Odiljon Tojiyev
7.87K subscribers
268 photos
106 videos
273 links
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Одилжон Тожиевнинг расмий канали

https://taplink.cc/odiljon.tojiyev
Download Telegram
КОМИССИЯ ҚИЗҒИН ИШ УСТИДА

Хабарингиз бор, 20 май куни Олий Мажлис
Сенати Кенгаши ва Қонунчилик палатаси Кенгашининг қўшма мажлисида Ўзбекистон Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия тузилди.

Шу муносабат билан бизга тармоқларда мурожаат қилишаяпти. Яъни, одамлар Кенгаш аъзолари бугун нималар билан банд эканлиги ва олдинда турган жараён ҳақида маълумот беришимизни сўрашмоқда.

Кенгаш аъзолари айни пайтда шу кунларда бўлиб ўтиши кутилаётган биринчи умумий ишчи йиғилишга тайёргарлик кўришмоқда. Мажлисда Конституциявий Кенгашнинг ишлаш тартиби, механизмлар муҳокама қилинади ва вазифалар, аниқ муддатлар белгиланади.

Мажлис баробарида журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани ўтказишга ҳам тайёргарлик кўраяпмиз.

Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларни диққат билан кузатаяпмиз, ҳар бир эътиборли таклиф ва фикрни кўздан қочирмасликка интилаяпмиз. Умумий мақсадимиз битта – янгиланаётган Конституциямиз фақат ва фақат олийжаноб, меҳнаткаш халқимизнинг бугунги орзу-истаклари намоён бўладиган ҳаётбахш ҳужжат бўлиши шарт.

#Менинг_Конституциям #Очиқлик #Шаффофлик #сен_билан_бирмиз #ҳаммамиз_бирга

👉 @odiljon_tojiyev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сен #Менинг_конституциям
#Бирмиз #Бир_халқмиз

Юракда шундай буюк бир туйғу борки, у ҳақида баралла айтиб бўлмайди. Айтсанг, оҳори тўкиладигандек, қадри пасайгандек бўлади гўё!

Келажакка юзланиб айтгим келади:
СЕН омон бўл, кўзим қорачиғи!
СЕН боқийсан, буюклардан буюгим!
СЕН олтин остонамсан, умрим мазмунисан!
СЕН менинг Ватанимсан!

👉 @odiljon_tojiyev