Сендан бошқа кимим бор...
1.64K subscribers
545 photos
458 videos
2 files
1.83K links
Ўзи Бор, Ўзи Бир, Ўзи Ёр.
Download Telegram
Боши юқорида,
давоми👎

Шукур қурбонликлар сўйилса, хабар келиши билан соч олдириб,  жамаротга бориб катта шайтонга тош отиб, тавофи ифозани ҳам бугуннинг ўзида адо этиб эҳромдан чиқиб олсалар, хаёлларини банд этган бу фикрлар фақат олдинга ундаяпти, бошқа гап уларга ортиқчадек, қулоқлари кар,  кўзлари кўрдек баьзи бирларини.
Биз эса элликбошимизни айтганларини қулоғимизга сирға қилиб тақиб олганмиз, жойимиздан жилмадик, қуёшга қараймиз, тоғнинг сояси ва салқини учун ҳамдлар айтиб, дуолар ила ўтирдик, бемалол эдик тўғри олдиндаги ишларни қилиш учун биз ҳам жойимиздан жилишимиз керак аммо "Тошкент 34" деган чақириқ бўлмагунча ҳануз беодоблик қилмагаймиз, биз билмаганни элликбошимиз билади,  чақириб қолар.
Мана бу сулув диёрни ташлаб ҳам кетармиз, соғинармиз ҳам бу кунларни,  ғанимат онларни қадрига етайлик. Бир кечада олам —олам ахлатлар қоляпти, иншааллоҳ тартибга олиб йиғиштирувчилари ҳам бордир, ҳамма кетгач ярақлатиб қўядилар, келгуси шу тунгача дам олади Муздалифа, ҳожиларни соғинади кенг бағри...
Аллоҳим бизни ҳам қайта чақиргил,  меҳмон айлагил, бағридаги барча дуоларимизни ижобатини бер, Меҳрибон Роббим!
Бизга Арофатда ҳам,  Муздалифада ҳам пакетларда таомлар келтиришди, ҳамдлар бўлсин буюк Роббимга, ўз меҳмонларини гўзал меҳмон қилди, ҳаммаси учун алҳамдулиллаҳ ала кулли ҳал...
Майдонда деярли ҳожилар қолмади,  биз элликбошимиз гуруҳни чақиришини кутдик, кўринмадилар,  шу катта жамоанинг ташвишида юргандирлар,  "ҳеч бўлмаса Минога етайлик" дейишди гуруҳимиз ҳожи оналари йиғилишиб.Шу орада  Аннел онани йўқотдим, оломонни ичига ўзларини уриб кўринмай қолдилар, Милиция бўлимида врач бўлиб ишлагани учун ҳам, юз—кўзларида ички ишлар ходимларининг салобати бор . Худдики,  ёзувчи Саид Аҳмаднинг "Уфқ" романидаги Асрорага ўхшайдилар, эркакшода,  ҳайиқмайди, тортинмайди, қўрқмайди.
Менинг шахсий қўриқчим, Байтуллоҳга элтган, йўл ўргатган устозим, меҳрибон хонадошим. Ўз навбатида ўз устида ишловчи дин, намоз, калом ҳақида бирор бир фикр айтсангиз, дафтарига ёзиб олгувчи ҳақиқий муслима. Неваралари билан апоқ—чапоқ, телефондаги сўзлашувлари қулоғимизга чалиниб қолганидан биламизки,  уларга илм,  одоб ва таьлим беришда одамни ҳавасини келтирувчи бувижон ҳамдир.
Хуллас тегирмонга ташлаб юборса бутун чиқадиган ҳожи онамни бошқа излаб ҳам ўтирмадик, ҳожати ҳам йўқ эди, яёв Минога кетмоқчи бўлиб юкларни ноилож ташладим, олиб кетмоқчи бўлган қоп ҳам қолди, сулув диёр билан хайрлашдим. Панжараларни айланиб ўтиб катта йўлга чиқдик, автобус турган жойга яқинлашганимизда элликбошимизни кўриб қолдик, бетартибликни келтирганлар билан мулоқотда эканлар бизни кўриб пиёда кетишимизга йўл қўймадилар, автобусга минишга ундадилар, барваста киши ишчи гуруҳни гапларига қулоқ солмай ҳамон ўзиникини маьқуллар, бизни уловга чиқишимизга ҳам гўёки қарши, кўзи ўзидан бошқани кўрмас эди, хуллас бир зумда Минога етдик ва аввалги жойимизни эгалладик, жамаротга бориш тараддудига киришдик, бу соҳада бошлиғимизнинг бирор нима дейишларини кутиб зикр ва дуода бўлдик,шу орада бошқа гуруҳдан  бир ҳамроҳимиз ҳушларидан кетиб, врач назоратида муолажалар ҳам фойда бермай ўзларига келмай оламдан ўтиб қолибдилар, Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун, чиройли хотима!Охиратлари хайрли бўлсин, иншааллоҳ,  қиёмат куни Лаббайка айтиб тирилувчилар қаторида бўладилар, иншааллоҳ! Омин!.

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

Ҳаж хотираларини баён этувчи Нуртож  Сайдолим қизи.

Давоми бор 👎
https://t.me/nurli_toj
Forwarded from Fotima Axmadjonova
Сендан бошқа кимим бор...
Voice message
Амин азизам айтганингиз келсин! Иншааллох яна ва яна бирга боришни Ўзи насиб этсин
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муздалифанинг туни қадр кечасидан улуғдир, етказган Робббимга ҳамду санолар бўлсин!
Энг биринчи ёзганим ҳам Маккайи Мадинадан кейин Муздалифа бўлди, менга жуда ёққан диёр... Маккатуллоҳнинг ўзидаёқ тавофи ифозадан сўнг ёздиму фақат тартиби билан қаторга қўйилиши ёдимга тушиб, навбатини кутдим, бағри кенг водийнинг ҳайбатига қаранг азизлар
https://t.me/nurli_toj
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Файзли тонг муборак бўлсин, қадрдон!

Бугун Душанба, кўпчилик  ҳафтанинг бу кунини интиқ кутади. Рўзалари бор, ҳафтанинг боши, амаллар кўкка кўтариладиган кун
Ота-она, яқинлар йўқланадиган, соғинч изҳорила кўнгил олинадиган кун бу кун...

Оила МУКАДДАС  ва  у  АЛЛОХ томонидан берилган улуғ неьматдир. Аллох ушбу неъматини қадрлаш ва эъзозлаш идрокидан бенасиб қилмасин.

Барчангизга ушбу кунни яқинларингиз даврасида серфайз ва сермазмун  ўтишини тилаймиз.

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад
https://t.me/nurli_toj
#Бuсмuллаҳ

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Қадрдоним  Хайрли тонг!!!
Соғомон бормисиз?!
Бугунги Сешанба кунингиз Хайрли ўтсин!!!
-
Илоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака танингизга соғлик руҳингизга осойишталик
Қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот яқинингизга соғ омонлик ато қилсин.

Роббим барчамизни балоюофатлардан панохида асрасин
.

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад
https://t.me/nurli_toj
🕊⚘Борлигингиз учун бахтли
яшаётган кўнгиллар бор...

🕊⚘Кимдир  кўлмакда ОЙни кўради...
Кимдир худди шунда ЛОЙни кўради...

🕊Ким учундир ёмғир Ҳақнинг раҳмати,
Кимдир учун эса кузнинг заҳмати...

🕊Кимдир кийим ичра ҚАЛБингга боқиб...
Иззатингни қилар,  меҳрига қориб...

🕊Кимдир КИЙИМ кўрар, қалб-ла иши йўқ...
Хафа бўлма ундан, унда шу йўриқ...

🕊Ажабким, дунёнинг ишлари ғалат...
🕊Баъзан қалб, баъзида кўз қурар суҳбат...

🕊Баъзан қичқирсанг-да эшитмас ҳеч ким...
🕊Баъзан шивирласанг,
Дуо - ижобат!

🕊Ўзингизни эҳтиёт қилинг,
Бахтлар учун ҳали кераксиз!

💦💦💦💦💦💦
https://t.me/nurli_toj
🍃🌹🍃Бугунги кунингиз баракотли ва омадли келсин!
Кун давомида кўтаринки кайфият ҳамрохингиз бўлсин...

Дилга яқин инсонларингиз учун доим керакли инсон бўлинг, ўзингизни эҳтиёт қилинг азиз диндошларим!



...Яхшилик деб урар
    покиза юрак,
...Янгидан уйғонар
    дилда бир тилак.
...Тонгни қаршиладик
    шукрона демак
...Азизлар барчангизга
    янги кун муборак!

    АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВАРОҲМАТУЛЛОҲИ ВАБАРОКАТУҲ!
               🌸ХАЙРЛИ ТОНГ!

"Гўзал   мўжиза"!

Яшайлик ҳам бахтли соғ омон бўлиб,
Ниятлар қилайлик бахтиёр юриб.
Қувончдан, шукрдан ҳам юзимиз кулиб,
Бугунги кун бизга гўзал мўжиза!

Бахт бугун уйимизга меҳмон бўлсин,
Омадлар остонадан кулиб кирсин.
Ҳаётингиз мўжизага тўлиб юрсин,
Бугунги кун бизга гўзал мўжиза!

Бу олам чиройли дунёдур гўзал,
Табиат мўжизаси энг ноёб асар.
Сизнинг қувончингиз оламни безар,
Бугунги кун бизга гўзал мўжиза
.

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.
https://t.me/nurli_toj
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Борингизга шукур ҳазратим.
Юртимнинг фахри, ғурури.
Сиздек олимар кўпайсин.
Сизнинг отангизга ҳам Аллоҳнинг раҳмати ёғилсин!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бехисоб шукурлар бўлсин, юртимиз номини, миллатимиз номини шонларга тўлдиражак авлодлар бергани учун.
Ҳунар, ҳунардан унар, оддий бўзчилик касби неларга қодир экан, мана бахт, мана саодат!
Хайрли тонг Азизаларим!!!

"Кунлар жуда тез ўтиб кетмоқда..." бу гапни барчамиз айтамиз.
Ҳушёр тортинг Қадрдоним!
Ўтиб бораётган кун эмас, балки умрдир...😔

Нима бўлганда хам умримизни шундай яшаб ўтайликки,
бизни фақат гўзал амалларимиз ила ёдга олишсин!

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи таъала ва барокатуҳ  Қадрдонларим!


Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.
https://t.me/nurli_toj
Дунё Охират саодатини топмоқчи бўлсангиз ,биргина Олийжаноб инсонга эргашинг

У инсон олимларнинг дунёдаги олимроғи тенгсиз илм булоғи бўлишларига қарамай оддий беғубор эдилар

Кийимлари ,юриш туришларида бошқалардан ажралмас эдилар

Мадинанинг тупроғида  ўтириб илм ўргатар эдилар, ёмғир ёққанда соқоллари ивиб муборак юзларини ёмғир суви ювар эди

У Зот бирор кун ўзларига бино қўймадилар бирор мартта мажлисларни тўрини талаб қилмадилар
бирор инсонни ҳақир санамадилар , инсонларни улуғи бўлсаларда улуғликни фақат Аллоҳга нисбатлаб ҳамиша фақир бечоралар қаторида ўтирганларида  роҳат топар эдилар

Чунки у Зот олийлик учун ,ҳидоят учун ибрат ва намуна бўлиб Қиёматгача сайланган  эдилар

У Зот Жаннатларнинг олий мақоми учун танланган эдилар

Оч бўлиб рўза тута эдилар , душманлар қуршовида ҳамдлар айтиб охират ғамидан бошқа ғамни билмас эдилар

Энг қийин оғир ҳаётда ҳам энг бахтли инсон бўлиб ўтдилар

Мақталишни мақтанишни ёқтирмас эдилар, ҳасад нафрат қилганларга фақат афу ва раҳмат ила табассум ҳадия этар эдилар

Дунё ташвиши, Исломга чақирув вазифаси елкаларида туриб ҳам аёлларининг уй ишлари билан банд бўлар эдилар

Сизга  бугун жонларимиз қурбон бўлсин деймизу

Аслида нафсимизни йўлингизга эргаштира олмаймиз

Сизни йиғинларда эслаб йиғлаймизу

Ёлғиз қолсак сиз нафратланадиган амалларда яшаймиз

Сизнинг тавозуингизни гапирамизу
тўрлардан жой олмасак маҳзун бўламиз

Сизни илмингизга интиламизу ,
амал қилишга келганда сирпаниб кетамиз

Риёдан қайтариб огох этган бўлсангизда

Хаётимиз биносини риё ғиштидан қурамиз

Туғилган кунингизда рўза тутганингизни билиб туриб

Сиз рўзадор бўлган кунларда биз зиёфат улфатчилик қилиб ўтирамиз

Туғилган кунимиздан риёни бошлаб

Тўйимиз ҳатто жанозамиздаги ошгача мақташларини кутамиз

Биз ғафлат тўфонида мусулмон кийимида ғайридинлар амалида оқиб кетаётган умматингизни Аллоҳ ҳидоят этсин

Сизни дунёда топиб Охиратда маҳрумлврдан бўлиб қолмайлик

Аллохим-
Сенинг охирги Пайғамбарингни нафл рўзаларига эргашиб,
у Зотга кўп саловот айтган бандаларингни Жаннатларда Росулингга эргаштир

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад
https://t.me/nurli_toj
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хушхабар

🇺🇿Юрт байроғини баланд кўтарган ўзбек қизи!

⚡️Германияда Андижонлик қиз немис тили бўйича Бутунжаҳон олимпиадасида ғолиб бўлди

Германиянинг Геттинген шаҳрида немис тили бўйича Бутун жаҳон олимпиадаси ғолиблари номи эълон қилинди. Унда 62 давлатдан ўқувчилар беллашди. Ўзбекистонлик Райёна Иброҳимова унда мутлоқ ғолиб бўлди

👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Ассалому алейкум вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ...
Хайрли тонг, айём муборак бўлсин!
Aзиз инсоним сиз учун истардим
Қўлингиз ДУОДА,
қалбингиз
        ИЙМОНДА,
тилагингиз
          АЗОНДА,
ўйларингиз
        ҚУРЪОНДА,
юрагингиз     
        ИСЛОМДА ,
бошингиз
       САЖДАДА,
ниятингиз
        УМРАДА,
зиёратингиз  
        МАККАДА
саловатларингиз   
        МАДИНАДА ,
охиратингиз  
         ЖАННАТДА
бўлсин!!!
       ИНШШААЛЛОҲ.
🍃
🌸🕊Муқаддас ЖУМА аёмингиз муборак.
https://t.me/nurli_toj
☀️ Aссалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух Якшанба тонги муборак бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад

Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!

https://t.me/nurli_toj
АЗИЗЛАРИМ ОМОНМИСИЗЛАР

Бугун айтай юракдан тилак,
Соғинади кутади юрак,
Азизларим қадрингиз бўлак,
Меҳрибоним омонмисизлар?!.

Сизни кўрсам кўнгил хотиржам,
Фурсат бўлиб учрасам ҳар дам,
Ғаниматда, қайтмас шу кун ҳам,
Азизларим, омонмисизлар?!.

Қани бўлса доимо имкон,
Ҳаммадан ҳам қадрли инсон,
Соғ-саломат юрингиз омон,
Меҳрибоним омонмисизлар?!

Илҳақ қилманг соғиндим ахир,
Йўқолмасин оқибат-қадр,
Сизлар учун ёзайин сатр,
Азизларим омонмисизлар?!.

Меҳри чексиз сўзлари болим,
Кетмоқдада сизга хаёлим,
Қувончимсиз сизларку жоним,
Меҳрибоним омонмисизлар?!

Айирмасин бизларни ёмон,
Дилдан қочсин ёмонлик, гумон,
Тутинг қўлни садоқат томон,
Азиз дўстлар омонмисизлар?!.

🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸
https://t.me/nurli_toj
Мактуб❤️❤️❤️

Эй,  буюк марҳаматли Дўст, гоҳида шундай бўладики,  банда Сен билан гаплашгиси  келади,  бу имкониятни ҳам Ўзинг ато этгансан,  ҳаттоки бу ожиз қулга шароит яратасан, қулоқ тутасан, шу ожизни сўровларини ижобат этасан, уни яйратиб қўйиб, меҳмон этасан, тилакларига етказасан,  ҳайратларини,  яйрашларини томоша қиласан, энтикишларини кузатасан, ўша бахтдан айрилиб қолганда сабрлар берасан,  дардига дармон,  қалбини беармон, ёмон ўй— хаёлларини вайрон этиб тўғри йўлни илҳом этасан, яхшилар даврасидан улуш бериб сакинат,  таскин, таслимият қасрида сақлайсан...
Ҳар бир ҳолатини,  ҳар бир дақиқасини Сендан сўраб турганни ҳам, Сен ёдига келмаганни ҳам бирдек ризқини таьмин,  йўлини ойдин қиладиган ягона Зот Ўзингсан.
Буюксан, ўз навбатида жон томирдан ҳам яқинсан, бандани оппоқ саҳифа каби ҳаётга йўллайсан,  шу саҳифани пок сақлашини хоҳлайсан, ихтиёрни ўзига қўясан, адашса синовлар юборасан, товба қилса кечирасан, тўғри йўлга тушса рози бўласан, ота онадан Меҳрибони Ўзингсан, бу гуноҳкор қулларингни авф этишни яхши кўрасан, авф сўрашсалар икром этасан, оппоқ саҳифага тушган доғларни авфи ҳурмати кечирасан, поклайсан, улоқиииб кетса арқонни узун ташлаб қайтишини кутасан, имтиҳон дунёсидаги ҳаётида ихтиёр тизгинини ўзига тутгансан, "бузоқнинг югургани сомонхонагача бўлган" бу қисқа умрда ўтинаман ёлғиз қўйма, ҳар лаҳза, ҳар он вақтни, умрни, сармояни нелигини билиб, билмай ўтаётган фақирингни қўлидан тут, йўлини яхшиларинг томон бур, имконият эшикларини очиб қўй, эй, Марҳамати Буюгим кенг салтанатингдан сўрайдиган қулларингга сўровларини эҳсон айла, фазлингдан айирма икки дунёда...
Қулинг биладики, охир қайтадиган ягона жой Сенинг ҳузуринг... Келган албат ўз маконига қайтажак, дунё карвонсарой,кетганни кузатиб қолаверади, саҳифалар қаро бўлмаси, алмисоқда берилган ваьдаларга хиёнат этилмаси боришликни Сен рози, қулинг Сендан рози ҳолатда юз кўришликни насиб эт, Роббим.

Юксак эьтиқоду таваллолар ила Сен билан гаплашгиси келган қулинг....

Сенга ёзганларим дуо бўлибди, бошдан охир сўров бўлибди, ахир Сендан бошқа кимим бор...
Берадиганим ҳам, оладиганим ҳам Ўзингсан эй, Меҳрибонларнинг энг Меҳрибони.

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

Илтижони оққа кўчирувчи бандайи гуноҳкоринг Нуртож бўлди, ижобатини Ўзинг бер Роббим

https://t.me/nurli_toj