Narpay madaniyat.uz
169 subscribers
14.9K photos
3.06K videos
73 files
3.33K links
madaniyat
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Обод маҳалла” дастури тўғрисида”ги Президент Фармони (27.06.18 й.) қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ “Обод маҳалла” дастури амалга оширилади. Дастур билан шаҳарларда жорий йил 2 тадан ва 2019-2022 йилларда камида 3 тадан маҳаллаларда қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини бажариш режалаштирилган.

Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамасига “Обод маҳалла” дастури параметрларини шакллантириш ҳамда амалга оширишнинг узоқ муддатли механизми ва аниқ манбаларини аниқлаб, ижросини таъминлашга қаратилган қарор лойиҳасини киритиш юкланди.

Бунда:
кўп хонадонли ва якка тартибдаги уй-жойларни таъмирлаш ва уларга туташган ҳудудларни ободонлаштириш, пиёдалар йўлаклари, ирригация ва суғориш тизимлари ҳамда чиқинди йиғиш майдончаларини барпо этиш;

маҳалла аҳолисининг фаровон турмуш кечириши учун муносиб шароит яратиш, мавжуд ижтимоий ва муҳандислик инфратузилмаларини сақлаш, асраб-авайлаш вазифаларини барча даражадаги маҳаллий ҳокимликлар зиммасига шахсан юклатиш назарда тутилади.

Дастур доирасида амалга ошириладиган ишларни молиялаштириш учун “Обод маҳалла” жамғармалари ташкил этилди.

“Обод маҳалла” дастурига киритилган маҳаллаларда қурилиш ва ободонлаштиришда иштирок этиш учун ишсиз аҳоли 6 ойлик муддатгача жалб қилинади.

Бунда биринчи ойлик иш ҳақи иш бошлаган кунида олдиндан 50 фоизи аванс сифатида тўлаб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармон билан 2018 йилнинг 15 июлидан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,07 баравар оширилди.

2018 йилнинг 15 июлидан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида энг кам:

👉 иш ҳақи – ойига 184 300 сўм;

👉 ёшга доир пенсиялар – ойига 360 460 сўм;

👉 болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 360 460 сўм;

👉 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 221 190 сўм миқдорида белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра ҳар бир давлат ташкилотида ҳузурида, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳузурида жамоатчилик кенгашлари тузилади.

Жамоатчилик кенгашлари давлат органи раҳбарининг қарорига асосан тузилиб, унга меҳнат фахрийлари, обрўли фуқаролар, оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари қабул қилинади.

Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, фуқаролар ва давлат органлари ўртасида ўзига хос кўприк вазифасини бажариш Жамоатчилик кенгашларининг асосий вазифаси ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Арзон уй-жойлар учун дастлабки бадал суммаси камайтирилди

2018 йилда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар ва шаҳарларда арзон кўп квартирали уйлар қуриш дастурларини амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги
Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ арзон уй-жойларнинг дастлабки бадали қуйидагича белгиланди:

1) қишлоқ жойларда:

0,02 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган икки, уч, тўрт, беш қаватли кўп квартирали (2 ва 3 хонали) ва 2, 3 хонали бир қаватли арзон уй-жойлар учун – 10 фоиз миқдорида;

0,04 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган арзон уй-жойлар ва 0,06 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган 3, 4 ва 5 хонали арзон уй-жойлар учун – 25 фоиз миқдорида;

2) шаҳарларда дастлабки бадалнинг табақалаштирилган миқдорини амалиётга жорий этган ҳолда ўртача 15 фоиз миқдорида.

Мазкур ипотека кредитлари 2018 йил 1 июлдан 2020 йил 1 январгача бўлган даврда 20 йил муддатга, 3 йиллик имтиёзли давр ҳамда биринчи 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз ставкаси билан ва кейинги даврда Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида берилади.

Эслатиб ўтамиз, арзон уй-жойлар учун дастлабки бадал шу кунга қадар сотиб олинадиган уй-жой қийматининг камида 25 фоизини ташкил этиши лозим эди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Jasurbek Qilichev
дорлик жамиятлари устав фондининг минимал миқдори 400 миллион сўм (илгари 1 млрд 600 млн сўм) қилиб белгиланди;

экспорт контрактлари контракт тузилган кунда “Ўзагроэкспорт” АЖ эълон қилган нархлардан паст бўлмаган нархлар бўйича тузиш, шунингдек, экспорт контракти тузмасдан инвойс асосида ўтказиладиган мева-сабзавот маҳсулотлари божхонада божхона юк декларацияси рўйхатга олинадиган кунда “Ўзагроэкспорт” АЖ расмий веб-сайтида қайд этилган нархлардан паст бўлмаган нархлар бўйича расмийлаштириш тартиби бекор қилинди.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

#Тайинлов
Абдужабар Абдусаттарович Абдувахитовга Ҳукумат қарори билан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг ректори вазифасини бажариш юкланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

#Кун_тарихи
2 август (2005 йил)
Лотереялар ўтказишни ташкил этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинган.

Қарорга мувофиқ:
👉 лотереялар ташкил этиш фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар устав фондининг энг кам миқдори 200 млн. сўм миқдорида белгиланади, шундан камида 50 фоизи пул маблағлари билан шакллантирилади;

👉 лотереялар ташкил этувчи юридик шахслар устав фондини шакллантириш жалб қилинган маблағлардан (кредит, гаров ва ҳ.к.) фойдаланишга йўл қўйилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шериклиги жорий этилади.

Ушбу соҳадаги шериклик, жумладан маданият ва санъат йўналишидаги нодавлат муассасаларининг биноларини қуриш учун бепул асосда доимий фойдаланишга ер участкалари, бинолар ажратиш шаклида амалга оширилади.

Хусусий шерикка қуйидаги маданий хизмат кўрсатишда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифасига имтиёзлар бериш ва битимда назарда тутиладиган бошқа мажбуриятлар юкланиши мумкин.


Маданият ва санъат нодавлат муассасаларини ривожлантириш ва давлат-хусусий шерикликни рағбатлантириш тадбирларини молиялаштиришга йўналтириладиган маблағлар алоҳида ҳисобварақда жамлаб борилади.

Махсус ҳисобварақдаги маблағлар туман ва чекка қишлоқ жойлардаги театрлар, кинотеатрлар, концерт заллари, ҳайвонот боғлари ва бошқа маданий объектлар негизида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашга имтиёзли кредит бериш учун тижорат банкларига тақдим этилади.

Бунда имтиёзли кредитлар тижорат банклари томонидан тадбиркорларга 10 йил муддатга, шу жумладан, 3 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 7 фоизли ставка бўйича ажратиб берилади.

Бундан ташқари қарор билан Давлат-хусусий шериклик шартларида ташкил этилган маданият ва санъат нодавлат муассасаларига солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар тақдим этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартиришлар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди

Ўзгартиришларга мувофиқ энди юртимизда рақамли банк фаолиятини ҳам амалга ошириш мумкин бўлади.

Хусусан, инновацион банк технологияларидан фойдаланган ҳолда (касса хизматини кўрсатмасдан) банк хизматларини масофавий кўрсатувчи банк ёки унинг таркибий бўлинмаси рақамли банк эканлиги қайд этилди.

Рақамли банклар томонидан банк хизматларини масофавий кўрсатиш банкнинг ички тартиб қоидаларига асосан қонун ҳужжатлари талабларини инобатга олган ҳолда амалга оширилади.

Бундан ташқари банкни рўйхатга олиш ва унга лицензия бериш тўғрисидаги аризани такроран кўриб чиқиш муддати қисқартирилди. Эндиликда бу жараён ўн кунда амалга оширилади (олдин 15 кун).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Дипломатия”да ўқишни истасангиз...

Ҳукумат қарори билан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг бакалавриат ва магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, университет бакалавриатига ўқишга қабул қилиш
​​#ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИЛИКЛАР

Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шерикликни амалга оширишга кўмаклашиш ва молиялаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (570-сон, 09.07.2019 й.)
Қарор билан Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонунчилик асосида берилиши мумкин бўлган давлат мулки объектларининг рўйхати тасдиқланди.
Шунингдек, қарор билан Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонунчилик асосида амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштириш учун алоҳида очиладиган шахсий ғазна ҳисобварағи маблағларини жамлаш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Унга кўра, махсус ҳисобварақдаги маблағлардан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашга имтиёзли кредит бериш учун маданият ва санъат нодавлат муассасаларини ташкил этиш мақсадида фойдаланилади.
Бундан ташқари, қарор билан Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонунчилик шартлари асосида фаолият юритадиган маданият ва санъат нодавлат муассасаларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Мазкур низом нодавлат театр ва цирклар, ҳайвонот боғлари, маданият саройлари, концерт заллари, маданият марказларига татбиқ этилади.
Бюджетдан субсидиялар маданият ва санъат нодавлат муассасалари ҳаражатларининг бир қисмини қоплаш учун йиллик даромадлари ва харажатлари ҳажмидан, маданий хизматлар кўрсатиш бўйича тузиладиган шартномалардан келиб чиқиб ажратилади.
Унга кўра, тадбиркор субсидиялар ажратиш учун молия органига тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза билан мурожаат қилади.
Маданият ва санъат нодавлат муассасаси бюджетдан субсидия олишга буюртманомани ҳисобот ойидан кейин икки ой давомида тақдим этиши мумкин.
​​#ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИЛИКЛАР

Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармон билан 2019 йилнинг 1 августдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,1 (10%) баравар оширилди.
2019 йилнинг 1 августдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида энг кам:
- иш ҳақи – ойига 223 000 сўм;
- ёшга доир пенсиялар – 436 150 сўм;
- болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 436 150 сўм;
- зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 267 650 сўм миқдорида белгиланди.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхати тасдиқланди

Ҳукумат қарори (846-сон, 04.10.2019 й.) билан Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхати тасдиқланди.

Қарорга мувофиқ, республика бўйича жами 8208 та моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари мавжуд бўлиб, шундан 4748 таси археология ёдгорликлари 2250 таси архитектура ёдгорликлари, 678 таси монументал санъат ёдгорликлари, 532 таси диққатга сазовор жойлардир.

Қарор билан маданият вазирига зарурат бўлганда тегишли буйруқ билан, объектнинг номи, даври ва манзилига аниқлик киритиш (тушунтириш бериш) ҳуқуқи берилди.

Шунингдек, Маданият вазирлиги асосли зарурат пайдо бўлганида миллий рўйхатга ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида Ҳукуматга таклиф киритиб боради.

Миллий рўйхатга киритилган объектларга тарихий, бадиий ёки ўзга маданий қимматлилиги туфайли гаров ва ипотека қўлланилиши мумкин эмас, хусусий мулк ҳисобланган моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари бундан мустасно.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Маданий ифодаларнинг турли хил шаклларини муҳофаза қилиш ва қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги Конвенцияни ратификация қилиш ҳақидаги Қонун (ЎРҚ–570-сон, 14.10.2019 й.) Президент томонидан имзоланди.

Мазкур Конвенциянинг асосий мақсади маданий ўзини ифодалашнинг турли хил шаклларини ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш, ушбу соҳада халқаро ҳамкорлик ҳамда ҳамфикрликни мустаҳкамлаш асосида турли маданиятларнинг эркин ҳамкорлиги учун шарт-шароитларни яратишдан иборат.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Моддий маданий мерос объектларидан фойдаланиш тартиби тасдиқланди

Ҳукумат қарори (881-сон, 18.10.2019 й.) билан Моддий маданий мерос объектларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, балансида давлат мулки ҳисобланган моддий маданий мерос объекти бўлган юридик шахс ҳар йили 1 ноябрга қадар фойдаланиш таклиф этилаётган объект бўйича Маданий мерос департаментининг ҳудудий бошқармасига таклиф киритади.

Ҳудудий бошқарма ушбу объектни жойига чиқиб ўрганади ҳамда ундан фойдаланиш мақсадга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги ҳақида хулоса тайёрлайди.

Доимий ва даврий равишда диний урф-одат ва маросимлар ўтказиб туриладиган объектдан фойдаланиш мақсадлари ва шартлари Дин ишлари бўйича қўмита билан келишилади.

Ҳудудий бошқарма хулосасининг асосли эканлиги Департаментнинг Илмий-эксперт кенгаши томонидан текширилади.

Кенгаш томонидан объектдан фойдаланиш шартлари ва мақсадлари тасдиқланган тақдирда тегишли қарор қабул қилинади ва улар департаментнинг веб-сайтида эълон қилинади.

Департамент, унинг ҳудудий бошқармаси ҳамда жисмоний ва юридик шахслар бўш турган ва оқилона фойдаланилмаётган объектни фойдаланишга бериш таклифи билан чиқиши мумкин.

Қуйидаги фаолият турлари учун объект бир йилгача фойдаланишга берилиши мумкин:
👉 савдо фаолияти;
эсдалик совғалари ва ҳунармандчилик буюмлари сотиш;
👉 компьютер, нусха кўчириш ва Интернет хизматлари кўрсатиш;
👉 фото, видео ва экскурсия хизматлари кўрсатиш.

Шунингдек, объект 5 йилдан 30 йилгача муддатга ижарага берилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot