Негатив канали
2.62K subscribers
350 photos
158 videos
4 files
1.06K links
Download Telegram
Канадага туристик виза билан бориб, кейин ишчи визага ўтказиш мумкинми? Сўнгги кунларда мана шундай саволлар кўпайиб қолди. Мен 100% аниғини билмайман, аммо билганимни айтиб бераман.

Назарий жиҳатдан ҳа, мумкин. Аммо амалиётдан бундай ишни — виза турини биридан иккинчисига ўтказиш жуда қийин.

Дейлик, сиз туристик виза билан келиб, кейин бу ерда иш топдингиз. Лекин барибир турвиза билан ишлаш мумкин эмас. Аммо иш берувчи хоҳласа, визангизни ишчи визага алмаштириб бериши мумкин.

Бунинг учун у аввал маҳаллий аҳоли орасида ходим қидириши керак. Бир неча ой ичида топа олмаса, кейин ҳукуматга ариза топширади, “маҳаллий аҳоли ичидан тополмадим, чет элдан ишчи ёллашга рухсат беринг” қабилида. Ариза узоқ муддат (бир неча ой) ичида кўриб чиқилади. Рухсат берилганидан сўнг, визангизни алмаштиришга ҳужжат топширади. Унинг жавоби чиққанидан сўнггина сиз ишга киришишингиз мумкин бўлади.

Кўриб турганингиздек, бу жуда узоқ ва мураккаб жараён. Иш берувчиларга бундай жараённи бошидан ўтказишга нима наф? Нима учун шунча қийналиб, сизга ишчи виза олиб бериши керак?

Шу сабабли ҳам иш берувчилар бу жараёндан ўтишдан аввал ва кейин ходимини итдек ишлатади ва кам пул беради. Чунки ходим бу компанияга боғлиқ, нимаям қила оларди?

Мана шунақа гаплар.

@zambarakning_oqi
“Автомобилний рўйхатга олишда энг катта солиқ Данияда – автомобиль нархининг 105 дан 180 фоизигача. Исроилда автомобиль нархини 130% қийматида ундирилади. Японияда автомобиль эгаси учта тўлов қилади – машина сотиб олаётганида нархини 5%, рўйхатдан ўткизаётганда бир марталик двигатель сиғимига қараб 500$ атрофида ва охиргиси ҳар йили транспорт солиғини давлатга тўлайди. Австралияда ҳамма енгил автомобиль эгалари бир хилда – нархининг 10% қийматида солиқ тўлайди.
Британияда агар машинадан чиқаётган газ миқдори нормадан ошиқ деб топилса 310-450 фунт солиқ тўлайди. Хитойда ҳам автомобил билан боғлиқ тўловлар қиммат. Сингапурда эса кичик сиғим (малолитражка) автомобилга эга бўлишни истаган одам 76 минг доллар, катта машина учун эса 106 минг доллар тўлашга мажбур.
Буларнинг барчаси ўша давлатларда кўча ва йўлларни автомобиллар учун эмас, пиёдалар учун бўшатиб беришга, шаҳарда шовқинни камайтириш ва экологик мувозанатни ушлаб туришга, ҳавони тоза бўлишини кўзлаб қилинган. Жамоат транспортини ривожлантириш, шаҳарларда тирбандликларни олдини олиш орқали одамларда стресс, руҳий зўриқиш ҳолатларини камайтиришга қаратилган.
Биз ҳам йўллар ва шаҳарларимиз пиёдалар учун қулай, хавфсиз бўлиши ҳақида кўп гапиряпмиз. Ҳаво ифлосланишини муҳокама қиляпмиз. Лекин ўз манфаатимиз учун қилинаётган ишга келганда дарров харажати кўзимизга тоғдек кўринади. Дарров ўзимизни бошқа давлатлар билан солиштириб камситамиз, даромадимиз, турмушимиздан нолиб кетамиз. Лекин кун ора аукционда миллиардлаб пул сарфлаб рақам сотиб олишда, автомобилга қўшимча харажатлар қилишга келганда нима учундир ўзимизни шайхлардек тутамиз. Рулга ўтирганда пиёдаларни назар қилмайдиганларам йўқ эмас.
Шундай экан, ўзимизга келганда бечорани ёқволиб, кўпга тегишли бўлганида дод солишни тўхтатайлик. Маиший, кундалик даражадаги нарсалардан кўра муҳимроқ, узоқни кўзлаб режалар тузайлик.” деб езибди тармоқда

@Дилёра Рустамова деган аел.

