар
👉3-босқич: экспериментал турларни ўз ичига олади. Иштирокчилар физика, кимё ва биология бўйича амалий тажрибаларни ўтказишади.
👉1- турда - қатнашчилардан 30 та саволга жавоб беришлари сўралади, улардан 10 таси физика, 10 - кимё ва 10 - биологияга бағишланган.
👉2- назарий турда - ҳар бир иштирокчи гуруҳ кимё, физика ва биологияда бир нечта муаммоли масалаларни ҳал қилиши керак. Назариядаги барча фикрлар индивидуал таснифга ўтади.
👉3-экспериментал турда - вазифа сифатида, физика, кимё ва биология бўйича билимларни талаб қиладиган тадқиқотлар ўтказиш таклиф этилади.
Уч кишидан иборат жамоалар экспериментал турда қатнашадилар. Унинг натижалари одатда рақамлар, жадваллар ва графикалар шаклида тақдим этиладиган экспериментга қўшимча равишда, иштирокчиларга эксперимент билан боғлиқ бўлган бир қатор тест, назарий саволларга жавоб бериш таклиф этилади. Одатда, меҳнат тақсимоти (топшириқлар) шу 3 кишидан иборат жамоага бўлинади: бири асбоб-ускуналар билан ишлайди, бошқаси назарияни ҳисоблаш билан машғул бўлади, учинчиси эса, тестларни ечиш вазифаларни бажарадилар.
🥉Ўзбекистон терма жамоаси натижалари: 2019-йилдаги олимпиада натижаларига кўра, Ўзбекистон терма жамоасидан Муҳаммадризо Мажидов бронза медаль совриндори деб топилди.
✅ Ушбу олимпиада барча жалб қилинган ўқувчиларнинг жамоавий ҳаракатлари натижаси бўлиши керак. Ушбу танловнинг мақсади ўқувчиларни ёшлигиданоқ табиий фанлар ихлосмандлари қаторига жалб қилишдир. Бундан ташқари, у илмий ишларда устунликка эришишга ёрдам беради ва мукофотлайди ҳамда иқтидорли ўқувчиларни табиий фанлар бўйича иқтидорларини янада ривожлантиришга рағбатлантиради.
Қуйида 2019 йилда бўлиб ўтган олимпиададан видеолавҳа тақдим этилади:
https://youtu.be/pMoEMerh3p8
Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.me/olimpdep

YouTube
IJSO 2019 QATAR
☝️#Халқаро_олимпиада #IBO #Departament
Халқаро биология олимпиадаси
(International Biology Olympiad)
15 ёшдан кичик ва 20 ёшдан катта бўлмаган мактаб ўқувчилари ўртасида ҳар йили биология фанидан ўтказиладиган нуфузли халқаро олимпиада ҳисобланади.
✅Олимпиадада иштирок этиш учун ҳар бир давлатдан 4 нафар иштирокчи ва 2 нафар жамоа раҳбаридан иборат миллий терма жамоа шакллантирилади ва одатда мазкур 4 нафар ўқувчилар шу давлатнинг миллий олимпиадаси ғолиблари орасидан сараланади. Ушбу олимпиада 1990 йилдан бери ҳар йили июль ойида турли давлатларда ўтказиб келинмоқда. Илк маротаба олимпиада Чехословакия давлатида ўтказилган ва унда 6 нафар терма жамоа иштирок этган. Бугунги кунга келиб олимпиадада 80 га яқин турли мамлакат терма жамоалари мунтазам қатнашиб келмоқда. 2019 йилда Халқаро биология олимпиадаси Венгриянинг Сегет шаҳрида бўлиб ўтди. Бу йилги 31- Халқаро биология олимпиадаси (IBO) 2020 йил 3-11 июль кунлари Япониянинг Нагасаки шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган.
🇺🇿 Ўзбекистон иштироки: Ўзбекистон терма жамоаси 1997 йилдан буён иштирок этиб келмоқда.
📄Назорат материаллари: Олимпиаданинг расмий тили - бу инглиз тилидир. Ташкилий қўмита томонидан тайёрланган назорат материаллари ва баҳолаш мезонлари барча терма жамоалар раҳбарлари олдида муҳокама қилинади ва тасдиқланади.
Барча иштирокчилар индивидуал тартибда баҳоланади. Олимпиадада биологиянинг бир неча асосий йўналишлари: ҳужайра биологияси, молекуляр биология, ўсимлик анатомияси ва физиологияси, ҳайвонлар ва одамларнинг анатомияси ва физиологияси, этология, генетика ва эволюция, экология, биосистематикадан синовлар ўтказилади.
Олимпиада 2 босқичда ўтказилади:
👉1-босқич - амалий-лаборатория топшириқлари.
👉2-босқич - назарий саволлар.
Жорий йилги IBO-2020 халқаро биология олимпиадасида назорат материаллари қуйидаги тартибда берилиши белгиланган:
👉1-босқичда биологиянинг қуйидаги 3 та йўналишига оид:
а) Ҳайвонлар физиологияси, гистологияси ва ривожланиш биологияси (3 соат); б) Ўсимликлар биологияси (1,5 соат); в) Биоинформатика (1,5 соат) амалий-лаборатория топшириқлари ўтказилади.
👉2-босқичда бериладиган барча назарий саволлар биологиянинг асосий йўналишига асосланади ва бу босқичда ўқувчиларнинг биология фанига оид билимларидан ташқари чуқур мантиқий фикрлаш, кучли математик ҳисоблаш малакалари синовдан ўтказилади.
Олимпиада 2 кун мобайнида ўтказилиб, ҳар бир босқич учун 6 соатдан вақт ажратилади. Ғолиб ва совриндорлар баллар кетма-кетлигида аниқланади. Жами иштирокчиларнинг 10 фоизи олтин, қолган 20 фоизи кумуш, қолган 30 фоизи бронза медалларига сазовор бўладилар.
💵 Рағбатлантириш:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4306-сонли қарорига асосан ушбу халқаро олимпиадада ғолиб бўлган ўқувчилар, уларнинг ўқитувчилари учун пул мукофотлари (ҳамда устамалар) берилиши белгиланган.
🥈🥉Ўзбекистон терма жамоаси натижалари: Терма жамоамиз 1997-2018 йилларда жами 1 та кумуш, 5 та бронза медалларни қўлга киритган бўлса, биргина 2019 йилнинг ўзида Ўзбекистон тарихида биринчи марта мазкур олимпиадада бирданига 3 та бронза медаль қўлга киритилди.
Бу албатта Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшларга билдирган ишончининг ижобий натижасидир. Юртимиз ифтихорлари: Худойбердиев Шароф (БРОНЗА, 1997, Ашхобод, Туркманистон); Худойбердиев Шароф (БРОНЗА, 1998, Киль, Германия); Қосимов (БРОНЗА, 1998, Киль, Германия); Алиев Алишер (БРОНЗА, 1999, Уппсала, Швеция); Аширов Азиз (БРОНЗА, 2000, Анталия, Туркия); Тургунов Жахонгир (БРОНЗА, 2000, Анталия, Туркия); Алиев Алишер (КУМУШ, 2000, Анталия, Туркия); Қудратова Хосиятхон (БРОНЗА, 2019, Сегет, Венгрия); Эгамов Хусен (БРОНЗА, 2019, Сегет, Венгрия); Валижонова Саида (БРОНЗА, 2019, Сегет, Венгрия)
Қуйида 2019 йилда Венгриянинг Сегет шаҳрида бўлиб ўтган олимпиададан видеолавҳани тақдим этамиз: https://youtu.be/HEMKDZQ-wl0 Каналга уланиш: 👇

IBO2019 Aftermovie FINAL
30th International Biology Olympiad, Szeged, Hungary, with closing and medal-awarding ceremony
☝️#Халқаро_олимпиада #IPhO #Departament Халқаро физика олимпиадаси
(International Physics Olympiad, IPhO)
20 ёшдан катта бўлмаган мактаб ва академик лицейларнинг юқори синф ўқувчилари ўртасида ҳар йили ўтказиладиган халқаро фан олимпиадасидир.
✅ Олимпиадада иштирок этиш учун ҳар бир давлат 5 нафар иштирокчи ва 2 нафар жамоа раҳбаридан иборат миллий терма жамоани шакллантиради. Мазкур 5 нафар ўқувчилар ўз давлатида миллий олимпиада ғолиблари ичидан сараланади. Олимпиада 1967 йилдан бери турли давлатларда ўтказиб келинмоқда. Илк маротаба олимпиада Польша давлатида ўтказилган. Бугунги кунга келиб, унда 5 қитъанинг 90 га яқин турли мамлакат терма жамоалари мунтазам қатнашиб келмоқда. 2019 йилда Халқаро физика олимпиадаси Исроилнинг Тель-Aвив шаҳрида бўлиб ўтган бўлса, 2020 йилда 51-Халқаро физика олимпиадаси IPhO-2020 июль ойида Литвада ўтказилади.
📄Назорат материаллари: Олимпиаданинг расмий тили - бу инглиз тилидир. Ташкилий қўмита томонидан тайёрланган назорат материаллари ва баҳолаш мезонлари барча терма жамоалар раҳбарлари олдида муҳокама қилинади ва тасдиқланади. Шундан сўнг, терма жамоаларнинг раҳбарлари назорат материалларини ўзларининг давлат тилларига таржима қиладилар.
Олимпиада 2 босқичда ўтказилади:
👉1-босқич: амалий-лаборатория топшириқлари.
👉2-босқич: назарий саволлар.
Ҳар бир босқич учун 5 соат вақт берилади.
Барча иштирокчилар индивидуал тартибда баҳоланади. Ғолиб ва совриндорлар баллар кетма-кетлигида аниқланади. Жами иштирокчиларнинг 8 фоизигача олтин, қолган 17 фоизигача кумуш, қолган 25 фоизигача бронза медаллари топширилади.
🥉🇺🇿Ўзбекистон терма жамоаси натижалари: Терма жамоамизда ҳозирча битта бронза медаль бор. Ушбу медаль 2018 йил Португалиянинг, Лиссабон шаҳрида бўлиб ўтган олимпиадада Ҳофизов Умиджон томонидан қўлга киритилган.
Ушбу олимпиада бўйича келажакдаги мақсадларимиз мактаб ўқувчиларининг тайёргарликларини тўғри ташкил қилиб, медаллар нуфузини яхшилашдан иборат.
💵 Рағбатлантириш: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4306-сонли қарорига асосан ушбу халқаро олимпиадада ғолиб бўлган ўқувчилар, уларнинг ўқитувчилари учун пул мукофотлари (ҳамда устамалар) берилиши белгиланган.
Қуйида 2019 йилда Исроилнинг Тель-Авив шаҳрида бўлиб ўтган олимпиададан видеолавҳани тақдим этамиз: https://youtu.be/D4jkvtSh088 Каналга уланиш: 👇

9 Days in Israel - The IPhO 2019 Video
9 Days in Israel - The IPhO 2019 Video