Сендан бошқа кимим бор...
1.76K subscribers
485 photos
413 videos
2 files
1.73K links
Ўзи Бор, Ўзи Бир, Ўзи Ёр.
Download Telegram
Ҳақиқатдан ҳам сувларида мулойимлик бор, ҳалимлик бор, бўқоқ касаллиги таьсирида қўл териларим қурир эди, бу ерда эса вужудимга нима керак бўлса ҳавосида, иқлимида, табиатида мужассам.
Ўзига беҳисоб шукурлар бўлсинки, бу гўзал масканларнинг иссиғию, илиғи, нозию истиғноси борлиғимга даводир, ҳар бир қатрасини,ҳар бир заррасини, қолдирмай ўзимга сингдириб,вужудимга суриб, қалбимга қориб бормоқдаман

Етказганига шукур, беҳисоб шукурлар бўлсин, таьзимлар, такримлар, эьтиқодлар, эҳтиромлар бўлсин!

Қўлларим дуода, кўзларим намдир,
Сенга айтарларим ашкимда жамдир.
Мужибим, Азимим, Ваҳҳобим, Афвим,
Юзлансам, энг гўзал дам ушбу дамдир! 

Аллоҳумма кама ямбағий ли жалали важҳика вали азими Султоник. 😭😭😭

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

Салом билан сизнинг Нуртож.
Мадина хотиралари ёзилди.

19 июн, Зулҳижжа 13. 2024 йил, Маккайи Мукаррама.
Соат Макка вақти билан 17- 23

https://t.me/nurli_toj
Лаббай Аллоҳим,  лаббай...

Сафаримизнинг учинчи куни Уҳуд тоғига, Қубо масжидига зиёратга бордик, улар ҳақида сал кейинроқ айтаман, ҳозирги ҳикоя тўртинчи кунги сафар —  Роббим байтига чиқишимиз ҳақидадир.
Ўша туни саҳар бориб бомдоддан сўнг Ровзалар билан, гўзал Мадинам билан хайрлашиб Пайғамбарим саллоллоҳи алайҳи васаллам ҳазратларини таклиф қилган ҳолатда Байтуллоҳга йўлга чиқдик, ювиниб,тараниб,  чарақлаб осмондаги ойлардек тўлишиб,  бахтдан яйраб, қуёш каби чарақлаб меҳмонга чақирган оламлар Роббининг ҳузурига йўл олдик, умра ва ҳаж ҳақида маьлумотлар элликбошимиз томонидан қайта эслатилди.
Зулҳулайфага етгач масжидда икки ракаат намоз ўқиб ортидан ният қилиб бутунлай эҳромга кирдик, ниятдан сўнг лаббайкани айтиб йўлга тушдик.
Талбия,  зикр, истиғфорлар ила етиб бордик.
Иккинчи қаватга рухсат беришди,  Абдулазиз эшигидан кириб бордик, аммо кўнглимиз биринчи қаватни тусайди,  биз меҳмон,  Роббим мезбон буюрган еридан кирамизда, розимиз...
Ерга қараб лаббайкалаб бордигу  Каьбатуллоҳни кўриб қолдик.
Антас салам, минкас салам ва ҳаййана Роббана бис салам...
Дуосини ўқиб шифо сўрадим, байтингни фаришталар мисол айланай, оёғимни оғриқ турадиган қисмидан тангадек жойи худдики қалампирли пластир ёпиштиргандек куйишиб,  қиздира бошлади, биз учун  биринчи қават эшиклари очилиб кетди, қувонч билан пастга эндик,  яшил чироғдан Умра тавофини бошладик, етти бор айландик, қиздириб,куйишиб турган оёқ бир марта ҳам оғримади, Сафо,  Марвага  ўтаётанимизда қизиш ҳам йўқ бўлди,  сен кўр, мен кўр шу кундан буён оғриқдан қутилдим, қушдек учиб юрдим,  бедард, бегард бўлдим, Ўзига шукурлар бўлсин!
Сўраганингизни берадиган, гўзал меҳмон қиладиган, қанча сўрасангиз  зиёдаси билан ато этадиган, Мезбоннинг уйида эдик, Ўзи таклиф қилиб, Ўзи беминнат ато этгувчига беҳисоб ҳамду санолар бўлсин!
Барча жигарлар, дўсту биродарлар,  Аллоҳ йўлидаги қадрдонларни тилакларини етказдик, бизни қандай бедард этган бўлсанг,  уларни ҳам бегарду, бедард этгил,дея ўтиндик.
Исмойил алайҳиссаломдан қолган табаррук Замзамидан бошида туриб тўйгунча ичдик.
Сафо,  Марва тоғларида сайь қилдик, Ҳожар онамни бошидан ўтганлари хаёлимиздан ўтиб йиғладик. Тилимиз зикрда,  қалбимиз Аллоҳ розилигини талабида, хаёлимиз Ҳожар онам яшаган ўтмиш билан банд, биз бемалол айланиб юрган бу салқин йўллардан қуёшнинг қайноқ оташида қоврилиб онажоним ёлғиз ўзи йиғлаб, чанқаб ҳам боласи учун, ҳам ўзи учун сув излаб югурганда бу табаррук заминда иккисидан бошқа зоғ ҳам йўқ эди.
Сув тополмай йиғлаб, Роббимга илтижо қилиб турганида боласи қаттиқ чирқирайдию,  она шўрлик у томон югуради.
Сабрининг мукофоти, ўғлининг шарофати, охир замон пайғамбарининг нури бобарокати туфайли отилиб чиқаётган сувга қараб  жон ҳолатда замзам" яьни "тўхта,тўхта" деб юборади
Чунки сув болачасининг оёғи остидан чиқаётган эди, у ўзи билан овора бўлиб  Марвада туриб зор йиғлаб нола қилаётганида Жабройил алайҳиссалом ерни бир тепиб сув чиқарганди.
Субҳаноллоҳ сўнгги кунлари умидлари ниш урган, муродлари ҳосил бўлажак кунлар бўлди. Сўнги кунларида эл тили билан айтганда кун кўра бошладилар, биринчи кечани қўрқиб ўтказдилар, Аллоҳ кўриб турганини,  паноҳида эканлигини билсалар ҳам барибир бир ожиза аёл инсон наслидан эди, фаришта  эмасди ахир.
Оҳ, шундан буён онажонимни болалари; эркагу аёли, ёшу қариси бу юришни қиладилар, ҳар аёл Ҳожардир дейилди, аммо эркаклар ҳам бу табаррук сайьни бажарадилар, ҳатто пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам  ҳам,саҳобалар ҳам бажарганлар,  мушриклар ғийбат қилмасин учун улар олдидан ўзларини тўқ ва тик кўрсатиб полвон юришлар қилган эканлар, лўкиллаб ҳам югурганлар. Бу суннатни эркаклар яшил чироқдан бошлаб шу яшил чироқ тугагунча бажарадилар, биз асри саодатни эслаб йиғлаймиз

. Эҳ,  бу дин боғи осонликча камолга етдими?
Бу диннинг чироғини абадий ёниши учун шафоат кавкаби ва саҳобалар қанчалар сабри бардош қилдилар,
Ҳа икки тоғ орасидаги яшил чироқ мени йиғлатади,  пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни эслатади...
Давоми пастда👎
Аммо шу диннинг бугунги битта вакиласи сифатида қиёматгача боқий қолгувчи, таьвили қиёматгача олимларни эсанкиратадиган Қурьон китобининг биринчи муаллими  Раҳматал лил аьламийндан уяламан, кузатиб турганлигини ҳис этган ҳолда ночорлигимдан, дангасалигимдан шикоят қиламан, шафоатларини умид қиламан.
Азизлар!
Яхшиямки сизу бизни Аллоҳ исломда қилди, иймонли ота онадан дунёга келтирди, Каломини танитди, икки дунё саодатини ато этди, гўзал ваьдалар берди, алҳамдулиллаҳ.
Бугунги кунда байтига меҳмонга чақириб ҳаж амалларини мукаммал қилишимиз учун барча ҳожатларимизни сўзсиз ижобат этиши учун бир—биридан гўзал кунлар, гўзал имкониятлар тайин этган буюк Меҳрибонимизга беҳисоб ҳамду санолар бўлсин!
Омин!!!
Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

Нуртож Сайдолим қизи

19 июн, 2024.Зулҳижжа 13 тун. Макка вақти билан соат 23 дан 36 минут ўтди, Алҳамдулиллаҳ, хайрли тун, азиз ўқувчим.

https://t.me/nurli_toj
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🩺Bugun 19-iyun Meditsina hodimlari kuni!

Koʻplab mamlakatlarda bugun jafokash va jonkuyar shifokor hodimlar kuni!

Meditsina sohasida kunni kun, tunni tun demasdan ishlab kelayotgan yurtdoshlarimizni Bayramlari bilan qutlaymiz.


🕋🕊
Кеча англамай қолибман. Узр.Гулнорахон, Шаҳнозахонлар ва барча шифокорлар байрам кунларига тўғри келган байрамингиз муборак бўлсин!
Қилаётган меҳнатингизга ибодат савобини олинг, роҳатини икки дунёда кўринг, бахтимизга бор ва саломат бўлинг азиз шифокорлар!
Ҳаж мавсумида биз билан бирга бўлган беморларга жон куйдириб қараётган барча врачларимиздан ҳам Аллоҳ рози бўлсин, икки дунё саодати ёр, оилавий бахтингиз барқарор, охиратда эса жаннат нақд бўлсин.
Байрам муборак бўлсин!
https://t.me/nurli_toj
Муфти ҳазратларининг бугунги гўзал маьрузалари.
https://t.me/nurli_toj
Ҳарамда дуолар ижобат.

Бир Аллоҳга ошиқ синглим умра сафарига келибдилар, ниҳоятда хурсанд, ниятлари амалга ошган, сингиллари билан тавоф пайти айланаётганда гуруҳларидан узоқлашибдилар, сингиллари "Опа секинроқ айланинг, гуруҳ орқада қолиб кетди, адашиб қолмайлик.", депти.
Суюкли Байтуллоҳига етган ошиқ қалбли опа нима депти денг.
—Адашиблар кетмайманми, интиқ бўлиб келдимку, —депти.
Айтган ҳар қандай сўз ҳам ҳарамда ижобат бўлиб адашиб қолибдилар, сўнг шерикларини топиб олгунча кечгача роса овора бўлибдилар.
https://t.me/nurli_toj
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух хайрли тонг, айём муборак бўлсин қадрдонлар.
Бугунги қутлуғ кунда қилинган дуоларнинг ижобати жаннат, ҳисоб—китоби осон бўлсин илохим.
Бугунги кунларни юзини саловатлар безасин, баракасини берсин, умр дафтаримиз саҳифаларини ҳар қати баракага, омадга, раҳматга, нурга, қурбатга тўлиб тошсин.
Аллоҳ панохида бўлинг азизлар.
Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.
https://t.me/nurli_toj
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Униси бор, буниси йўқ.

Бир ожиз банда ҳаёти...
ㅤㅤㅤㅤ
👉 @ibratlik
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий Нуриддин Холиқназаров:

"Ҳожи дегани, бу биринчидан ибодатини бажарди, фарзини бажарди, гуноҳлардан қутилди, энди у намуна бўлади дегани.

Шундай экан, ҳожи акалар, ҳожи оталар, ҳозир уйингизга қўнғироқ қилинг, болангизга айтинг: "болам мени дабдаба билан кутиб олсанг рози бўлмайман. Биз риё учун ҳожи бўлмаймиз, Аллоҳ учун ҳожи бўламиз" денг.

Қанчадан-қанча фақирлар, камбағаллар бор юртимизда. Уларнинг ҳолидан хабар олайлик, ҳожилик мақомига муносиб иш тутайлик."

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад
https://t.me/nurli_toj
Ассалому алейкум варохматуллохи ва барокатух ва мағфирилихи ва жамалуҳу хайирли тонг азизларим нурлиларим дуогуйларим тоатли ибодатли салоҳиятли сожида обида олима кория ҳожи онажонларим опа сингилларим, дугонажонларим кадирдонларим омонмисиз бугунги кунингиз файзли барокатли булсин иншааллох

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад .
https://t.me/nurli_toj
❗️Бугун 22 июнь - йилнинг энг узун куни

Яъни, қуёш энг эрта чиқиб, энг кеч ботади, бугун қуёш биз билан 15 соату 10 дақиқа бўлади.

Эртадан яна кунлар қисқара бошлайди.
https://t.me/nurli_toj
Ризолигинг истаб
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Бахтли атай, тахтли атай ўзимни Роббим,
Байтинг пойида эгилиб, букай тизимни
Мадина равзасин кўз ёшла ювиб,
Нуридан чароғон кўрай юзимни.

Дугона, дўстларим бирга жам бўлиб
Соғинч ёшларидан кўзлар нам бўлиб.
Ҳабибинг шавқида айни дам бўлиб,
Кечикмай, йўлга сол боргим келяпти.
Равзада ўзимни кўргим келяпти.

Намозда бардавом, нафсни ит билиб.
Пайғамбарлар шафоатидан улушим илиб,
Жамаротда жам бўлиб, душманим билиб
Тош билан шайтонни ургим келяпти,
Ва Сафою Марвага юргим келяпти.

Сен қўлласанг билинмас йўл азоби,
Даф бўлур вабонинг юқиш тезоби.
Юртнинг тинчи, элнинг тинчи бор йўқ ҳисоби,
Ризолигинг йўлидадир, кўргим келяпти,
Қулинг кечир, ризолигинг олгим келяпти.

Қилгин интиқ бандаларинг, уйингга меҳмон,
Ҳойи ҳавас, низолардан сақлагил омон.
Эшигингни ортида турибман ҳамон, 🤲🤲🤲
Чақир Роббим Макканг томон юргим келяпти,
Мадинангни кўзларимга сургим келяпти.

Сени севдим, бор дунёни назарга илмай,
Зеби зийнат, кошонани ҳис эта билмай.
Байтинг кўрсат, юрагимни ортиқча тилмай,
Лаббайка лаб, югургилаб чопгим келяпти, 😭😭😭
Ризолигинг ўшал ердан топгим келяпти. 🤲🤲🤲

Йўлимни оч, мени кутар дўстинг, ҳабибинг, 😭😭😭
Дардга дармон, дилга армон ҳозиқ табибинг. 😭😭😭
Салавоти дилга малҳам, Маҳмуд, маҳбубинг
Ета қолай кўринмаси умрим адоғи,
Ўзинг чақир, Раҳмон Эгам ўрнашмай доғи.

Адо бўлмай тезроқ байтинг кўргим келяпти,
Замзам истаб навбатида тургим келяпти.
Лаббайка деб, югургилаб чопгим келяпти,
Ризолигинг маконингдан топгим келяпти..


Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад

Нуртож Сайдолим қизи.
27 ноябр, жума, 2020


@nurli_toj
https://t.me/nurli_toj
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Axborot 24 | Yurtdoshlarimiz haj amallarini dinimizga muvofiq chiroyli ado etdilar

#hajning_mukofoti_jannat
#haj2024
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бuсмuллаҳ

Ўзининг Зикри билан уйғониб, борлигини ҳис
қилдириш учун, ерини обод қилишга ҳаракат қилишимиз учун, ҳаётимизнинг ҳар бир кунида янги кунни насиб қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

Аллоҳдан қалбнинг
торлигидан, қабр
торлигидан ва ҳаёт торлигидан паноҳ тилайман

Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатух қадри баланд Азизларим!

Якшанба кунингиз барчангизга хайрли ва ҳузурли булсин!!!

      Кун ҳадиси..

Оиша розияллоҳу анҳо Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қиладилар:
«Ризқ талабида барвақт ҳаракат қилинглар!
Зеро, эрталабдан ҳаракат қилиш, барака ва
муваффаққият (омили)дир»

Бошланган кунингиз барокатларга тўлсин!!!

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад

https://t.me/nurli_toj
///ДИККАТ///. КИБРАЙ ТУМАНИ ОЛМАЗОР МФЙ ЕТАКЧИ 69 ХОНАДОНДА ИСТИКОМАТ КИЛГАН ЮЛДАШЕВ НУРАЛИ РАХМОНОВИЧ АЁЛИ БИЛАН ХАЖ САФАРИГА БИРГА БОРИБ АРАФОТ ТОГИДА ХАЖ АМАЛЛАРИНИ БАЖАРАЁТГАН ВАКТДА БУ ЁРУГ ОЛАМНИ 52 ЁШИДА ТАРК ЭТИБ МАККАДАГИ ШАХИДЛАР КАБРИСТОНИДА МАНГУ КЎНИМ ТОПДИ...НУРАЛИ РАХМОНОВИЧ ЗИЁЛИЛАР ОИЛАСИДА КАТТА БЎЛИБ ТОШМИНИ БИТИРИБ ТОВОКСОЙ САНАТОРИЯСИДА БИР НЕЧА ЙИЛ БОШ ШИФОКОР ЛАВОЗИМИДА ИШЛАБ ХОЗИРДА ТОШКЕНТ ШАХАР РЕАБИЛИТАЦИЯ МАРКАЗИДА БОШ ШИФОКОР БЎЛИБ ИШЛАБ КЕЛАЁТГАНДИ.4 НАФАР ФАРЗАНДЛАРНИ МЕХРИБОН ОТАСИ ЭДИ...ДОИМО МУХТОЖЛАРГА БЕМИННАТ ЁРДАМ КЎРСАТГАН САХИЙ КАМТАРИН ИНСОН ЭДИ..ОХИРАТИ ОБОД РУХЛАРИ ШОД БЎЛСИН.ХАММАМИЗГА ШУНДАЙ ЧИРОЙЛИ ХОТИМА НАСИБ ЭТСИН🤲🤲🤲ИННА ЛИЛЛАХИ ВА ИННА ИЛАЙХИ РОЬЖИУН...
ХАЖГА КЕТИШИДАН ОЗГИНА ОЛДИН РАХМАТЛИ НУРАЛИ УКАМИЗНИ ТУШИГА ПАЙГАМБАРИМИЗ МУХАММАД С.А.В КИРИБДИЛАР..ЁНЛАРИДА 4 ЧАХОРЁР ДЎСТЛАРИ ХАЗРАТИ УМАР Р.О ХАЗРАТИ УСМОН Р.О.ХАЗРАТИ АЛИ Р.О ВА ХАЗРАТИ АБУ БАКР СИДДИК Р.О ЎТИРИШГАН ЭКАН..ПАЙГАМБАРИМИЗ .УЛАРГА КАРАБ НУРАЛИ ЯКИНДА ЁНИМИЗГА КЕЛАДИ ДЕБДИЛАР.РАХМАТЛИ .ШУ ТУШИНИ ХЕЧ КИМГА АЙТМАЙ ФАКАТГИНА КАТТА ЎГЛИГА АЙТИБДИ .МЕН ХАЖГА КЕТАЯБМАН БИРОР КОР ХОЛ БЎЛСА ОИЛАНИ СЕН БОШКАРГИН.ДЕБ ТАЙИНЛАБДИ...КАРАНГ НУРАЛИ УКАМИЗ КАНДАЙ ИНСОН БЎЛГАН😢😢😢😢 ПАЙГАМБАРИМИЗ С.А.В.ХАММА ОДАМЛАРНИ ТУШИГА КИРАВЕРМАЙДИЛАР...ШУНДАЙ ИНСОННИ ХОТИРЛАБ ЭХСОН ДАСТУРХОНИ ЁЗИШАЁТГАН ЭКАН БОРМАСАНГИЗ ФАРЗАНДЛАРИ ХАФА БЎЛИШАДИ..АЛБАТТА БОРИНГ..ДЎРМОН ТЎЙХОНАСИГА ..
РАХМАТЛИ НУРАЛИНИ УЙИГА ВАФОТ ЭТГАНИНИ ЭШИТИБ БОРДИК .КИРСАК 3 ТА УЙДА ОДАМ ТЎЛА ЁШ БОЛАЛАРГАЧА КЎЛИДА КУРЬОН КИТОБИ ХАТМОНА КИЛИШАЁТГАН ЭКАН..ЧАЛГИТМАЙЛИК ДЕБ ТЕЗДА ТУРДИК..НУРАЛИНИ ЖАНОЗАСИДАН КЕЙИН ЎКИГАН ХАТМЛАРИНИ УНГА БАГИШЛАШМОКЧИ ЭКАН..ИШОНАСИЗЛАР МИ УМРИМ БИНО БЎЛИБ БУНАКА ОИЛАНИЮ АВЛОДНИ КЎРМАГАНМАН..ЁШ БОЛАЛАР ХАМ АРАБ ТИЛИДА КЕТМА КЕТ СУРАЛАРНИ ЎКИБ ЎТИРИШИБДИ..УЛАРНИ АВЛОДИДА ЧАКАЛОК ТУГИЛСА ТИЛИ ЧИККАНДАН КУРЬОН ЁДЛАТИШАРКАН..КАНДАЙ БАХТЛИ АВЛОД ЭКАН.КЕЧА АЁЛИ ХАЖДАН КЕЛИБДИ.МАХАЛЛА ХОДИМЛАРИ УЙЛАРИГА БОРДИК НУРАЛИ УКАМГА КЕЧАГИ КУНГАЧА 40 ТА ХАТМ ЮБОРИШИБДИ.ВАПШЕ КОЙИЛ КОЛДИМ..АКА УКАСИНИ ФАРЗАНДЛАРИ ЁШ БОЛАСИГАЧА КОРИ ЭКАН...КЕЧА НУРАЛИ РАХМАТЛИ КАРИНДОШЛАРИНИ ТУШИГА КИРИБ ХАММАЛИГИГА КУЛИБ ХУРСАНД ХОЛДА ОППОК НАРСА УЛАШИБ ЮРГАН ЭКАН.БУНДАЙ ОИЛАГА .ХАВАСЛАРИМИЗ КЕЛИБ БИР КАЛИМА КУРЬОН ЎКИБ КАЙТДИК....ИЛОЙИМ ХАММАМИЗНИ ФАРЗАНДЛАРИМ ИЗ ПАЙГАМБАРИМИЗ С.А.В НИ ХУЛКЛАРИ БИЛАН ХУЛКЛАНСИН СУННАТЛАРИГА АМАЛ КИЛИБ ЯШАБ ЎТИБ ЖАННАТЛАРДА ФАРЗАНДЛАРИМИЗ БОШИМИЗГА ТОЖ КИЙДИРАДИГАН СОЛИХ ЙИГИТЛАР БЎЛИШСИН🤲🤲🤲

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун
Охиратлари обод бўлсин, иншааллох барчамизнинг авлодларимиздан қорийлар чиқсин, ҳофизлар чиқсин амин. Ҳавас қилдим оилавий муҳитига, ҳавас қилдим кўрган тушларигаю оқибатига, охиратига, йиққан ажрларига...
Машааллоҳ, субҳаноллоҳ, алҳамдулиллаҳ

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.
https://t.me/nurli_toj
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
il

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Хайрли тонг, Азизлар!

Барчага хафтанинг илк куни – душанба тонги муборак бўлсин!

Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!

Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги,  тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!

Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, Иншааллаҳ!

Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!

Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин!


Янги кунга "Бисмиллаҳ!"...

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад
https://t.me/nurli_toj