Сендан бошқа кимим бор...
1.76K subscribers
486 photos
413 videos
2 files
1.73K links
Ўзи Бор, Ўзи Бир, Ўзи Ёр.
Download Telegram
Қандай яхши, ана шундай хушхабарлар одамни бир лаҳзада бир қоп семиртирадида, машааллоҳ, осмон никоҳларини ҳурматини қилиб оиласини кўз қорачиғидек асраганларга, бир—бирларига чиройли сабр қилиб яшаётганларга Аллоҳнинг раҳматлари ёғилсин,
Албатта Аллоҳ уларнинг умрларига, ризқларига, зурёдларига иншааллох барокатлар ёғдиради, қиёмат куни эса 50 минг йил кутиладиган жаннатларни улар кутмайдилар. Жаннатлардаги қасрлари уларга муштоқ туради.
Аллоҳ бундай оилаларни ўз паноҳида омон асрасин ва сафлари кўпайсин.

Бир—биримизни кўрмаганмиз, масофаларимиз, маконларимиз жуда узоқ аммо Аллоҳ берган имкониятдан фойдаланиб телефон орқали суҳбатлашиб Роббимнинг фазли билан мана ажрларга, саволарга қолибмиз, алҳамдулиллаҳ

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.
https://t.me/nurli_toj
📝  КЕКСАЙИБ   ҚОЛГАН
       "ЎЗИМ"ГА   МАКТУБ

🍂 Азизам,  қариганингда..

1. Ҳаммага ақл ўргатаверма.  Хаттоки ҳаммадан донолигингни билсанг ҳам, хадеб бошқаларни қарор қабул қилишларига аралашма. Ёшлигингни эсла, катталарни насихати қулоқларингга ёқармиди йўқми..

2. Сендан ёрдам сўрашмаса, ёрдам беришга ошиқма. Яқинларингни дунёнинг барча бало-қазоларидан асрашга уринма. Уларни меҳр ила дуо қил.

3. Нолийверма! Вайсақи кампирга айланиб колма! Ахир сенга ундай қариялар ёқмасдику.

4. Болаларингдан миннатдорчилик кутма. Ёдингда тут: ношукр фарзандлар бўлмайди. Болаларидан доим миннатдорчилик кутиб, хаттоки талаб қилиб яшайдиган нодон ота-оналар бўлишади.  Меҳр талаб қилиб олинмайди, у шунчаки беғараз, беминнат берилади.

5. "Мен сени ёшингда.."
"Сенларни деб умримни ўтказдим.."
"Сендан ёшим катта, шунинг учун мен яхшироқ биламан.."
"Одамларни боласига ўхшаб.." каби сўзларни асло ишлатма.

6. Пулларингни ҳадеб йиғаверма, ўзинг учун сарфла, саёҳат қил.

7. Эринг қари, вайсаки, кучсиз чолга айланиб колса ҳам, уни ҳамиша хурмат қил, авайла.
Ахир эрининг розилигини олган аёлга жаннат ваъда қилинган.

8. Набирали  бўлганингда янаям мулойимроқ, халимроқ бўлгин, юмшоқ муомала килиб,  уларга намунали, севимли бувижон бўлишга ҳаракат қил.

9. Энди аввалгидай қуюқ пардоз қилмагин, қош-кўзингга ўсма-сурма суртиб, қўлларингга хина қуйиб юрсанг кифоя, ундан ортиғи бачкана кўринади.

10. Ўзингни кўпам айблама. Тақдиринг қандай бўлишидан, фарзандларинг қандай бўлишидан қатъий назар, сен қўлингдан келганча яшадинг, ақлинг етганча тарбияладинг.

☝️ Ҳар қандай холатда ҳам обрўингни сақлаб қол. Билгинки сен шунча йил яшаб, ҳали ҳам тирик экансан, демак - сени қиладиган савоб ишларинг ва ибодатларинг ҳали кўп ва сен яқинларингга кераксан!

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад

https://t.me/nurli_toj
Салқин ҳаволарингиздан ўргилай Муздалифам

Бисмиллаҳ дея Арофатдан чиққимиз келмайгина автобусларга ўтирдик.
Муздалифага йўлга тушдик, кўрмаганмиз тасаввур йўқ аммо пайғамбарлар, мусулмонлар Иброҳим алайҳиссаломдан бошлаб бугунги кунгача ва иншааллоҳ то қиёматгача Зулҳижжанинг тўққизидан ўнига ўтар кечаси бир кеча қўниб ўтиладиган муқаддас замин эканлигидан хабаримиз бор, олдин келган ҳожилардан эшитганимиз; замокли қопга кириб мизғиб олишимиз, қуёш чиққунча туришимиз онгимизда сақланган. Элликбошимизни маьрифий суҳбатларини тингладик, дуолар ижобат бўладиган замин эканини, 49 та тошдан кўпроғини териб олишимиз кераклигини (масалан 60,70та) чунки отган тошимиз шайтонга тегмай қолиши ҳам мумкин,ўшандай пайт яна тош керак бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазратларини суннатларини тирилтирган ҳолатда ухлаб олиш ҳам кераклигини англадик, энг муҳими қуёш чиққандан сўнг гуруҳ чақирилгандагина кетишга тайёрланиш лозимлиги унгача дуода бардавом бўлиш, ибодатда туриш ҳожининг вазифаси экани тушунтирилди. Муздалифада гуруҳлар қўшилиб кетиши, тартибсизликлар бўлиши, баьзи бир ҳожиларнинг сабрсизликлари орқасидан гуноҳ содир этилиши каби ҳолатлар ҳақида айтилди. Арофатда ҳаммаси гўзал бўлди, тартибсизлик кўрмадик, чунки чодирда эдик, чақирдилар чиқдик, осойишталик ила уловларга ўтирдик ва "Мана Муздалифа майдони" дейилди ишчи гуруҳ томонидан, уловдан тушишимизни, ўзимизгагина белгиланган жойга ўтиришимизни тайинладилар. Кечаси салқин шаббода, ёруғ ва нур ичидаги майдон кўзимга ғоят гўзал кўринди, улуғлар қадамжоларини ёдда сақлаган ажиб ҳолатда, ҳузурда энтикканча тартиб сақлаб турган кишининг кўрсатган жойига қўндик, тўрт кишилик жой экан, ётоқдошларимиз билан тўрталамиз шу ерда тунарканмиз деб турсак Фотима билан Рафиқа унамади, гуруҳдан айрилиб қоламиз, дейишди, Аннел она билан иккимиз ҳақиқатдан ҳам бегона гуруҳлар орасида қолдик аммо бизга жой берган элликбошига итоатсизлик ҳам қилгимиз келмади, "кетар одамга йўл яхши, катта йўлга яқин жой экан",—дедилар Аннел холам, жойлашгач атрофга қарадим. Тумонат одам, майдон кенг, тоғни тенг ярми кесиб текислаб юборилган, чарақлаган электр чироқлари майдонни ёритиб турибди,осмонида бирорта юлдуз кўринмайди, фаришталар ўраб турган сулув водий, ота—онам туғилиб ўсган Бургансойнинг майин шамоли сингари гўзал эпкин бор тўйиб—тўйиб нафас оламан, қалбим, вужудим яйрайди, кенг дала, наҳотки ўн беш мингдан зиёд ҳожини сиғдирган бўлса бу водий...
Бувижоним келгандилар ҳажга бошқа гуруҳлар билан, бу водийни қаерларида тунадила экан, яна Маьсуда ҳожи онам, Муҳаррамхон, Кимёхон оналаримиз яна жиянларим Жасуржон, аёли билан келишган, Аллоҳнинг қудрати билан бугунги тунда ҳаммамиз шу ердамиз, дуодамиз...
Демак, нурли Муздалифам ҳудудингиз анча катта, ҳар бир мамлакатдан келган ҳожини тегрангиздан бир кечага жой берган улуғ диннинг тарихий гувоҳи бўлган муҳаббатли диёр, кўришим билан ёқиб қолдингиз...
Айтингчи, пайғамбаримиз саллоллоҳи алайҳи васаллам ҳазратларининг муборак қадамжолари қай сатҳингизда, сизнинг кенгликларингизга, тоғу дараларингизга муборак кўз нурлари неча бор тушган, неча бор боқдилар экан, бошқа пайғамбар алайҳиссаломларничи? Уммул муьминин бўлган оналаримизничи?
Иншааллоҳ
худди ўша манзилингизга менинг ҳам кўз нурларим қадалсин, қурбатлар олай, қараб тўймаяпман, кетмаси соғиняпман, яна келиш насиб этсин илоҳим.
Тўйиб—тўйиб боқай, суратларга олай, неварам сўраяпти, кўргиси келяпти гўзал рафторингизни юборайинки, соғинганда ўзим ҳам кўрай...
Вазифамиз: шайтонни савалайдиган нурли тошчаларни теришдан олдин шом билан хуфтонни қўшиб ўқидик,бир умр орзуйим эди, кенг, очиқ, сўлим далада намоз ўқиш...
Бу орзуйимга ҳам сиз туфайли етишдим қадрдоним Муздалифа.
Бир кеча камлик қиларкан дийдорингизга тўйиб улгуриб бўлмас экан, нурингиздан ҳавонгизга қўшиб сипқорай, чанқоқ танамга, ошиқона руҳиятимга, сизга тўймаётгган кўзларим қароғига жойлашинг, олиб кетай, тушларимга киринг, соғинамана...

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад

Давоми бор👎

Нуртож Сайдолим қизи
https://t.me/nurli_toj
Боши юқорида👍

Намоз ўқишдаги бу ҳузурни ҳеч ердан топмадим,  тополмайман ҳам...
Умр бўйи кенг далада, кўм—кўк майсалар устида ибодат қилишни орзу қилардим, аммо ўшандоғ холи жой йўқ  эди, бу амалга интилиш сизга интилиш эканда Муздалифам!
Ҳаммаси учун Ўзига шукур, алҳамдулиллаҳ
Яна навбатдаги вазифамиз тошчаларни теришга тутиндик, ғоят масьулиятли иш нухатдан каттароқ ораларида нур таралаётган тошчаларни излаш,  керагича тўплаш биздан эьтиборни талаб этарди.
Элликбошимиз ўргатганидек кичкина идишчаларга жойладик.
Ҳар бир тошни терар эканман Иброҳим  ва Исмоил алайҳиссаломлар ҳам шу катталикдаги тошни терганмикинлар,  Ҳожар онам ҳам етти бор тош отганда катталиги шу шаклдамикан, деб ўйлаганим сари  саноқдан адашаман, ишим битмайди, охири Аннел холамдан ёрдам сўрадим:
"Санаб кўрингчи,  меники ҳам етмишта бўлибдими, катталиги қандай, тўғри келдими, нўхат юмалоқ, бу тошчалар эса қиррали". Аннел хола бир пасда бу ишни адо этди
," Мана олинг, етмишта экан— " дедилар раҳмат айтиб, идишга солдим.
Тўшагимиз эса кинодаги Нинани қопига ўхшаш қоп. Олиб кетгим келди уйимга, кўрсатгим келди, невараларимга,  айниқса дала ҳовлида бу тунни эслаб қоп ичига кириб ётсам. эди юртимга бориб..
Олим тоғам ёдимга тушди, жойлари жаннатда бўлсин "кўпчилик эсдалик, деб олишди, мен олмадим" деган эканлар янгамга.
Мен олиб кетолсам эди...
Қоп ичига кириб олган  ҳожи онам бир пасда пинакка кетди, ортидан мен ҳам шу ишни амалга оширдим. "Баҳаво, кенг далада кўўўп ухлаб қолибмиз", дея даст ўрнимдан турдим.Аннел холага кучим етди, " ухлаб қолибмизку, тонг отганга ўхшайди, наҳотки шу азна кечани бой бериб қўйдик",таҳорат олиш учун турнақатор тизилган аёлларни кўриб, капалагим учиб кетди," эҳҳеей,борсак қачон бизга навбат етади,телефон қани, соат неччи бўлди? Наҳотки тонг отган бўлса, наҳотки таҳажжудсиз бомдод вақти бўлиб қўйган бўлса, минг хил ўй билан телефонни изладим. Қопнинг ичига кириб кетган экан, топдим,  қарасам соат тунги 2, 00 да турибди, алҳамдулиллаҳ бир соат ухлабмиз, кўп ухлагандек туюлди, беш,  олти соат ухлагандек тиниқибмиз, қўрққанимиз қут бўлсин, " "энди таҳоратни қандай оламиз? Иншааллох тунги намозга улгурамиз, агар анави оломонга қўшилсак вақтдан ютқазамиз ", ҳамма вақт ечимни Аннел хола ечиши керакдек қарайман умидвор," Шу ерда анави исиб қолган сувлардан таҳорат қиламиз", дея қатлам—қатлам турган ичимлик сувларни кўрсатади,
"биттагина ярим литрлик сув кетади, барибир исиб қолган ҳеч ким ичмайдику", деб таҳорат қилишга га тутинади," —Гиламларга сув оқсачи!"
— Оқмайди,  қумку сингиб кетади“.
Мен ҳам гилам четида таҳорат ола бошладим, ҳақиқатдан сув тушгани тушганлай сингиб кетяпти, алҳамдулиллаҳ,  Мамаюсуф иложини топди,  ишимиз енгил кўчганидан хурсанд эдим, 32 гуруҳдан ётоқдошларимизни ўрнини эгаллаган икки аёл,  мустаҳаб ҳақида сўраб қолди, қандай вақт у қилинади, ёки қилинмайди тушунтирган бўлдим.
Ургутликлар қазо намоз ҳақида савол сўрашди, қодир қилганча тушунчамни ўртоқлашдим, хуллас ибодатга,  дуога киришдик, бомдодгача ва ундан сўнг ҳам тилаклар ила машғул ҳолда қуёшни кутиб олдик, тоғнинг сояси қуюқ, бутун майдонни эгаллаган, сокин, тинч,  ҳеч қандай ғайри табиий ҳолатлар йўқ.
Аммо қуёш ёйила бошлагач автобуслар келди, ҳожилар Минога қараб йўлга чиқа бошладилар, уч тарафдан одамлар бориб тиқилинч ҳолатни юзага келтирдилар. Оғзига карнай тутиб олган элликбоши оломонни тартибга чақириб чарчади, икки дунёси обод бўлгур, эллик минг марта ҳаж қилганлик савобларини олсинлар барчалари, елиб,  югурдилар.
Мурожаат қилдиладилар, "Ҳожи ота, ҳожи оналар қуёш ёйилгунча дуода бўлинг, зикрда туринг, имкониятни қўлдан берманг, ортга қайтинг, қайси гуруҳни чақирсам ўша гуруҳ келсин, ҳеч ким қолиб кетмайди", деб овоз беради, қани улар ортга қайта қолса...
Қуёш ёйилиб шайтон ва болалари ҳам эл устига ёйилар экан, бу нотинчликда уларнинг қўли бордек туюлар, тиқилинчликни юзага келтирган оломон ортга қайтай демайди, ишчи гуруҳлар эса ички тартибни олиш билан оворалар.
Баьзилар Минога шошган, катта шайтонга тош отиб, бугуннинг ўзида тавофи ифозага ҳам улгуриш фикрида
...
Давоми бор👎

Нуртож Сайдолим қизи
https://t.me/nurli_toj
Боши юқорида,
давоми👎

Шукур қурбонликлар сўйилса, хабар келиши билан соч олдириб,  жамаротга бориб катта шайтонга тош отиб, тавофи ифозани ҳам бугуннинг ўзида адо этиб эҳромдан чиқиб олсалар, хаёлларини банд этган бу фикрлар фақат олдинга ундаяпти, бошқа гап уларга ортиқчадек, қулоқлари кар,  кўзлари кўрдек баьзи бирларини.
Биз эса элликбошимизни айтганларини қулоғимизга сирға қилиб тақиб олганмиз, жойимиздан жилмадик, қуёшга қараймиз, тоғнинг сояси ва салқини учун ҳамдлар айтиб, дуолар ила ўтирдик, бемалол эдик тўғри олдиндаги ишларни қилиш учун биз ҳам жойимиздан жилишимиз керак аммо "Тошкент 34" деган чақириқ бўлмагунча ҳануз беодоблик қилмагаймиз, биз билмаганни элликбошимиз билади,  чақириб қолар.
Мана бу сулув диёрни ташлаб ҳам кетармиз, соғинармиз ҳам бу кунларни,  ғанимат онларни қадрига етайлик. Бир кечада олам —олам ахлатлар қоляпти, иншааллоҳ тартибга олиб йиғиштирувчилари ҳам бордир, ҳамма кетгач ярақлатиб қўядилар, келгуси шу тунгача дам олади Муздалифа, ҳожиларни соғинади кенг бағри...
Аллоҳим бизни ҳам қайта чақиргил,  меҳмон айлагил, бағридаги барча дуоларимизни ижобатини бер, Меҳрибон Роббим!
Бизга Арофатда ҳам,  Муздалифада ҳам пакетларда таомлар келтиришди, ҳамдлар бўлсин буюк Роббимга, ўз меҳмонларини гўзал меҳмон қилди, ҳаммаси учун алҳамдулиллаҳ ала кулли ҳал...
Майдонда деярли ҳожилар қолмади,  биз элликбошимиз гуруҳни чақиришини кутдик, кўринмадилар,  шу катта жамоанинг ташвишида юргандирлар,  "ҳеч бўлмаса Минога етайлик" дейишди гуруҳимиз ҳожи оналари йиғилишиб.Шу орада  Аннел онани йўқотдим, оломонни ичига ўзларини уриб кўринмай қолдилар, Милиция бўлимида врач бўлиб ишлагани учун ҳам, юз—кўзларида ички ишлар ходимларининг салобати бор . Худдики,  ёзувчи Саид Аҳмаднинг "Уфқ" романидаги Асрорага ўхшайдилар, эркакшода,  ҳайиқмайди, тортинмайди, қўрқмайди.
Менинг шахсий қўриқчим, Байтуллоҳга элтган, йўл ўргатган устозим, меҳрибон хонадошим. Ўз навбатида ўз устида ишловчи дин, намоз, калом ҳақида бирор бир фикр айтсангиз, дафтарига ёзиб олгувчи ҳақиқий муслима. Неваралари билан апоқ—чапоқ, телефондаги сўзлашувлари қулоғимизга чалиниб қолганидан биламизки,  уларга илм,  одоб ва таьлим беришда одамни ҳавасини келтирувчи бувижон ҳамдир.
Хуллас тегирмонга ташлаб юборса бутун чиқадиган ҳожи онамни бошқа излаб ҳам ўтирмадик, ҳожати ҳам йўқ эди, яёв Минога кетмоқчи бўлиб юкларни ноилож ташладим, олиб кетмоқчи бўлган қоп ҳам қолди, сулув диёр билан хайрлашдим. Панжараларни айланиб ўтиб катта йўлга чиқдик, автобус турган жойга яқинлашганимизда элликбошимизни кўриб қолдик, бетартибликни келтирганлар билан мулоқотда эканлар бизни кўриб пиёда кетишимизга йўл қўймадилар, автобусга минишга ундадилар, барваста киши ишчи гуруҳни гапларига қулоқ солмай ҳамон ўзиникини маьқуллар, бизни уловга чиқишимизга ҳам гўёки қарши, кўзи ўзидан бошқани кўрмас эди, хуллас бир зумда Минога етдик ва аввалги жойимизни эгалладик, жамаротга бориш тараддудига киришдик, бу соҳада бошлиғимизнинг бирор нима дейишларини кутиб зикр ва дуода бўлдик,шу орада бошқа гуруҳдан  бир ҳамроҳимиз ҳушларидан кетиб, врач назоратида муолажалар ҳам фойда бермай ўзларига келмай оламдан ўтиб қолибдилар, Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун, чиройли хотима!Охиратлари хайрли бўлсин, иншааллоҳ,  қиёмат куни Лаббайка айтиб тирилувчилар қаторида бўладилар, иншааллоҳ! Омин!.

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

Ҳаж хотираларини баён этувчи Нуртож  Сайдолим қизи.

Давоми бор 👎
https://t.me/nurli_toj
Forwarded from Fotima Axmadjonova
Сендан бошқа кимим бор...
Voice message
Амин азизам айтганингиз келсин! Иншааллох яна ва яна бирга боришни Ўзи насиб этсин
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муздалифанинг туни қадр кечасидан улуғдир, етказган Робббимга ҳамду санолар бўлсин!
Энг биринчи ёзганим ҳам Маккайи Мадинадан кейин Муздалифа бўлди, менга жуда ёққан диёр... Маккатуллоҳнинг ўзидаёқ тавофи ифозадан сўнг ёздиму фақат тартиби билан қаторга қўйилиши ёдимга тушиб, навбатини кутдим, бағри кенг водийнинг ҳайбатига қаранг азизлар
https://t.me/nurli_toj
Мактуб❤️❤️❤️

Эй,  буюк марҳаматли Дўст, гоҳида шундай бўладики,  банда Сен билан гаплашгиси  келади,  бу имкониятни ҳам Ўзинг ато этгансан,  ҳаттоки бу ожиз қулга шароит яратасан, қулоқ тутасан, шу ожизни сўровларини ижобат этасан, уни яйратиб қўйиб, меҳмон этасан, тилакларига етказасан,  ҳайратларини,  яйрашларини томоша қиласан, энтикишларини кузатасан, ўша бахтдан айрилиб қолганда сабрлар берасан,  дардига дармон,  қалбини беармон, ёмон ўй— хаёлларини вайрон этиб тўғри йўлни илҳом этасан, яхшилар даврасидан улуш бериб сакинат,  таскин, таслимият қасрида сақлайсан...
Ҳар бир ҳолатини,  ҳар бир дақиқасини Сендан сўраб турганни ҳам, Сен ёдига келмаганни ҳам бирдек ризқини таьмин,  йўлини ойдин қиладиган ягона Зот Ўзингсан.
Буюксан, ўз навбатида жон томирдан ҳам яқинсан, бандани оппоқ саҳифа каби ҳаётга йўллайсан,  шу саҳифани пок сақлашини хоҳлайсан, ихтиёрни ўзига қўясан, адашса синовлар юборасан, товба қилса кечирасан, тўғри йўлга тушса рози бўласан, ота онадан Меҳрибони Ўзингсан, бу гуноҳкор қулларингни авф этишни яхши кўрасан, авф сўрашсалар икром этасан, оппоқ саҳифага тушган доғларни авфи ҳурмати кечирасан, поклайсан, улоқиииб кетса арқонни узун ташлаб қайтишини кутасан, имтиҳон дунёсидаги ҳаётида ихтиёр тизгинини ўзига тутгансан, "бузоқнинг югургани сомонхонагача бўлган" бу қисқа умрда ўтинаман ёлғиз қўйма, ҳар лаҳза, ҳар он вақтни, умрни, сармояни нелигини билиб, билмай ўтаётган фақирингни қўлидан тут, йўлини яхшиларинг томон бур, имконият эшикларини очиб қўй, эй, Марҳамати Буюгим кенг салтанатингдан сўрайдиган қулларингга сўровларини эҳсон айла, фазлингдан айирма икки дунёда...
Қулинг биладики, охир қайтадиган ягона жой Сенинг ҳузуринг... Келган албат ўз маконига қайтажак, дунё карвонсарой,кетганни кузатиб қолаверади, саҳифалар қаро бўлмаси, алмисоқда берилган ваьдаларга хиёнат этилмаси боришликни Сен рози, қулинг Сендан рози ҳолатда юз кўришликни насиб эт, Роббим.

Юксак эьтиқоду таваллолар ила Сен билан гаплашгиси келган қулинг....

Сенга ёзганларим дуо бўлибди, бошдан охир сўров бўлибди, ахир Сендан бошқа кимим бор...
Берадиганим ҳам, оладиганим ҳам Ўзингсан эй, Меҳрибонларнинг энг Меҳрибони.

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

Илтижони оққа кўчирувчи бандайи гуноҳкоринг Нуртож бўлди, ижобатини Ўзинг бер Роббим

https://t.me/nurli_toj
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух хайрли тонг.
Азизлар ёзнинг охирги ойи, августойимнинг биринчи тонги муборак бўлсин барчангизга.
Саратонлардан ўтиб олдингиз, жазирама иссиқларда ҳам, қаҳратон совуқларда ҳам Роббим Аллоҳ сизу бизга ҳар томонлама шароит яратиб берган алҳамдулиллаҳ.
Турли совутгичлар, салқин масканлар, совуқ кунлар учун эса иссиқлик берувчи мосламалар хизматимизга тайёр, энг муҳими тинчлик ҳукмрон, Ўзига беҳисоб шукурлар бўлсин!
Аввало ҳар бир дақиқанинг қадрига етиб яшамоқ феьлимизда, нафсимизда, дилимизда бўлсин иншааллоҳ.
Тил— дил шукур учун, тан, жон, ақл ибодат учун, яхшилик учун яралган экан, барчасини иймон бошқарар экан Аллоҳ бардавомликни берсин.
Умри жонингизга, ризқи, имконингизга авлодингизга барака ато этсин. Омин.

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.
https://t.me/nurli_toj
Инсон қувонса ҳам кўзидан уйқу қочаркан. Миллатнинг бир қизи олмонларнинг юртига бориб, уларнинг тилида сўзлаб, ақл, заковати билан лол қолдирди. Ғолиб бўлди, Ўзбекистон номини кўкка кўтарди. Бугун эса бир қизимиз, ҳар ишда илғор, дунёга довруғи достон бўлган японияликлар устидан ғалаба қозонди. Ватан байроғи юксакка кўтарилиб, мадҳия янграётган пайтда юрагим шу қадар хаприқиб урдики...
Райёна қизимиз ҳам, Диёра ҳам қанча заҳматлар орасидан ўтиб борди, тер тўкди, ўша майдонга етиб боргунча ҳам тун-кун ўз устида ишлаб меҳнат қилди.
Яшасин, миллатнинг барчинлари, лочинлари, марду майдонлари! ОТА-ОНАСИГА, ЖОН ФИДО МУРАББИЙЛАРИГА, УСТОЗЛАРИГА, ҚЎЛЛАБ ТУРГАН, ҲАР НАФАСИДА ЁНИДА ЭКАНИНИ ЭСЛАТИБ ТУРГАН ОИЛА АЪЗОЛАРИГА, ЖОНИНИНГ БИР ПАРЧАСИ МАЙДОНГА ТУШГАНДА, ЖОН ҲОВУЧЛАБ ДУО ҚИЛИБ ТУРГАН ОНА ХАЛҚИМГА ҲАМ РАҲМАТ.
Қувончли кунларимиз кўўўўўўпп бўлсин! Йиғласалар қўшилиб йиғладим, юртим шони шавкати кўкларга бўй чўзсин, Аллоҳ омад эшикларини кенг очиб қўйсин.

https://t.me/nurli_toj
Ассалому алайкум ва роҳматиллоҳу ва барокатуҳ

ШАНБА КУНИ МУБОРАК!

Илоҳим хар бир кунингиз хайр ва барокатларга тўла бўлсин

Аллоҳим хонадонингизга барокатларини, раҳматларини, мағфиратларини, икромларини, тугамайдиган- ўзгармайдиган доимий неъматларини сочиб қўйсин!
  
Фарзандларимизни умриларига, ризқларига, наслларига, касбукорларига барокатлар бергин!

Орқамизда қолиб, хайрлилар ила, эҳсонлари ва тиловатлари ила бизни эслагувчи, жаннатда нурдан тож кийдиргувчи зурриёдлар бўлишсин!
 
Роббим, отаоналаримизни, яқинларимизни, дўсту ёрларни, биродарларимизни, жамиики ер юзидаги мусулмонларни Ўзинг паноҳингда асра!!!

Роббим, бизлар орзу қилганимизданда яхшироғини, кутганимизданда афзалроғини, сўраганларимизданда хайрлироғини насиб айла
Авлодимиздан ўзинг рози бўладиган зўриёдларни насиб этгин.
Келаси йилларга бағри бутунликда етишни насиб қилсин.

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад

https://t.me/nurli_toj
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанддан Қўқонга келгунча тухумлардан жўжалар очиб чиқибди.

Шофёр акамиз эгасига тухумни топшираманми ёки жўжаними деб ҳайрон. 🤓😵
https://t.me/nurli_toj
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух хайрли тонг,хайрли кун азизлар!
Навбатдаги тонг муборак бўлсин!
Аллоҳимнинг яна бир мукофоти, неьмати, имконияти муборак бўлсин! Сафар ойининг биринчи тонги!
Инша Аллоҳ бу ой ёшлар учун эҳсонлар, садақалар чиқарадиган табаррук ой.
Айниқса пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазратлари никоҳ тўйларининг шу ойда ўтказилиши гўзал бир иш эканлигини таькидлаганлар. Ёшлар учун ёзилган эҳсон дастурхонининг савоби заминий ва самовий балолардан омон сақланиш учун гўзал бир василадир.
Иншааллоҳ бу ажиб имкониятни бой берманг!
Бахтли бўлинг.

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад
https://t.me/nurli_toj
Жамарот кунининг хотиралари.

Ўша куни биз учун тайинланган панду насиҳатлар, берилган илмлар ўз кучини кўрсатди ва  самараси билинди.
Чунки ҳамма шиддат билан ўзгача кайфиятда,  ўзгача бир ғайратда одимларди,  тилларида талбия,  дилларида ўта кучли бир шижоат билан олдинга интилишарди.. Шу кунгача асло қийинчилик кўрмадик ва шу учун ҳам баьзи бирлар улар орасида мен ҳам бу амалга енгил иш деб қарадим, шекилли эрталабки таомдан танаввул қилмасдан биттагина ярим литр сувни ва тош солинган идишчани олиб йўлга тушдим, худдики бир пасда ишимиз битадигандек эди, калта ўйлабман, еттитагина тош билан, биттагина Шайтонни уриб қайтамиз, деган енгил ўйда эдим, адашган эканман, шу кун йўл давомида анча афсуслар едим, бу хатони эртага тузатаман дея аҳд қилдим, биринчидан "эрталабки муштдан қайтма", деган мақол бекорга айтилмаганлигига аниқ ишондим, иккинчидан йўл озиғини олволинг, деб ўргатилган панд—насиҳатларга амал қилмаганимга афсусландим,, учинчидан ҳеч бўлмаса, 3,4 та идишда сув олмабмиз, қадри ўтди.
Ўша куни Салифа онанинг қўлларидан ушладим,қадлари дол,ўн болани туғиб, катта қилган қаҳрамон она ибодатда ҳам полвон эди.
Ўта ҳаёли бу она менга ўз онамни эслатади, ҳатто ўз ўғлидан ҳам уялади. Қўлларидан ушлаб мадад бўлгим келди аммо ҳожи онам энкайганча шитоб билан қадам ташлар экан баьзан мени ҳам орқасидан судраб кетар, чарчагани ранг—рўйидан сезилар,  пастки лаблари титрар, худди сўнги кучини ишлатаётгандек ҳолсизланар, ўғилгинаси эса ялингандан ялинар "аравага ўтқазай ёки орқамга кўтариб олай" деб.
Ҳожи она асло унамас ўғли қўлидан ушласа ҳам уялар, тезда қўлини бўшатиб олар, "мана синглимни қўлидан ушлаб кетавераман", дер.
Ўғлига қўшилиб мен ҳам илтимос қиламан, асло кўнмас, бор кучи билан қадам ташларди, умра пайти  тавофи қудумда ҳам кўнмагандилар, шижоатлари баланд,  ниятларида қатьий, мақсадлари олий, ўз кучи билан адо этишга аҳдлари бор ва аҳдларида содиқ эди онахон.
Онажоннинг ёшлари мендан бор—йўғи уч ёш катта, ўғиллари кенжа ўғлим қатори экан, суҳбат давомида билдим, қиёматлик опа —сингил бўлдик, ўғли Шаробиддиннинг ҳам эьтиқоди, ибодати онасиникидан қолишмас эди, жуда қалби очиқ бу бола отаси билан умрага келганини, онаси болаларини ичида" ҳажга олиб борасан", деб уни танлаганини айтиб хурсандчилигини изҳор этар, онасини уятчанлигию, ҳаёти ҳақида сўзлар, гап орасида онасига ҳамдам бўлганим учун менга ҳам миннатдорчилик билдирарди, Аллоҳ рози бўлсин барчамиздан, бир—биримизга тиргак бўлиб хотираларда қолдик.
Бутун катта майдонда турли миллат, турли рангдаги бандалар битта тилда зикр, тасбеҳ,ҳамд ва ўзга тилларда нидо, илтижо қилардикки; шайтонни тошлаш учун, жангда енгилиб қолмаслик учун Роббимга ялинардик.
" Эй,  буюк Роббим лаблар қуриб,  танамиз сувсизликдан,  оёқларимиз юришдан толяпти ҳолимиз забун куч қувватни Ўзинг бер, очлик энди сезиляпти, билмабман, таомланмай чиқибман  мени ҳам кечир,   бошдан оёғимизга илоҳий қувват бер,  зикрларимиздан тарқалаётган нурларнинг кучини танамизга эндир шарманда қилма, дея ялинаман, йўл четида ичини уриб ётган, ҳолсиз муслималарга кўзим тушади.Маррага етолмай йиқилганларга шифо сўрайман.
Ё,  Роббим  ниятимизга етказ,  оёқларимизни юриши,  танамизни ҳаракати,  юрагимизни уриб туриши бари—  бари Сендан, ҳолимизни билгувчимиз, Меҳрибонимиз Ўзингсан муродимизни бер,  шайтонга тош отишдек вожиб амални адо этиш шарафига бизни ҳам қодир эт!
Ҳолатимизни ўнгла,  ғойибдан куч ато эт! "
Дилдан дуо, сиғиниш,  ялиниш ила кетар эканмиз, зикрларимиз,  талбияларимиз таом ўрнига ўтади гўё...
Ўз—ўзидан куч келади. Қалбимиздаги нафратни шайтони лаьинга тўкиб солгимиз, Аллоҳ берган  имкониятдан фойдаланиб тошлагимиз келади,  қани етсак, йўл юрсак ҳам мўл юрамиз, манзил узоқ,  учи, қуйруғи кўринмайди, бошимиздан иссиқ ўтяпти,  оёғимиздан мадор...
Бутун бошлиқ жуда катта қўшин ҳайбат билан, гулдираб,  тоннелларни ёриб юборудек гулдуросли такбир,  ташриқлар ила ҳамон йўлдамиз...

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

Нуртож Сайдолим қизи.

7август,  2024.йил.
1446 ҳижрий,  Сафар ойининг иккинчи куни.

Давоми бор...
https://t.me/nurli_toj
Йўлга тикилавериб Шайтонни манзилига етгунча кўзларимиз тола ёзди. Гуруҳимиздан узилиб қолдик, уларни кўзларим билан излар эканман гоҳ Рафиқахон ҳам бир онахонни етаклаб юргани,  гоҳ Аннел холани, гоҳ Фотима ва хожасини,  гоҳ Турсунойни,  гоҳ Дилнозахон ва Гўзалойни кўраман, одамлар оқимида йўқотиб қўяман,  34 чи гуруҳ рақами кўринармикин, дея кузатаман,  топаолмайман. Теграмизда гоҳ Самарқандликлар,  гоҳ Наманганликлар, гоҳида Индонезия,  Малайзия,  Ҳиндистон,  Покистон, Туркия каби кўплаб давлатлардан келган ҳожиларни ораларидамиз, чанқасак гоҳида Шаробиддин,гоҳида ғойибдан кимдир қўлимизга жон, куч бағишловчи оби ҳаёт тутади, иссиқласак яна бир меҳрибон бошимизга  сув сочииб юборади, оҳ нақадар роҳат.
Шу лаҳзада узоқдан иккинчи, учинчи шайтоннинг қораси кўринди, ҳар тугул марра яқин, дилда умид учқунлари ўйгондики, каттасининг ҳам манзили яқин.
Ана узоқдан кўринди, қадамларга қувват кирди ва ниҳоят унинг манзилига етдик.
Алҳамдуллилаҳ биз манзилга етдик.Кичикларини олдиларидан ўтиб катта Шайтонни излаб борар эканмиз кўнглимдан шундай фикрлар ўтади;
"Аввал катта Шайтонни тошлашга буюрган Роббимга ҳамду санолар бўлсин," балиқ бошидан сасийди", деган гап бекорга айтилмаган эканда, аввал каттасини адабини бериш керак эканми, демак кимда айб бўлса аввал бошлиғидан ўтади хато кейин кичикларидан эканда. Ўлгунигача ҳам ҳаётда, ўлгандан сўнг қабрда то даври қиёматгача боласини гуноҳи учун ота—онанинг итобга қолиши бекорга эмас эканда.
Ё,  Роббий аввало ўзимизга сўнг болаларимизга, зурриёдларимизга инсоф,  тавфиқ ато эт, бизни икки дунёда хор—зор ва абгор этма! Омин!"
Мана биз излаган Иброҳим алайҳиссалом, ўғли Исмоил алайҳиссалом, аёли Ҳожар онамизни йўлдан уришга ҳаракат қилган ва тошланган катта шайтон, ёнгинамизда, тўғри бу рамзий девор аммо билингки, шу деворни тошлаш билан Роббим фазли ила ҳақиқий шайтонни  адабини берасиз, унга яқинроқ бориб тошлашни истайди ҳар дил.
Чунки тош тегмай қолиш эҳтимоли бор, ҳамма қатори биз ҳам одамлар орасини ёриб унга яқинлашдик ва жон—жаҳдимиз билан қўлларимиздаги тошларни бирин—кетин ота бошладик. Инсониятни то даври қиёматгача адаштиришга уринаётган лаьнати шайтонга бизнинг ҳам адоватимиз бор,  қолаверса бу Роббимизнинг бизга итини боғлаб қўйиб " Ур,  бандам, итимни ушлаб турибман, ўчингни олвол", деган йилда бир марта берилган имконияти эдики,  бу вазиятдан унумли фойдаланганлар жуда катта фойда олдилар. Шайтон олдида ғолиб ва ундан устун бўлдилар, иссиқ—совуқ, дуо дабгирдан қутилдилар, бирор бир сеҳр қилинган бўлсалар тозаландилар.
Ва ортидан Каьбайи муаззамага қараган кўйи дуога тутиндилар.
"Эй,  Буюк Роббим  бизни ва қиёматгача келар зурриёдларимизни шайтоннинг шарридан асра, унинг тузоғидан сақла.", дея дуолар қилинди ва ўз навбатида бизга шундай дуолар қилишни ўргатган элликбошимиздан Аллоҳ рози бўлсин,дедикки, ҳар доим у кишим учун дуодамиз.
Ҳа йўл юриб ,йўл юрсак ҳам мўл юрдик, тилда зикр хаёлимиз эса мозийларга қараб кетади,  ўтганларимизни эслайман,шу йўллардан ҳазрати Иброҳим алайҳиссаломдан ҳозиргача ҳар йили,  ҳар Қурбон ҳайити кунларида такбири ташриқ ,талбия, зикрлар ила жуда катта оқим бу амални бажаради,ҳозиргача тошлар уйилиб кетилиши керак эди,у йиғилган тошлар ҳали бирор марта ҳам олинмаган экан, осмон бўйи уйилиб  кетилмаганига эьтибор берсак, шундай савол пайдо бўлади бизда;" одамлар йиғилган тошларни олиб туришмаган бўлса унда нега чуқурда тошлар кам?
Бу тошларни фаришталар олиб кетишармикин? Қаёққа? Ким билади ҳақиқатни? Ҳайратимиз ошади,билгимиз келади.
Билгувчи эса ёлғиз Аллоҳдир...Илмимиз кам,излаб,  ўқиб аниғини билиш иштиёқида ундан узоқлашамиз. Шу кунларга етказган Роббимга беҳисоб ҳамду санолар бўлсин! Алҳамдулиллаҳ ала кулли ҳал...
Алҳамдулиллаҳи Роббил аьламийн.
Омин,  вожиб амалдан сўнг яна икки кун шайтонни тошлаган ва бизга суннат амал қолдирган Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазратларига мислсиз дуруду саловатларимиз бўлсин!
Ҳаммамизни қайта—қайта ва бирга—бирга умра, ҳажларга етказсин, омин!

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад. Давоми бор...

Нуртож ёздим, 7 август
https://t.me/nurli_toj
Forwarded from Dilnoza_Masudbekovna
Субҳанааллооҳ🥹🥹
Салифа ҳожи онам ҳақида жудаям таъсирли ёзибсиз, ўқиб тасирланиб кўзлар ёшланди….( ҳаж таасуротлари ҳақида кимгадур гапирсам Салифа ҳожи она ҳақида гапирмасликнинг иложи йўқ, уларнинг ҳаёлари шижоатлари ибодатга муҳаббатлари)

Жаморат кунларидиги машаққат, куч қувватни фақат Роббимдан тинимсиз сўраганим, йиқилай деганимда минога етиб келганимни эслаб йиғладим😭😭😭😭

Машаққат баробарида ЛАЗЗАТ ибодатини бизларга насиб қилган Роббимга Ўзи рози бўлгунча ҳамдлар бўлсин..

Нуртож онамдан Аллоҳ Ўзинг розий бўл… 🤲🏻
Алҳамдулиллаҳ аъла кулли ҳаал