Пс: Солиқлар ставкасини кўтариб бўлиб дарров ривожланган давлатлардан мисоллар келтиришни бошлайсизлар.
Лекин ўша давлатларни ойлик даромади ва автомобил хамда пиёдалар учун яратилган шароитлар хақида лом-мим демайсизлар.
Одамларимизни шунақа лох қилиб алдасек ишонади деб ўйлашармикина ёки мияларини ўрнига бошқа жойи ишлармикин тепада ўтирган валломатларни.
Forwarded from ELTUZ
АВТОЙЎЛ ҚЎМИТАСИ МАТБУОТ КОТИБИ БОШҚАРУВ ТИЗГИНИНИ ҚЎЛГА ОЛГАНМИ?

Жамоатчилик фаоллари ва интернет ОАВ Тошкент-Водий йўналишидаги чуқурлар, носозликлар ҳақида материал тайёрлади.

Жараёнда Автомобил йўллари қўмитаси матбуот котиби Нилуфар Жумаевега мурожаат қилинди.

Нилуфар Жумаева вилоятда журналист ва блогерларга матбуот анжуманлари ташкил қилиб ОАВ вакилларига беписанд муносабатда бўлмоқда.

Анжуманда Нилуфар Жумаева йўлсозлик масалалари ҳақида гапирмасдан ўз автобиографиясини айтиб беряпти, у 20 йил давомида телевидениеда журналист эканлиги билан мақтанади.

Блогерларнинг йўллар бўйича берган долзарб саволлари очиқ қолган. Нилуфар Жумаева аксарият ҳолларда савол берган блогерларнинг ўзини танқид қилиб мавзуни ўз ҳаётига буради.

"Менимча, Жумаева биз берган саволларга ё беписанд муносабатда бўлди ёки унинг масала бўйича билим,салоҳияти умуман йўқ", – дейди ОАВ вакиллари.

Нилуфар Жумаева камчиликларни қўрқмай тан олишда, саволларга асосли, холисона ва ҳурмат билан жавоб беришда оқсаяпти.

Матбуот котиби барча анжуманда "Автомобил йўллари қўмитаси раисининг энг яқин инсониман, ҳар бир гапим қонун" деб такрорлайди.

Матбуот котиби Нилуфар Жумаева ва Автомобил йўллари қўмитаси раиси Жамшид Турсунов синфдош бўлишган.

Блогерлар "Булар синфдошми ёки сирдош?" деб таажубланмоқда.

🚀Telegram |🔵Facebook |
🐦Twitter |📷Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Yusuf Ruzimurod (Y)
Mulohaza uchun fakt:
Shahrisabzlik sambochi T. Avloqulovning qotilini 500 metr uzoqlashmay O‘zbekiston IIB xodimlari ushlabdi. Moskvadagi terakt ijrochilarini Rossiya politsiyasi 400 km quvibdi.
Tovuqlar ham kulsa kerak bu qiyoslashdan.
Forwarded from ELTUZ
Ўрисқул мадвазир Озод Назарбеков буйруғи билан машҳур киноҳужжатчи Виталий Манский “Артдокфест–Азия” фестивалида кўрсатилиши режаланган "Шарқий фронт" фильм намойиш тақиқлаб қўйилди.

Хабар дунë етакчи матбуотида ўқловдек ҳарфлари билан турибди.

Ўзбекистон Маданият вазирлиги Артдокфест Осиё ҳужжатли филмлар фестивали доирасида Виталий Манский ва Евгений Титаренконинг Украинадаги уруш ҳақидаги "Шарқий Front" филмини намойиш этишни тақиқлади.

Бу ҳақда Манскийнинг ўзи Facebook-да ёзди.

Шунингдек, Ўзбекистон Маданият вазирлигининг топшириғига биноан, Манскийнинг сўзларига кўра, фестивал дастурининг кейинги барча намойишлари тақиқланган.

"Бу кейинги 4 йил ичида илк инцидент. 139 Documentary Center фаолияти давомдоиаги илк тақиқ. Здравствуй, "Русский мир"!» дея ёзди Манский.

Матбуотга берган изоҳида Манский фестивал ўтказиладиган жойга келган ўзбек полициячилари мамлакат Маданият вазирлигидан тақиқ хати келтирганини айтди.

Расмий Тошкент деб айтиладиган ва Москвани имосисиз ҳеч нарса қилолмайдиган инстанция Манскийнинг айбловларига ҳали изоҳ бермади. Бермайдиям.

Булар фақат уй ичиси билан ўғирлашни ўйлашади. Мамлакат мустақиллигига кўндаланг қўйишган.

"Шарқий Фронт" филмининг премераси 2023 йил 24 февралда Россиянинг Украинага кенг кўламли босқини бошланганининг бир йиллиги куни Германиядаги “Берлинале” фестивалида бўлиб ўтган эди.

Филмда ўз оилаларини хатарсиз ерга олиб бориб, ўзлари кўнгилли сифатида фронтга кетган бешта украиналик ҳақида ҳикоя қилинади.

Артдокфест ҳужжатли филмлар фестивали 2007 йилда Москвада режиссёр Виталий Манский томонидан ташкил этилган.

Бироқ, Россия расмийларининг кучайиб бораётган босими туфайли фестивал 2020 йилда Ригага кўчирилган эди.

Ўзбекистонда Артдокфест Осиё ҳужжатли филмлар фестивали биринчи марта 2021 йилда 139 Documentary Center мустақил галереясида бўлиб ўтган эди.

Ўзбекистон мадвазири қилиб экилган экс ҳизбут ашлачи Озодбек Назарбеков мамлакат мустақиллигининг душмани ва ўрис этигининг сассиқ патагидир.

Бу саводсиз ҳизбут мадвазир мамлакат давлатчилиги юзидаги сассиқ доғдир.

Агар кимдир каттароқ ëшулли шуни нимасигадир маҳлиë бўлган бўлса, уйига обориб ўйнатсин.

Давлатнинг куни бундай тавияларга қолмасин. Уят!!!

Ҳатто Худоëрхон давридаям баччалар баччалигини қилиб, оëғига занг тақиб ўйнаган. Давлат ишларига аралашмаган!

Энди кимдир айтса керак, "Озот ҳеч ким аслида, кинони тақиқлашни ДХХга сизган ФСБ агентлари шипшитган" деб.

Агар ҳеч ким бўлса¸ кимдир ип билан тортиб ўйнатадиган қўғирчоқ бўлса, унда мадвазирни нима кераги бор?!

Ўша ДХХга сизган ФСБ агентлари вазирликни бошқараверсин.

Ўзбекистонни нега Кремль бошқариши керак? Кимнингдир еб қўйган тили қисиқ жойи бўлса айтсин, билайлик.

Ҳа вассал эканмиз¸ мустақиллик дегани хуйня экан деб, орқайин ўтирайлик.

Виталий Манский Шимолий Кореядаги диктатура туғган кўзбўямачиликни фош қилиб кино қилган буюк санъаткор.

У Ўзбекистондаги "лилипутия" анатомиясини рентгендан кўрган каби аниқ кўра оладиган кўзи ўткир ижодкор.

🚀Telegram |🔵Facebook |
🐦Twitter |📷Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from ELTUZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Хабарингиз борки, 2гуруҳ ногирони журналист онам Боймуродова Дилдора Наимовна 1ярим йилдирки Зангиота туман 21-сон ЖИЭКда оғир аҳволларда, тарбияси ёмон, жанжалкаш маҳкумалар туркумида сақланяптилар.

Оҳирги марта онамга учинчи марта солинган ноҳақ нарушения ҳақида гапириб чиққанимдан сўнг онамни қайтиб бизга кўрсатишмади.

Сабабини сўрасак онам қандайдир хат чиқармоқчи бўлгани учун узоқ муддатли учрашувдан маҳрум қилишганини айтишди. Ва бунга аниқлик киритиш учун онамнинг қўнғироқ қилишларини кутдик.

Бугун 7-апрел онам бизга қўнғироқ қиладиган кун эди. Аммо ҳанузгача хабар йўқ. Айни дамда онамни яна калтаклашган ва ёки яна нимадир фитна қилишган деган гумондамиз.

Биз онам билан кўришиш учун бир кун олдинроқ борсак бизни сарсон қилиб кутдирадиган калония бошлиғи нега онамнинг ва бизнинг ҳуқуқларимизни топтаб суҳбатимизни кечиктиряпти?

Ёки онам билан учрашувмиз бекор бўлгани ҳақида нега бизга ҳабар беришмайди. Аҳир бу фақат онамнинг эмас бизнинг ҳам ҳуқуқимиз эдику?

Онамдан бизга ёзилган хатларни жўнатишмагани етмаганидек бизни хатларимизни ҳам онамга беришмаяпти. Бунга қандай сабаби бор калония раҳбариятининг?

Расмий муносабат билдиришларини талаб қиламиз. Улар хатларимизни олиб қўйиб, шу йўл билан босимга олиб онамни нарушения қилишга мажбурлашяпти назаримизда.

Нега хатни олиб чиқмоқчи бўлган маҳкумани жазолашмаяпти? Нега хатни қабул қилади? Бу уюштирилгани кўпроқ ҳақиқатга яқинмасми?.

Онамга ҳар гал қабул қилиб олинадиган маҳсулотларни шу гал ёрлиғини очиб кейин қабул қилмай қайтариб беришди. Бунга сабаб нима?

Нега калонияда қонунлар қоидалар Каримова Гулруҳ Расуловнанининг кайфиятига қараб ва ёки биз унинг устидан ёзган шикоятимизга қараб ўзгаради? Буни ким назорат қилади?

Нега фарзандларининг қилган мурожаати, талаб қилган адолати ва онасини ҳимоя қилаётгани учунгина ҳам бизни ҳам онамни босимга олишяпти?

Энди бир мансабдор устидан оддий фуқаронинг қилган мурожаати шундай ўрганилмай қолаверадими? Ёки онамизни ҳимоя қилаётганимизми айбимиз. Қани ҳайқириб айтилган инсон қадри?!

ДХХнинг калониядаги вакили Равшан Жиянбекович деган асли Навоийлик бир ҳодим бизга ўтган йилги қилган мурожаатимиз учун учрашувлардан маҳрум қилишини айтиб таҳдид қилганди.

Ёки бунда унинг қўли борми бўлаётган ишларда? Ким ҳуқуқ берди уларга бизни онамиз учун қилган мурожаатимиз учун ҳуқуқларимизни топташга? Нега бизга онамни кўрсатишмаяпти, гаплаштиришмаяпти? Тинчликми ўзи?

Онам ўтган гал калония раҳбари Г.Р.Каримова маҳкумалар олдида онамни койиб маҳкумаларни онамга қарши тезлаганини айтгандилар.(Овозли ёзуви мавжуд) Ёки онамни яна калтаклашдими?

Суннатов Муҳаммад, (Дилдора Боймуродованинг ўғли)
Forwarded from Ревизор 🧮
«Ватанпарварлик шартномаси» ҳақида

2023 йилнинг сўнгги кунларида «UZAUTO MOTORS» АЖга «PR хизматлари» кўрсатилиши юзасидан тендер ўтказилган. Тендернинг бошлағич нархи 5 млрд сўм деб баҳоланган.

Ушбу тендерда «GRANDPR» ва «WE ARE DIGITAL» МЧЖлар иштирок этиб, 4 млрд 256 млн сўм нарх таклифи билан «GRANDPR» МЧЖ ғолибликни қўлга киритган. Иштирокчилар ўртасида ўзаро боғлиқлик бўлиши мумкинлиги юзасидан пайдо бўлган тахминлар алоҳида мавзу.

Иштирокчилар томонидан берилган таклифлар тўғрисида маълумотларда «GRANDPR» МЧЖ бир қанча блогерлар қатортида Жўраев Отабек (Iwash) ва Джалолов Шерзод (Choynakning Qopqog'i)ларни ҳам агентликнинг блогерлари сифатида кўрсатган ҳамда тузилган шартномаларни илова қилган.

Мазкур шартномаларнинг бир парчаси ижтимоий тармоқларда тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлгач «UZAUTO» ҳолат юзасидан муносабат билдириб, буни «фейк» дея атади ва қасддан уюштирилаётганлигини ишонч билан маълум қилди. Блогер «Iwash» эса «буни ясаганлар Худони, Оллони олдида ҳали жавоб берасизлар» деди.

PS. Постларни «тиккасига чопаётган»да, илтимос, муаллифни манба сифатида кўрсатинг. Ўзгаларни меҳнати ва сарфлаган вақтини қадрланг.

@revizor_uzb
ЧОРТОҚ ИЧКИ ИШЛАРИДАН ЯНА БИР ФУҚАРОНИНГ ЎЛИГИ ЧИҚДИ
Наманган вилояти Чортоқ тумани ИИБ ходимлари айни туман Ўзбекистон МФЙда истиқомат қилган Улуғбек Исабеков жасадини яқинларига топширмаганлар. Тиббий эскпертиза ўтказиш важи келтирилган.

Яқинларига кўра, уч кун муқаддам 42 яшар Улуғбекни ИИБ ходимлари хотини билан тортишгани учун ИИБ биносига олиб кетганлар.

“Бу ИИБдагиларни ким назорат қилади? Соппа-соғ кетган ўғлимизни ўлигини олиб келиб турсак. Дод! Президентимиз шундай ваколат берганми?” деди Элтузга мурожаат қилган марҳум яқинларидан бири.

Улуғбек Исабеков яқинларининг иддао қилишича, туман ИИБ бошлиғи ишни босди босди қилиш учун уларга босим ўтказаётган экан.

Улар тиббий экспертизадан кейин марҳумни дарҳол кўмишни талаб қилганлар. Улуғбекдан уч фарзанд қолди.

Тез орада Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати бошлиғи бу Улуғбек Исабековни ўзи худо урган эди, деб чиқади юзини без қилиб.

Ички ишлар вазирининг шахсан ўзини бу ўлим учун жавобгарликка тортиш керак. Қотиллар!
(Элтуз телеграм канали инфоси..)

#################
Юқорида Элтузнинг материалини улашдим..

"Ўтлаб кетмаслик" учун фикрларимни иложи борича қисқача йўқ билан тушунтиришга ҳаракат қиламан..

Охирги 3-4 йил ичида ИИВ идораларидан нечта одам ўлиги чиқди?? Адашмасам, 10 дан зиёд..

Анчадан бери қўлимга келаётган инфолардан келиб чиқиб, ИИВ тизимининг ичидаги бардак ўзагини таҳлил қилиб юрган эдим.. Муаммо ечимини хам таклиф қиламан..

Бир йилда бир марта куч ишлатар тизимлари ходимларининг соғлиғи,жинсий касалликлар, наркотик моддалар ёки спиртли ичимликларни хаддан ортиқ қабул қилиши ёки қилмаслиги бўйича анализлар топширтириб, текшириб кўрилади..(амалда текшириб кўрилмайди.. Тиббиёт дафтарчасига "соғлом хаммаси зўр"дея хулоса ёзилади вақтни олмаслик учун...)

Шу пайтгача хизмат вақтида одам ўлдириб қўйган ходимларни бир текшириб кўрингда.. Хаммаси наркотикка мойил бўлиб қолган бўлиб чиқади..Жазава ёки "ломка" остида ўзини назорат қилолмай қолиб шу ишни қилиб қўйган бўлиб чиқади.. Бугун Наманган вилоятидаги холат бўйича таҳлилимни синаб кўришингиз мумкин..Жуда катта эҳтимоллар билан гапим исботини топади..

Хўўпп.. ИИВ тизимидаги бардакни тозалаш ва тизимни ислоҳ қилишни йўлларидан биттагинасини таклиф қиламан:
~Мустақил ишчи гурух ташкил қилиниб, барча ходимларни наркотикка, спиртли ичимликка мойиллик даражасини қон анализлари орқали текшириб кўришни йўлга қўйиш керак.. Ўлар доимий текширувдан ўтадиган докторлар эмас, ҳар бир анализ ва текширувларни назорат остига олинган холда МУСТАҚИЛ ТЕКШИРУВЧИЛАРДАН ИБОРАТ ИШЧИ ГУРУҲИ..(ва бу нарсанинг назоратини призидент ва Дхх идораси шахсан ўз қўлига олсин..)

Мана шу қарор қабул қилиниб, куч ишлатар тизимлари ходимларига етказилиши билан, ааанчагинаси ўз ҳохишига кўра ишдан кетиш ҳақида ариза ёзишни бошлайди..Уларнинг ўрни бўшаб, тўғри хизмат қиладиган ходимлар билан алмашинади.. Тизимга" тоза қон" қуйган бўламиз, маразликни тозалаб..

Зўр таклиф бердик.. Маши таклифимизни қўллаб-қувватлаб, ИИВ вазири Пўлат акам Бобожонов ташаббус билан чиқсинлар:
-Мен умримда наркотик моддалар қабул қилмаганман, садоқатли ва ишончли ходимларим мени "қуруғи" билан таъминлаб турмаган, қоним топ-тоза, ўзим намуна бўлиб текширувни ўзимдан бошлаб бераман ва ИИВ, ПРОКУРАТУРА тизимидаги барча ходимларни хам ушбу ташаббусимни қўллаб-қувватлашларига даъват этаман" деб..

Асл муаммо моҳиятини айтдик.. Шу билан бирга ечимини хам.. Агар ДЕТЕКТИВ ЖАМОАСИ таклиф қилган мана шу ечимни ҳаётга татбиқ қилмасаларингиз, ИИВ идораларидан ҳали кўўўп қоракўзларимизнинг ўлиги чиқади..Вазирлик матбуот хизмати бошлиғи эса, баёнот бериб юради "ўзидан ўзи юраги тўхтаб қолди, аввалдан касал экан, бизнинг ходимлар уришмаган, ўзини ўзи осиб қуйибди, ёки бўлмаса, Худо уриб кетган одам экан ўлган нусха.. Уйдагиларининг ҳам бадига уриб кетган экан" деб..

Биз айтган таклифни амалга оширинг.. Томошани кўрасиз.. 🥴

БИЛМАСАК ГАПИРМАЙМИЗ..

https://t.me/SheraliKamilov
Forwarded from xoshimovuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Instagramda ba’zi avtoblogerlar monopoliyani qo’llab quvvatlamaydigan o’zbekistonliklarni “kaltafahm” va shu kabi haqoratli so’zlar bilan yerga urib chiqqan ekan. Bu voqeani e’tiborsiz qoldira olmadim.

Shu kabi xalqni haqorat qiladigan, saviyasiz kontent bilan obunachi to’plab olgan odamlar o’zlarini hammadan aqlli hisoblab yuborishadi odatda. Kasalni yashirsang, isitmasi oshkor qiladi deb bekorga aytishmadi. Xalqni o’zi har kimni o’z o’rniga tushirib qo’yadi. Biz ularga umuman mikrafon tutqazmasligimiz kerak, katta auditoriya - bu mas’uliyat, biroq saviya degani emas. Undan turib hech kim xalqni haqorat qilishga haqli emas.

Instagramda kontent qilishga jiddiy kirishmoqchiman, obuna bo’ling va adekvat kontentga xissa qo’shing:

https://www.instagram.com/reel/C5gM75_qPxb/?igsh=MThuYjN1bnNkMGFnbg==

@xoshimovuz
Канадага туристик виза билан бориб, кейин ишчи визага ўтказиш мумкинми? Сўнгги кунларда мана шундай саволлар кўпайиб қолди. Мен 100% аниғини билмайман, аммо билганимни айтиб бераман.

Назарий жиҳатдан ҳа, мумкин. Аммо амалиётдан бундай ишни — виза турини биридан иккинчисига ўтказиш жуда қийин.

Дейлик, сиз туристик виза билан келиб, кейин бу ерда иш топдингиз. Лекин барибир турвиза билан ишлаш мумкин эмас. Аммо иш берувчи хоҳласа, визангизни ишчи визага алмаштириб бериши мумкин.

Бунинг учун у аввал маҳаллий аҳоли орасида ходим қидириши керак. Бир неча ой ичида топа олмаса, кейин ҳукуматга ариза топширади, “маҳаллий аҳоли ичидан тополмадим, чет элдан ишчи ёллашга рухсат беринг” қабилида. Ариза узоқ муддат (бир неча ой) ичида кўриб чиқилади. Рухсат берилганидан сўнг, визангизни алмаштиришга ҳужжат топширади. Унинг жавоби чиққанидан сўнггина сиз ишга киришишингиз мумкин бўлади.

Кўриб турганингиздек, бу жуда узоқ ва мураккаб жараён. Иш берувчиларга бундай жараённи бошидан ўтказишга нима наф? Нима учун шунча қийналиб, сизга ишчи виза олиб бериши керак?

Шу сабабли ҳам иш берувчилар бу жараёндан ўтишдан аввал ва кейин ходимини итдек ишлатади ва кам пул беради. Чунки ходим бу компанияга боғлиқ, нимаям қила оларди?

Мана шунақа гаплар.

@zambarakning_oqi
ЗАКОТ

Ҳар гал бемор болаларни зиерат қилганимда ёрдам имконияти чекланганидан хафа бўламан.
Касалхоналар абгор ахволда. Тиббий ускуналар эски, дори -дармонлар тақчил...

Бошимни қотирмай, барибир фойдаси йўқ дейману, бундан беш йил аввал рўй бериб, юрагимга ўйилган
воқеа яна куч -қувват бериб, курашга чорлайди.

Ўшанда ҳам рамазон ойининг сўнги куни эди. Касалхоналарнинг бирига закот ва совга тарқатгани келдик.
Хамма хоналардаги беморларнинг кўнглини олдик. Охиргиси қолганди. Эшикка яқинлашсак ҳамшира секин пичирлади.
-Улуғбекнинг холати анча оғирроқ. Яна кўриб сездириб қўйманглар-а. Роса ақлли болада.

Бош иргаб ичкарига кирдик.
Шифтга термулиб ётган тўққиз ёшлардаги боланинг кўзлари нурсиз. Озгин вужуди устидаги чойшабдан ҳам рангпарроқ эди.
-Ассалому алайкум. Полвон яхшимисан?
У индамади. Зеро гапиришга мажоли ҳам йўқ эди.
Онаси рўмолининг учи билан юзини тўсиб кўзлари ёшланди. Титраб, оғир хўрсинди.
- Уч кун бўлди. Тилдан қолган.
Аёлни багримга босиб аранг юпатдим.

Улуғбекнинг совға олишга ҳам холи йўқ эди. Пультли машиначани ёстиқ томонига қўйиб, онасига закот солинган халтжилдни узатдим.

Болакай совгага назар ташлаб кўзида ёш қалқди. Жилмайишга уринди. Лекин онасининг қўлидаги халтжилдни кўриб, ожиз ингради. Хириллаб нимадир демоқчи бўлди.
Она умид билан ўглининг бошини сал кўтарди.
-Гапир болам! Гапир! Онаизор бир калимага холи етмаган оғзига термулиб зорланди.
-Гапир! Жон болам. Бирор нарса хохлаяпсанми? Айнанай сендан. Айт! Нима қилай?

Бола гапиролмай телефонга ишора қилди.
Онаси шошиб телефонни қўлига олиб, хат ёзадиган саҳифасини очди. Улуғбек кўрсаткич бармоғини аранг чўзиб телефон экранига бир-бир боса бошлади.
У огир-огир нафас олиб, нималарнидир қоралади.

Тилидагини телефонга тўкиб олгунча жиққа терлаб, сўнг гавдасини ёстиққа ташлади ва кўзларини юмди.

Экранига тикилиб бақрайиб қолган она бир оздан сўнг изиллаб йиглаб юборди ва телефонни бизга узатди.

Унда шундай сўзлар ёзилганди:

"Закотнинг юки оғир она. Олманг! Шу пулни давлатга беришсин. Рак болаларни тузатадиган касалхоналар қурилар"

Балки сиз ишонмассиз, лекин айнан шундай ёзган эди Улуғбек.

Ўша он ўкириб юбормаслик учун лабимни тишлаб, ташқарига отилдим. Сўнг чорасизликдан роса йиглаганман. Кейин соглиқни сақлаш Вазирлигига чопдим. Закотни шахсан Вазирга бермоқчи эдим. Бироқ Хайитни Арафадан бошлаб юборган Вазир иш жойида эмасди. (Балки ишда бўлгандир. Мени ким киритарди қабулига)
Жахл билан бўлган воқеани қогозга ёзиб, ёнига закотли хат жилдни қўшиб хатлар бўлимида қолдирдим...

Лекин ҳеч ким хатимга жавоб қайтармади. Шундай бўлиши аниқ эди.

Орадан йиллар ўтди.
Улугбек ва яна қанча Улуғбеклар вафот этди. Янги касалхоналар қурилди, бироқ ракка чалинган болалар сони ошди. Ўлими кўпайди.
Порахўрлик авжида. Муаммолар тўлиб ётибди.
Ҳар сафар саратон хақида ёзаетганимда Улугбекни эслайман. Унинг бир панжада терилган васияти нуқта вергулигача ёдимда.
Ўшанда хатжилдни қайтиб олмаганимда балки хозир бу муаммоларни ўйламай мазза қилиб бола-чақа даврасида ўтирган бўлармидим.

Абдували , Музифанинг протези эмас Бекзоданинг ўқиши хақида бош қотирармидим.
Мохларойим, Хадичабегимнинг операцияси эмас водийда бошлаган янги корхонамиз билан жиддийроқ шугулланармидим.
Касалхоналарда шифтга термулиб ётган Акмал, Дилбар, Умид, Зафарбеклар тақдири солинганмиди ўша хатжилдга?

Балки ўшанда Вазирликда хатни ўқиганлар бугун ёзганларимни ҳам ўқиб қолишар.
Мазза қилиб арафа ошини ейишдан аввал томоғидан сув ўтмаётган беморларни ҳам эслашар.

Эртага Хайит номозига чиқишдан олдин елкаларидаги юк, зиммаларидаги масъулиятни яна бир карра хис қилишар.
Уларнинг айби,очкўзлиги, билимсизлиги туфайли ҳар куни қурбон бўлаетган Улугбекларни хотирлашар.

Лекин жойнамоз устида енгил туришармикан?!

Қиёматдачи?
Аллохнинг хузурига қандай боришади?