️Путин парадда сўзга чиқиб: «Улуғ Ватан урушининг дастлабки йилларида СССР нацизм билан яккама-якка курашган, бутун Европа эса Гитлер учун ишлаган».
Шуни айтиш керакки, Иккинчи Жаҳон уруши 1939 йилда бошланган ва уни фашистлар Германияси ва Совет Иттифоқи иттифоқчилар сифатида бошлаган. СССР Гитлернинг иттифоқчиси эди, улар биргаликда Полшага ҳужум қилишди ва уни бўлишди, шунингдек, Европани ўзаро бўлишди. Германия Европа мамлакатлари ва Буюк Британияга қарши курашаётган бир пайтда СССР Гитлерга ёқилғи, буғдой, кўмир ва металл етказиб берди, ўзининг ҳарбий мактабларида немис ҳарбийларини тайёрлади.
Германиянинг СССРга ҳужумидан сўнг, 1941 йил октябрь ойида Ленд-лизинг дастури бошланди.
Унга кўра АҚШдан СССРга 14 795 самолёт, 7 056 танк, 8 218 зенит қуроли, 131 минг пулемёт, 140 сув ости овчиси етказиб берилди. 5 йил ичида 46 мина қўриқлаш кемаси, 202 торпедо қайиқ, 30 минг радиостанция ва бошқалар.
Буюк Британиядан 7 мингдан ортиқ самолётлар, 4 мингдан ортиқ танклар, 385 та зенит қуроллари, 12 та мина қўриқлаш кемалари ва бошқалар олинган; Канададан 1188 та танк келтирилди.
Бу ёрдамларсиз СССР ҳеч қачон ўз ҳудудидан фашист қўшинларини қувиб чиқара олмас эди.
turonturkiston

Аброр Зохидов:
Дам олиш кунларида Зоминга борманг. Асло!
Зоминга бордик. Мезбонларга гап йўқ, Nodirbek Yo'ldosh Xudoyberdi Zominiy Sundar Qoraboyev ва бошқалар жуда эъзозлашди. Албатта, 15 кишилик жамоадан 14 киши мақтаб келди. Танганинг иккинчи тарафига назар ташлаган мен аҳмоқни эса кечирарсизлар.
1. Ҳали “сезон” бошланмаган. Лекин одам шу қадар кўпки, ўзингизни бозорда юргандай ҳис қиласиз. Машиналар тиқилиб кетган, пробкааааааа. Ҳайдовчилик маданиятимиз ҳар доимгидек “аъло”!;
2. “Тоғларга саёҳат” деганда одатда Чорвоқ билан Зомин солиштирилади. Табиат гўзаллиги бўйича Зомин яққол олдинда. Аммо сервис жиҳатдан Чорвоқ илгарилаб кетгани бор гап. Тўғри, Зоминдаям ҳаракат қилиняпти, катта куч ва маблағ ташланган. Лекин улгуришмаяпти назаримда. Чорвоқда одатда дача олинади ва барча шароитларга эга пана ҳудудда оила ёки дўстлар билан маза қилиб дам олиш мумкин. Зоминда ҳаммаси аралашиб кетган, сиз ўтирган сўридан 10 метр нарида алкашлар тўдаси тонггача қичқириб чиқиши оддий ҳолат;
3. Алоҳида мавзу – ўша темир кўприк. У ерда одам сонига нисбатан хизмат НОЛЬ! На бир стоянка бор, на шунча оқиб бораётган мошиналарга битта ГАИ қўйилган, на тартибсиз савдолар билан кимдир шуғулланяпти. Ит эгасини, мушук бекасини танимайди. Сигнал овозидан, бир-бири билан урушган ҳайдовчилар овозидан, йўлнинг ўртасида юрган пиёдалардан диққатингиз минг бўлади. Мен кўприкка чиқмадим, навбатларга кетадиган уч соат вақтимни тежай қолдим;
4. Зомин қўриқхонасига киришда блокпост қўйилган ва ҳар бир кишидан 17 минг сўмдан ундириляпти. Етиб бориш ва пулни тўлаш учун бир соат пробкада турмасангиз ҳисобмас. Нега айнан 17 минг сўм ва у нимага сарфланади, буниси катта савол;
5. Тепадаги алламбало меҳмонхоналар нархлари билан қизиқдим. Ишонинг, Зоминда бир ҳафта дам олишдан кўра Анталияга бориб келиш арзон чиқаверяпти. Аммо Анталия бу – Анталияда!;
6. Ҳожатхоналар... Ўзбекнинг оғриғи ҳақида қайта ёзмоқчи эмасман. На бирор мард шу соҳага пул тикди, на биз ёввойилар нормал ҳожат қилишни ўргандик. Ор бу масала!
Хуллас ўша гап – Ўзбекистон Швейцарияси Ўзбекистон Бомбейига айланиб қолибди...
Аброр Зоҳидов

Forwarded from тарихчи
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ДАҲШАТ
МАНА ОРЗУ-ХАВАС
Қуда тарафдан келганларнинг ҳар бирига пиёладай катта тилла узук! Қўшимчасига энг қиммат материалдан сарпо!
Самарқанддаги "оддий" тўйлардан бири...
Бизда кузатинг👇🏻
👉🏻 @Sara_Xabarlar ⚡️-ТВда кўрсатилмайдиган энг тезкор сара хабарлар каналига аъзо бўлинг!

Ғишт заводлар халқни заҳарламоқда…
https://youtu.be/I0J9lCB3CVQ
https://youtu.be/I0J9lCB3CVQ
YouTube
Ғишт заводлар халқни заҳарламоқда…
Одамларга хеч бўлмаса тоза хавони қолдиринг…
Forwarded from Замбаракнинг ўқи
Электробусми, троллейбус?
Муҳримнинг юқоридаги пости ўйга чорлади. Қайси бири арзонроқ — электробусми, троллейбус?
Канаданинг энг катта шаҳри транспорт хизмати (Toronto Transit Commission, Торшаҳартрансхизмат) электробуслар ва троллейбус тизимлари нархини ўрганиб чиқибди.
300та электробус, қувватлаш инфратузилмаси билан 446 миллион Канада долларига тушаркан. 250та троллейбус, симлари билан 405 миллион доллар бўларкан.
Нега 300та автобус 250та троллейбус билан солиштириляпти? Чунки троллейбуслар қувватлашга вақт сарфламайди, шунинг учун троллейбуслар автобуслардан эффективроқ экан.
Бундан ташқари, узоқ муддатда троллейбуслардан фойдаланиш янада арзонроқ бўлади. Чунки электробус (ва электромобил)ларда энг қиммат ва тез ишдан чиқадиган қисми бу аккумуляторидир. Шунинг учун уни мунтазам янгилаб бориш керак. Троллейбусларнинг бундай ҳаражати йўқ.
Қаранг, Тошкентда бинойидек ишлаб турган тоза, шовқинсиз транспорт йўқ қилинди-я. Тайёр инфратузилмасини йўқ қилиб, энди миллионлаб долларга электробуслар сотиб олиняпти. Кейин ҳайдовчилар кечаси билан қувватлашга навбатда туришибди.
Тайёр трамвай ҳам вандалларча йўқ қилинди. Энди, худди велосипедни қайта ихтиро қилиш билан машғул амалдорлар BRT ишга туширишмоқчи.
Минг афсус.
@zambarakning_oqi

АҚШ ва Украина хавфсизлик бўйича 10 йиллик шартнома тузади
АҚШ Украина билан хавфсизлик соҳасида 10 йилга мўлжалланган шартнома тузади. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Киев политехника институтида 14 май куни қилган чиқишида билдирди.
АҚШ Давлат департаменти раҳбарига кўра, шартномада АҚШ томонидан мудофаа ва хавфсизлик бўйича “авиациядан ҳаво мудофаасигача, дронлардан тортиб минадан тозалаш ишларигача” бўлган соҳаларда Украинанинг дастакланиши кўзда тутилади.
Мазкур шартнома Киев бошқа дўст мамлакатлар билан тузиб бўлган ёки тузмоқчи бўлаётган келишувларга ўхшайди, бироқ унда америкалик ҳарбийларнинг Украинага йўлланиши назарда тутилган эмас. Украинага ҳужум қилинган тақдирда Вашингтон муҳтамал таҳдидни қайтариш масаласини мувофиқлаштириш учун Киев билан энг юқори даражада ҳамкорлик қилади.
Озодлик дан ҳабари
🇬🇧🇺🇦 Буюк Британия Украинага 500 миллион фунт стерлинг қийматидаги энг йирик ҳарбий ёрдам пакетини ўтказишни режалаштирмоқда.
Ёрдам таркибига 4 миллион ўқ-дорилар, 1600 дан ортиқ ракеталар, 400 та автомобиллар, шу жумладан 160 та MRAP Husky зирҳли транспортлари киради.
🇩🇰 Дания Бош вазири Метте Фредериксен, Дания F-16 қирувчи самолётлари келаси ой Украинага топширилишини айтди.
👉 @GeoPolitico
🇺🇦 Биринчи F-16 қирувчи самолётлари Украинага бир неча ҳафта ичида етиб келиши мумкин, – Standard
Британия газетаси манбасига кўра, самолёт шу йилнинг июнь-июль ойларигача етказилиши керак.

Сурхондарёда милицияни қувлаган айиқ отиб ўлдирилибди.
Инсоният ер юзидан бутунлай қирилиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонларни сақлаб қолиш учун Қизил китоб ўйлаб топган. Ўзбекистонда ҳам шундай китоб бор ва ўша китобга бугун отиб ўлдирилган айиқ ҳам киритилган.
Ўзбекистонда ҳар йили камида битта айиқ ўлдирилиши одат тусига айланиб боряпти. Бу каби айиқдан мамлакатимизда нари борса 200-300 тача қолган, холос. Ҳар сафар айиқни ухлатиб қўядиган махсус ўқ топилмайди, жанговар ўқда отиб ўлдирилади. Айиқ ҳуқуқбузар ёки жиноятчимиди, дарров участкавой югуриб келиб отиб ташлайверса?
Хитойда мингдан ортиқ панда айиғи яшайди, уни отган одамга ўлим жазоси белгиланган. Давлат рамзига айлантирилган. Алоҳида махсус парк ташкил қилиниб, у ерда кўпайтирилади.
@mufasa_mh

Telegram
Ekologiya vazirligi | Министерство Экологии | Ministry of Ecology
Rasmiy munosabat!
Ijtimoiy tarmoqlarda Surxondaryo viloyatida aholi turar joyiga ayiq kelib qolganligi haqida xabarlar tarqaldi.
Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi bu xabar yuzasidan quyidagilarni maʼlum qiladi:
15…

Қўрғонтепа ҳокими буюм бозори ҳақида ёлғон раддия берди.
https://youtu.be/z8PMXeSbhwg

Forwarded from QOQONJONIM.UZ | Rasmiy kanali
Президент администрациясига!
Камбағалликни тан олинди. Мана шу қадам аслида тўғри хулоса бўлди. Шунисига ҳам раҳмат. Лекин камбағалликни қисқартириш стратегияси жуда хам пўк ва мўрт яратилди!!!
Камбағалликдан чиқариш учун хар йили жуда катта маблағлар ажратилаяпти. Хар хил усуллар қўлланилаяпти. Имтиёзлар берилаяпти. Лекин амалда самара бермаяпти.
Камбағалликдан чиқариш бўйича мени таклифим бор:
Камбағалликдан чиқариш бўйича ишлаб чиқарилган дастурлар конкурси эълон қилиниш керак.
Конкурсда хар бир туман ва шахар хокимлиги, бандлик маркази, тадбиркорлар палатаси, фермерлар уюшмалари биргаликда яратган дастурлар алохида ва якка тартибда фуқороларнинг дастурлари алохида қабул қилинсин.
Ана шу усулда аниқ ва пухта йўл топилади.
Хозир эса камбағаллик нима эканлиги, камбағалликдаги жараённи умуман ўзида хис қилмаган ва камбағалликни тўлиқ тушунмайдиган амалдорларнинг мўрт ва натижаси умуман ижобий самара бермайдиган қарорлар қабул қилинаяпти. БУ ФАКТ!!!
Вақтни бой бермай йўл йўриқ сўраб оммадан маслахат сўрашнинг айби йўқ.
Пойтахтда юқори амалларда ўтирганларни хаммаси ақлли дегани эмас.......
Сал камтар бўлиб пастдагиларнинг хам маслахатига кираверинглар.
Кимнинг фикр ва мулохазаси бўлса шархда изхор қилишинглар мумкин.
Саломат бўлинглар!

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ХАЙРИЛЛА БОЗОРОВГА!
Хурматли Хайрилла Хайитбоевич!
Сиз билан шахсан учраша олмаетганим учун очиқ мурожаат этишга мажбур бўлдим.
Бу иш сизсиз ҳам хал бўлиши мумкин эди. Бироқ Фаргонанинг мана-ман деган миллионерларини, қовус ичидаги халқпарвпр амалдорларини миллат болаларининг саломатлиги қизиқтирмади.
"Соглом таом-соглом миллат" номли лойиҳамни Қувасой шаҳар ҳокими ёрдамида амалга ошираетган эдим.
Бунинг учун ўзим хориждан сармоядорлар топдим, ўзим ҳам пул тикдим. Учинчи таъсисчи бўлиб Қувасой шахар ҳокими тавсия қилган одам кирди ва "Turan catering internaсional" хорижий ҳамкорлар иштирокидаги маъсулияти чекланган қўшма корхонани ташкил қилдик.
Шаҳар ҳокими Пакана қишлогидан ер олиб, корхонани қуриб, бизга ижарага бермоқчи эди.
Биз илк босқичда 5000болага мўлжалланган марказлашган озиқ-овқат корхонасини қуриб, ишга туширмоқчи эдик.
Бироқ, лойиҳа маъқул келиб иш кўлами ортди. Бунгаям рози бўлдик. Чунки сармоядорларим пулсиз одамлар эмас.
Лекин иш 90% битганда зўр ўйин бошланди. Қаердандир келган Ирфон деган пардачи "Бугундан бошлаб Зафар акани безовта қилма. Унинг ўрнига ман билан гаплашасанлар. Санлар ишлайсан, биз назорат" қиламиз "деб кўча тонида муомала қилди.
Кетрингни "к " харфини билмайдиган пардачи профессионал кетрингчиларни қандай бошқаради?
Бундан ташқари " қанақа муаммо бўлса ман билан гаплашасизлар" деган шаҳар ҳокимининг ўн қўли Мўйдин исимли шахс хатто телефонларга жавоб бермай қўйди.
Биламан, уларга миллатнинг тақдири бир тийин! Кўзларига фақат пул кўринади.
Вилоят ҳокимиятида ишлаетган ва мени уч кундан бери алдаетган амалдорлар ҳам миллатпарвар эмас!
Чунки ўзларининг қоракўзлари миллат боласи қатнаётган, ошхонаси ўтган асрнинг 80-йилларидаги жихозлар билан жихозланган , антисанитария холатида ишлаётган мактабгача таълим муассасаларига қатнамайди.
Уч кундан бери сиз билан учраша олмайман. Ўринбосарларингиз ва бир дунё ёрдамчиларингиз минг ҳил ваъдани беришадию лекин конкрет гап йўқ.
Фаргона вилояти ҳокимияти инвестиция бўлими раҳбарлари шаҳар ҳокими билан гаплашиб, муаммони бир томонлама ўрганиб, бизни эшитишаётгани ҳам йўқ.
Хорижий сармоядорларнинг мурожаатлари ҳам бир тийин!
Фейсбукдошлар орасидаги Shohidbek Aslonov бор. Унинг телефонлари ҳам керакли вақтда ишламайди.
Хурматли Хайрилла Хайитбоевич!
Мен вилоятга Ўзбекистонда аналоги йўқ мукаммал бир лойиҳани олиб келгандим.
Мақсадим , пул топиш эмас, миллат боласининг саломатлигини тиклаш эди.
Ҳар бир деталигача пишиқ, пухта ўйлаб, ишлаб чиқарилган лойиҳа эди.
Сизнинг ўзингиз хам хорижик сармоядор ва мутахасисимиз Али Кирлангич билан кўришгансиз. Қурилиш объектига бир неча марта келгансиз ва лойиҳа маъқул келиб уни тезлаштиргансиз. Вилоятнинг учта катта райони Фарғона шаҳри, Қувасой шаҳри ва Фаргона районинг 30000нафар мактабгача ёшдаги болаларини кетринг тизимидаги овқатланишга ўтқазишни сиз ваъда берган эдингиз.
Бу дегани 30000нафар 3-7ешдаги болалар ни соглом таомлантириб, Саратон, ошқозон ичак тизимининг бошқа касалликлари, аллергия, 2-типдаги қадли диабет, семизлик каби оғриқли дардлардан халос қилишга ўз хиссангизни қўшмоқчи эдингиз.
Хорижлик сармоядорлар эса саратонга чалинган кўп болаларни Туркияга даволанишга олиб келаётганимдан , "саратон сабабларидан бири -болаликдан нотўгри овқатланиш" деган гапларимдан тпъсирланиб таъсирланиб лойихамга қизиқиб, пул тикишганди.
Хорижликларни миллат тақдири, уни саломатлиги ташвишлантирсаю, ўзимизникиларни қизиқтирмаса қаттиқ алам қиларкан.
Шаҳар ҳокими бу лоихага бош бўламан , олиб келинг сармоядорларни деганда жуда хурсанд бўлган эдим. Битта бўлса ҳам миллатпарвар ҳоким билан юзма юз бўлдим , деб қувонгандим.
Аммо минг афсус уни фақат 45000 нафар ( чунки битта кетрингни Бувайдага ҳам қуряпди) боланинг овқатланиш пулидан қоладиган фойда қизиқтираётган экан.
Бўлмаса бизни бу ахволга солиб қўймасди.
Унинг бир гапидан шундай хулосага келдим.

Нотўгри овқатланиш муаммолари туфайли келиб чиқаётган касалликлар хақида гапирсам , " Ман дўхтир эмасман. Тушунмайман ҳам. Кўп гапирманг" деб огзимга урди.
Хозир қўнғироқларимга ҳам жавоб бермай қўйган.
Майли. Хозир у ҳоким Қўли узууууун!
Лекин эртага нима бўлади? МТМ лардаги Антисанитария, ўгриликлар ва бошқа сабаблар туфайли болалар соглом овқатлана олмаяпди. Турли касалликлар урчиган.
Бунинг оқибатлари эса жуда аянчли бўлади. Биргина 48% болалар ташувчи бўлган хилокабактерия пилори бор. ХП юқтирган болаларга махсус таомлар йўқ. СанПИН таомномаси болалар орасида тарқалган касалликлар инобатга олмай тузилган.
Хилокабактерия пилори- ошқозон -ичак саратонининг дебочаси!
Бу дегани келажакда ҳар икки Фарғоналикнинг бири ошқозон раки билан оғриш эхтимоли бор.
Бир онкологик касалнинг даволанишига миллионлар кетиши ва натижада барибир ўлиб кетишини хисобга олса бугун Қувасой шахар ҳокими тавсия қилган таъсисчи қизғанаётган 252.000долларни бериб марказлашган озиқ -овқат корхонасини ишга тушириш осонроқ эмасми?!
Корхонанинг кенгайиб, харажатларини ошгани бизнинг муаммомиз эмас, чунки аввалданоқ биз уни ижарага ишлатамиз деганмиз.
Хозир ошхона жихозлари юкланган иккита "ТИР" имиз Бешбода божхона постида турибди. Иккитаси йўлда. Иккитасини Туркиядаги "Vital" заводи қолган пулни тўламаганимиз учун чиқармаяпди.
Хорижик сармоядорлар ва мен ўзимнинг вазифамни тўлиқ бажардим. Нега хоким тавсияси билан кирган учинчи "қўғирчоқ" таъсисчи ваъдасида турмади?!
Атиги бир марта кўринган учинчи таъсисчини тасис шартномасини имзолаш ва банкда хисоб рақамини очиш учун ҳам тополмаяпмиз.
Агар бу лоиҳа шунчаки пул топиш манбаи бўлса бунчалик куюкмасдим.
Биламан сиз миллат тақдирига бефар одам эмассиз. Яхши инсонсиз ва бу муаммога бир ечим топасиз деган умиддаман.
Хурмат билан "Turan catering" қўшма корхонаси раҳбари Муаззам Иброҳимова

Нима учун советларнинг бизни эгаллаш даври, Тошкент дарвозасини очиб берганларнинг рўйхати тўлиқ ошкор қилинмайди? Архивдан асл ҳақиқатлар олиб чиқилмаслиги сабаби нима? Ёки бўлмаса, нега Каримов даврига тўлиқ сиёсий баҳо берилмади, берилмаяпти?
Мазкур саволларнинг жавоби қийин туюлиши мумкин. Бироқ асл жавоб ўйлаганимиздан кўра анча содда бўлса керак. Саволларимизнинг жавоби айланиб бориб бизни бошқараётган сиёсий элитага тақалади. Тошкент дарвозасини очганлар орасида ҳозиргиларнинг аждодлари бўлиши эҳтимоли катта. Улар бошқача кўриниш, касбга ўтган бўлиши мумкин. Ўқиб ҳарбий, сиёсатчи, олим ёки катта ташкилотда иқтисодчи бўлиб ишлаётганлик эҳтимоли бор.
Каримов масаласига келсак, уни изоляция қилиш, ёлғон маълумотлар олиб кириш ёки қилинган улкан хатолар тўғридан-тўғри ҳозир элитага боради. Улар ўша ишлардан кўпроқ манфаатдор бўлган. Аслида орада бир-икки шапалоқ еб туриши ўғирлаган, талаётганлари олдида бадалдек ўтган бўлса керак. Қачондир ҳозирги сиёсий элита бизни тўлиқ тарк этсагина, сув туби кўринади. Унгача лойқа сув уларнинг фойдасига ишлайди.
👉 @Zafarbek_Solijonov

Forwarded from TELEGRAF UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Проблема ярат ва уни тинчитиб қаҳрамон бўл !
Ҳозирги замонда энг урф бўлаётган ҳодисалардан бири бу сохта қаҳрамонлик. Псевдо қахрамон халқ эркинлигига ёки жамият ривожига қандайдир сунъий тўсиқ яратади. Маълум муддат ўтгач ўша тўсиқни олиб ташланишида ўз номини киритади, қарабсизки нариги дунё учун миллионлаган дуо, бу дунёси учун миллионлаган олқишлар чўнтакда.
Масалан бир мирзакалон, “Заковат” деган телеуйинини ўзига тегишли медиа ресурсга опкеволди. Кейинчалик эса “Заковат”чиларни ҳайдаб, улар орқали интернетда, ноҳақлик ҳақида жар солдирди. Кейин худди аср қаҳрамони сифатида “Заковат” қутқарувчиси бўлиб олди.
Халқнинг кўзига нос сепиш санъатини Мирзакалончалик эплайдиган қахрамон йўқ ҳозир.
Бир нарса менга жуда қизиқ: маскани алмаштираверишдан чарчаб кетмасмикан? Лекин бу ишларни якка Мирзакалоннинг ўзи амалга ошириши қийин, деярли имконсиз…

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон janoblari telegram sahifasida shunday yozadi:
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
(https://t.me/nurulloh_muhammad_raufxon/1158)
"Аср шоҳиди"да давом этаётган туркум суҳбатларимдан бири тагидаги изоҳлар ерига кимдир: "Бу одам давлатга ишлайди", деб ёзиб қўйибди.
Одамларни мендан шубҳалантириш, чўчитиш, сўзимнинг эътиборини кетказиш ниятида ёзган кўринади. Чунки ким ҳақдадир: "давлатга ишлайди..."; "давлат одами..." дейилса, урфда салбий кайфият уйғонадиган, ҳатто ҳақорат саналадиган бўлиб қолган.
Бироқ мен хафа бўлмадим, тўғри маънода тушундим. Ҳатто шаънимга мақтов деб қабул қилдим.
Чунки чиндан ҳам мен давлатга ишлайман ва буни шараф деб биламан! Чиндан ҳам мен ДАВЛАТ ОДАМИман! Давлат одамигина эмас, ҳатто давлатнинг ўзиман!
Бу туйғуни камдан-кам одам англайди. Айниқса, давлат ичида ё тепаларида туриб давлатга қарши ишлайдиганлар, давлатни каламушдек кемириб-емириб ётганлар буни умуман тушунмайди. Ҳатто қўрқиб кетади. Ҳатто ўртадан кўтармоқчи бўлади.
Ҳолбуки, мен шу кунгача нима қилган ва қилаётган бўлсам, давлатимнинг бақоси ва кучли бўлиши учун эди!

Nurulloh Muhammad Raufxon
"Аср шоҳиди"да давом этаётган туркум суҳбатларимдан бири тагидаги изоҳлар ерига кимдир: "Бу одам давлатга ишлайди", деб ёзиб қўйибди.
Одамларни мендан шубҳалантириш, чўчитиш, сўзимнинг эътиборини кетказиш ниятида ёзган кўринади. Чунки ким ҳақдадир: "давлатга…

"ТАДБИРКОРЛАРГА КЕНГ ИМКОНИЯТЛАР ЯРАТИЛМОҚДА" ДЕЯЁТГАН РАСМИЙЛАР ДИҚҚАТИГА.
Ўзбекистон тадбиркорлари Қозоғистонга чиқиб кетишмоқдами?
“Data Hub” эълон қилган рейтингга эътибор қаратадиган бўлсак, 1 май ҳолатига кўра, Қозоғистонда 4595 та Ўзбекистон бизнесменлари юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтган.
Бу рейтингда Ўзбекистон бизнеси ҳаттоки, бутун дунёни чирмовуқдек ўраб олган Хитой бизнес вакилларини ҳам ортда қолдириб, Россия ва Туркиядан кейин учинчи ўринни эгаллабди.
Ҳисоботга кўра, сўнгги 4 ойнинг ўзида 204 та ўзбекистонлик тадбиркор Қозоғистонда иш бошлаган.
ROST24.uz

«НЕГАТИВ» ДАСТУРИ ПОЧТАСИГА КЕЛГАН МАКТУБДАН:
«Ассалому алайкум. Биз, Фарғона шахар А.Навоий МФЙда яшаймиз.
Бизнинг С.Темур кўчаси 31 уй 1- хонадон эгаси Қодиров Дилшодбек Урайимович уйнинг биринчи подездидан киришдаги чап тарафини ёнбоши билан айланасига ўраб олган.
Бу холат юзасидан Фарғона шахар хокимлигига, Фарғона вилоят уй-жойлардан фойдаланишни назорат қилиш иниспекциясига мурожатлар қилдик, лекин хеч қандай натиза йўқ.
Бир нарсага хайрон қоламиз: этажлар орасидаги оддий дўкончаларни топиб олишиб, бечора эгаларини жаримага тортиб, дўкончаларини шафқатсизларча буздириб ташлаётган шахар хокими иниспекция ходимлари, шундоққина катта йўлнинг бўйида 100м2 дан ортиқ майдонни эгаллаган катта дўконни кўришмаяпди»
Ёки кўриб, кўрмасликка олишмоқда.
Ўзбекистон республикасининг қонунларида кўп квартирали уйларнинг атрофига, ўша уйнинг мулкдорлари розилигисиз хатто битта савдо растаси қурилмаслиги хақида айтилади.
Қодиров Дилшодбекнинг вилолят прокуратурасида «Окахонлари» борлиги, унга мавжуд қонунларга тупуриб қўйиш имконини бермоқда»

Чойнакнинг қопқоғи
Кеча синфдошим пойтахтга бориб "медаль" сотиб олиб келди.
Адашмадингиз. Сотиб олди. Битта фирманинг "Халқ таълимида бир бало" деган конференциясининг медали экан. 800 минг берасан медални оласан.
Фамилиясини тўғри ёза олмайдиган бу тўнканинг кўксида осилмаган чойнакнинг қопқоғи йўқ холос . Энг ачинарлиси бу каби сохта медалларни олаётган ёлғончи кимсаларнинг педагог эканлиги ва уларнинг сони минглаб эканини ҳисобга олсак фарзандларимизнинг тақдирига йиғлаш кераклигини англайсиз.
P.S. Бу хали ҳаммаси эмас. Кеча районо мудиримиз ҳам шу конференциянинг медалига сазовор бўлганини ҳеч кимга айтмайман.
Ўтган ёзда аёлим ҳам шундай медаль олиб келганида қувонганимдан 8 миллионлик қўчқоримни сўйиб бутун махаллага 3 кун зиёфат берган эдим. Мана сир очилди. Энди бу йиллик отпускнойини бир тийин қолдирмай менга топшириб пишагингман деб ўтирибди. Медалини қўлига бериб, мана шу сенга санатория, мана шу сенга орзу ҳавас дедим.
Медалига термулиб ўтирибди.
Мабодо сизда ҳам шундай темир терсак бўлса ҳеч ким кўрмайдиган жойга яширинг. Кўрганлар уятсиз ва ёлғончи эканингизни билиб қолишмасин.