Одамлар Орасида
3.82K subscribers
7.57K photos
8.07K videos
5 files
20.8K links
Реклама учун : +99893 396 20 04
Download Telegram
ОРГАНИК БУҚОҚҚА ФОЙДАЛИ

КОРЕЯДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН ТАРКИБИ 100%  ҲАЛОЛ БУҚОҚ ДОРИ


✔️ ЙОД ЕТИШМАЙДИГАН ЮРТЛАРДА ЯШОВЧИЛАРГА КУНДАЛİК ЙОДНИ ЕТКАЗİБ БЕРАДИ.

✔️ БУҚОҚНИНГ 1-2-3 ТУРЛАРИНИ   ДАВОЛАЙДИ.

( ОРГАНИЗМИ КЎП ЙОД. ИШЛАБ ЧИҚАРАДИГАН ТОКСИК БУҚОҚ КАСАЛЛАРИГА ИЧИШ МУМКИН  ЭМАС)

✔️НЕРВ СИСТЕМАСИНИ ЯХШИЛАЙДИ
КЎЗ УЧУН  ФОЙДАЛИ
✔️ ЮРАК ФАОЛИЯТИНИ ЯХШИЛАЙДИ
✔️ ХОТИРАНИ МУСТАҲКАМЛАЙДИ
✔️ ТЕРИГА, СОЧ ТЎКИЛИШИДА ҲАМ ЖУДА ФОЙДАЛИ ҲИСОБЛАНАДИ.
✔️ ТЕРЛАШНИ ҚОЛДИРАДИ

☝️ КАТТАЛАР ВА БОЛАЛАР ИЧИШИ МУМКİН.

ҲАР КУНИ 1 ТАБЛЕТКАНИ, НОНУШТАДАН 30 ДАҚИҚА ОЛДИН, ОЧ ҚОРИНГА ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИНАДИ.

Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси 42 уй. Амрli fy  ду‌кони.
(Мўлжал ЧОРСУ ГУМ рўпараси)

📞+99878 120 07 70
     + 99890 927 86 38
    +99893 396 20 04

Канал иловаси👉 @ecotib_uz
Саҳобалар ҳар куни эрталаб ризқ учун уйдан чиқишар экан, аёллари "Бизга ҳаром луқма олиб келманг. Биз жаҳаннамда азоблангандан кўра оч қолишни афзал кўрамиз!" деган эканлар.

Қанийди, ҳар биримизнинг уйимиздан чиқишимизда аҳли аёлимиз шундай деса!!! Қанийди, ҳар бир вазир, ҳар ҳоким, ҳар бир раҳбарнинг аёли шундай деса!!!

Балки, бугунгидек хор бўлмасмидик... Балки, халқнинг ҳаққи банчалик таланмас эдими... Балки, бир-биримизнинг ҳаққимиздан ҳазар қилган бўлар эдикми...

Эрингизга Аллоҳнинг ажри ва азобини эслатувчи бўлинг, муҳтарама аёллар!

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Тунда уйга кириб келган ўғрилар:
— Бизга олтин керак!
Уй эгаси:
— Қанча керак?
Ўғрилар:
— 100 кило!
Уй эгаси:
— 110 килолиги бор, бўладими?
— Ҳа бўлади! Олиб чиқ!
Хотинини чақириб:
— Олтиной, чиқ! Сенга келишибди

Шундан кейин бу ўғриларни ҳеч ким кўрмабди.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Ароқ ичиш, сигарет чекиш пуллик — намоз ўқиш текин...

Фоҳишага бориш пуллик — аёлига бориш текин...

Туни билан дискотекада ҳаром ишлар қилиб юриш пуллик — нафл ибодатлар текин...

Аллоҳнинг қудратини қарангки, жаҳаннамга киришни пуллик қилиб қўйган, Жаннатни эса текин!

Энди пулингизга нима сотиб олаётганингизни фикр қилаверинг!!!

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Ўликлар қабрларида маҳбус ҳолларида тириклигида қилган (ножўя) ишларидан минг пушаймондирлар.
Тириклар эса дунёда туриб қабр аҳллари минг пушаймон қилаётган ишларда қирпичоқ бўлмоқдалар.
Ўликлар қайтмайдилар, тириклар эса ибрат олмайдилар.
Ё Аллоҳим! Бизни ғафлатдан уйғот».

Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ғазо имтихон эди. Ундан ғазоликлар ўтди, инсоният эса йўқ.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Бу бўлиб ўтган воқеъани газетадан ўқиганимга ўн йилча бўлди шекилли. Газета номи ҳам, кишилар исми, яшаш жойлари ҳам хозир эсимда йўқ. Ҳотирамда қолганича, эслаб ёзишга ҳаракат қиламан...
Ҳикоямиз қаҳрамонларидан бири рус қизо, иккинчиси америкалик инглиз йигити бўлади.
Иккаласи интернет орқали танишиб қолади. Бирор йиллар тармоқ орқали гаплашиб юради. Кейин инглиз рус қизига турмушга чиқишни таклиф қилади ва қиз рози бўлади. Келишилган кунда қиз дугоналари билан уни тайёрагоҳга кутиб олишга боради ва...
Не кўз билан кўришсин-ки, эски-туски, йиртиқ-ямоқ кийимларда дайдилардай кийиниб олган йигит чиқиб келади. Қиз ҳайратдан қотиб қолади. Уни кўриб йигит "сени тушунаман, истасанг хозироқ қайтиб кетишим мумкин" дейди. Қиз ўзини қўлга олиб, "йўқ, кетма, мен сенга ваъда берганман, қишлоғимизга борамиз, ота-онам билан таништираман, бу аҳволда боришинг яхши эмас, сенга аввал кийим сотиб олишимиз керак" дейди. Шериклари уни фикридан қайтаришга уринади, "Дугонажон, ўйлаб иш қил, бу дайдини нима қиласан, бошинга урасанми? Агар бунақага турмушга чиқмоқчи бўлсанг, ўзимиздаям тиқилиб ётибди-ку" дейди. "Мен ваъда берганман, мени деб келди. Энди мен қайтариб юбормайман" деб, уларга рад қилади. Йигитга кийим олишади, ҳаммомга тушуришади, кийинтиришади, кейин поездга чиқиб, қишлоқларига кетишади. Қизнинг дугоналари ота-онасини воқеъадан хабардор қилиб қўйишади. Қиз уларга ҳам қаттиқ туриб олади. "Иш топамиз, биргаликда ишлаймиз, вақт ўтиб, ўзимизни ўнглаб оламиз" дейди. Ва ниҳоят ота-онаси ҳам ноилож рози бўлади. Орадан қанчадир муддат ўтгач, йигит қизга рус совуғига чидамаяпганини айтиб, юртига бориб, тўй ўтказиб келишни таклиф қилади. Қиз рози бўлади, ота-онасини ҳам кўндиради, чипта олишади. Учоққа чиқишса, бу оиладан бошқа ҳеч ким бўлмайди. Стюардессалар ҳам жуда илтифот билан муомала қилади. Қиз ҳам, бошқалар ҳам ҳайрон бўлиб, йигитдан сўрайди. Йигит ўзи ҳам ҳайронлигини, нега бундоқ бўлганини тушунмаётганини айтади, "эҳтимол бошқа сафарга чиқувчилар бўлмагандир" дейди. Учоқ Американинг қайсидир шаҳрига қўнганда жуда кўпчилик гуллар билан кутиб олади. Тайёрагоҳдан ташқарига чиқишганда қимматбаҳо мошиналар кортежи бўлади. Йигит ҳайрон бўлиб "булар бизни ким биландир адаштиришяпти" дейди. Мошиналар бир ҳашаматли виллага бориб тўхтайди. Хизматкорлар парвона бўлиб, югириб-елади. Ўша куни бу дабдабали саройда қолишади. Эртасига эрталаб нонушта пайтида йигит қайнотасига бир ҳужжатлар тўпламини узатади ва "бу-қизингизнинг дайди бир инсонга берган ваъдаси устидан чиққани ва садоқати учун мендан сизга ҳадя" дейди. Ҳужжатлар ичида бир уй ва Детройтдаги жуда катта автомобил савдоси дўконининг ҳужжатлари бўлади ва "мен сизларни синадим, шундай қиз ўстирганингиз учун сизларга раҳмат" дейди. Кейин билишса, бу киши бир бадавлат савдогар бўлади. Учоқдаги ўринлар ҳам келадиган кунлари тўлалигича атайин банд қилинган бўлади...

Газетадаги ёзилган маълумотлар асосида
Салим АЙЮБИЙ

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
КЎЗИ КЎР АВЛИЁ

🍃 Йўқсил шайхлардан бири кўзи ожиз пирнинг уйида “Қуръон” турганини кўрди. Ўзича: “Бу ерда “Қуръон”нинг нима кераги бор. Бу одам кўр бўлса”, деди. Шу ўй оромини ўғирлади. “Бу ерда шу кўрдан бошқа ҳеч ким йўқ, бу қандай синоат? Яхшиси ҳеч нарса сўрамай, сабр қилай, сабр билан ниятимга етай”, деди. Тун ярмида “Қуръон” ўқиётган овозни эшитди. Ўрнидан сакраб турди-ю шу ажиб манзарани кўрди: кўр пир “Қуръон” ўқиётган еди! Тўғри ўқиётган эди. Сабрсизланган шайх беихтиёр савол берди: “Кўзинг кўр бўлгани ҳолда бу сатрларни қандай ўқияпсан, ҳайратдаман, тўғриси?”.
Кўр деди:
🍃 “Ей таннинг илмсизлигидан халос бўлган, буни Aллох қила олмайдими? Нега ҳайрон бўласан? Мен Aллоҳга: “Эй мададкорим бўлган Aллоҳ, эй мадад сўралгувчи Тангрим, одам жонига қандай боғланган бўлса, мен “Қуръон” ўқишга шундай иштиёқмандман. Aммо ҳофиз эмасман. Ё Раббий, “Қуръон” ўқиган пайтимда кўзларимга нур бер. Менинг кўзларимни оч, “Қуръон”ни қўлимга олиб ўқий”, деб дуо қилдим. Aллоҳдан: “Эй “Қуръон” ихлосманди, эй ҳар дардда бизга юзланган, биздан умид узмаган киши, қачон “Қуръон” ўқишни истасанг, уни қўлга олсанг, шу лаҳзада кўзларингнинг нурини қайтиб бераман, эй буюк фитратли киши”, деган нидо келди. Ҳар нарсани билгувчи, ҳеч бир ишдан ғофил бўлмаган у улуғ подшоҳ, у ягона Aллоҳ тун чироғи янглиғ кўзларимга нур эҳсон қилмоқда”.

Мавлоно Жалолиддин Румий. “Қалб кўзингни оч” китобидан.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Ўқиш, мутолаанинг фойдалари

1. Васваса, ғам-андуҳларни ҳайдайди.

2. Ноҳақликка тушишдан узоқ бўлади.

3. Бекорчилардан йироқ бўлади.

4. Тил бурро бўлади, калом машқини олади, оҳанг қилиб сўзламайди, балоғат, фасоҳатга зеб бермайди.

5. Ақл ривожланади, зеҳн янгиланади, хотира кучаяди.

6. Билимга бой бўлиб, ёдлаш, тушунчаси кўп бўлади.

7. Инсонлар тажрибаларини, улуғлар ҳикматларини, уламолар кашфиётларини ўзлаштиради.

8. Илмий малакасини оширади, ҳаёт ҳақидаги маданий онггини оширади.

9. Иймони зиёда бўлади хусусан Ислом дини ҳақидаги китобларни ўқиганда. Зеро, китоб энг буюк насиҳатчи, ёмонликлардан қайтаргувчи ва яхши ишларга буюргувчидир.

10. Зеҳн паришонлигидан, қалб бўлинишидан, вақт зоеъ бўлишидан паноҳ топади.

11. Сўзни пухта тушунади, ифода услубини, иборанинг мақсадини, жумла тушунчасини, ҳикмат сирларини англайди.

"Маҳзун бўлма" китобидан.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ENERJI
Жинсий заифлик, майлсизлик, қувватсизликни даволайди.
Бепуштликда фойдали.
Истеъмол қилиш муддати: 20 кундан 3 ойгача.
Ножўя таъсири: Зарарсиз

☎️ МУРОЖААТ УЧУН телфонлар:

(ТОШКЕНТ) Чорсу.
☎️ +99878120 07 70
+99890 927 86 38

Улгуржи савдо учун:

📞 +998933962004

OOO "ECO TIB" маҳсулоти.
Сертификатланган.

Канал иловаси👉 @ecotib_uz
Банда ота-онаси ҳақига дуо қилишни тарк қилса, унинг ризқи узилади.

Дайламий ривояти.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Риё ҳақида

Ёрқинжон қори Фозилов

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тўғрисини тан олинг, ҳар бир идорада шунақалар бор!

Энг қизиғи - шунақалар роса тез кўтарилади-да...

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
кулги

Cандиқда чанг босиб турган дипломимни 3 та молга алиштираман. Ўзи 4 та молнинг пулига келган...

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
⚡️ Ўзбекистонликлар 1 миллион доллар ишлаб топиши учун қанча вақт керак?

102 та давлат орасида Ўзбекистон 91-ўринни эгаллади, ўртача ҳисобда даромад кўрувчи ўзбеклар 1 миллион доллар ишлаб топиши учун деярли 278 йил меҳнат қилишига тўғри келади.

Энг тез 1 миллион доллар ишлаб топадиган бешта давлат орасида Швейцария биринчи ўринни эгаллади. Швейцария фуқаролари 1 миллион долларни 14 йилу 3 ойда ишлаб топиши мумкин. Швейцариядан кейинги 2-ўринни эгаллаган Сингапурликлар эса ушбу суммани 16 йилу 11 ойда, 3-ўринни эгаллаган Люксембург аҳолиси эса — 17 йил 4 ойда миллион долларни ишлаб топа олади.

Рўйхатнинг энг сўнгги ўрнида Покистон Ислом Республикаси жой олган. Ўртача даромадга эга покистонлик 1 миллион доллар ишлаб топиши учун 621 йил ва 3 ойлик меҳнати талаб этилади. Шунингдек, Покистондан бироз фарқли равишда, энг қуйи ўринларни эгаллаган топ 5 давлат қуйидагича:

Непал — 420 йил ва 9 ой
Нигерия — 519 йил ва 1 ой
Уганда — 523 йил ва 3 ой
Миср — 603 йил ва 6 ой
Манба
ROST24.uz | Telegram
Instagram
Шундай вақтлар келадики, унда мол-давлатнинг ҳам, катта ютуқларнинг ҳам, олий мансабнинг ҳам бир тийинлик қиймати қолмайди. У вақтда фақатгина меҳр-муҳаббат ва садоқатнинг қадри бўлади.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
АЗИЗ НЕСИН АДАШДИМИ?

29 октябрда Туркия зафар байрамини нишонлайди. Бир йилни ичида 3 -4 марта галаба, зафар, Қутулуш байрами қилишади. Мактабда ўқитувчилар, болаларга 29 октябр куни ҳамма қизил фломастер билан юзининг бир тарафига ой, бир тарафига юлдуз чизиб келсин, юзини буямаган мактабга келмасин, дейишибди.

Азиз Несин:" Бу халқнинг 60%и ахмоқ!", деган эди. Азиз Несинни қоралайман, ҳисобда адашгани учун. Ҳисоб 90% га чиқди.
Қанақа зафар? Кимнинг зафари?
Яҳудий учун зафар, Иллюминати учун зафар. Турк душманларининг зафари, ғалабаси. Туркларни алдатилганлигининг, адаштирганлигини байрам қиляпти.
Туркларнинг шу эзик ва разил ҳолларига бир қаранг-а, Зафар яшайдиган ҳолатдами?
Усмонли йиқилганидан кейин Туркия туркларнинг қўлидан олинди. Туркияни Иллюминати ишғол қилди. Кейин ўз одамларини бирма- бир Бош қилдилар. 100 йилдир Туркияни Крипто яҳудийлар бошқариб келмоқда. Туркия иккинчи Исраэлдир. Бечора турклар Туркияда ижарачидир. Бошпанасиз, қочқинлардир. Шунинг учун ҳам ҳеч бир туркнинг ўз уйи йўқ, ижарада яшайди, солиқ, ижара нархи тизза бўйи. Шунинг учун ҳам судралишга мажбурдир.
Аммо тинмай Туркия бизнинг давлатимиз, фахримиз, дея слоган отишади. Аҳмоқлик ва зомбиликнинг энг юқори нуқтаси. Бу ақл билан яна узоқроққа судралиш мумкин холос.

