Nikah Misr
156 subscribers
44 photos
7 videos
4 links
Nikah in Egypt
(For all and foreigners)

For Questions: @Nikah_Misrbot

🌊Канал для всех живущих в Египте!

🌊Kanal Misrda yashovchi barcha uchun!

Bizga qo‘shiling!

Ulanish uchun linkni bosing👇
https://t.me/joinchat/PvJerxO7cv1mODg0
Download Telegram
#Ёш_оилага

Янги туғилган чақалоқни кўп йиғлашининг иккта сабаби бор .
1. Қорни очлиги.
2. Қорни дам бўлиши.
Аксари янги ота - оналар, чақалоқ бесабаб чириллаб йиғласа, нима бўлаётганини англамай, эсанкираб қолишади .

Болангиз қаттик йиғлаяптими?
Қорни очган бўлиши мумкин.
Уни қандай билиш мумкин ?
Жимжилоғингизни, болани лабининг четига теккизсангиз, бола бармоқни сўрмоқчи бўлиб талпинса, демак, унга сут бериш керак.

Қорни тўйиб, сал ўтиб, яна йиғласа ,
бу сафар қорнида, дам йиғилиб қолган бўлади.

Бу вазиятда енгил муолажа йўли,
болани қорнини оҳиста силаб, икки тиззасини қорни томон букиб, ёки тиззасини велосипед учишдек, ҳаракатни амалга оширасиз. Шу машқни қилсангиз, боланинг қорни бўшаб енгил тортади .

Энг тинч бола - Вақтида эмиб, вақтида қабзияти келган бола!

“Уйқудан уйғонган болани, дарҳол ухлатиш“. Бу энг ёмон одатларимиздан.
Болалар ҳам ухлаб тўйиниб уйғонади. Улар уйғоқ ҳолатида, атрофни англай бошлайди .
“Хой! бола турди, ухлат тез. Ишимизга ҳалақит беради“ деб, болани белаб, бошини чайқатиб, ухлатиб қўйиш, бу катта хато.

Кийимига эътиборли бўлинг !

Чақалоқлар киймини, жуда бе эътиборлик билан тикишади. Ички чоклари жуда дағал ва катта бўлади. Бундай кийимларни тескари қилиб, кийдиринг. Маҳсулотни устини кўримлилигига эътибор берманг. Расмсиз сидирга кийим танланг. Расмли кийимларни ички томони жуда дағал бўлади. Бу болани баданига тегиб, кичиштиради. Кейин бола, гинший бошлайди, шу сабаб.
Мен тескарисини кийдириб қўяман. Чунки, устки қисмида чоклар бўртиб ётмайди.
Трикотажчиларга маслаҳатим:
- Болалар кийимини ички қисми муҳим. Айниқса ўғил болалар кийимида !

Бу маслаҳатларни тажрибамдан келиб чиқиб ёздим. Болаларни кўп кўп эркаланг. Ҳидига тўйиб тўйиб олинг .
©

Бизни кузатиб боринг.

Дўстларингизга ҳам улашинг!


@Никаҳ_Миср