Forwarded from Терпение
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ота-онам хожи бўлсайди
Иншааллох, суннатни тирилтирар куннинг фазлидан улушлар олайлик
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАХМАТУЛЛОХУ ВА БАРОКАТУҲ.
ХАЙРЛИ ТОНГ АЗИЗЛАРИМ!
Барчамизга яна бир тонг нашидасидан баҳраманд бўлиш насиб этибди Алҳамдулиллаҳ!
Ҳаёт такрорланмас, умр қисқа, ҳар бир онимиз эса ғанимат.
Зеро шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик.
Ғанимат бу дунёда бир-биримизни қадрлашга, азиз деб билишга уринайлик..
Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик ҳисси ила табассум билан қарши олайлик.
Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни ҳосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, хайру-барокатларини зиёдаси билан туҳфа этсин.
Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин.
Фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни Ўз паноҳида асрасин.
Душанба кунингиз файзли, қувончли ва баракали бўлсин!
Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад
https://t.me/nurli_toj

1446 ҳижрий йил имом Бухорий йили деб эьлон қилинибди.
Имом Бухорийнинг авлодларимиз дейдиган даражада илмли, тақволи, солиҳ амалли ва тоатли бўлайлик, иншааллоҳ
Қаерда айниқса Маккатуллоҳда сўраганларга Ўзбекистон ёнига имом Бухорий деб таништирамиз ўзимизни, ул азиз бобомиз номини оқлаб юрган илмлилар ортидан фахр туямиз аммо барчамиз ҳам муносиб авлодмизми? Иншааллох муносиб бўлишимизга ҳали анча бор, Аллоҳ ислоҳ этсин ҳар ҳолимизни.

«Кунлар ўтиб боради. Йиллар кетиб боради. (Уларга қўшилиб) биз ҳам ўтиб борамиз. Ҳар бир нарсанинг охири бор. Ҳаёт шу зайлда давом этади. Ё Аллоҳим! Бизни гўзал хотима билан ризқлантир».
https://t.me/nurli_toj
https://t.me/nurli_toj
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Азизларим Қадрдонларим
Қутлуғ ойнинг Ашуро куни муборак бўлсин!!!
МЕН СИЗДАН АШУРО КУНИДА АЛЛОҲ УЧУН КЕЧИРИМ СЎРАЙМАН.
✨Азизларим Гина➖адоват, нафрат➖аразлар, хафагарчиликлар унутиладиган, ҳамма бир➖биридан рози бўладиган кунларда турибмиз.
Дўстларим Қадрдонларим, кириб келган Ашуро куни муборак бўлсин!!!

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух хайрли тонг, хайрли кун, хайрли сониялар муборак бўлсин!
Олтингга ҳам топиб бўлмас дақиқалар муборак бўлсин!
Бир—бирини қўллаб, яхши тилаклар йўллаб, ширин сўзлар сўйлаб, хабар олиб, кўнгил олиб, жаннатлар сотиб олинишига сабаб бўлажак ашуро кунингиз муборак бўлсин!
Тутган рўзаларингиз, қилаётган солиҳ амалларингиз салмоғи мезонда оғир келсин, ҳар бир сониянгиз асрларга татигулик саодатлар олиб келсин.
Икки дунёда Аллоҳга азиз бўлинг, қурбатлар, қувватлар олиб яшанг, энг яхши дақиқалар ҳар вақт сизни топсин, сизни десин, сиз билан бирга бўлсин, омин!
Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

Ватанни сева билиш, унинг қучоғида тонгларни кутиб олишдан ортиқ мукофот йўқ. Тириклик, ҳаёт завқини англай билиш, оилангиз, яқинларингиз билан соғу саломат яшашнинг ўзи мукофотдир. Аллоҳим сизларни яхшиликлари билан сийласин. Қадрингиз улуғ, ҳамиша соғу саломат бўлинг. Хайрли тонгларимиз тинчлик ва хотиржамликда бардавом бўлсин.
Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад
Нуртож Сайдолим қизи.
https://t.me/nurli_toj
Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад
Нуртож Сайдолим қизи.
https://t.me/nurli_toj
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Макка соғинчи 😍
Байтуллоҳни соғинган танишларга юбориб қўямиз
Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.
https://t.me/nurli_toj
Байтуллоҳни соғинган танишларга юбориб қўямиз
Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.
https://t.me/nurli_toj
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух хайрли тонг.
Азизлар, тинимсиз азон айтиляпти ер юзида, мана ҳозир ҳам эшитяпман, Аллоҳим бугунги кунимизни ҳам гўзал чақириқ билан бошлаб берилаётган навбатдаги тонгимизни муборакли қилсин!
Аллоҳим бугунги тонгимизни ҳам яхшиликларга бой этсин, ҳар биримизнинг аьмолимизга, ҳаётимизга, ораларимизга, яшаб турган юртимизга, ҳар онимизга тинчлик, офият, хотиржамликни таьмин этсин ва бу неьматларни барокатли қилсин. Ҳар бир қилар ишингиз ва ширин ташвишларингиз сизга ҳузур, ҳаловат ва ажрлар ато этсин.
Аллоҳ паноҳида бўлинг, ҳаётингиз савобларга тўлиб тошсин, барча хушнеьматлар эшиклари сизлар учун очиқ бўлсин!
Ўзингга ҳам бўлсин, деб турган фаришталарни яратган Аллоҳимга ҳамдлар бўлсин!Чунки сизларни дуо қилаётанимда роса сизларга ҳавасим келади, ҳар биримизнинг беминнат дуогуйимиз бўлсин, Аллоҳ панохида бўлинг азизлар!!!

Қандай яхши, ана шундай хушхабарлар одамни бир лаҳзада бир қоп семиртирадида, машааллоҳ, осмон никоҳларини ҳурматини қилиб оиласини кўз қорачиғидек асраганларга, бир—бирларига чиройли сабр қилиб яшаётганларга Аллоҳнинг раҳматлари ёғилсин,
Албатта Аллоҳ уларнинг умрларига, ризқларига, зурёдларига иншааллох барокатлар ёғдиради, қиёмат куни эса 50 минг йил кутиладиган жаннатларни улар кутмайдилар. Жаннатлардаги қасрлари уларга муштоқ туради.
Аллоҳ бундай оилаларни ўз паноҳида омон асрасин ва сафлари кўпайсин.
Бир—биримизни кўрмаганмиз, масофаларимиз, маконларимиз жуда узоқ аммо Аллоҳ берган имкониятдан фойдаланиб телефон орқали суҳбатлашиб Роббимнинг фазли билан мана ажрларга, саволарга қолибмиз, алҳамдулиллаҳ
Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.
https://t.me/nurli_toj
Албатта Аллоҳ уларнинг умрларига, ризқларига, зурёдларига иншааллох барокатлар ёғдиради, қиёмат куни эса 50 минг йил кутиладиган жаннатларни улар кутмайдилар. Жаннатлардаги қасрлари уларга муштоқ туради.
Аллоҳ бундай оилаларни ўз паноҳида омон асрасин ва сафлари кўпайсин.
Бир—биримизни кўрмаганмиз, масофаларимиз, маконларимиз жуда узоқ аммо Аллоҳ берган имкониятдан фойдаланиб телефон орқали суҳбатлашиб Роббимнинг фазли билан мана ажрларга, саволарга қолибмиз, алҳамдулиллаҳ
Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.
https://t.me/nurli_toj
📝 КЕКСАЙИБ ҚОЛГАН
"ЎЗИМ"ГА МАКТУБ
🍂 Азизам, қариганингда..
1. Ҳаммага ақл ўргатаверма. Хаттоки ҳаммадан донолигингни билсанг ҳам, хадеб бошқаларни қарор қабул қилишларига аралашма. Ёшлигингни эсла, катталарни насихати қулоқларингга ёқармиди йўқми..
2. Сендан ёрдам сўрашмаса, ёрдам беришга ошиқма. Яқинларингни дунёнинг барча бало-қазоларидан асрашга уринма. Уларни меҳр ила дуо қил.
3. Нолийверма! Вайсақи кампирга айланиб колма! Ахир сенга ундай қариялар ёқмасдику.
4. Болаларингдан миннатдорчилик кутма. Ёдингда тут: ношукр фарзандлар бўлмайди. Болаларидан доим миннатдорчилик кутиб, хаттоки талаб қилиб яшайдиган нодон ота-оналар бўлишади. Меҳр талаб қилиб олинмайди, у шунчаки беғараз, беминнат берилади.
5. "Мен сени ёшингда.."
"Сенларни деб умримни ўтказдим.."
"Сендан ёшим катта, шунинг учун мен яхшироқ биламан.."
"Одамларни боласига ўхшаб.." каби сўзларни асло ишлатма.
6. Пулларингни ҳадеб йиғаверма, ўзинг учун сарфла, саёҳат қил.
7. Эринг қари, вайсаки, кучсиз чолга айланиб колса ҳам, уни ҳамиша хурмат қил, авайла.
Ахир эрининг розилигини олган аёлга жаннат ваъда қилинган.
8. Набирали бўлганингда янаям мулойимроқ, халимроқ бўлгин, юмшоқ муомала килиб, уларга намунали, севимли бувижон бўлишга ҳаракат қил.
9. Энди аввалгидай қуюқ пардоз қилмагин, қош-кўзингга ўсма-сурма суртиб, қўлларингга хина қуйиб юрсанг кифоя, ундан ортиғи бачкана кўринади.
10. Ўзингни кўпам айблама. Тақдиринг қандай бўлишидан, фарзандларинг қандай бўлишидан қатъий назар, сен қўлингдан келганча яшадинг, ақлинг етганча тарбияладинг.
☝️ Ҳар қандай холатда ҳам обрўингни сақлаб қол. Билгинки сен шунча йил яшаб, ҳали ҳам тирик экансан, демак - сени қиладиган савоб ишларинг ва ибодатларинг ҳали кўп ва сен яқинларингга кераксан!

Telegram
Сендан бошқа кимим бор...
Ўзи Бор, Ўзи Бир, Ўзи Ёр.
Салқин ҳаволарингиздан ўргилай Муздалифам
Бисмиллаҳ дея Арофатдан чиққимиз келмайгина автобусларга ўтирдик.
Муздалифага йўлга тушдик, кўрмаганмиз тасаввур йўқ аммо пайғамбарлар, мусулмонлар Иброҳим алайҳиссаломдан бошлаб бугунги кунгача ва иншааллоҳ то қиёматгача Зулҳижжанинг тўққизидан ўнига ўтар кечаси бир кеча қўниб ўтиладиган муқаддас замин эканлигидан хабаримиз бор, олдин келган ҳожилардан эшитганимиз; замокли қопга кириб мизғиб олишимиз, қуёш чиққунча туришимиз онгимизда сақланган. Элликбошимизни маьрифий суҳбатларини тингладик, дуолар ижобат бўладиган замин эканини, 49 та тошдан кўпроғини териб олишимиз кераклигини (масалан 60,70та) чунки отган тошимиз шайтонга тегмай қолиши ҳам мумкин,ўшандай пайт яна тош керак бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазратларини суннатларини тирилтирган ҳолатда ухлаб олиш ҳам кераклигини англадик, энг муҳими қуёш чиққандан сўнг гуруҳ чақирилгандагина кетишга тайёрланиш лозимлиги унгача дуода бардавом бўлиш, ибодатда туриш ҳожининг вазифаси экани тушунтирилди. Муздалифада гуруҳлар қўшилиб кетиши, тартибсизликлар бўлиши, баьзи бир ҳожиларнинг сабрсизликлари орқасидан гуноҳ содир этилиши каби ҳолатлар ҳақида айтилди. Арофатда ҳаммаси гўзал бўлди, тартибсизлик кўрмадик, чунки чодирда эдик, чақирдилар чиқдик, осойишталик ила уловларга ўтирдик ва "Мана Муздалифа майдони" дейилди ишчи гуруҳ томонидан, уловдан тушишимизни, ўзимизгагина белгиланган жойга ўтиришимизни тайинладилар. Кечаси салқин шаббода, ёруғ ва нур ичидаги майдон кўзимга ғоят гўзал кўринди, улуғлар қадамжоларини ёдда сақлаган ажиб ҳолатда, ҳузурда энтикканча тартиб сақлаб турган кишининг кўрсатган жойига қўндик, тўрт кишилик жой экан, ётоқдошларимиз билан тўрталамиз шу ерда тунарканмиз деб турсак Фотима билан Рафиқа унамади, гуруҳдан айрилиб қоламиз, дейишди, Аннел она билан иккимиз ҳақиқатдан ҳам бегона гуруҳлар орасида қолдик аммо бизга жой берган элликбошига итоатсизлик ҳам қилгимиз келмади, "кетар одамга йўл яхши, катта йўлга яқин жой экан",—дедилар Аннел холам, жойлашгач атрофга қарадим. Тумонат одам, майдон кенг, тоғни тенг ярми кесиб текислаб юборилган, чарақлаган электр чироқлари майдонни ёритиб турибди,осмонида бирорта юлдуз кўринмайди, фаришталар ўраб турган сулув водий, ота—онам туғилиб ўсган Бургансойнинг майин шамоли сингари гўзал эпкин бор тўйиб—тўйиб нафас оламан, қалбим, вужудим яйрайди, кенг дала, наҳотки ўн беш мингдан зиёд ҳожини сиғдирган бўлса бу водий...
Бувижоним келгандилар ҳажга бошқа гуруҳлар билан, бу водийни қаерларида тунадила экан, яна Маьсуда ҳожи онам, Муҳаррамхон, Кимёхон оналаримиз яна жиянларим Жасуржон, аёли билан келишган, Аллоҳнинг қудрати билан бугунги тунда ҳаммамиз шу ердамиз, дуодамиз...
Демак, нурли Муздалифам ҳудудингиз анча катта, ҳар бир мамлакатдан келган ҳожини тегрангиздан бир кечага жой берган улуғ диннинг тарихий гувоҳи бўлган муҳаббатли диёр, кўришим билан ёқиб қолдингиз...
Айтингчи, пайғамбаримиз саллоллоҳи алайҳи васаллам ҳазратларининг муборак қадамжолари қай сатҳингизда, сизнинг кенгликларингизга, тоғу дараларингизга муборак кўз нурлари неча бор тушган, неча бор боқдилар экан, бошқа пайғамбар алайҳиссаломларничи? Уммул муьминин бўлган оналаримизничи?
Иншааллоҳ
худди ўша манзилингизга менинг ҳам кўз нурларим қадалсин, қурбатлар олай, қараб тўймаяпман, кетмаси соғиняпман, яна келиш насиб этсин илоҳим.
Тўйиб—тўйиб боқай, суратларга олай, неварам сўраяпти, кўргиси келяпти гўзал рафторингизни юборайинки, соғинганда ўзим ҳам кўрай...
Вазифамиз: шайтонни савалайдиган нурли тошчаларни теришдан олдин шом билан хуфтонни қўшиб ўқидик,бир умр орзуйим эди, кенг, очиқ, сўлим далада намоз ўқиш...
Бу орзуйимга ҳам сиз туфайли етишдим қадрдоним Муздалифа.
Бир кеча камлик қиларкан дийдорингизга тўйиб улгуриб бўлмас экан, нурингиздан ҳавонгизга қўшиб сипқорай, чанқоқ танамга, ошиқона руҳиятимга, сизга тўймаётгган кўзларим қароғига жойлашинг, олиб кетай, тушларимга киринг, соғинамана...
Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад
Давоми бор👎
Нуртож Сайдолим қизи

Боши юқорида👍
Намоз ўқишдаги бу ҳузурни ҳеч ердан топмадим, тополмайман ҳам...
Умр бўйи кенг далада, кўм—кўк майсалар устида ибодат қилишни орзу қилардим, аммо ўшандоғ холи жой йўқ эди, бу амалга интилиш сизга интилиш эканда Муздалифам!
Ҳаммаси учун Ўзига шукур, алҳамдулиллаҳ
Яна навбатдаги вазифамиз тошчаларни теришга тутиндик, ғоят масьулиятли иш нухатдан каттароқ ораларида нур таралаётган тошчаларни излаш, керагича тўплаш биздан эьтиборни талаб этарди.
Элликбошимиз ўргатганидек кичкина идишчаларга жойладик.
Ҳар бир тошни терар эканман Иброҳим ва Исмоил алайҳиссаломлар ҳам шу катталикдаги тошни терганмикинлар, Ҳожар онам ҳам етти бор тош отганда катталиги шу шаклдамикан, деб ўйлаганим сари саноқдан адашаман, ишим битмайди, охири Аннел холамдан ёрдам сўрадим:
"Санаб кўрингчи, меники ҳам етмишта бўлибдими, катталиги қандай, тўғри келдими, нўхат юмалоқ, бу тошчалар эса қиррали". Аннел хола бир пасда бу ишни адо этди
," Мана олинг, етмишта экан— " дедилар раҳмат айтиб, идишга солдим.
Тўшагимиз эса кинодаги Нинани қопига ўхшаш қоп. Олиб кетгим келди уйимга, кўрсатгим келди, невараларимга, айниқса дала ҳовлида бу тунни эслаб қоп ичига кириб ётсам. эди юртимга бориб..
Олим тоғам ёдимга тушди, жойлари жаннатда бўлсин "кўпчилик эсдалик, деб олишди, мен олмадим" деган эканлар янгамга.
Мен олиб кетолсам эди...
Қоп ичига кириб олган ҳожи онам бир пасда пинакка кетди, ортидан мен ҳам шу ишни амалга оширдим. "Баҳаво, кенг далада кўўўп ухлаб қолибмиз", дея даст ўрнимдан турдим.Аннел холага кучим етди, " ухлаб қолибмизку, тонг отганга ўхшайди, наҳотки шу азна кечани бой бериб қўйдик",таҳорат олиш учун турнақатор тизилган аёлларни кўриб, капалагим учиб кетди," эҳҳеей,борсак қачон бизга навбат етади,телефон қани, соат неччи бўлди? Наҳотки тонг отган бўлса, наҳотки таҳажжудсиз бомдод вақти бўлиб қўйган бўлса, минг хил ўй билан телефонни изладим. Қопнинг ичига кириб кетган экан, топдим, қарасам соат тунги 2, 00 да турибди, алҳамдулиллаҳ бир соат ухлабмиз, кўп ухлагандек туюлди, беш, олти соат ухлагандек тиниқибмиз, қўрққанимиз қут бўлсин, " "энди таҳоратни қандай оламиз? Иншааллох тунги намозга улгурамиз, агар анави оломонга қўшилсак вақтдан ютқазамиз ", ҳамма вақт ечимни Аннел хола ечиши керакдек қарайман умидвор," Шу ерда анави исиб қолган сувлардан таҳорат қиламиз", дея қатлам—қатлам турган ичимлик сувларни кўрсатади,
"биттагина ярим литрлик сув кетади, барибир исиб қолган ҳеч ким ичмайдику", деб таҳорат қилишга га тутинади," —Гиламларга сув оқсачи!"
— Оқмайди, қумку сингиб кетади“.
Мен ҳам гилам четида таҳорат ола бошладим, ҳақиқатдан сув тушгани тушганлай сингиб кетяпти, алҳамдулиллаҳ, Мамаюсуф иложини топди, ишимиз енгил кўчганидан хурсанд эдим, 32 гуруҳдан ётоқдошларимизни ўрнини эгаллаган икки аёл, мустаҳаб ҳақида сўраб қолди, қандай вақт у қилинади, ёки қилинмайди тушунтирган бўлдим.
Ургутликлар қазо намоз ҳақида савол сўрашди, қодир қилганча тушунчамни ўртоқлашдим, хуллас ибодатга, дуога киришдик, бомдодгача ва ундан сўнг ҳам тилаклар ила машғул ҳолда қуёшни кутиб олдик, тоғнинг сояси қуюқ, бутун майдонни эгаллаган, сокин, тинч, ҳеч қандай ғайри табиий ҳолатлар йўқ.
Аммо қуёш ёйила бошлагач автобуслар келди, ҳожилар Минога қараб йўлга чиқа бошладилар, уч тарафдан одамлар бориб тиқилинч ҳолатни юзага келтирдилар. Оғзига карнай тутиб олган элликбоши оломонни тартибга чақириб чарчади, икки дунёси обод бўлгур, эллик минг марта ҳаж қилганлик савобларини олсинлар барчалари, елиб, югурдилар.
Мурожаат қилдиладилар, "Ҳожи ота, ҳожи оналар қуёш ёйилгунча дуода бўлинг, зикрда туринг, имкониятни қўлдан берманг, ортга қайтинг, қайси гуруҳни чақирсам ўша гуруҳ келсин, ҳеч ким қолиб кетмайди", деб овоз беради, қани улар ортга қайта қолса...
Қуёш ёйилиб шайтон ва болалари ҳам эл устига ёйилар экан, бу нотинчликда уларнинг қўли бордек туюлар, тиқилинчликни юзага келтирган оломон ортга қайтай демайди, ишчи гуруҳлар эса ички тартибни олиш билан оворалар.
Баьзилар Минога шошган, катта шайтонга тош отиб, бугуннинг ўзида тавофи ифозага ҳам улгуриш фикрида
...

Боши юқорида,
давоми👎
Шукур қурбонликлар сўйилса, хабар келиши билан соч олдириб, жамаротга бориб катта шайтонга тош отиб, тавофи ифозани ҳам бугуннинг ўзида адо этиб эҳромдан чиқиб олсалар, хаёлларини банд этган бу фикрлар фақат олдинга ундаяпти, бошқа гап уларга ортиқчадек, қулоқлари кар, кўзлари кўрдек баьзи бирларини.
Биз эса элликбошимизни айтганларини қулоғимизга сирға қилиб тақиб олганмиз, жойимиздан жилмадик, қуёшга қараймиз, тоғнинг сояси ва салқини учун ҳамдлар айтиб, дуолар ила ўтирдик, бемалол эдик тўғри олдиндаги ишларни қилиш учун биз ҳам жойимиздан жилишимиз керак аммо "Тошкент 34" деган чақириқ бўлмагунча ҳануз беодоблик қилмагаймиз, биз билмаганни элликбошимиз билади, чақириб қолар.
Мана бу сулув диёрни ташлаб ҳам кетармиз, соғинармиз ҳам бу кунларни, ғанимат онларни қадрига етайлик. Бир кечада олам —олам ахлатлар қоляпти, иншааллоҳ тартибга олиб йиғиштирувчилари ҳам бордир, ҳамма кетгач ярақлатиб қўядилар, келгуси шу тунгача дам олади Муздалифа, ҳожиларни соғинади кенг бағри...
Аллоҳим бизни ҳам қайта чақиргил, меҳмон айлагил, бағридаги барча дуоларимизни ижобатини бер, Меҳрибон Роббим!
Бизга Арофатда ҳам, Муздалифада ҳам пакетларда таомлар келтиришди, ҳамдлар бўлсин буюк Роббимга, ўз меҳмонларини гўзал меҳмон қилди, ҳаммаси учун алҳамдулиллаҳ ала кулли ҳал...
Майдонда деярли ҳожилар қолмади, биз элликбошимиз гуруҳни чақиришини кутдик, кўринмадилар, шу катта жамоанинг ташвишида юргандирлар, "ҳеч бўлмаса Минога етайлик" дейишди гуруҳимиз ҳожи оналари йиғилишиб.Шу орада Аннел онани йўқотдим, оломонни ичига ўзларини уриб кўринмай қолдилар, Милиция бўлимида врач бўлиб ишлагани учун ҳам, юз—кўзларида ички ишлар ходимларининг салобати бор . Худдики, ёзувчи Саид Аҳмаднинг "Уфқ" романидаги Асрорага ўхшайдилар, эркакшода, ҳайиқмайди, тортинмайди, қўрқмайди.
Менинг шахсий қўриқчим, Байтуллоҳга элтган, йўл ўргатган устозим, меҳрибон хонадошим. Ўз навбатида ўз устида ишловчи дин, намоз, калом ҳақида бирор бир фикр айтсангиз, дафтарига ёзиб олгувчи ҳақиқий муслима. Неваралари билан апоқ—чапоқ, телефондаги сўзлашувлари қулоғимизга чалиниб қолганидан биламизки, уларга илм, одоб ва таьлим беришда одамни ҳавасини келтирувчи бувижон ҳамдир.
Хуллас тегирмонга ташлаб юборса бутун чиқадиган ҳожи онамни бошқа излаб ҳам ўтирмадик, ҳожати ҳам йўқ эди, яёв Минога кетмоқчи бўлиб юкларни ноилож ташладим, олиб кетмоқчи бўлган қоп ҳам қолди, сулув диёр билан хайрлашдим. Панжараларни айланиб ўтиб катта йўлга чиқдик, автобус турган жойга яқинлашганимизда элликбошимизни кўриб қолдик, бетартибликни келтирганлар билан мулоқотда эканлар бизни кўриб пиёда кетишимизга йўл қўймадилар, автобусга минишга ундадилар, барваста киши ишчи гуруҳни гапларига қулоқ солмай ҳамон ўзиникини маьқуллар, бизни уловга чиқишимизга ҳам гўёки қарши, кўзи ўзидан бошқани кўрмас эди, хуллас бир зумда Минога етдик ва аввалги жойимизни эгалладик, жамаротга бориш тараддудига киришдик, бу соҳада бошлиғимизнинг бирор нима дейишларини кутиб зикр ва дуода бўлдик,шу орада бошқа гуруҳдан бир ҳамроҳимиз ҳушларидан кетиб, врач назоратида муолажалар ҳам фойда бермай ўзларига келмай оламдан ўтиб қолибдилар, Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун, чиройли хотима!Охиратлари хайрли бўлсин, иншааллоҳ, қиёмат куни Лаббайка айтиб тирилувчилар қаторида бўладилар, иншааллоҳ! Омин!.
Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.
Ҳаж хотираларини баён этувчи Нуртож Сайдолим қизи.
Давоми бор 👎

Voice message
Амин азизам айтганингиз келсин! Иншааллох яна ва яна бирга боришни Ўзи насиб этсин
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муздалифанинг туни қадр кечасидан улуғдир, етказган Робббимга ҳамду санолар бўлсин!
Энг биринчи ёзганим ҳам Маккайи Мадинадан кейин Муздалифа бўлди, менга жуда ёққан диёр... Маккатуллоҳнинг ўзидаёқ тавофи ифозадан сўнг ёздиму фақат тартиби билан қаторга қўйилиши ёдимга тушиб, навбатини кутдим, бағри кенг водийнинг ҳайбатига қаранг азизлар