Нишондаги гаплар
173K subscribers
1.56K photos
3.05K videos
3 files
2.64K links
Фикрлашга мажбур қилувчи фикрлар...

#танқид #сарказм #киноя #ибрат #кулги

Донат хизмати: https://t.me/VafoMumin/121

Лойиҳа асосчиси: @VafoMumin

Реклама хизмати: @barakali_reklama_xizmati
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#танқид

Талаб қилмасак, талаб кетишади...

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#танқид

Омадсиз президент...

Миср президенти Хусни Муборак тоби қочиб қолгани учун Германия шифохоналарида даволанаётган экан.

Бир врач шеригига “Бу Мисрни 30 йилдан буён бошқариб келаётган қудратли президент” деб таништирибди.

Иккинчи врач эса “Демак бу нодон ва омадсиз президент экан” деб жавоб берибди.

Биринчи врач:
— Қандай қилиб у нодон ва омадсиз бўлади!? Ахир сен уни танимайсанку.
Иккинчи врач:
— 30 йил давлатни бошқариб халқи ва ўзи учун замонавий шифохоналар қурмасдан, чет элда даволаниб юрган президентни нима хам дейиш мумкин...

Хусни Муборак 1981 йилдан токи 2011 йил февралгача, 30 йил давомида давлатни бошқарган. Оммавий норозиликлар сабабли раҳбарликдан кетишга мажбур бўлган. 2020 йил 91 ёшида вафот этган.

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#танқид

Баҳодир Жалоловнинг бокс мактабига кирмоқчи бўлганлар...

Албатта, буларнинг аксариятининг хаёлида 200 минг АҚШ доллари, Таҳое ва данғиллама ҳовли бор...

Ўзбекистон шароитида билим билан бунча нарсани қўлга киритишнинг ҳеч қанақа имкони йўқ.

Баъзида фан олимпиадачиларга ҳам яхшигина пул мукофоти берилишини айтиб қолишади. Тўғри беришади. Энг юқориси 150 млн сўм.

Менга ҳам алам қилмас эди, спортчиларга ҳужжатда кўрсатилган пул мукофотлари билан чекланилса. Аммо лекин бироқ...

Мен қўрққан жиҳат ҳам айни шунда эди. Спортчиларга мислсиз совғалар берилиши ёшларда илмга бўлган рағбатни ўлдиради.

Ёқса-ёқмаса, ҳақиқат шуки, минглаган Баҳодирни чиқарсак ҳам, ривожланмаймиз. Лекин биттагина Илон Маск бутун бошли давлатнинг бюджетидан катта сармояга эга бўлиши мумкин...

✍️ Девонайи Ҳақгўй

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
#танқид

Ижтимоий тармоқларда русчани хато гапирган миллатдошларимизни кўриб қолсак, маломат қиламиз, устидан қотиб куламиз. Лекин чала-чулпа ўзбекча гапираётган шу юртда туғилган русларни кўриб қолсак, "баракалло, маладес" деб олқишлаймиз.

Аслида, бизнинг ўлган кунимиз шу бўлади. Биз ўзимизни шу даражада паст миллат деб биламизки, ўзгаларнинг тилида гапиришни шараф биламиз.

Биз қачон бу даражада тубан бўлишга улгирдик экан!? Ҳа, тўғри, узоқ муддат биз рус давлатчилиги қарамлиги остида умр кечирдик. Узоқ муддат рус миллати бизга оға миллат сифатида кўрсатилди. Бироқ, мана мустақил бўлганимизга 32 йил бўлибди ҳамки, бу ғоядан қутила олмаяпмиз. Бу давр ичида бир йигит катта ҳаётга тўла тайёр бўлиб етишади, бироқ биз ҳали ҳам ўзимизни майда миллат сифатида кўриб келяпмиз.

Давлат идораларида ҳам, керак бўлса, биттаси русча гапириб қолса, мажлисларимиз рус тилида ўтилади. Давлат тили тўғрисидаги қонунда ҳам иш юритиш ўзбек тилида бўлиши белгиланган бўлса-да, ҳанузгача рус тилидан воз кеча олмаяпмиз.

Биз миллат сифатида қачон ўзимизни тан оламиз!? Қачон ҳеч бир миллат ҳеч биридан устун эмаслигини англаб етамиз!? Қачон қолоқ миллат эмас, қолоқ шахслар, кучли миллат эмас, кучли шахслар бўлишини тушуниб етамиз!?

Шу давлатда яшаб, шу давлатнинг тилини билмаслик давлат учун хиёнат-ку, ахир! Қачон шуни раҳбарлар англаб етади. Раҳбарлар сиёсий ирода кўрсатиб, давлат тилининг мавқеини ошириш юзасидан кескин чоралар кўрмас экан, келгуси давр миллатни йўқотиш даври бўлади...

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#танқид

Салла деса, калла олиш авжида...

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#танқид

"Ўзбекистонда солиқлар 100 фоиз адолатсиз"


Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
#танқид

Билимсиз ва қобилиятсиз одам мансаб курсисига қаттиқроқ ёпишар экан. У бу йўлда ҳар қандай разолатга қўл уради. Сабаби, курсиси бўлмаса, у ҳечким эмаслигини яхши англайди. Сиёсатдонлар бундайлардан кўп фойдаланишади. Чунки мансаб илинжида улар ўта садоқатли бўлишади.

Ўқимишли ва фаросатли одам кўп имтиёзлардан осонгина воз кечади. Чунки у бошқа ерда йўлини осонгина топа олади. Бундайлар билан ишлаш раҳбарият учун шу сабабли қийин ва хатарлидир.

Хуллас, амалдорларнинг савиясизлиги ва маддоҳ-лаганбардорларнинг кўплигидан ажабланманг!

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
#танқид

Аввал нонингни тортиб олишади. Сўнг ундан бир бурдасини бериб, яхшиликлари учун шукр этмоқни талаб этишади. Қанчалар юзсизлик бу!

✍️ Ғассон Канфоний

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
#танқид

Суратлардан, ҳикоя ва тасвирлардан таъсирланамизу, воқеъликка парво қилмаймиз. Бу бизнинг мунофиқлигимизни кўрсатади.

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
#танқид

Ўғирланган болалик. Хотирасиз келажак...

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi