Narpay madaniyat.uz
198 subscribers
14.9K photos
3.06K videos
73 files
3.33K links
madaniyat
Download Telegram
Forwarded from Jasurbek Qilichev
дорлик жамиятлари устав фондининг минимал миқдори 400 миллион сўм (илгари 1 млрд 600 млн сўм) қилиб белгиланди;

экспорт контрактлари контракт тузилган кунда “Ўзагроэкспорт” АЖ эълон қилган нархлардан паст бўлмаган нархлар бўйича тузиш, шунингдек, экспорт контракти тузмасдан инвойс асосида ўтказиладиган мева-сабзавот маҳсулотлари божхонада божхона юк декларацияси рўйхатга олинадиган кунда “Ўзагроэкспорт” АЖ расмий веб-сайтида қайд этилган нархлардан паст бўлмаган нархлар бўйича расмийлаштириш тартиби бекор қилинди.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

#Тайинлов
Абдужабар Абдусаттарович Абдувахитовга Ҳукумат қарори билан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг ректори вазифасини бажариш юкланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

#Кун_тарихи
2 август (2005 йил)
Лотереялар ўтказишни ташкил этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинган.

Қарорга мувофиқ:
👉 лотереялар ташкил этиш фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар устав фондининг энг кам миқдори 200 млн. сўм миқдорида белгиланади, шундан камида 50 фоизи пул маблағлари билан шакллантирилади;

👉 лотереялар ташкил этувчи юридик шахслар устав фондини шакллантириш жалб қилинган маблағлардан (кредит, гаров ва ҳ.к.) фойдаланишга йўл қўйилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шериклиги жорий этилади.

Ушбу соҳадаги шериклик, жумладан маданият ва санъат йўналишидаги нодавлат муассасаларининг биноларини қуриш учун бепул асосда доимий фойдаланишга ер участкалари, бинолар ажратиш шаклида амалга оширилади.

Хусусий шерикка қуйидаги маданий хизмат кўрсатишда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифасига имтиёзлар бериш ва битимда назарда тутиладиган бошқа мажбуриятлар юкланиши мумкин.


Маданият ва санъат нодавлат муассасаларини ривожлантириш ва давлат-хусусий шерикликни рағбатлантириш тадбирларини молиялаштиришга йўналтириладиган маблағлар алоҳида ҳисобварақда жамлаб борилади.

Махсус ҳисобварақдаги маблағлар туман ва чекка қишлоқ жойлардаги театрлар, кинотеатрлар, концерт заллари, ҳайвонот боғлари ва бошқа маданий объектлар негизида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашга имтиёзли кредит бериш учун тижорат банкларига тақдим этилади.

Бунда имтиёзли кредитлар тижорат банклари томонидан тадбиркорларга 10 йил муддатга, шу жумладан, 3 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 7 фоизли ставка бўйича ажратиб берилади.

Бундан ташқари қарор билан Давлат-хусусий шериклик шартларида ташкил этилган маданият ва санъат нодавлат муассасаларига солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар тақдим этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартиришлар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди

Ўзгартиришларга мувофиқ энди юртимизда рақамли банк фаолиятини ҳам амалга ошириш мумкин бўлади.

Хусусан, инновацион банк технологияларидан фойдаланган ҳолда (касса хизматини кўрсатмасдан) банк хизматларини масофавий кўрсатувчи банк ёки унинг таркибий бўлинмаси рақамли банк эканлиги қайд этилди.

Рақамли банклар томонидан банк хизматларини масофавий кўрсатиш банкнинг ички тартиб қоидаларига асосан қонун ҳужжатлари талабларини инобатга олган ҳолда амалга оширилади.

Бундан ташқари банкни рўйхатга олиш ва унга лицензия бериш тўғрисидаги аризани такроран кўриб чиқиш муддати қисқартирилди. Эндиликда бу жараён ўн кунда амалга оширилади (олдин 15 кун).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Дипломатия”да ўқишни истасангиз...

Ҳукумат қарори билан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг бакалавриат ва магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, университет бакалавриатига ўқишга қабул қилиш
Forwarded from Huquqiy axborot
#Тайинлов
Ҳукумат қарори билан Шароф Рахимбердиевич Ражаббаев Инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи, Ойбек Кабилжанович Норинбаев эса Инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Инновацион ривожланиш вазирлиги илғор хорижий тажриба, жаҳон фанининг замонавий ютуқлари, инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар асосида иқтисодиётнинг барча тармоқлари ва ижтимоий соҳани жадал инновацион ривожлантиришни таъминлаш мақсадида ташкил этилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов

Маданият вазирининг маслаҳатчиси тайинланди.

Филология фанлари доктори Маъруфжон Муҳаммаджонович Йўлдошев Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Батафсил🔽
http://www.madaniyat.uz/post/view/8855

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇
https://t.me/madaniyatvazirligi
#Тайинлов

Таниқли мусиқашунос олима, "Мақом" китоб-альбоми бош ижодкори, UNESCO'нинг International Organization of Folk Art (Халқ санъати халқаро ташкилоти) аъзоси, санъатшунослик бўйича фалсафа фанлари доктори Дадажонова Ирода Абдулазизовна Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори лавозимига тайинланди.

У нуфузли халқаро илмий грантлар соҳиби, маданият ва санъат соҳасидаги қатор инновацион лойиҳалар креатори, "Аржуманд" монографияси ва медиалойиҳаси муаллифидир.

“Олтин Қалам” ҳамда “Шуҳрат” медали соҳиби Ирода Дадажонованинг келгусидаги фаолиятига ҳам муваффақият тилаймиз!
#Tayinlov #Samarqand #Vacancy_argos

Ochilova Marhaba Asrarovna — Mahalla va oilani qo‘llab-quvvatlash bo‘limi boshlig‘ining xotin-qizlarning ijtimoiy-siyosiy faolligini oshirish bo‘yicha birinchi o‘rinbosari—hokim maslahatchisi vakant lavozimiga o‘tkazilgan ochiq mustaqil tanlov g‘olibi.

Bunga qadar Narpay tuman qishloq xo‘jaligi bo‘limi xodimlar, hujjatlar va murojaatlar bilan ishlash bo‘yicha yetakchi mutaxassis lavozimida faoliyat olib borgan.
_________

#Тайинлов #Самарқанд #Vacancy_argos

Очилова Марҳаба Асраровна — Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари—ҳоким маслаҳатчиси вакант лавозимига ўтказилган очиқ мустақил танлов ғолиби.

Бунга қадар Нарпай туман қишлоқ хўжалиги бўлими ходимлар, ҳужжатлар ва мурожаатлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассис лавозимида фаолият олиб борган.
#Тайинлов #Самарқанд #Vacancy_argos

Тошботиров Эркин Ирисович - Самарқанд вилояти Бандлик бош бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари вакант лавозимига ўтказилган очиқ мустақил танлов ғолиби.

Бунга қадар Нарпай тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори лавозимида фаолият олиб борган.

Каналга уланиш@vacancy_winners
#Тайинлов

Аваз Максудович Мансуров Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институтининг ректори этиб тайинланди.

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
#Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг буйруғи билан Негматов Шуҳрат Худойбердиевич Самарқанд вилояти Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг нуронийлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Мазкур тайинловга қадар Ш.Негматов Иштихон тумани ҳокими вазифасида фаолият олиб борган.

@uza_uz
Forwarded from Narpay.uz | Rasmiy kanal
#Tayinlov

Normatov Baxtiyor Ismatillayevich Narpay tumani prokurori lavozimiga tayinlandi.

Baxtiyor Normatov ushbu tayinlovga qadar Samarqand viloyati prokuraturasi ichki ishlar organlarida qonunchilik ijrosi ustidan nazorat bo‘limi boshlig‘i lavozimida ishlagan.

Bugun viloyat prokurorining birinchi o‘rinbosari Sarvar Bazarov tumanimizga tashrif buyurib, tuman hokimi bilan birgalikda yangi prokurorni faollarga tanishtirdi
.

______

#Тайинлов

Норматов Бахтиёр Исматиллаевич Нарпай тумани прокурори лавозимига тайинланди.

Бахтиёр Норматов ушбу
тайинловга қадар Самарқанд вилояти прокуратураси ички ишлар органларида қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.

Бугун вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари Сарвар Базаров туманимизга ташриф буюриб, туман ҳокими билан биргаликда янги прокурорни фаолларга таништирди.