"Chilustun" jome masjidi
1.81K subscribers
3.48K photos
957 videos
7 files
1.69K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Навоий вилояти Нурата тумани "Чилустун" жоме масжидининг www.Nurato.uz сайти телеграм тармоғидаги расмий канал.

🌐https://t.me/joinchat/AAAAAEYjMaYdtEyBjEhsWQ
Download Telegram
#Ислом_молияси #Алломалар

Замонамиз олимларини танитиш: ​

Шайх Доктор Муҳаммад Али Ал-Қори


Доктор Муҳаммад Али ибн Иброҳим Ал-Қори ибн Ийд 1949 йилда Маккаи Мукаррамада туғилган ва Жидда шаҳридаги Қирол Абдулазиз университетини тугатган.

Сўнгра АҚШдаги Калифорния Университетида докторлик диссертациясини ёқлаган.

Ўша вақтдан буён ислом иқтисодиёти соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Саудия Арабистони Жидда шаҳридаги Қирол Абдулазиз Университетида профессори сифатида дарс берган ва шу университетда Ислом иқтисодиёти тадқиқот марказининг собиқ директори бўлган.

Шунингдек шайх Муҳаммад Али Ал-Қори Саудия Арабистони, Форс кўрфази, Европа ва Америкадаги 40 дан ортиқ ислом банклари, молия муассасалари, такофул ва кооператив такофул компанияларининг Шариат кенгашлари аъзоси ҳамдир.

Бундан ташқари, Доктор Муҳаммад ал-Қори ислом молияси ва ислом ҳуқуқшунослиги соҳасидаги бир қанча илмий нашрларнинг кенгаш аъзолари таркибидан ҳам жой олган.

Булар қаторига Ислом Олами Робитасининг “Фиқҳ академияси” журнали (Жидда), Ислом тараққиёт банки қошидаги “Ислом иқтисодий тадқиқотлар” журнали (Жидда), Халқаро Ислом иқтисодиёти ассоциациясининг “Ислом иқтисодиёти” журнали (Лондон) Гарвард ҳуқуқшунослик факултетида Ислом ҳуқуқи бўйича Гарвард маслаҳат кенгаши кабилар киради.

Доктор Ал-Қори ислом иқтисодиёти, ислом банки ва ислом молияси соҳаларида кўплаб китоблар ҳамда араб ва инглиз тилларида ўнлаб илмий мақолалар муаллифи, кўплаб конференциялар ва симпозиумлар иштирокчисидир.

Муаллифлик асарларига қуйидагилар киради:

- Ислом иқтисодиётига кириш (дарслик);
- Молиявий бозорлар;
- Иқтисодиёт асослари (дарслик);
- Нақд пуллар ва банклар (дарслик);
- Шариат стандартлари;
- Ислом шариати қонунларини банк соҳасида қўллаш;
- Шариат ва иқтисодиётда банкнинг фойдалари;
- ва бошқалар.

Доктор Муҳаммад Али ал-Қори бир неча мукофотлар соҳиби саналади, жумладан:

- Ислом тараққиёт банкининг ҳижрий 1424 йил (2004 йил) учун Ислом банк ва молия соҳасидаги мукофоти;

- Ислом молиясига қўшган улкан ҳиссаси учун "KLIFF Islamic Finance" мукофоти”;

- Ислом молияси тармоғига қўшган улкан ҳиссаси учун Euromoney мукофоти.

Аллоҳ таоло доктор Муҳаммад Али Ал-Қорини ҳифз-у ҳимоясида сақласин, илмларидан узоқ вақт истифода қилишимизни насиб этсин.

Қуйидаги саҳифа доктор Муҳаммад Али Ал-Қорининг шахсий саҳифалари бўлиб, у ерда олимнинг араб ва инглиз тилидаги асарлари, мақолалари, маърузаларини топишингиз мумкин:
🌐 http://www.elgari.com/eng

Манба: Ислом молияси

🔗 t.me/oliymahad - диний маърифий канал!