Негатив канали
2.65K subscribers
364 photos
171 videos
4 files
1.09K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқда бугун "Ботир Шералини ўғлими?" баҳси шов шув бўлаяпди.
Мени билганим шу: "Шерали ўғил кўрибди!" деган гап Андижонда байрамга айланиб кетганди 80- йилларда. Унда Шохжахониям, Зохиршохиям йўқ эди..
Устоз журналист, санъаткор Носир Зокир бу борадаги гувохлигини айтибдилар.
Хаммага ассалому алайкум. Кечаги видеодаги аел - Жиззахлик Зулайхо. Хамроқуловани сўраганлар кўп. Аелни банк картасини сўраганлар хам анчагина.
Зулайхонинг банк картасини шу ерда кўринг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чирчик шахар хокимининг биринчи ўринбосари Журъат Ғуломқодирович ва Чирчиқ шахар кенгаши депутати Ўткир Таджибоев, дўконларнинг бирига кириб, маст холатда жанжал чиқаришгани хақида видеолар тарқалди.
Яқинда Чирчиқликларнинг хурматига сазовор бўлган Жахонгир Тўляганов, ўзининг принципиаллиги боис, кандайдир сабаблар билан депутатликдан чиқарилган эди.
Қани кўрамиз, Чирчик шахар кенгаши депутати Ўткир Таджибаевнинг бу қилиғига унинг депутат шериклари қандай бахо бераркинлар..
Forwarded from Blogger Abdullayev (Abdullayev)
Шунчаки

Жўраевлар судидан кейин манимча давлатимиз ривожланиб халқимиз бойиб глобал муаммоларимиз ечилиб, таълим ва тиббиёт соҳаси ўсиб, ойликлар ошиб вақтида бериладиган бўлиб, савиямиз кенгайиб, масъулларимиз адолатли бўлиб халқни ўйлайдиган даражада кучли бўлиб кетса керак. Бу оддий иккита шахсларнинг муаммоси, ўзлиги келишиб олишади. Одамларни бошқа иши қолмадими? Жа ишингиз қолмаган бўлса айрим депутатлар каби қарсак чалинглар ёки бўлмасам поликлиникаларга бориб жамоат тартибини бузишни Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар кенгаши депутати Ўткир Таджибаевдан ўрганинглар.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998702010505

Сифатли ва ишончли қурилиш Art Global house @global_house

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.me/+P8S52SBhMmQwMTBi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исроилга Ливандан отилган 170 дона ракетанинг баъзилари ҳаво қўриқлаш тизимини ёриб ўтган. Исроил аскарлари ва халқ орасида ярадор ва ўлганлар борлиги айтилмоқда.
@toshkentpost
Сиесатшунос Камолиддин Раббимов табиблар хақида:

Жамият соғлиги билан боғлиқ, яна битта катта муаммо. Ўзбекистон қонунчилигига кўра, “табиблар” фаолияти умуман тартибга солинмаган. Еки, етарлича тартибга солинмаган ва ижроси деярли йўқ. “Табиблар” жуда кучли психолог бўлиб кетишган. Қўлига келган одамни пулини олиб қолишни санъат даражасига кўтаришган.
*
Лекин, аксарият ҳолларда, табибларни олдига борган одамлар, аслида касалхонага бориб жиддий даволаниши керак. Ўзим гувоҳи бўлганим – онкологик касалларнинг кўпи, табибларга бориб “шифо топиб кетсам...” деб умид қилишади. Беморнинг онкологик касаллигини билган табиблар ҳам, ҳеч иккиланмай “биз сизни даволаб юборамиз” дейишади.
*
Ривожланган ҳуқуқий давлатларда касалхонага бориши керак бўлган одамни қабул қилиб олган ҳар қандай муқобил медицина (яъни, табиблар ва бошқалар) – аниқ-муқаррар жиноий жавобгарликка тортилади. Чунки, у ўша беморнинг даволаниши керак бўлган вақтини, умрини ўғирлаяпти, пулини олиб ёлгон ва асоссиз умид бераяпти. Бу – ҳақиқий, онгли жиноят.
*
Лекин, табибларни олдига борсангиз “биз беморни мажбурламадик, ўзи келди...” дейди. Ўзбекистон қонунчилигига кўра, касаллик турига ва холатига қараб, беморларни нотўғри қабул қилиб олган табибларга жиноий жавобгарлик белгиланиши ва реал ижро этилиши керак. Акс ҳолда, жуда кўплаб одамларнинг эрта ўлимига сабабчи бўлаверади.
ПУТИННИНГ АСЛ ТАБИАТИ

Forza Italia партиясидан сайланган собиқ сенатор Фабрицио Чиччитто куни кеча Италиянинг ҳар куни чиқадиган энг йирик Corriere della Sera (Оқшом хабарлари) газетасининг мухбирига интервью бериб, иблис Путин алайҳиллаънанинг асл башарасини, аниқроғи, ўриснинг ваҳший табиатини очиб берадиган ҳодиса ҳақида сўзлаб бериб, аҳли жаҳонни лол қолдирди.

Гап шундаки, Чиччитто Италиянинг собиқ Бош вазири Сильвио Берлускони билан эскитдан қадрдон бўлиб, марҳум дўсти баъзан ўзининг ғалати-ғалати сирлари билан ўртоқлашиб борган экан.

Маълумки, Италиянинг Бош вазири Сильвио Берлускони Россия диктатори Владимир Путин билан ҳаддан ташқари опоқ-чопоқ бўлишган. Иккала давлат раҳбарларининг ўзаро муносабатини собиқ сенатор Фабрицио Чиччитто «психологик гомосексуализм» даражасига бориб етганини тавсифлаб ўтди. Масалан, Берлускони Путинга иккаласининг сурати тасвирланган чойшаб ҳадя этган бўлса, Путин Берлусконига икки кишилик каравот совға қилган экан.

Бироқ ҳозир гап бунда эмас. Гомосексуализм масаласи билан Ўзбекистонда кўпчилик яхши танийдиган бир «ЛГБТшунос доктор» шуғулланади. Унинг нонини яримта қилмай, бундай нозик масалани ўша касга қўйиб бера қоламиз.

Собиқ сенатор Фабрицио Чиччиттонинг берган гувоҳлигига қараганда, 2013 йили Россияга дам олгани борган Сильвио Берлускони ўрислар юртидан ҳафсаласи пир бўлиб қайтибди, хусусан, ўрисбоши иблиснинг асл башарасини ўз кўзи билан кўриб, ўшандан буён ёвуз Путин алайҳиллаънанинг табиатига, унинг одамийлигига шубҳа ила қарайдиган бўлиб қолибди.

Берлусконининг Чиччиттога айтиб берган гапига қараганда, ўша йили Путин алайҳиллаъна италиялик юқори мартабали меҳмонни овга таклиф қилибди.

Берлускони Путинга: «Ҳаётда қўлимга қурол олмаганман, умрим бино бўлиб, ҳали бирорта бўлсин, жониворни ўлдирмаганман», - дея эътироз билдирганига қарамай, Путин алайҳиллаъна (афтидан, хорижлик дўстига нималарга қодир эканлигини кўрсатиб қўйишни ният қилган кўринади), қўярга-қўймай Берлусконини ўрмонга олиб кетибди.

Қиш. Ўрмон сўқмоқларини қалин қор қоплаган.
Белгиланган жойга етиб боришгач, ўрисбоши иблис Берлусконига пичирлаб: «Қуролингни шай тут, ҳозир анави дарахтлар орасидан иккита буғу чиқади, улардан бирини сен отасан, бирини – мен», - дея тайинлабди.

Чиндан ҳам, хаёл ўтмай, дарахтлар орасидан иблиснинг малайлари қувиб келган бир жуфт буғу югуриб чиқибди. Путин алайҳиллаъна қуролини кўтариб, жониворларнинг бирини отиб йиқитибди. Қараса, Берлускони ўқ узмоқчи эмас, иккинчи буғуни ҳам ўзи отиб йиқитибди.

Шундан сўнг иккаласи ерда типирчилаб ётган ўлжалар олдига боришибди. Бир вақт иблис Путин алайҳиллаъна ёнидан катта ҳанжарини чиқарибдида, ҳали жони чиқмаган буғунинг кўкрагини шартта ёриб, ураётган юрагини суғуриб чиқарибди. Владимир Путиннинг бундай одатини яхши биладиган малайлардан бири югуриб келиб, қўлидаги ёғоч патнисни тутибди.

- Мана бу юракдан ажойиб бир таом тайёрланади, есанг маза қиласан! - тушунтириш берибди Путин алайҳиллаъна, қоп-қора қонидан буғ чиқаётган юракни патнисга қўяр экан.

«Кўнглим беҳузур бўлиб, сал наридаги дарахт ортига ўтиб олдим-да, ичимда бор нарсани қайт қилиб юбордим», - ўз таассуроти ила ўртоқлашибди Берлускони, сенатор дўсти Фабрицио Чиччиттога.

***

«Русский мир» фашизмининг бугунги доҳийси бўлмиш иблис Путин алайҳиллаънанинг Италия Бош вазири Сильвио Берлускони томонидан тавсифлаб ўтилган ваҳший табиати ва одамийликка зид келадиган бундай ваҳшийлик Кремль томонидан олиб борилаётган босқинчилик сиёсатида ўз аксини топаётгани ҳақида кўп гапиришим мумкин, албатта. Лекин хулоса чиқаришни сизга ҳавола этаман, қадрли маслакдош дўстим
Шокир Долимов .
Toshkentda har yili noqonuniy tarzda tashkil qilinadigan propaganda tadbirida chiqish qilib, SSSR va Stalinni ulug'lovchi shiorlar bilan hayqiruvchi mana bu kabi ta'viyalarning jazolanmasligi faollarda norozilik uyg'otyapti.

Nega mustaqil bir davlatda despotik (zulm) imperiyasi – SSSR bayrog'i va uning qonxo'r diktatori Stalinni baralla ulug'layotganlar jazolanmaydi, mazmunida hukumat manziliga haqli savollar berilmoqda.

Umuman, bu kabi savollar faollar tomonidan hukumatga har yili beriladi, javob kutiladi. Ammo jamoatchilikka doim ochiqligini da'vo qiladigan o'zbek mas'ullari masalaga hozircha e'tibor qaratayotgani yo'q. Va fikrimcha, bundan keyin ham ulardan javob eshitishimiz mushkul.

"Odnoklassniki"da qandaydir diniy postga like bosgan ayolni 3 yildan keyin ham topib, qamatayotgan huquq organlarining bu kabi  masalalarga kelganda kar, ko'r va soqov rejimini yoqib olishiga fikrimcha, qo'rquvdan boshqa sabab yo'q. Miyasi SSSR va uni qayta tiklash g'oyasi bilan yashovchi Putin rejimidan qo'rquv.

Toshkent markazida turib har yili qayta-qayta sodir etilayotgan bir turdagi jinoyatlarning jazosiz qoldirilaverishiga boshqa sabab ko'rmayapman.

@haqiqatdaIlyos
Forwarded from тарихчи
Toshkentda har yili noqonuniy tarzda tashkil qilinadigan propaganda tadbirida chiqish qilib, SSSR va Stalinni ulug'lovchi shiorlar bilan hayqiruvchi mana bu kabi ta'viyalarning jazolanmasligi faollarda norozilik uyg'otyapti.

Nega mustaqil bir davlatda despotik (zulm) imperiyasi – SSSR bayrog'i va uning qonxo'r diktatori Stalinni baralla ulug'layotganlar jazolanmaydi, mazmunida hukumat manziliga haqli savollar berilmoqda.

Umuman, bu kabi savollar faollar tomonidan hukumatga har yili beriladi, javob kutiladi. Ammo jamoatchilikka doim ochiqligini da'vo qiladigan o'zbek mas'ullari masalaga hozircha e'tibor qaratayotgani yo'q. Va fikrimcha, bundan keyin ham ulardan javob eshitishimiz mushkul.

"Odnoklassniki"da qandaydir diniy postga like bosgan ayolni 3 yildan keyin ham topib, qamatayotgan huquq organlarining bu kabi  masalalarga kelganda kar, ko'r va soqov rejimini yoqib olishiga fikrimcha, qo'rquvdan boshqa sabab yo'q. Miyasi SSSR va uni qayta tiklash g'oyasi bilan yashovchi Putin rejimidan qo'rquv.

Toshkent markazida turib har yili qayta-qayta sodir etilayotgan bir turdagi jinoyatlarning jazosiz qoldirilaverishiga boshqa sabab ko'rmayapman.

@haqiqatdaIlyos
Forwarded from тарихчи
Илмга навбатда турмадик!
 
Ош деса, йиғилдик малахдек,
Юзимиз китобга бурмадик.
Нафс учун уришдик, талашдик,
Илмга навбатда турмадик!
 
Бугун-чи миллатнинг онги паст,
Жаҳолат майидан юрар маст,
Ўзига душман ҳам қасдма-қасд,
Илмга навбатда турмадик!
 
Тиллолар сарфладик кайф учун,
Шайтоннинг пешоби ҳайф учун,
Чақага оғриндик ҳарф учун,
Илмга навбатда турмадик!
 
Авлодлар бўлишди мардикор,
Хорижда дарбадар, итдан хор,
Эй миллат, ҳолингдан қилгин ор,
Илмга навбатда турмадик!
 
Ҳар ерда порахўр, ўғрилар,
Кулгига олинар тўғрилар,
Билмам, ким хатомиз тўғрилар,
Илмга навбатда турмадик!
 
Кўзимиз алдаган ёлғонлар,
Интернет, ойнайи жаҳонлар,
Уйғонинг, биродар, ёронлар,
Илмга навбатда турмадик!
 
Эъзозда фоҳиша, раққослар,
Онги паст отарчи, паққослар,
Бунда хор олимлар, ваққослар,
Илмга навбатда турмадик!
 
Халқ бугун ишқибоз нодонга,
Орқасин шиширган шайтонга,
Эътибор қаратмас урфонга,
Илмга навбатда турмадик!
 
Хаёлда оғринмай бой бўлса,
Остида энг сўнгги той бўлса,
Егани ҳар куни мой бўлса,
Илмга навбатда турмадик!
 
Амалдор кетини яласа,
Амаллаб халқини таласа,
Дунё деб қалбида талваса,
Илмга навбатда турмадик!
 
Бу миллат мудрайди ғафлатда,
Фарзанди газларда навбатда,
Илмсиз ўламиз, албатта,
Илмга навбатда турмадик!
 
Илмсиз қараммиз, қулдирмиз,
Тириклай ёнамиз, кулдирмиз,
Қадри йўқ, бир чақа пулдирмиз,
Илмга навбатда турмадик!
 
© Девонайи Ҳақгўй (2020 й.)

 @Zero_Max_Science_Qabul_bot
БУГУНГИ ОПЕРАТИВ ВАЗИЯТ

Украинанинг Харьков шаҳрини босиб олиш иблис Путин алайҳиллаънанинг энг катта орзуларидан биридир. Чунки харьковликлар, айниқса, у ерда яшайдиган футбол фанатлари ит ўрислар доҳийсини, шарафсиз ўрисқулларимизнинг отасини қаттиқ хафа қилишган – минглаб спорт мухлислари ҳар гал футбол ўйинидан сўнг шаҳарни бошларига кўтарганча: «Путин ҳуйло!» - дея кўчада ҳайқириб юрадиган одат чиқариб олишган.

Аблаҳ ўрисбошининг ушбу орзуси ушалиши учун буғубоқар Шойгу бошчилигидаги ўрис генералитети ҳеч бир истиқболсиз, мазмунан аҳмоқона, мисли кўрилмаган талафотлар ила кечадиган муҳорабага – Харьковни забт этиш операциясига қўл уришга мажбур бўлишди.

Бунинг учун ўриснинг нотавон генераллари Харьков бўсағасида амал-тақал қилиб атиги 70 минг кишилик куч йиға олишди. Харьковдек йирик шаҳарни, атрофидаги катта-кичик аҳоли пунктларини забт этиш учун ниҳоятда камлик қиладиган ушбу қўшиннинг на бир жанговар тайёргарлиги, на дурустроқ техникаси бор. Ўрис қўмондонлигининг ҳар бир қадами, қилган ҳар бир иши, кўраётган чора-тадбирлари Украинанинг ҳарбий-сиёсий раҳбариятига кафтдай кўриниб турибди. Боз устига, Ғарбнинг истихборот кучлари Украина қўмондонлигини тегишли истихборот маълумотлари билан узлуксиз таъминлаб бормоқда. Табиийки, ит ўрислар бостириб келиши кутилаётган йўналишларда ўтган 3 ой давомида мина майдонлари-ю, мудофаа истеҳкомлари бунёд этилди.

Шунга қарамай, толеи паст ўрис генералитети куни кеча Харьков вилоятининг Волчанск ва Борисовка аҳоли пунктлари йўналишида ҳужум операциясини бошлади. Босқинчилик ҳаракатининг илк палласидаёқ ўрис гоблинлари Украина армиясининг оловли тузоғига тушиб, «ўрис ови» роса авж олди. Ҳужумга кўтарилган итлар галасининг аксарият қисми ер тишлади, жанговар техниканинг бутун бошли колонналари олдиндан қўйилган миналарда портлаб, камига худкуш дронлар зарбаси остида қолиб кетди.

Иблис Путин алайҳиллаънанинг ушалмас орзусини рўёбга чиқариш мақсадида нотавон ўрис генералитети айни дамда ўзининг захира кучларини муқаррар ўлимга юборишга тайёрламоқда.

Ўрис раҳбариятининг бундай аҳмоқона ҳолатга тушиб қолишининг сабаби бор, албатта. Бу сабаб эскитдан, ёлғон ва сохтакорликка асосланган совет-коммунистик режимидан қолган, собиқ совет республикаларида ҳалигача сақланиб келаётган иллатдир. Хусусан, қуйи поғонадаги амалдорлар юқори поғонадаги амалдорларнинг раъйига қараб иш тутишлари, мазахўр раҳбариятга хуш ёқадиган, амалда йўқ маълумотлар бериши, эришилган натижаларни бўрттириб, лоф аралаштириб кўрсатишидир.

Иблис Путин алайҳиллаънанинг қаҳридан қўрққан ўрис генераллари ҳам ўзининг жанговар имкониятларини ўрисбоши аблаҳга ҳудди шу тарзда кўрсатиб келишган, натижада аҳмоқлар нафақат Украина армиясининг оловли тузоғига, биринчи навбатда ўз ёлғонининг қонли оқибатига рўбару келишди – шарафсиз қўшинини пашшадай қирилиб кетадиган жангга ташлашга шармандаларча мажбур бўлишди.
Шокир Долимов
Подполковник
Камолиддин Раббимов:

Кеча, 10-май куни БМТнинг Бош Ассамблеяси Фаластинни БМТга аъзо қилиш бўйича резолюция қабул қилди. Энди навбат БМТнинг Хавфсизлик Кенгашига. Фаластинни БМТга аъзо қилиш бўйича, энди Хавфсизлик Кенгаши овоз бериши керак. Исроил қаттиқ жазавада.
*
Шу пайтга қадар Фаластин БМТда тўғридан-тўғри ташаббус билан чиқиш, бевосита овоз бериш ҳуқуқига эга эмас эди. Доим бошқа давлатлар орқали чиқар эди. Бош Ассамблея овози билан Фаластиннинг ҳуқуқлари кўпайди.
*
Энди, агар Хавфсизлик Кенгаши ҳам “Хўп” деса, Фаластин тўлиқ аъзо бўлади. Ўтган сафар фақат АҚШ векто қўйган эди. Лекин, АҚШ ҳам “Биз Фаластинни аъзо бўлишига қарши эмасмиз, келишув тарафдоримиз” дея, Исроилга босим қилган эди: “агар мен ҳам овоз берсам – ахволинг оғирлашади, шунинг учун айтганимни қил” дегандек...
*
Ҳар ой Исроилнинг тарихий вазияти оғирлашиб бормоқда. Менимча яқин ойлар ва йилларда Фаластин БМТнинг тўлақонли аъзоси бўлади. Ва Исроилнинг босқинчи, тажовускор давлат сифатидаги ахволи, янада оғирлашади.
️Путин парадда сўзга чиқиб: «Улуғ Ватан урушининг дастлабки йилларида СССР нацизм билан яккама-якка курашган, бутун Европа эса Гитлер учун ишлаган».

Шуни айтиш керакки, Иккинчи Жаҳон уруши 1939 йилда бошланган ва уни фашистлар Германияси ва Совет Иттифоқи иттифоқчилар сифатида бошлаган. СССР Гитлернинг иттифоқчиси эди, улар биргаликда Полшага ҳужум қилишди ва уни бўлишди, шунингдек, Европани ўзаро бўлишди. Германия Европа мамлакатлари ва Буюк Британияга қарши курашаётган бир пайтда СССР Гитлерга ёқилғи, буғдой, кўмир ва металл етказиб берди, ўзининг ҳарбий мактабларида немис ҳарбийларини тайёрлади.

Германиянинг СССРга ҳужумидан сўнг, 1941 йил октябрь ойида Ленд-лизинг дастури бошланди.

Унга кўра АҚШдан СССРга 14 795 самолёт, 7 056 танк, 8 218 зенит қуроли, 131 минг пулемёт, 140 сув ости овчиси етказиб берилди. 5 йил ичида 46 мина қўриқлаш кемаси, 202 торпедо қайиқ, 30 минг радиостанция ва бошқалар.

Буюк Британиядан 7 мингдан ортиқ самолётлар, 4 мингдан ортиқ танклар, 385 та зенит қуроллари, 12 та мина қўриқлаш кемалари ва бошқалар олинган; Канададан 1188 та танк келтирилди.

Бу ёрдамларсиз СССР ҳеч қачон ўз ҳудудидан фашист қўшинларини қувиб чиқара олмас эди.
turonturkiston