Негатив канали
2.65K subscribers
364 photos
171 videos
4 files
1.09K links
Download Telegram
ДИҚҚАТ!
Шу кунланда Ўзбекистонда 14 ёшгача бўлган болаларни сарик касаллигига карши эмлаш бошланибди.

Вакциналаш ҳар бир бола учун пуллик экани айтилмоқда.
Масалан, Жиззахда битта болани эмлаш учун 330 минг сўмдан пул олишмоқда.

Аниқлашимизча, вакцина Хитойда ишлаб чикарилган, ва Тошкентдаги "Тиббиёт дунёси" хусусий корхонаси томонидан вилоятларга сотилмокда.

Ҳар қандай давлатда болаларни турли касалликларга қарши эмлаш давлат томонидан бепул амалга оширилади!

"Негатив" дастури Ўзбекистонда болаларнинг эмланиши хақида кўрсатув тайёрламоқда.

Шу мунасабат билан, болаларини сарик касаллигига қарши эмлатган ота оналардан, алокага чиқишларини илтимос қилиб қоламиз.
Бироздан кейин, "Негатив"да...
OLTIN KOMBINATIDAGI ISH O‘RINLARINI KORRUPSIYAGA AYLANTIRGAN KADRLAR BO‘LIMI BOSHLIG‘I.

Ushbu shaxs NAVOIY KON METALLURGIYA KOMBINATI AKTSIONERLIK JAMIYATI ( NKMK AJ)ga qarashli SHIMOLIY KON BOSHQARMASINING Sobiq Kadrlar bo'limi Boshlig'i RAHMATOV UMIDJON bo‘ladi.

Bu PORAXO‘R 4-5 yildan buyon SHIMOLIY KON BOSHQARMASIDA kadrlar bo'limi boshlig'i bo‘lib ishladi va bu vaqt oralig'ida JUDA KO‘PLAB Insonlarni OLTIN KONLARIGA va boshqa tarmoq korxonalariga TANISH-BILISHCHILIK evaziga turli ish o'rinlariga ishga qabul qildi.

Shuncha vaqtdan so‘ng yaqinda ushbu QING‘IR ishlarni keti ochilib qoldi, RAXMATOV UMID va uning JINOIY SHERIGI ESHMATOV FARXOD va yana 1 kishi qo'lga tushdi, ammo shuncha KORRUPSION HARAKATLARIDAN keyin ham ushbu shaxslarga qamoq jazosi tayinlanmadi va ishdan bo‘shash bilan qutilib qolishdi.

Ushbu QING‘IR ishlar fosh bo'lgandan keyin ham Shimoliy Kon Boshqarmasi Direktorining Ma'muriy masalalar bo‘yicha o‘rinbosari SHARIPOV BAHODIR MAVLONOVICH KORRUPSIONER Rahmatov Umidni ishda saqlab qolish uchun juda ko'p ter to'kib harakat qildi Ammo Shimoliy kon boshqarmasi YURISTLARI JAMOASINI qat'iyatli qarorlari sababli Rahmatov Umidjon Kombinat tizimidan ishdan quvildi.

Shu SHKB YURISTLAR JAMOASI Baraka topishsin otasiga rahmat, har qalay bitta PORAXO‘RNI YOQOTISHGA o‘z hissalarini qo‘shishdi. Eng achinarlisi ushbu shaxs 20-25 million atrofida oylik olishiga qaramasdan ushbu QING‘IR ishlarga boshchilik qilgan.

Rahmatov Umid va uning sheriklarini ushbu QING‘IR ishlari "Uchquduq" gazetasining 2024-yil 10-maydagi 12-sonida ham e'lon qilindi ammo ushbu shaxslarning ism, familiyalari o'zgartirib ko'rsatildi. Bunaqa KORRUPSIONERLARNI ismini yashirishni nima keragi bor xalq bilsin bularni qanaqa ekanligini.

RAXMATOV UMID kadrlar bo'limi boshlig'i bo‘lgan davrida o‘z xotinini RAXMATOVA SHAXNOZA SHUXRATOVNANI ham Shimoliy kon boshqarmasi Markazlashgan Bug‘alteriyasiga ishga joylashtirishga muvaffaq bo‘lgan.

Biz bu kabi KORRUPSIONER, PORAXO‘RLAR bilan bir jamiyatda yashashga uyalamiz.
Oddiy inson pul olsa Pora dep qamaladi lekin bular tanish-bilishchilik qilib YIRIK OLTIN ISHLAB CHIQARUVCHI KORXONAGA ishga tiqsa mumkin ekanda? Biz ham bunaqa joylarga ishga kirish stavkasini bilsak bo‘ladimi? Har qalay ish o‘rinlariga "Rahmat"ga qabul qilmagandir.
Nima sababdan ular JINOYATGA qo‘l uradiyu OZODLIKDA bemalol yuraveradi.

Iltimos shu murojaatimizni tegishli masullarga yetkazing bo‘lmasa XALQDA Davlat organlariga nisbatan ishonchsizlik kuchayib boraveradi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Куни кеча, Элликқалъа туманидаги чорвадор фермер, Шавиддин Рузимбетовнинг бошига тушган ишлар хақида видео лавха бергандик.

Лавхада фермерга йўқ жойдан 721 млн сўмдан зиёд Қўшимча қиймат солиғи солинганлиги ва унинг ўзига 1 йил озодликни чеклаш ва солиқни тўлаб қўйиш жазоси тайинлангани хақида гапиргандик.

Куни кеча бўлиб ўтган аппеляция судида фермер Шавиддин Рузимбетов оқланди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qo‘yliqda ommaviy mushtlashuv: jamiyatda zo‘riqishmi, beboshlik?

Ijtimoiy tarmoqlarda Toshkentning Qo‘yliq-5 dahasida kecha oqshomda sodir bo‘lgan ommaviy mushtlashuv aks etgan tasvirlar paydo bo‘ldi.

Afsuski, mushtlashuv jarayonida 2 kishining vafot etgani aytilmoqda. Ammo rasmiy xabarni hali ko‘rganimiz yo‘q.
Keyingi paytlarda tez-tez sodir bo‘layotgan bu xildagi voqealarning asl sababi nimada: jamiyatda ruhiy zo‘riqish bormi yoki bu holni nisbiy erkinlik bilan bog‘lash to‘g‘rimi?

Yoki davlat boshqaruvidagi markazlashgan tizimga putur etdimi?

Jamiyatshunoslar, siyosatchilar qani?

Nega tahlil yo‘q, nega IIVning g‘aliz va to‘mtoq rasmiy munasabatlaridan o‘zga tahliliyroq fikr yo‘q?

Bu hodisalar nega ko‘paymoqda? Muhtaram kattalar, TVlarga ruxsat bering, shu hodisalarni tahlil qilishsin!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Маззангни қочириб қўяман» - ППХ ҳодими

Риштонда ИИБ хонасига олиб кирилган фуқаро ҳушини йўқотиб, реанимацияга ётқизилди

Ҳолат 4-июль куни юз бергани, ҳушини йўқотган шахс ҳамон ўзига келмагани айтилмоқда.
Ҳозирги типик давлат шифокорнинг бўйнига осилган танометри бор, ҳолос, бошқа ташхис аппарати йўқ. Барча замонавий ташхис аппаратлари банисадан ташқарида, яқинроқ жойда.

Касалингизни аппаратда текшириш учун албатта ташқарига, хусусий клиникаларга чиқасиз. Оддий халқ учун биронта ҳам замонавий ташхис аппарати раво кўрилмайди.

Атай шундай қилинган, беморларнинг пулини шилиш учун қилинган. Шифохона ичида онда-сонда советдан қолган тиб аппаратни кўриб қолишингиз мумкин.
Бу- бизнес эмас, ўз халқига нисбатан ўтакетган душманликдир.

Оддий савдогар сотиб олган замонавий ташхис аппаратига давлатнинг кучи етмайдими? Тиббиёт халққа нисбатан золимлик ва қароқчилик қиляпти.

Ҳамшираларнинг маоши оздир. Аммо дўхтир деганнинг чўнтаги пулга тўла. Фарм фирмалар билан ҳамкорлик қиладиган дўхтирлар уч қаватли уй қуриб, қиммат мошина миняпти.

Буёқда эса сарсон бўлган бечора халқ киначидан, фолчидан дардига даво истаяпти.

Тиббиёт халққа хизматқилмаяпти, бюджетдан ажратилган пулни оқламаяпти, ўз халқини қароқчидай талаяпти.

Худо сенга сабр берсин, Она Халқим.
Бу кунлар ҳам ўтар, кетар.
Мусибатингга ҳамдардман.
Раҳимжон Раҳмат
Forwarded from Zafarbek Solijonov
Навоийда вояга етмаган қизни ўнга яқин киши зўрлади. Улардан бири шу ишни тергов қилган терговчи

Kun.uz манбаларига кўра, ҳозирда терговчи қамоққа олинган. Иш юзасидан беш йигитга турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Уларнинг 3 нафари вояга етмаган. Ҳозирда ушбу вояга етмаган қизни яна уч йигит зўрлагани ҳолати юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Навоий шаҳрида 16 ёшга тўлмаган қизни бир нечта йигит зўрлади. Kun.uz мазкур жиноят иши билан боғлиқ суд ҳужжати билан танишди.

Суд ҳукмида келтирилишича, 2023 йилнинг декабр ойида Навоий шаҳрида жойлашган музқаймоқ шохобчаси ертўласида бир нечта йигит 2008 йилда туғилган, вояга етмаган қизни навбати билан зўрлаган. Айбланган йигитларнинг энг каттаси 23, энг кичиги эса 18 ёшда.

Навбаҳор туманида яшовчи, ўша вақтда мактаб ўқувчиси бўлган 18 ёшли йигит Навоий шаҳридаги истироҳат боғида ўрнатилган аттракционда эркин ёлланма ишчи бўлиб ишлаган. 2023 йил 4 декабр куни соат 21:00лар атрофида унинг ёнига олдиндан таниш бўлган вояга етмаган қиз келган. Улар бироз гаплашиб тургач, йигит қизни аттракцион ёнидаги ертўлага олиб тушган ва у билан ғайритабиий усулда жинсий алоқада бўлган. Сўнгра ертўлага навбати билан яна учта йигит кириб чиққан. Яна бир йигит қизни тергов давомида аниқлашнинг имкони бўлмаган манзилга олиб бориб, ўша ерда бир неча кун бирга яшаган ҳамда у билан жинсий алоқада бўлган.

Ҳолат юзасидан 6 нафар йигитга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг 2024 йил 7 июндаги ҳукми билан йигитларнинг учтаси Жиноят кодексининг 128-моддаси 3-қисми “а” бандида (такроран, хавфли рецидивист томонидан ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш), иккитаси Жиноят кодексининг 128-моддаси 1-қисмида (ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш) назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилган.

Суд ҳукми билан судланувчиларнинг икки нафарига 3,5 йил, бир нафарига 4,5 йил ва бир нафарига 5 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Навоий шаҳар ИИБ терговчиси (терговчининг исми шарифи таҳририятга маълум) мазкур ишни тергов қилиш жараёнида, яъни 2024 йилнинг январ ойида Тошкентда малака ошириш ўқув курсида бўлиб турган вақтда, ушбу вояга етмаган қизни Тошкент шаҳрига чақириб, у билан жинсий алоқа қилган.

Буни Kun.uz’нинг бир-биридан мустақил бўлган икки манбаси тасдиқлади. Манбаларга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Навоий вилоят прокуратураси томонидан иш очилиб, терговчи ҳам қамоққа олинган.

Шунингдек, ҳозирда яна уч йигитнинг юқорида айтилган жиноий ишда жавбрланувчи бўлган вояга етмаган қизни зўрлаганлик ҳолати бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов ушбу ҳолат бўйича Kun.uz сўровини жавобсиз қолдирди. Навоий вилояти ИИБ матбуот хизмати эса бу ишдан хабарсиз эканини билдирди.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Forwarded from Anora_Sodiq_kundaligi
Мен журналист Анора Содиқоваман ва мен сизлардан кечирим сўрайман.

Ҳаммаси жойида биз яхши яшаяпмиз, ҳаётимиз фаровон деяётган журналистлар учун ҳам алоҳида узр сўрайман.

Тоза сув, ҳаво танқислашди, электр қимматлашди, экология ёмонлашди, коррупция ҳаддан ортиқ кучайди. Одамлар ҳаёти оғирлашди. Непотизм айтмасам ҳам биласиз... Журналист сифатида бу вазиятга олиб келувчи омилларни тўлиқ таъсирли ёритолмадик, юқорини ўнгланишга туртки беролмадик. Вазифамизни уддалай олмаяпмиз.

Узрни пишириб емайсиз, чўнтакка сололмайсиз, биламан. Аммо, шунчаки сўз эркинлиги ва журналистлар ҳаракати уларни қўллаш билан юқоридаги масалалар ижобий акс этиши мумкинлигини билиб қўйишингизни хоҳлардим.

Балки бизда бирозгина журъат бўлганида ИИБ эшигидан ўликлар чиқиши камаярмиди. Ахир бир инсоннинг ҳам бу дунёдан бевақт кетиши аслида қанчалар даҳшатли. Бизда эса бунга жавоб берадиган, бўйнига олиб ҳечқурса узр сўрайдиган амалдор йўқ. Одамлар эса ўлишда давом этади. Начора.

Агар биз ёза олганимизда бюджет камроқ ўғирланарди, уйингиз қишда иссиқ, ёзда совуқ, йўлларингиз текис бўларди. Россиядаги фарзандингиз ҳозир юртимизда ишлаган бўларди. Электрга ҳамёнингизга яраша тўлов белгиланарди.

Ишонинг ҳаммаси эркин сўз ва эркин журналистика билан боғлиқ.

Агар сизга журналист овози, эркин фикр Озоданинг "Кўк жигулиси"дан, Шерали ҳофизнинг ўғилларидан, тоғора ва тўй ҳашамингиздан муҳимроқ эканлигини англата олганимизда эди, бугун ҳаётимиз, ҳаётингиз бошқачароқ бўлармиди?!

Мен сизлардан узр сўрайман. Ҳатто шу узрда ҳам кўп нарсани ёза олмаганим учун ҳам. Журъатсизлигим учун😢😢

@anora_sodiq
Ассалому алайкум. Мен Атабаев Қадамбой 1977 йил 14 майда тугилганман. Хозирда Қўрақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманида яшайман. Ўзим биринчи гуруҳ ногироман. Ногиронлар аравачасида ҳаракатланаман. Оилалиман, уч нафар фарзандим бор. Ўзбекистон Миллий Университетининг филология факультетини тугатганман. Руҳан согломман.

11-феврал куни маҳалламиз участка нозири Юлдашев Бобур билан ўзини замполит деб таништирган Аматов Одил ва уч милиция ходими келди, беўхшов қилиқлар қилишди. Бесабаб бақириб-чақиришди, хуллас - мени қариндош-уруғ ва қўшнилар олдида шарманда қилишди. Телефонимни, кампютеримни ҳатто кампютер флешкамни ҳам олиб кетишди. Айбим: фейсбукда фаол эканлигим ва «Ўзбекистон пенсионерлар партияси» гуруҳига 60 минг одам йиққаним эканлигини айтишди. Ўзбекистонда хеч кимнинг сиёсий партия тузишига ҳаққи йўқ экан.

12-феврал куни facebookка кириб, гуруҳимни номини “Янги Ўзбекистон”га ўзгартирдим ва гуруҳдан чиқиб кетдим. Кейин эса участка нозирига телефон қилиб, энди кампютеримни қайтариб беринг десам, у кампютеримни судга ўтирганини, тез кунларда судим бўлишини, энди кампютеримни бериш бермасликни СУД эчишини айтди.

Милиция ҳодимларини менинг шахсий нарсаларимни олиб кетишга ҳаққи йўқ, бу Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан белгилаб қўйилган, шу сабабли 15-март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев виртуал қабулхонасининг 1000 рақамига қўнғироқ қилиб маҳалламиз участка нозири кампютеримни ноқонуний равишда олиб кетгани ҳақида хабар бердим.

Аммо 26-март куни айнан шу участка нозири Юлдашев Бобур келиб менинг «ДEлО»им судга ўтгани кейинги ҳафтада судим бўлишини айтди.

Мен ҳеч қандай жиноят қилмаган бўлсам, нега мени суд қилшмоқчи? Участка нозиридан шуни сўрасам у “айбингиз - бизни устимиздан ёзганингиз” деб жавоб берди.

5-апрель куни пресидент порталидан жавоб хати келди. Унда ёзилишича, “участкавой”нинг харакатларда жиноят аломатлари йўқ эмиш. Бу хатдан норози бўлсам, президент апаратидан ҳам юқорига шикоят қилиш ҳуқуқим бор экан...

9-апрель куни судим бўлган, (аммо менга айтишмаган) Мени ДИНИЙ ЭКСТИМИЗМда айблаб, кампютеримни давлат ҳисобига мусодара қилишган ва бир ЭКИҲ – 340 минг сўм жарима толашим ҳақида қарор чиқарилган…

Менинг аёлим уйимиз ёнидаги 65-мактабда фаррош бўлиб ишлайди. Олдин уйимиздан 3 километр узоқликдаги 61-мактабга қатнаб ишларди. Туман РаЁНО мудирига илтимос қилиб, ишини ёнимиздаги мактабга ўтказдик.

Ногирон одамнинг аравачадан тушиб кетари бор, бирдан ичим оғриши бор…

Аёлим эрталаб 8, 8.30da кетади, 12.30, 1да келади. Тушдан кейин 2-2.30 кетади, 6-6.30дан кейин қайтади. Ора-орада келиб, мендан хабар олиб кетади.

20-апрель куни аёлим тушликдан кейин мени овқатлантириб, ювинтириб, “Мактапга чақиришяпти - сиз ётиб туринг, хозир келаман” деб мактапга кетди. Айтишича, мактапга участка нозири Юлдашев Бобур ва ёнида бир шериги билан келган ва хотинимга “Гендер тенглик – сиз эрингизга қарашга мажбур эмассиз” дейишган. “Хозир уйингизга бориб Қадамбой акани жиннихонага олиб кетамиз, сиз 3-4 кун уйингизга бормай туринг” деб топширишган.

Бир махал участкавой ва шериги мен ётган хонага кириб келишди. Менга “Сиз хотинингизни урармиишсиз, менга арз қилди” деди. Мен “қани, аризани кўрсат-чи” дедим. У “хотинингиз оғзаки мурожаат қилди”деди. “Қани, ози билан гаплаштир-чи” дедим. Хотиним “урмасангиз хам, қарғайсиз-ку” деди.

Шунда тушиндимки, иккисининг тили бир! Хеч замонда эркак киши ҳам ҚАРҒАНАДИми? “Камандир, менга телефонимни олиб бер, онамга, укаларимга телефон қилай, бу эрда мен тушинмаётган нимадир бўляпти” дедим. Шериги телефонимни олиб келиб берди. Қарасам, телефоним ишламаяпти. Шу орада икки милиция ҳодими ҳам кетиб қолишди. Телефонимни орқасини очиб қарасам, батареясини олиб кетишибди…
Хуллас, 22-апрелгача очдан оч, яп-ёлонғоч, тагимга чичиб-сийиб ётавердим… Сешанба куни тоғамни ўғли Дадахон Раманов хотинини поликлиникага опкелади ва мени кўрип кетай деб уйимга келади ва мени муқаррар ўлимдан сақлаб қолди. У мени эдирди-ичирди, сийдирди-сичирди. Кейин нима бўлганини сўради. Билганимни айтиб бердим. Дадахон тўғри Элликқалъа туман ИИБга борган ва зам началник милисадан Бобурни топдирган.

Компьютер ҳам, телефон ҳам керакмас, - деган у. – Нега сен Қадамбой оғамни уч кун оч ва ёлонғоч қолдирдиннг?

Шуда не ўзи партия очади? – дейди участкавой.

Менга қара, началник! – дейди Дадахон. – Гуруҳ очиш жиноятмас! Аниқ айбини топ-да, қаматиб юбор!

2-май куни Нукусдан Отабек деган эксперт келди. Қўлида мени кампиютерим. Уч кун – 2-3-4-май кунлари кампиютеримни маҳалла биносида титкилашди ва айб топиша олмадилар. Кейин “жиноят аломатлари топилмади” деб протакол тузиб, 5 холисга қол қўйдириб кетди, аммо ҳалиям кампютеримни ола олмаяпман.

Ҳар куни МИБдан телефонимга хабар келади: “Сизни жариммангиз миқторига яна бир фоиз қўшилди” деб?

Мен бу жаримани тўламайман, ахир – мен жиноятчи бемасман!

Сизлардан илтимосим шуки, менга Ўзбекистондан узоқроқ давлатдан қариялар уйи топиб берсангиз. Токи умримнинг қолганини тинч ўтказай? Илтимос Сиздан. Умид билан Атабаев Қадамбай. +998910160094 06.07.2024
Атабаев Қадамбой
Ukraina zenitchilari Donbass tepasida pokrovsk yo‘nalishida RF ning SU-25 ni qo‘nishga majbur qilishdi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бўка тумани милиционерлари томонидан ўлдирилган йигитнинг акаси хикоя қилади:
Forwarded from Anora_Sodiq_kundaligi
Алламжоновнинг Администрациядаги амалдорлик миссияси якунига етаётган кўринади

Шу кунларда Администрацияда жамоатчилик эътибори учун чиқишлар қилиб турадиган бир киши кўринмай қолди. Унинг катта тадбирлардан узоқлашганини, ўзига тегишли хос блогерларини йиғиб учрашувлар ўтказмай қўйгани сезилмоқда.

Унинг манипуляция ва бошқа ўйинлари иш бермай қолган кўринади. Катта сиёсий саҳнадаги жанглар ҳам катта бўлади, дейишади. Бир-бирини фош қилган кланлар алалоқибат саҳнадан битта ўйинчини улоқтираётгандек.

Унинг ортидан нима қолмоқда. Нима деб эслаймиз уни. Болалар ҳаққига хиёнатми, манипуляция орқали маълум бир сохаларни монополлаштиришми? Ўзига тегишли ОАВ орқали душманларига уриш очишми? Ёки ҳайдовчилик гувоҳномалари-ю, турли жарималарни ўйлаб топиб пул ишлашми?.. Ҳар қалай биздан кўра, тепадагилар унинг ишларидан кўпроқ воқиф.

ОАВдагиларга эса эслаб юриши учун кўп нарсани қилиб кетаяпти. Қўлида имкони бор пайти ҳар нарсани қилишга қодирлигини кўрсатди. Мисол учун: Ҳаттоки катта одамлар учун энг кичик бўлган журналистларнинг "Олтин қалами"га ҳам чанг солди. Бироз пул бор жойга ўзиникини тиқиштириб, шуни ҳам тортиб олди. Ўтган 2023 йил танловнинг ҳеч бир мезонларга тўғри келмаса-да мукофот пулларини ўзининг тарғиботчиларига бўлиб берди. Кўрдик, билдик, гувоҳ бўлдик, "Мен сўз эркинлигини кўтараман", деб кўкрагига урган амалдорнинг ишларини.

Эркинликни истаган, эркин сўзни қадрлаган журналистлар учун бундай усуллардан фойдаланувчилар доимо хавфли.

Менимча энг муҳими юқорида қола олиш ёки кетиш эмас. Энг асосийси, сени ортингдан мана ислоҳотни амалга оширишга унда жасорат ва таффаккур бўлганди, деб эслашлари бўлса керак.

Хўш, бугун ўйиндан четлашаётган ўйинчи монополиядан ташқари яна қандай из қолдирмоқда?!
Уни яна қайтишига шубҳам йўқ лекин.


@anora_sodiq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бойсун тумани хокимининг маслахатчиси Ўрол Муродовнинг хотини қўшнисини калтаклади.

Маслахатчининг хотини уйидан чиққан мусорни эшиги тагига олиб чиқиб қўяверган. Оқибатда йиғилган мусорлар ёзнинг иссиғида бадбўй ҳид чиқара бошлаган.

Қўшниларнинг ҳақли талабларини хоким маслахатчисининг хотини "игнор" қилган. Бу ҳақда гапирган ён қўшнисини уриб, тан жарохати еткизган.

Иш судгача чиқибди. Қарангки, маслахатчини салобати бор эканми, судья унинг хотинигаям, тан жарохати олган аёлгаям бир хил жазо тайинлабди.