29 октябр аслида Рим императорлигида ISIS роҳибасининг туғилган куни эди. Яъни бутпараст паганларнинг байрами эди.
Буни Азиз Несиннинг хисобига кирмай қолган 10% билса керак.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Исломий Кенгаш огоҳлантирди: Исроил Ал-Ақсо мақомини яҳудийлар фойдасига ўзгартирмоқчи

Қуддус Ислом кенгаши Исроил мусулмонларнинг энг муқаддас қадамжоларидан бири бўлган Ал-Ақсо масжидига оид статус-квони ўзгартириш режаларидан жиддий хавотир билдирди. Кенгаш баёнотига кўра, Исроил ҳукумати яҳудий кўчманчиларга бу муқаддас қадамжога кўпроқ ҳуқуқ ва кириш ҳуқуқини бериш ниятида.

Батафсил: https://azon.global/2284

©️Azon Global
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇵🇸 "Мен юролмайман... оёғим қонга беланган, мен чарчадим."

Қизалоқ ва унинг оиласи яна уйларини тарк этишга мажбур бўлди.

👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
МУНОЗАРА

Абу Бакр Боқилоний раҳимаҳуллоҳ ўз асрининг буюк уламоларидан эди. Ироқ ҳокими 371-ҳижрий санада уни танлаб, насронийлар билан мунозара қилиш учун Қустантинияга юборди. Рум подшоси Абу Бакр Боқилонийнинг келаётганликларини эшитгач, кирадиган эшикни паст қилиб қуришларини буюрди. Мақсади Боқилоний кираётиб эгилишлари ва Рум подшоси ва аъёнлари олдида ўзларини хорлашлари лозим эди.

Боқилоний келгач уларнинг ҳийласини англадилар ва айланиб орқа билан эгилиб кирдилар. Яъни, юзлари улар томонга эмас, эшик томонга бўлди. Подшоҳ билдики, олдида зийрак инсон турибди. Боқилоний кириб салом бермадилар. Зеро Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам аҳли китобга биринчи бўлиб салом беришдан қайтарганлар. Кейин у зот роҳибларнинг каттасига қараб:

- Аҳволингиз яхшими? Хотин, бола-чақангиз қандай? - дедилар.
Рум подшосининг аччиғи келиб:
- Билмайсанми, роҳиблар уйланмайди, бола-чақа қилмайди?! - деди.
Боқилоний:
- Аллоҳу акбар! Роҳибларингизни уйланиш ва бола-чақадан поклайсиз, Роббингизни эса уйланиш ва фарзанд ила муттаҳам қиласиз! - дедилар.

Кейин подшоҳ безбетларча:
- Оишанинг қилган ишига нима дейсан? - деди.
Боқилоний:
- Агар Оишага туҳмат қилинган бўлса, Марямга ҳам туҳмат қилинган. Ваҳоланки иккаласи ҳам покиза. Аммо Оиша турмушга чиқди ва фарзанд кўрмади. Марям эса турмушга чиқмади ва фарзанд кўрди. Ботил туҳматга қайси бири лойиқроқ эди? Аллоҳ иккисини ҳам пок қилди.

Подшоҳнинг ғазаби қайнади ва деди:
- Пайғамбарингиз ғазот қилар эдими?
- Ҳа.
- Ғалаба қозонар эдими?
- Ҳа.
- Мағлуб бўлар эдими?
- Ҳа.
- Ажабо! Пайғамбар ҳам енгиладими?!
Шунда Абу Бакр Боқилоний унга:
- Илоҳ ҳам хочга михланадими? - дедилар.
Подшоҳ жим бўлиб қолди.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida