Forwarded from Замбаракнинг ўқи
Канадага туристик виза билан бориб, кейин ишчи визага ўтказиш мумкинми? Сўнгги кунларда мана шундай саволлар кўпайиб қолди. Мен 100% аниғини билмайман, аммо билганимни айтиб бераман.
Назарий жиҳатдан ҳа, мумкин. Аммо амалиётдан бундай ишни — виза турини биридан иккинчисига ўтказиш жуда қийин.
Дейлик, сиз туристик виза билан келиб, кейин бу ерда иш топдингиз. Лекин барибир турвиза билан ишлаш мумкин эмас. Аммо иш берувчи хоҳласа, визангизни ишчи визага алмаштириб бериши мумкин.
Бунинг учун у аввал маҳаллий аҳоли орасида ходим қидириши керак. Бир неча ой ичида топа олмаса, кейин ҳукуматга ариза топширади, “маҳаллий аҳоли ичидан тополмадим, чет элдан ишчи ёллашга рухсат беринг” қабилида. Ариза узоқ муддат (бир неча ой) ичида кўриб чиқилади. Рухсат берилганидан сўнг, визангизни алмаштиришга ҳужжат топширади. Унинг жавоби чиққанидан сўнггина сиз ишга киришишингиз мумкин бўлади.
Кўриб турганингиздек, бу жуда узоқ ва мураккаб жараён. Иш берувчиларга бундай жараённи бошидан ўтказишга нима наф? Нима учун шунча қийналиб, сизга ишчи виза олиб бериши керак?
Шу сабабли ҳам иш берувчилар бу жараёндан ўтишдан аввал ва кейин ходимини итдек ишлатади ва кам пул беради. Чунки ходим бу компанияга боғлиқ, нимаям қила оларди?
Мана шунақа гаплар.
@zambarakning_oqi

ЗАКОТ
Ҳар гал бемор болаларни зиерат қилганимда ёрдам имконияти чекланганидан хафа бўламан.
Касалхоналар абгор ахволда. Тиббий ускуналар эски, дори -дармонлар тақчил...
Бошимни қотирмай, барибир фойдаси йўқ дейману, бундан беш йил аввал рўй бериб, юрагимга ўйилган
воқеа яна куч -қувват бериб, курашга чорлайди.
Ўшанда ҳам рамазон ойининг сўнги куни эди. Касалхоналарнинг бирига закот ва совга тарқатгани келдик.
Хамма хоналардаги беморларнинг кўнглини олдик. Охиргиси қолганди. Эшикка яқинлашсак ҳамшира секин пичирлади.
-Улуғбекнинг холати анча оғирроқ. Яна кўриб сездириб қўйманглар-а. Роса ақлли болада.
Бош иргаб ичкарига кирдик.
Шифтга термулиб ётган тўққиз ёшлардаги боланинг кўзлари нурсиз. Озгин вужуди устидаги чойшабдан ҳам рангпарроқ эди.
-Ассалому алайкум. Полвон яхшимисан?
У индамади. Зеро гапиришга мажоли ҳам йўқ эди.
Онаси рўмолининг учи билан юзини тўсиб кўзлари ёшланди. Титраб, оғир хўрсинди.
- Уч кун бўлди. Тилдан қолган.
Аёлни багримга босиб аранг юпатдим.
Улуғбекнинг совға олишга ҳам холи йўқ эди. Пультли машиначани ёстиқ томонига қўйиб, онасига закот солинган халтжилдни узатдим.
Болакай совгага назар ташлаб кўзида ёш қалқди. Жилмайишга уринди. Лекин онасининг қўлидаги халтжилдни кўриб, ожиз ингради. Хириллаб нимадир демоқчи бўлди.
Она умид билан ўглининг бошини сал кўтарди.
-Гапир болам! Гапир! Онаизор бир калимага холи етмаган оғзига термулиб зорланди.
-Гапир! Жон болам. Бирор нарса хохлаяпсанми? Айнанай сендан. Айт! Нима қилай?
Бола гапиролмай телефонга ишора қилди.
Онаси шошиб телефонни қўлига олиб, хат ёзадиган саҳифасини очди. Улуғбек кўрсаткич бармоғини аранг чўзиб телефон экранига бир-бир боса бошлади.
У огир-огир нафас олиб, нималарнидир қоралади.
Тилидагини телефонга тўкиб олгунча жиққа терлаб, сўнг гавдасини ёстиққа ташлади ва кўзларини юмди.
Экранига тикилиб бақрайиб қолган она бир оздан сўнг изиллаб йиглаб юборди ва телефонни бизга узатди.
Унда шундай сўзлар ёзилганди:
"Закотнинг юки оғир она. Олманг! Шу пулни давлатга беришсин. Рак болаларни тузатадиган касалхоналар қурилар"
Балки сиз ишонмассиз, лекин айнан шундай ёзган эди Улуғбек.
Ўша он ўкириб юбормаслик учун лабимни тишлаб, ташқарига отилдим. Сўнг чорасизликдан роса йиглаганман. Кейин соглиқни сақлаш Вазирлигига чопдим. Закотни шахсан Вазирга бермоқчи эдим. Бироқ Хайитни Арафадан бошлаб юборган Вазир иш жойида эмасди. (Балки ишда бўлгандир. Мени ким киритарди қабулига)
Жахл билан бўлган воқеани қогозга ёзиб, ёнига закотли хат жилдни қўшиб хатлар бўлимида қолдирдим...
Лекин ҳеч ким хатимга жавоб қайтармади. Шундай бўлиши аниқ эди.
Орадан йиллар ўтди.
Улугбек ва яна қанча Улуғбеклар вафот этди. Янги касалхоналар қурилди, бироқ ракка чалинган болалар сони ошди. Ўлими кўпайди.
Порахўрлик авжида. Муаммолар тўлиб ётибди.
Ҳар сафар саратон хақида ёзаетганимда Улугбекни эслайман. Унинг бир панжада терилган васияти нуқта вергулигача ёдимда.
Ўшанда хатжилдни қайтиб олмаганимда балки хозир бу муаммоларни ўйламай мазза қилиб бола-чақа даврасида ўтирган бўлармидим.
Абдували , Музифанинг протези эмас Бекзоданинг ўқиши хақида бош қотирармидим.
Мохларойим, Хадичабегимнинг операцияси эмас водийда бошлаган янги корхонамиз билан жиддийроқ шугулланармидим.
Касалхоналарда шифтга термулиб ётган Акмал, Дилбар, Умид, Зафарбеклар тақдири солинганмиди ўша хатжилдга?
Балки ўшанда Вазирликда хатни ўқиганлар бугун ёзганларимни ҳам ўқиб қолишар.
Мазза қилиб арафа ошини ейишдан аввал томоғидан сув ўтмаётган беморларни ҳам эслашар.
Эртага Хайит номозига чиқишдан олдин елкаларидаги юк, зиммаларидаги масъулиятни яна бир карра хис қилишар.
Уларнинг айби,очкўзлиги, билимсизлиги туфайли ҳар куни қурбон бўлаетган Улугбекларни хотирлашар.
Лекин жойнамоз устида енгил туришармикан?!
Қиёматдачи?
Аллохнинг хузурига қандай боришади?

СССР даврида
атеист комунистлар
бирорта эркакни
ватанхоини деб, план учун қамаб юборса,
уни хотинини хам қўшиб қамаб юборишган....
Қамалган бечоралар аёлларнинг сони
1953 йилда
7 ярим миллионта бўлган...
Уларга ўзларини жисмоний қувватларидан икки баравар ортиқ оғир ишларга жалб қилишган...
Касал бўлганларига қаралмагани туфайлик ўлиб кетишган...
Қамоқхона қорувуллари аёлларни тартибсиз зўрлашган....
Сифлис, тиф ва бошқа касаллар колонияларда кенг тарқалган.....
Омади келиб, шу қамоқга тушмай қолган ўрисқулларнинг болалари эса, хозирда
3 тийинга сироплик сув ичганмиз, мазза эди деб, ёшларни қулоғига тепиб юришибди...
***
Битта ўрисқули комунист манқуртга
факт ташладим...
Унда
атеист большевиклар
Ўзбекистоннинг ўзида
шундоқга
100 минг юртошларимизни қатоғон қилганини,
улардан
13 мингтасини жойида отиб ташлаганини келтирилган....
Қолганлари Сибирда Уралда, Владивосток қамоқларида азобдан ўлиб кетгани исботланган.....
Хали ўрисқули эса,
-- Ўлган бўлса нима бўлибди...
Зато қолганлари
3 тийинга трамвайда,
4 тийинга тролебусда,
5 тийинга автобусда юрган....
Гугурт бир тийин,
Сироплик сув 3 тийин бўлган, деб турибдида.....
Ўз халқини қирмаган, СССРда яшамаган юртларда одамлар
Сироп сув ичишмаган, автобусларда юришмаган, гугурти бўлмаган деб ўйлашади бу ахмоқ СССРпарастлар....
Сироп сувни 3 тийинга ичиш учун,
100 мингта миллатдошларини қириб ташласа, арзир экан, бу дабба маймунларнинг гапи бўйича...
turonturkiston

"И. Каримов менинг фамилиям қаршисига "?" аломати қўйган"
https://youtu.be/C2ZnzrOnmeY
https://youtu.be/C2ZnzrOnmeY
YouTube
"И. Каримов менинг фамилиям қаршисига "?" аломати қўйган"
Таниқли журналист Кирилл Альтманнинг "Alter Ego" ютуб каналида намоиш қилинган видео ўзбек тилига ўгирилди. Видеода айтилган фикрлар Россия ТИВни талвасага туширди. Россия Шерзод Қудратхўжаевга Россияга киришга таъқиқ қўйди. Видеонинг рус тилидаги версиясини…
Forwarded from Alimoff
Эҳтиёжманд оилаларга энергетика тўловлари учун 270 минг сўмдан ёрдам пули берилади
Ўзбекистонда 2024 йилнинг 1 майидан электр энергияси ва табиий газ учун «ижтимоий норма» тизими жорий этиляпгани ҳақида эшитгандирсилар. Содда қилиб айтганда, бу кўп ишлатган кўпроқ тўлайди, дегани. Так вот, сен ойига 200 кВт.соат электр токини ишлатсанг, ойига 12000 кВт.соат ишлатадиган, уйида жакузи, там домашний кинотеатри бор бойвачча қўшнинг сендан кўпроқ тўлайди.
Ҳукумат қарорида яна бир жиҳат яхши ўйланибди – 2024/2025 йилги қиш мавсумида – ноябрь-февраль ойларида аҳолининг эҳтиёжманд қисмига энергетика тўловларини тўлаш учун 270 минг сўмдан бир марталик ёрдам пули ҳам бериларкан.
🧠 @nurbekalimov

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Аёл юзимга бир шапалоқ тушурди ва "Русча гапир!" деди"
https://youtu.be/XtOZ6p3Wa-g

Шерзодхон қуджратхўжаевнинг журналист Кирил Альтман билан бўлган суҳбатининг 2 чи қисми...
Forwarded from ELTUZ
УМИДА НИЁЗОВАГА ХУРУЖ ҚИЛГАН ШАРАФСИЗНИНГ ТАНОБИ ТОРТИЛСИН!
Фарғона вилоятидаги ва умуман водийдаги барча профессионал журналист ва зиëлиларга икки оғиз гапим бор.
Водий азалдан меҳмондўстлиги билан танилган. Четдан келган одамни ëқасидан олиб "обончилик" қилиш¸ "шантаж" ва кимларгадир ëлланиб, келган меҳмонни атай обрўсизлантириш ҳаракатлари ва погром водийликка ярашуқ иш эмас.
Фарғона вилоятида ўзига блогер деб ном қўйиб олган ғирт саводсиз ва тубан бир яратиқ Шуҳрат Эсонов Германиядан Фарғонадаги журналист Шарифа Мадраҳимованинг уйига атай меҳмон бўлиб келган Умида Ниëзовани ҳақорат ва сазойи қилгани факти жуда уят иш бўлди.
Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлар бу "погром"га ҳуқуқий баҳо беради.
Лекин маънавий жиҳатдан Фарғона журналистлари ва халқини уятга қўйган бу шарафсизга насиҳат қилиш ва ҳаддини билдириш вазифаси вилоят зиëлилари зиммасидаги вазифа деб биламан.
Умида Ниëзовага қилинган погром юзасидан Германия Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон аграр соҳасига инвестиция киритишга оид халқаро ташкилотлар ташвиш билдирди.
Бу шарафсиз "блогер" Ўзбекистон прездидентинг пахта мажбурий меҳнатига барҳам бериш бўйича қилган ишларини шубҳа остига қўйиб халқаро даражада мамлакат имиджини ëмонлашишига "ҳисса" қўшди.
Бунга стоп дейиш жоиз.
Булоқ бошидаги итнинг ўлиги каби барча ичадиган сувни булғамасин.
Қадим ва меҳмондўст Фарғона зиëлиларининг бу вазиятдан жиддий хулоса чиқаришига ишонаман.
Элтуз Бош муҳаррири Қудрат Бобожон
🚀 Telegram |🔵 Facebook |
🐦 Twitter |📷 Instagram | ▶️ YouTube

Бухоро вилояти, Қоракўл тумани 10- мактаб ўқитувчиси Ойбек Фозиловнинг айтишича:
Уни 2023 йилнинг 1- август кунида 10-мактаб директори Ўлмас ва унинг акаси Алижонлар дўппосслашади.
Кейинчалик мактаб директори Ўлмас Файзуллаев судга тортилади ва ишдан олиниб бир уй қамоғига хукм қилинади.
Унинг ишдан олингани хақида Вилоят Мактаб ва МТБ Бошқармаси бошлиғининг 2024 йил 12- февралдаги №51 сонли буйруғи чиққан.
Буни қарангки зўравон Ўлмас Файзулаев бугунги кунда яна 10-мактабга директор этиб тайинланибди!
Тез кунда “Негатив” канали бу ходиса хақида дўппосланган ўқитувчига минбар беради.

“Свет” ва газ нархлари ошганига энг қисқа ва лўнда шархни ФБда Малика Мая опа берибди:
“Мана худога шукур, културнийгана қип газ, свет беринглар деб додламайтиган ҳам қилишди бизди, содағаси кетайинлар.
Берсаям, "кўб жохма етимча" деб ўзимиз ўчириб қўямиз энди🥴”

Фарзандингизга бизнес қилишни, бирон хунар қилишни ўргатинг! Давлат ишида ойликчи бўлиб ишлашга боғланиб қолмасин.
Ҳеч бўлмаса, пойабзал таъмирлашни ўргатинг. Бирор куни башараси қийшиқ чўчқасифат бошлиғининг турқига ҳеч иккиланмасдан аризасини ёзиб, улоқтириб кетишга тайёр турсин!
Шунақа салоҳиятли дўстларим бор, 3-4 та тилни билади. Лекин қанақадир 10 млн маош учун бир қоринвойнинг сассиқ башарасига, қовоқ-тумшиғига қараб туришга мажбур. Маоши катта экан-ку, деманг. Ишонаверинг ўшаларнинг ўзи ҳаётидан мамнун эмаслигини айтади. Бозорда арава тортиб тирикчилигини қиладиган одам ҳам ундан бахтиёр, Бахт пулга боғлиқ дейдиганларга бу яққол мисол.
Эрталабдан-кечгача тиним билмай ишлайди; бир порахўрнинг олдида ўзини муттахамдек тутади; танбеҳ берса, бошини ерга солиб қараб туради; яна камига бошлиғи сичқоннинг думича лавозимини оширса, минг марта миннат қилади...
Ҳеч қачон фарзандингизни давлат ишига қарам қилиб қўйманг! Акс ҳолда, бутун умр унинг уволига қоласиз. Зеро энг зўр кадр исталган вақт аризасини ёзиб, барчасига тупуриб кетадиган кадр!
© интернетдан

Темурмалик Тожиддинзода ёзади:
Огоҳлик қўнғироғи вазифасини ўтаб берган “iWash” кейси ҳақида.
Монополиянинг "афзалликлари"ни тушунмаётган одамларни фаросатсизликда айблаб чиққан блогерга қарши унинг обуначилари, мана икки ҳафтадирки, оммавий бойкот уюштиришмоқда. Одамлар нафақат унинг саҳифаси аъзолигидан чиқиб кетяпти, балки саҳифага спам босиб, бошқаларни ҳам шу ишни такрорлашга чақиришмоқда.
Маълумот учун, бугунгача iWash'нинг инстаграм саҳифасини 100 минг нафардан кўпроқ инсонлар тарк этган. Бу сон ҳали яна ортиши мумкин.
Жамият бу орқали ўз фаоллигини, қатъий позициясини билдирди, демак, кўриб турганимиздек, одамларимиз бирлаша олар экан, сиёсий онг, ирода, қатъиятлилик каби хислатлар ҳали бизни тарк этгани йўқ.
Одамларни сиёсатда фаол эмасликларини айтиб айблаш нотўғри эканини, давлат демократияга хайрихоҳлик кўрсата олса, одамлар ҳам шунга яраша жавоб бера олишини исботлади бу кейс. Қачонлардир ҳали катта қизиқиш билан ўрганиб чиқилса ҳам керак.
Одамларнинг монополияни қўллаган блогерга қарши бирлашиши мазкур блогернинг ўзигагина тегишли эмас, аслини олганда, бу бутун бошли давлатни ўз бизнес қаноти остига олган компания ва унинг ҳамтовоқларининг ҳам муаммоси. Шунчаки, йиллар давомида тўпланиб қолган агрессия ўша гўл болапақирнинг бошида синди.
Воқеалар ривожини кўрмагандай бўлиб, ўзини билмаганликка солаётган монополиянинг ашаддий лоббилари — парламент депутатлари ва чиновниклар ҳам бундан хулоса чиқаришлари керак.
Монополия йилдан-йилга халқнинг лояллигини парчалатиб ташлаётганини хонумони куйган блогер мисолида кўриш мумкин. Лекин, афсуски, буни халқнинг лояллиги керак бўлмаганларга уқтириш бефойда.

ТУ́РА БОБОЛОВНИ ДАВРИДА ,,ФЕРМЕР ЭКИН ЕРЛАРИ"
УЛУҐБЕК ҚОСИМОВНИ ДАВРИДА ЭСА ,,ХАТТО ҚАБИРИСТОН ЕРЛАРИХАМ" ТАЛОН ТАРОЖ БУ́ЛАЯПТИМИ-?
Буюк Амир Темур бобомиз айткан эканлар!
,,БИР МИЛЛАТНИ АСЛИНИ БИЛМОҚЧИ БУ́ЛСАНГ,
АВВАЛ МОЗОРИГА КЕЙИН БОЗОРИГА БОРИБ НАЗАР СОЛ"деб!
Хурматли Улуґбек Қосимов Боходир Шукуров ,,янги шу́рсой Қабристони"даги вазиятдан ростдан хабарларингиз ёк,ми-? ёки қарґа-қарґани ку́зини чу́қимайди деб Айни вазиятда айтилганми-?
қани хақиқат-?
Бозорку майлику-я хеч бу́лмаса мозорни хақини жойига қу́йингизлар!
чет элликлар устимиздан кулиб юришмасинлар эрта индин бу хокимлар,
у́ликларни қабирини суриб ташлаб у́рнига дом қуришади дея!
Қабиристон балансидаги ерларни
Хар қандай вазиятдахам,
Қабиристон балансига қайтаришга ёрдам бериб халқимизни дуосини олинглар сизлардан илтимос!
https://t.me/BOYSUNDAGI_NEGATIVLAR

Telegram
BOYSUNDAGI NEGATIVLAR
Ассаломуалекум: хуш келибсиз гурухимизга одоб ахлоқ Блан кузатиб боринг,хамда
Таклиф киритинг!
у́з Фикрингизни билдиринг!
Кимнидир камситманг!
Борини борича айтинг🤗🤗🤗
Биз билан боғланиш учун +998971791131 рақамига қўнғироқ қилинг!