"Chilustun" jome masjidi
1.84K subscribers
3.58K photos
988 videos
7 files
1.73K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Навоий вилояти Нурата тумани "Чилустун" жоме масжидининг www.Nurato.uz сайти телеграм тармоғидаги расмий канал.

🌐https://t.me/joinchat/AAAAAEYjMaYdtEyBjEhsWQ
Download Telegram
Forwarded from Muslim.uz
У эшитувчи ва билувчи Зотдир...

#Ҳадис: Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирор бир банда ҳар тонгда ва тунда:

بِاسْمِ اللهِ الَّذِي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأَرْضِ وَلاَ فِي السَّمَاء وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيمُ

«Бисмиллаҳиллазий лаа йазурру маъасмиҳи шай`ун фил арзи ва лаа фис самаи ва ҳувас самийъул ъалийм», деб уч марта айтса, унга бирор нарса зарар бермайди», дедилар.

(Маъноси: “Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир”).

Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.
Forwarded from Muslim.uz
#Ҳадис: Абдураҳмон ибн Абу Бакр оталарига: «Эй отажон, ҳар тонгда уч марта ва кечқурун уч марта:

اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَدَنِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي سَمْعِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَصَرِي، لا إلَهَ إلاَّ أنْتَ. اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الكُفْرِ وَالفَقْرِ، اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ القَبْرِ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ

«Аллоҳумма ъафиний фий баданий, Аллоҳумма ъафиний фий самъий, Аллоҳумма ъафиний фий басорий, лаа илаҳа илла анта. Аллоҳумма инний аъузу бика минал куфри вал фақри, Аллоҳумма инний аъузу бика мин ъазабил қобр, лаа илаҳа илла анта» деяётганингизни эшитаман», дедилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай дуо қилганларини эшитганман ва мен у зотнинг суннатларига амал қилишни яхши кўраман», деб жавоб бердилар.

(Маъноси: “Аллоҳим, баданимни, қулоғимни ва кўзимни офиятда қил. Эй Раббим, Сенинг номинг ила куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан паноҳ тилайман. Сендан бошқа илоҳ йўқ”).

Абу Довуд ривоятлари.
Muslim.uz
@muslimuzportal
Forwarded from Muslim.uz
БУГУН, 21 ИЮЛЬ КУНИ СОАТ 19:00 ДА ИЛМ ВА ОДОБГА ОИД ҲАДИСЛАР ҲАҚИДА ЖОНЛИ СУҲБАТ БЎЛИБ ЎТАДИ

21 июль куни соат 19:00 да
Тошкент ислом институтининг ҳадис илми устози ва ижоза соҳиби – Жалолиддин домла Ҳамроқуловнинг илм ва одобга оид ҳадислар ҳақидаги суҳбатларининг навбатдаги сони бўлиб ўтади.

🔸Машғулотда ўтган мавзуга оид саволлар берилади. Жонли эфирни кузатаётганлар орасидан ушбу саволларнинг жавобини @OnlineHadisBot ботига тўғри ва тезкор жўнатган дастлабки уч кишига китоблар туҳфа этилади.

▶️ Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали навбатдаги суҳбатни кузатинг!

Youtube орқали томоша қилиш

Facebook орқали томоша қилиш

Instagram орқали томоша қилиш

Telegram voice орқали эшитиш

🟢 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)

#ҲАДИС #ЖОНЛИ #ОНЛАЙН
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
#Ҳадис:
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида:

حَسْبِيَ اللهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ

«Ҳасбийаллоҳу лаа илаҳа илла ҳува ъалайҳи таваккалту ва ҳува роббул ъаршил ъазийм»

(Аллоҳ менга кифоя қилади. Ундан бошқа илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим. У улуғ аршнинг Раббидир), деб етти марта айтса, унинг дунё ва охиратдаги муҳим ишларида Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади», дедилар.

Ибн Сунний ривоятлари.

#ДУО
Muslim.uz
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
Уларни айтиб юрсанг, Аллоҳ ғамингни кетказиб, қарзингдан халос этади...

#Ҳадис: Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни масжидга кирсалар, Абу Умома деган ансорий саҳоба ўтирган эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Абу Умома, намоз вақтидан бошқа пайтда масжидда ўтирганинг боиси нима?» деб сўрадилар. «Эй Расулуллоҳ, мени ғам ва қарз шу аҳволга солиб қўйди», дедилар. Шунда у зот: «Сенга бир дуони ўргатайми? Уларни айтиб юрсанг, Аллоҳ ғамингни кетказиб, қарзингдан халос этади. Агар тонг отса ва кеч кирса:

اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْهَمِّ وَالحَزَنِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ العَجْزِ وَالكَسَلِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ الْجُبْنِ وَالْبُخْلِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ غَلَبَةِ الدَّيْنِ وَقَهْرِ الرِّجَالِ

«Аллоҳумма инний аъузу бика минал ҳамми вал ҳазани ва аъузу бика минал ъажзи вал касали ва аъузу бика минал жубни вал бухли ва аъузу бика мин ғолабатид дайни ва қоҳрир рижал»ни айт»

(Аллоҳим, Сенинг номинг ила ғам-ташвишдан, ожизлик ва дангасаликдан, қўрқоқлик ва бахилликдан, қарз эзиб қўйиши ва кишиларнинг қаҳридан паноҳ тилайман), деб буюрдилар. Абу Умома: «Сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтганларига амал қилдим. Аллоҳ менинг ғам-ғуссамни кетказиб, қарздан халос этди», деб айтадилар».

Абу Довуд ривоятлари.

#дуо
Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Риёзус_солиҳийн #ислом
#ҳадис_ва_фиқҳ #гуноҳ

Исломда гуноҳни қасд қилиш

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Риёзус_солиҳийн
#ҳадис_ва_фиқҳ #намоз

Уйидан фақат намозни қасд қилиб чиққан кишининг савоби

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Риёзус_солиҳийн
#ҳадис_ва_фиқҳ #яхшилик #ёмонлик

Яхшилик ва ёмонликнинг ҳисоби қандай бўлади?

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким Аллоҳнинг розилиги талаб қилинадиган илмни фақат дунёнинг ўткинчи матоҳига эришиш учун ўрганса, қиёмат куни жаннатнинг ҳидини ҳам топа олмайди», дедилар».

Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

@hodiy_uz
#ҲАДИС

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Инсон қорнидан ёмонроқ идишни тўлдирмайди, одам боласига белни қоим қиладиган кичик луқма кифоядир. Бас, қориннинг учдан бири таом, бири сув ва қолгани нафас учундир”, деб айтганлар.

Имом Аҳмад ва Имом Термизий ривояти

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/hodiy_uz
#ҲАДИС

Муҳаммад ибн Башшор Яҳёдан, у киши Убайдуллодан, у киши Хубайб ибн Абдурраҳмондан, у киши Ҳафс ибн Осимдан, у киши Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан, у киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилиб айтади:

“Етти (тоифа киши) бор. Аллоҳ уларни соя бўлмаган кунда (қиёмат кунида) ўз соясида соялантиради: одил имом; Роббининг ибодатида ўсган йигит; қалби масжидга боғлиқ бўлган киши; Аллоҳ йўлида бир-бирини яхши кўрган, жам бўлган ва ажрашган икки киши; мансабдор ва чиройли аёл бир эркакни талаб қилганда (зино қилишга даъват қилганда) мен Аллоҳдан қўрқаман, деб жавоб берган киши; яширинча садақа қилган киши, ҳатто унинг чап қўли ўнг қўли инфоқ қилганлигини билмайдиган киши; Аллоҳни якка зикр қилганда кўзлари намланган киши”.

Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган

@hodiy_uz
#ҲАДИС

Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким илмни уламолар билан можаро қилиш учун, эсипастларга ғолиб келиб, ўзини кўрсатиш учун ёки у билан одамларни ўзига қаратиш учун ўрганса, Аллоҳ уни дўзахга киритади», дедилар».

Термизий ва Ибн Можа ривоят қилишган.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

@hodiy_uz
#Ҳадис

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни масжидга кирсалар, Абу Умома деган ансорий саҳоба ўтирган эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайхҳи васаллам: «Эй Абу Умома, намоз вақтидан бошқа пайтда масжидда ўтирганинг боиси нима?» деб сўрадилар. « Ё Расулуллоҳ, мени ғам ва қарз шу аҳволга солиб қўйди», дедилар. Шунда у зот: «Сенга бир дуони ўргатайми? Уларни айтиб юрсанг, Аллох ғамингни кетказиб, қарзингдан халос этади. Агар тонг отса ва кеч кирса:

اللهم إني أعوذ بك من الهم والحزن وأعوذ بك من العجز والكسل وأنوذبك من الجبن والبخل وأعوذ بك من غلبة الدين وقهر الرجال

«Аллоҳумма инний аъузу бика минал ҳамми вал ҳазани ва аъузу бика минал ъажзи вал касали ва аъузу бика минал жубни вал бухли ва аъузу бика мин ғолабатид дайни ва қоҳрир рижал»ни айт» (Аллоҳим, Сенинг номинг ила ғам-ташвишдан, ожизлик ва дангасаликдан, қўрқоқлик ва бахилликдан, қарз эзиб қўйиши ва кишиларнинг қаҳридан паноҳ тилайман), деб буюрдилар. Абу Умома: «Сӯнг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтганларига амал қилдим. Аллоҳ менинг ғам-ғуссамни кетказиб, қарздан халос этди», деб айтадилар».

(Абу Довуд ривоятлар)

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@hodiy_uz
#ҲАДИС

Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Бу онамиз: «Муҳаммад алайҳиссалом ҳаётлик пайтларида оилаларидагилар пайдар-пай икки кун арпа нонидан тўйиб ейишмади», деб айтдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Бошқа бир ривоятда: «Муҳаммад алайҳиссалом оилалари Мадинага келишганидан токи у зот вафот этгунларига қадар кетма-кет уч кун буғдойли таомни тўйиб ейишмади», дейилган.

@hodiy_uz
#Ҳадис

АЁЛ КИШИНИНГ ҲОВЛИСИДАГИ НАМОЗИДАН...

عن عبدِ اللهِ بنِ مسعودٍ رَضِيَ اللهُ عنه، عن النبيِّ صلَّى اللهُ عليه وسلَّم قال: «صلاةُ المرأةِ في مَخدعِها أفضلُ من صلاتِها في بيتِها، وصلاتُها في بيتِها أفضلُ من صلاتِها في حُجرتِها» (رواه ابو داود والبزار)

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Набий ﷺ: «Аёл кишининг ҳовлисидаги намозидан уйдаги намози афзалдир. Унинг уйдаги намозидан ўзига хос хонасидаги намози афзалдир», деганлар»

✍️ Имом Абу Довуд ва Имом Баззор ривояти.


📜 Шарҳ: Ушбу ҳадисда аёл киши намозни қанчалар сатр ила ўқиса, шунчалар яхши бўлиши таъкидланмоқда.
Ҳатто, аёл киши ўз уйида намоз ўқиганда тўсиқроқ жойда ўқишга ҳаракат қилиши лозимлиги уқтирилмоқда.
Аёл киши намозни ҳовлида, айвонда ўқиганидан кўра, ичкари уйга кириб ўқигани афзал экан. Ичкари уйдан кўра, қазноққа, яъни, турли нарсалар қўйиладиган омборхонага ўхшаш жойда намоз ўқигани афзал экан.
Чунки намоз ўқиётган вақтида баъзи бир кишилар кириб келиб қолиши ёки кўнгли бузуқ фосиқлар қасддан томоша қилиши эҳтимоли бор.

@hodiy_uz
#Ҳадис

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ ﷺ قَالَ: «إِنَّ أَوَّلَ مَا يُحَاسَبُ بِهِ الْعَبْدُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ مِنْ عَمَلِهِ: صَلَاتُهُ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат кунида банда амалидан илк ҳисоб қилинадигани намозидир», - дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.


♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBsDkt79gLMZp8pvQ
#ҲАДИС

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, сиқт(нобуд бўлган ҳомила) киндиги билан онасини жаннатга тортиб киради. (Вафот топган вақтида) Савобини умид қилса” дедилар".

Ибн Можа ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг

@hodiy_uz
#ҲАДИС
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Албатта садақа ўз эгасини қабр иссиқлигидан сақлайди. Садақа қилувчи мўмин Қиёмат куни ўз садақаси соясида туради”.
Табароний "Мўъжам ал-Кабийр"да ривоят қилдилар.

Изоҳ: Садақа ва эҳсоннинг барча кўринишлари, хоҳ у нафл бўлсин хоҳ фарз бўлсин, барчаси гуноҳларнинг ўчирилишига сабаб бўлади.

Дўстларингизга ҳам улашинг

@hodiy_uz
#Ҳадис

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ عَنِ النَّبِيِّ قَالَ: مَا جَلَسَ قَوْمٌ مَجْلِسًا لَمْ يَذْكُرُوا اللهَ فِيهِ وَلَمْ يُصَلُّوا عَلَى نَبِيِّهِمْ إِلاَّ كَانَ عَلَيْهِمْ تِرَةً فَإِنْ شَاءَ عَذَّبَهُمْ وَإِنْ شَاءَ غَفَرَ لَهُمْ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қай бир қавм бир мажлисда ўтирсалару, унда Аллоҳни зикр қилмасалар ва набийларига саловот айтмасалар, албатта, бу улар учун ҳасрату надомат бўлгай. У Зот истаса, уларни азоблагай, истаса, мағфират қилгай», дедилар».


@hodiy_uz
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки одамлардан моли кўпайиш учун тиланчилик қилса, у одам ўзи учун чўғни сўрабди. Бас, шундоқ экан хоҳласа, чўғнинг кўпини ёки озини сўрасин», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

@hodiy_uz