Narpay madaniyat.uz
169 subscribers
14.9K photos
3.06K videos
73 files
3.33K links
madaniyat
Download Telegram
Forwarded from Jasurbek Qilichev
дорлик жамиятлари устав фондининг минимал миқдори 400 миллион сўм (илгари 1 млрд 600 млн сўм) қилиб белгиланди;

экспорт контрактлари контракт тузилган кунда “Ўзагроэкспорт” АЖ эълон қилган нархлардан паст бўлмаган нархлар бўйича тузиш, шунингдек, экспорт контракти тузмасдан инвойс асосида ўтказиладиган мева-сабзавот маҳсулотлари божхонада божхона юк декларацияси рўйхатга олинадиган кунда “Ўзагроэкспорт” АЖ расмий веб-сайтида қайд этилган нархлардан паст бўлмаган нархлар бўйича расмийлаштириш тартиби бекор қилинди.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

#Тайинлов
Абдужабар Абдусаттарович Абдувахитовга Ҳукумат қарори билан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг ректори вазифасини бажариш юкланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

#Кун_тарихи
2 август (2005 йил)
Лотереялар ўтказишни ташкил этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинган.

Қарорга мувофиқ:
👉 лотереялар ташкил этиш фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар устав фондининг энг кам миқдори 200 млн. сўм миқдорида белгиланади, шундан камида 50 фоизи пул маблағлари билан шакллантирилади;

👉 лотереялар ташкил этувчи юридик шахслар устав фондини шакллантириш жалб қилинган маблағлардан (кредит, гаров ва ҳ.к.) фойдаланишга йўл қўйилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шериклиги жорий этилади.

Ушбу соҳадаги шериклик, жумладан маданият ва санъат йўналишидаги нодавлат муассасаларининг биноларини қуриш учун бепул асосда доимий фойдаланишга ер участкалари, бинолар ажратиш шаклида амалга оширилади.

Хусусий шерикка қуйидаги маданий хизмат кўрсатишда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифасига имтиёзлар бериш ва битимда назарда тутиладиган бошқа мажбуриятлар юкланиши мумкин.


Маданият ва санъат нодавлат муассасаларини ривожлантириш ва давлат-хусусий шерикликни рағбатлантириш тадбирларини молиялаштиришга йўналтириладиган маблағлар алоҳида ҳисобварақда жамлаб борилади.

Махсус ҳисобварақдаги маблағлар туман ва чекка қишлоқ жойлардаги театрлар, кинотеатрлар, концерт заллари, ҳайвонот боғлари ва бошқа маданий объектлар негизида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашга имтиёзли кредит бериш учун тижорат банкларига тақдим этилади.

Бунда имтиёзли кредитлар тижорат банклари томонидан тадбиркорларга 10 йил муддатга, шу жумладан, 3 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 7 фоизли ставка бўйича ажратиб берилади.

Бундан ташқари қарор билан Давлат-хусусий шериклик шартларида ташкил этилган маданият ва санъат нодавлат муассасаларига солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар тақдим этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартиришлар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди

Ўзгартиришларга мувофиқ энди юртимизда рақамли банк фаолиятини ҳам амалга ошириш мумкин бўлади.

Хусусан, инновацион банк технологияларидан фойдаланган ҳолда (касса хизматини кўрсатмасдан) банк хизматларини масофавий кўрсатувчи банк ёки унинг таркибий бўлинмаси рақамли банк эканлиги қайд этилди.

Рақамли банклар томонидан банк хизматларини масофавий кўрсатиш банкнинг ички тартиб қоидаларига асосан қонун ҳужжатлари талабларини инобатга олган ҳолда амалга оширилади.

Бундан ташқари банкни рўйхатга олиш ва унга лицензия бериш тўғрисидаги аризани такроран кўриб чиқиш муддати қисқартирилди. Эндиликда бу жараён ўн кунда амалга оширилади (олдин 15 кун).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Дипломатия”да ўқишни истасангиз...

Ҳукумат қарори билан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг бакалавриат ва магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, университет бакалавриатига ўқишга қабул қилиш
Forwarded from Huquqiy axborot
#Кун_тарихи
18 ноябрь (1991 йил)
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисидаги
Қонун қабул қилинган.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи биноларнинг асосий кириш жойида ёки бунинг учун мақбул бўлган бошқа жойда, ёхуд тегишли тутқичи бўлган дастада, ё бўлмаса флагштокда байроқнинг дастаси бинонинг олд томони билан кўпи билан 45 градусли бурчак ҳосил қиладиган тарзда кўтарилади.

Кўтариб қўйилган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг матоси ер сатҳидан камида 2,5 метр баландликда бўлиши керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Кун_тарихи

🗓 29 январь (1991 йил)

Алишер Навоий таваллудининг 550 йиллиги нишонланиши муносабати билан Президент фармонига кўра 1991 йил Ўзбекистонда Алишер Навоий йили деб эълон қилинган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Кун_тарихи

🗓 12 сентябрь (2008 йил)

“Музейлар тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган.

📋 Қонунга кўра, музейлар давлат ва нодавлат музейлари шаклида ташкил этилиши мумкин.

🔰 Ихтисослашувига кўра музейлар қуйидаги турларга бўлинади:

🔸 асосий фаолияти музей ашёлари ва музей коллекцияларини сақлаш, ўрганиш ҳамда оммага намойиш этишдан иборат бўлган музейлар;

🔸 асосий фаолияти тарихий-маданий қўриқхона ва у билан боғлиқ табиий ландшафт таркибига кирадиган моддий маданий мерос объектларини, шунингдек музей ашёлари ва музей коллекцияларини сақлаш, ўрганиш ҳамда оммага намойиш этишдан иборат бўлган музей-қўриқхоналар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи

🗓 10 декабрь (1992 йил)

Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисидаги Қонун қабул қилинган.

Қонунга кўра, Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзидир.

Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot