Журналист Анора Содиқова ёзади:
Бу ҳақида очиқ ёзишдан доим уялгандим…
"Мен уларни эмас, 30 йиллик тизимни айблайман"
Маpдикор аёл қиёфасига кириб, бозорга бориб ишлаб кўрганимда — улар ҳаётининг энг асосий жиҳатлари, оғир тарафлари ҳақида ёзмагандим.., ичимда қолиб кетганди. Байрам баҳона уларни эълон қилишга қарор қилдим.
Аслида, у ерда мен кўрган, кузатган, бизнинг жамиятимиздан тубдан фарқ қиладиган дунё ҳақида ҳақиқатларни ёзишга уялиб келганман.
Балки, айрим мардикор аёлларнинг қора, юзсиз ўз жамиятида яшаб келаётганидан улар эмас, бошқалар уялиши керакдир.
Бир кеча текин бошпана учун эркаклар билан қолишгача рози бўладиган, айрим милиция ходимларига «ўлжа» ушлаб бериши учун ҳар қандай туҳматга тайёр, 100 минг сўм учун шеригини юзини юладиган мардикор аёллар жамияти билан танишганимга анча бўлган.
Бироқ, бугунгача ушбу тубанликларни ўз маънавий андозам билан ўлчашга ҳаққим йўқ, деб келганман. Икки йил аввал мардикор кийимида аёллар орасига қўшилиб, кўрган-кузатганларимнинг ҳақиқий қиёфаси шундай эди.
Мардикор бозоридаги аёлларнинг айримлари ҳақидаги ҳикоялар дилни хира қилади. Аммо, улар ҳақиқат ва 30 йиллик «таълим тизими», чекка қишоқларга етиб бормаган ислоҳотлар оқибати... Уларнинг ҳаммаси эмаску, лекин аксариятига мактаб даражасида билим етишмайди.
Ҳар икки гапининг бирида сўкиниб гапиради. Мардикор бозордаги айрим эркаклар билан, шунчаки, ижара пулини тўламаслик учун бирга тунаши ҳам мумкин. Бу одатий ҳол. Бир коса овқат учун апоқ-чапоқ бўлиб юрган шеригига ҳам туҳмат қила олади.
Мижоз талашиб сўкиниб, юлишиб, урушиб кетишлари тез-тез кузатилади. У ердаги айрим эркакларнинг уларга муносабати ҳам оддий — икки дона сомса олиб берса, энди менга бу аёл мумкин, деб ҳисоблайди.
Милиция ходимлари аёлларни хоҳлаганча манипуляция қилади. Хоҳласа сўкиниб, хоҳласа туртиб гаплашаверишади. Айримларининг хатти-ҳаракатини, муомаласини тасвирлашга «шаллақи» деган сўз торлик қилади.
Пул топиш, мижоз топиш учун ҳар қандай ишга тайёр. Ўзларидан яхшироқ кийинган аёлга нисбатан нафратлари ўта кучли.
Улар орасига кириб, айримларнинг ҳикоясини тинглайман. «Фалон эркак уйига олиб кетса, нон сотиб кун кўраверасиз, ёнидан текинга жой беради», дейди. Яна бошқасини гапга соламан, унда бошпана ва қориндан бўлак ташвиш ва мақсадлари йўқдек.
Ишга ёллашга келаётганларнинг аксари кир, қийин ишларни таклиф қилади. Аёллар эса бундан асло ҳайратланмайди. Шу бугун кунлари ўтса бўлгани.
Биз яшаётган ҳаётдан тамомила бошқа дунё. Унинг ўз ўлчамлари, жаргони, ҳақиқати бор. Лекин, бунда уларни айблашни истамасдим. Уларнинг ҳаётида 30 йил жавралган маънавиятдан бир томчи ҳам йўқ.
Ғарб сериаллари бизни маънавиятимизга зарар қилаяпти, деган маънавиятчилар йўқчилик ва билимсизлик ҳам одамларни қанча тубанликка чўктиришини шу ерга келиб кўриб кетишлари керак. Менга тубан кўринган бу аёлларнинг ортида оғир ҳикоялари борлиги табиий.
Уларни бу куйга тушишида атроф-муҳит, паст ҳаёт даражаси сабаб бўлгани аниқдек. Балки, мана шу мардикор аёллар борган мактабларига ҳам «буюк келажак» ҳақидаги шиорлар осилгандир. Улар ҳам телевизор орқали Танзила Нарбаеванинг ваъдаларини, фаровон ҳаёт ҳақидаги гапларини эшитишгандир. Айрим ҳокимларнинг популистик ваъдаларига содда бўлиб ишонишар... Амалдорларни пиарларини ҳам тамоша қилишар... Агрепина Шиннинг соч турмагию, Ҳилола Умаровани кўйлакларига ҳавас билан қарашар... Телевизордаги ҳаётни излаб эрта тонгдан меҳнат қилгани бозорга отланишар.
Бироқ, улар чала-пулча таниган амалдорлар уларни етук инсон бўлиши учун етарли шароит яратиб беришга мажбур ва масъул эканлиги ҳақида эса ўйлаб ҳам кўришмагандир. 8 март байрами уларга ҳам муборак бўлсин.
Анора Содикова

NYU-YORKDA SAMARQANDLIKLAR FOJIASI
8-mart kuni Nyu-Yorkning Forest Hills (O'rmonli Adirlar) tumanida yashovchi samarqandlik Jamshid Nematovni polistsiya otib tashlagan. Undan oldin Jamshid xotini Amiraning qorniga ikki marta pichoq sanchgan. Voqea qanday yuz berganini New York Post xabar qiladi.
62-Avenyudagi uyning ikkinchi qavatida yashovchi oilanikiga xotin-qizlar bayramini qutlagani qarindosh va tanishlar yigi'ilishgan. Biroq, kechki soat yettilarda g'alva chiqib, 47 yoshli Jamshid xotinini pichoqlab qo'ygan.
Politsiya uyga kirib, chiqayotganida, ko'chadan qo'lida pichoq bilan Jamshid kirib kelgan. Politsiya xodimlari unga pichoqni tashlashni buyurishgan. Biroq, Jamshid buyruqni bajarish o'rniga, politsiya xodimiga tashlangan.
Xodimlardan biri unga qarata elektr shokni ishlatmoqchi bo'lgan. Lekin, nariroqda turgan sheriklari Jamshidga to'rt marta o'q uzishgan.
Bu orada, 43 yoshli Amira kasalxonada jiddiy amaliyotni boshidan kechirgan.
Maqola va rasmlar New York Post'dan

ШАРМАНДА.
Россия интернет оламида зўр прикол бўляпти😁
Номаълум шахслар Твиттерда "Слово пацана" сериалида рол ўйнаган таниқли актёр Никита Кологривый номига аккаунт очволиб, амалдаги ҳокимият ва Украинага қарши урушни танқид қилиб, одамларни митингларда иштирок этишга тарғиб қилишяпти. Бу твитлар кенг тарқалиб кетди ва натижада кўпчилик актёр ростан шундай гапларни ёзган деб ўйлаб, бирпасда ундан қаҳрамон ясаб олишди. Ушбу кураш усули самараси аллақачон кўрина бошлаган: фейк аккаунт ёзган постлардан руҳланиб, Навалнийнинг дафн маросимига минглаб одамлар ташриф буюришган. Иш шу даражага етдики, актёрнинг шахсан ўзи бундай мазмундаги постларни ҳеч қачон ёзмаганини айтиб баёнот беришга мажбур бўлди, жуда қаттиқ қўрқиб кетган бўлса керак хойнаҳой)
Энди Кологривый номига очилган аккаунт Твиттернинг рус сегментида одамлардан 17 март куни соат 12:00 да сайлов участкасига келишни сўраяпти. Бу тарғиботга "Филипп Киркоров" ҳам қўшилган. Одамлар изоҳлар ҳамда ретвит-у скриншотлар билан бу постларни ҳам оммалаштирмоқда. Ғалати ва шу билан бирга қизиқарли ҳодиса. Руслар мухолифат етакчилари қирилиб кетганлиги туфайли ўзлари уни хаёлий тарзда ясаб олишяпти. Қачондир бу ҳолат фанга "Кологривый эффекти" деб киритилса ажабланмайман)
Маълумот учун, Никита Кологривыйнинг ўзи ҳаётда ашаддий путинпараст ва империалист ҳисобланади. Ким билсин, балки айнан шу сабаб туфайли уни прикол нишонига айлантиришгандир.
🔥@fayzboguz

Дилноза Абдухалимовна ФБ сахифасидан:
Таниқли инглиз сиёсатдони Уинстон Черчилл доим қуйидагича тилак билдирган:
“Мен сизга соғлик ёки бойлик ўрнига, фақатгина омад тилашни афзал кўраман. Доим омадингизни берсин!
Ўйлаб кўринг, ахир, ТИТАНИК кемасидагиларнинг аксари бойлар ва соғлар эмасмиди? Аммо улар орасидан айримларига омад кулиб боққан ва айнан омадлилар омон қолишган."
Омад бор нарса -- Худо назаридан қўймасин ёки паноҳида асрасин мазмунидаги дуоларнинг ижобати ҳам омаддир. Эҳтимол эшитгандирсиз, бир йирик компания раҳбари бир куни биринчи марта ўғлини болалар боғчасига олиб боришга қарор қилган. Ана шу туфайли ишга ўз вақтида бора олмай, Нью-Йоркдаги 11 сентябр ҳужумидан омон қолган.
Яна бир йигит ширинлик дўконига кириб ўтиши зарурлиги боис бу ҳужумдан жони омон қолган.
Бир аёл эса ҳар тонг уйғотувчи қўнғироқ 11 сентябр куни ишламагани оқибатида омон қолган.
Бошқа кимдир ўша тонгда Нью-Жерси шоссеси йўлидаги тирбандликда қолгани туфайли бугун яшаб юрибди.
Бошқасининг айтишича, у ўша куни доим чиқадиган автобусни ўтказиб юборган.
Бир аёлнинг эса нонушта маҳали кўйлагига қаҳва сачраган. Бошқа кийимни ҳозирлагунига қадар вақт керак эди.
Кимнингдир ўша тонг ҳар куни тонгда ишлаб кетадиган машинаси ўт олмаган, кимдир боласи билан ёки бошқа ташвишлар билан андармон бўлиб, яна кимгадир такси ўз вақтида келмагани сабабли офисга бора олмаган.
Ҳаммасидан ҳам таъсирлироғи -- эрталаб янги туфли олган ва янги туфли оёғини қадоқ қилгани боис, шифо излаб дорихонага кирган ҳамда айнан шу туфайли омон қолган кишининг тақдиридир. Янги туфли унинг оёғига тор келгани учун ҳам у ҳозир тирик.
Энди ҳар гал тирбандликда қолиб кетсангиз, лифтни кутиб қолсангиз ёки кутилмаган бошқа бирор кору ҳол содир бўлса, яхшиликдан умидвор бўлинг. Эҳтимол омадингиз келиб, бу сизнинг фойдангизга бўлаётгандир. Кимнидир кутиб қолиш, кимнингдир қўнғироғингизга жавоб бермаслиги, кундалик ташвиш ва одамлар, бажарилмаган ваъдалар кайфиятингизга таъсир қилмасин. Бунда ҳам яхшилик бордир.
Худойим чевар -- унинг хоҳишлари ортида бирор ҳикмат ётган бўлади. Бунинг орқасида сизнинг омадингиз ётган бўлса, ажаб эмас.

Юлдуз Ибрагимова ФБ сахифасидан:
Хотин-қизлар қўмитаси нега биносига журналистлар киришидан қўрқади?
Кеча Хотин қизлар қўмитаси матбуот котиби Saodat Boymirzayeva га қўнғироқ қилиб яқинда ишга тушиши керак бўлган янги “Қизлар академияси” платформаси бўйича интервью ташкил қилиб беришларини сўрадим.Сўзим аввалида айтиб ўтишим керак! Қўмита матбуот котиби билан ишим тезкорликда битди ва бу учун миннатдорлик билдираман! Улар билан бугун соат 15-00 да қўмита биносида кўришиб, маълумот олишга келишиб олдик.Тасвирчим билан белгиланган вақтга қўмитага етиб бордик ва бизни матбуот котиби тайинлаган мутахассис кутиб олди.Ҳаммаси рисоладагидек ўтаётган эди токи биз интервью олиш учун қулай жойни излашга тушишимизга қадар...
Ташқарида ёмғирли об-ҳаво, биз турган биринчи қаватдаги холл,яъни эшик олди кириб-чиқувчилар билан гавжум ва шовқинли бўлгани учун, 2чи ёки 3чи қаватдан тинчроқ жой топиб беришларини илтимос қилдим.Шу пайт бизнинг суҳбатимизни эшитиб турган эшик олдидаги Миллий гвардия ходими бизга фақат шу жойда интервью олишимиз мумкинлиги, бинонинг бошқа қаватларига ўтиш таъқиқланишини айтди.Бу чекловни ким қўйганини сўраганимда ходим бинонинг хавфсизлигига масъул “опа” деб жавоб берди.
Мен ўша “режим”га масъул аёлни қаршимизга чиқиб ҳолат бўйича тушунтириш беришларини сўрадим.Бироздан сўнг ўша кўрсатма берган формали аёл келиб бизга фақат ўша жойда тасвирга олишимиз мумкинлигини айтиб, камига “Интервьюни ишхонангизга чақириб олсангиз бўлмасмиди?”- деб маслаҳат ҳам бериб қўйди.Мен ходимдан қайси ҳуқуқий асосга таянган ҳолда бундай чеклов қўйилаётганига изоҳ сўрадим. У эса ҳақ-ҳуқуқларини биладиган журналистга рўпара келганини англаган бўлсада, вазиятни юмшатиш ҳақида ўйламади ва жавобдан қочишни афзал кўрди!
Мени ҳайрон қолдирган жиҳат шуки, бино хавфсизлигига жавобгар ходимнинг ҳатто ташкилот матбуот котибини ҳам бир тийинга олмаётгани, тушунтиришга урунаётган ҳамкасбини умуман писанд этмаётгани бўлди.У Саодат Боймирзаевага қараб -“Ана Зулайҳо Баҳриддиновнага қўнғироқ қилиб рухсат олингда, кейин билганингизни қилинг!”-деб жахл қилиб кўздан ғойиб бўлди.Кета туриб ўз бўйсунувидаги миллий гвардия ходимига бизни ҳужжатларимизни яхшилаб текширишни ҳам тайинлаб ўдағайлади! Қизиқ, бош вазир ўринбосарининг Хотин-қизлар қўмитасидаги шу каби майда ташкилий ишларни ҳал қилишдан бошқа иши йўқмикин?
Тўғриси рўзадор бўлганим учун бу одам билан ортиқ тортишишни истамадим.Ходим билан ушбу ҳолат бўйича қонуний йўл билан гаплашишни мақсад қилдим ва кўрсатилган жойда интервьюни олдим.Жараён эса биз кутгандек бўлди.Юқорида келтирилган омиллар сабаб бир нечта дубльда аранг тасвирга олишга эришдик.Жараёнга бевосита қўмита матбуот котиби ва интервью берган бош мутахассис ҳам гувоҳ!
Хуллас ислоҳотни ёритаман деб борган жойимда, қўл бошқарувида ишлаётган “касалманд” тизимга дуч келиб қайтдим!
Шу ўринда саволларим бор!
Нега давлат идоралари фаолиятида очиқликни таъминлаш вазифаси бир нечта ҳуқуқий асослар билан мустаҳкамланиб қўйилаётган даврда бу каби ҳолатлар ҳали ҳам рўй бермоқда?
Бино хавфсизлигига жавобгар ходимнинг ҳеч бир асоссиз ОАВ вакилининг фаолиятига тўсқинлик қилишига қандай ваколати бор?
Хотин-қизлар қўмитаси биноси стратегик объектмидики, у ерда тасвирга олиш мумкин бўлмаса?
Мен бугунги ўта хунук ҳолатда бизга қўполлик қилган ходим томонидан тилга олиниб, номи сотилган Бош вазир ўринбосари Маҳкамова Зулайҳо Баҳриддиновнага мурожаат қиламан! Юқоридаги кўрсатма ҳақиқатда сиз томондан берилган бўлса, асос келтиринг!Ундай бўлмаса, ўйламай номингизни қора қилаётган ходимга нисбатан чора кўринг! Зеро,Конституциянинг 82-моддасида Оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши аниқ қилиб белгилаб қўйилган!

Forwarded from Surxondaryoliklar | Расмий Саҳифа🗣 Сурхондарё Surxondaryo Termiz Angor (Ойбек Қаюмов)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ДАҲШАТ #ТАРҚАТИНГ 🔞🔞
"Тирикчилигим шундан эди ҳаммасини ер билан битта қилди" 😱
Давлат Солик инспекцияси ходими билан бозорчи аёл ўртасида жанжал 😱
(Ҳолат Сурхондарё. Узун туманида бўлибди )
Сурхондарёдаги тезкор янгиликлар каналига обуна бўлинг ❗️❗️❗️
https://t.me/joinchat/AAAAAFPwXpssSNOiNyR2Sg

Фаррух Самарқандий:
-Алё, электросетми? Шўтимда 20 минг сўм пулим турибди, светим нимага ўчди ака?
- Ака светингизни пули бор, мўсрдан қарзингизни тўламаган экансиз, шунга ўчирдик.
***
Энди чиқиндидан қарзингизни тўламасангиз светингиз ўчади. 😁
Президентнинг чиқиндиларга оид янги фармонини ўқидингизми?
Агар бу фармонга тўла амал қилинса бор-ку, Европа, Америка, Туркия, Дубай келиб биздан иш ўрганади.
Фармонмисан фармон!
Қоғоз чиқинди учун алоҳида, озиқ-овқат чиқиндилари учун алоҳида, шиша учун алоҳида, пластик учун алоҳида рангли махсус пакетлар аҳолига текин тарқатилади.
Контейнирлар жердинг остиға кириб кетайтканидан қўйиладийкан.
Аҳоли учун алоҳида, юридик шахслар учун алоҳида кўплаб шартлар, имкониятлар, нархлар ва ҳоказо ўнлаб бандлар бор яна. Жуда қизиқ. Люксембург, Швеция, Швейцария, Германия, Дания, Норвегия - ҳаммаси хижолат!
Агар шундан кейин ҳам биз ўзимизда чиқинди маданиятини шакллантира олмасак - тамом, мўсркага ўтиб яшасак ҳам бўлоради.
Лекин светингиз барибир ўчади, шуниям айтиб қўяй. 😁

ҲАММА ЎҚИСИН!
• Ассалому алайкум хурматли ўқирманлар. Биз 4 ёшга тўлдик. Боғчада ҳам катта синфга ўтдик. Шу муносабат билан, Япон боғчалари ҳақида бир икки оғиз гапириб ўтмоқчиман.
Ўғлим Японияда 11 ойлигидан боғчага боришни бошлаган. Унинг боғчаси нафақат боламизни балки, биз ота-оналарни ҳам тарбиялаябди.
• Даставвал, болани боғчага бериш учун, боғчага бориб, боғчани мудираси билан «Гаплашиб» ҳал қила олмайсиз. Ҳамма керакли ҳужжатларни тайёрлаб, маҳаллий ҳокимятга олиб борасиз. Маҳаллий ҳокимят сизни шарт-шароитингизга қараб, болангизни боғчага бера олишингиз ва бера олмаслигингизни ҳал қилади.
• Агар бола ҳали 3 ёшга тўлмаган бўлса, болани боғчага бериш учун оилада эри-хотин ҳам ишлаши керак. Ишламайдими уйда боласига қарасин деган тамойил.
• Агар оилада эр-хотин ҳам ишласа болани 2 ойлик (52 кунлик) дан бошлаб боғчага берса бўлади. Маҳаллий ҳокимят ҳамма ҳужжатларингизни текшириб, уйингизга яқин боғчалардан бирортасига боришингизни белгилаб беради. Боғчада ота-онани қаттиқ сухбат қилишиб, боғчани шароитлари, қонун-қоидалари билан таништиришади.
• Боғчага тўланадиган тўлов ҳам ҳамма учун бир-хил эмас. Оиланинг йиллик даромадига қараб камбағал кам тўлайди ёки умуман тўламайди, бой эса кўп тўлайди. Энг қизиғи ким қанча тўлашини боғчадаги бирорта ўқитувчи билмайди, билолмайди ҳам. Чунки боғчалар ҳоҳ давлатга қарашли бўлсин, ҳоҳ хусусий тўлиқ ҳокимят тарафидан бошқарилиб ойлик тўлов пуллари ҳам маҳаллий ҳокимят банк ҳисобига туширилади.
• Пулингиз қанча кўп бўлмасин, болангизга бошқаларни болаларидан ажралиб турадиган «Шароит» қилиб бера олмайсиз. Киядиган кийимию, ейдиган овқатигача бир-хил.
• Япон боғчаларини менга энг ёққан томони «Ренракучō» яъни, ота-она ва боғча ўртасида маълумот алмашиниш учун ёзиладиган кундалик бўлди. Эрталаб 09:00-18:00 гача болангиз билан бўлган воқеалар, нима егани нима ичгани, кайфияти, соғлиғи, бошини қаергадир уриб олгани кабиларни боғчадаги ўқитувчилари қўлда ёзиб беришади. Кейин ота-она 18:00 дан 09:00 гача бўлган жараённи ёзади. Соат нечада ухлаганидан тортиб, неча марта ҳожатхонага кирганигача. Шундай қилиб, болани 24 соати назорат остида бўлади.
• Боғчада болани ейдиган овқатини номлари ва таркибини ҳар ойда сизга кўрсатишади. Розилигингиз ва имзоингизни олгачгина ўша овқатни болага едиришади. Яна бир муҳим жиҳати : Болаларни спорт билан шуғулланиши, сайрга олиб чиқилиши, ҳайвонот боғига бориши, экин майдонига бориб экин экиши каби программалар давлатдаги бутун мактабгача таълим муассасаларида аниқ бир тизимга солинган! Яъни сиз билан менинг фарзандим бошқа-бошқа шаҳарлардаги боғчаларга борган бўлиши мумкин, лекин улар бир-хил шеър ва қўшиқни айтиб, бир-хил режимда катта бўлаётган бўлади.
• Яна бир муҳим тарафларидан бири, боғча опалари ёки мудиранинг кўнглини олай деб совға-саломлар бера олмайсиз. Биз ота-она бўлгач, илк марта Ўзбекистонга бориб-қайтишда ширинликлар олиб келиб боғчага олиб борибмиз, ўқитувчилар қўли билан ҳам ушламай эгилиб-эгилиб раҳмат айтиб, қайтариб олиб кетишимизни сўрашган. Шу-шу қандай байрам ёки сабаб бўлмасин боғча ва мактабларга совға олиб бориш мумкин эмаслигини тушуниб шунга одатланганмиз.
• Қиссадан ҳисса шуки, менимча ҳамма ислоҳотларни боғчадан бошлашимиз ва мана шу иккита келишган йигитга лайкни авайламай босишимиз лозиму лобуд😁
Баходир Искандаров, Япония.

Раҳимжон Раҳмат
1 д. ·
Кеча ФБда ўқидим: қайсидир туман ҳокими " Темир дафтар"га кирган аёллар учун давлат томонидан ажратилган пулга ўзи учун янги русумдаги Каптива сотиб олибди.
Кўрмаганнинг кўргани қурсин деб шунга айтсалар керак.
"Темир дафтар" га асосан эри ўлган ёки эри ташлаб кетган ночор ва бечора аёллар киритилади.
Бева-бечора аёлларнинг ҳақинни ейишдан уялмадимикан ўша ҳоким.
Тул хотинларнинг ҳаққини ўмариш учун одам нақадар пасткаш, нақадар харомхўр бўлиши керак.
Ҳатто бурга тул хотиннинг қонини сўришни ўзига эп кўрмаса керак.
Ҳатто кўчама-кўча, уйма-уй, ҳовлима-ҳовли изғиб, искаланиб юрадиган чўлоқ ва қўтир, битта кўзидан йиринг оқиб юрадиган дайди ит ҳам тул хотиннинг ҳовлисига кирмайди.
Ҳатто гадой тул хотин яшайдиган кўчага бош суққани ор қилса керак.
Буёқда эса ҳоким тул хотинларга давлатимиз томонидан ажратилган пулга қиммат мошина сотиб олибди.
Нима, ҳокимнинг бошқа мошинага кети сиғмайдими? Кети шунчалик каттами? Ўзи, ўша хокимнинг кети нега семириб кетди? Кет, одатда, харом луқмадан семиради.
Ҳокимнинг бу ишини эшитган ҳалойиқ: " Паларингга лаънат, еб тўймаган! " дейди.
"Ўртоқ ҳоким, ота-онангизга лаънат олиш учун ҳоким бўлганмидингиз?"
Динимизда тул хотинларнинг ҳаққига кўз олайтирган ҳокимни нима дейишади? Билганлар, айтворинглар. Мана, битта ҳоким ночор ва нотовон аёлларга сарфланиши керак бўлган пулга ўзига қиммат мошина сотиб олибди.
Мана шунақа харомхўр, ақли калта ва нафси ёмон ҳокимлар давлатимиз юритаётган сиёсатни халқ кўзига ёмон кўрсатиб қўйса, не тонг, не ажаб.
Ҳокимлар, сизлар давлат юритаётган сиёсатнинг тамсилчиларисизлар. Сизларнинг ҳар бир ножўя, ноўрин ва нотўғри ҳаракатларинг, қилиқларинг давлат сиёсатига соя солишини унутманглар. Елкаларингда шунақа масъулият бор. Агар шу масъулиятни сезмасаларинг тезда ишдан бўшаб кетинглар.
Анашунақа гаплар.
Харом тешиб чиқади, деймиз.
Харомнинг биринчи тешиб чиқиши, агар қўлга тушсаларинг, қамаласизлар.
Харомнинг кейинги тешиб чиқишлари эса сирли кечади, Худонинг ихтиёридаги ҳукмдир.
Худо харом еганингиз учун ўзи хоҳлаган жазони юборади. Масалан, кутилмаганда йўғон ичагигингизда саратон ўсмаси пайдо бўлади. Ёки бўлмасам суюкли фарзандингизни шағал юкланган КАМАЗ мошина босиб кетади.
Сиз эса дуч келганингиз бу балолар харомхўрлигингиз учун юборилган Худонинг жазоси эканлигини англамассиз, эҳтимол.
Ҳе, тул хотинларнинг ҳаққини еган томоғинг тешилсин!
Егани бошқа харом луқма йўқ эдими? Тул хотинники ширин деб ўйладингми?
Айрим еб тўймас ҳокимлар баъзан: " Ишчанлик обрўимга путр етказди", деб журналистларни судга бериб туради.
" Ҳатто янги лозим сотиб олишга пул орттиролмайдиган тул хотинларга давлат берадиган ёрдам пулини ўмариш "ишчанлик обрў" ларингми?
Уялиш керак.
Одамда уят бўлмаса ҳам қийин экан.

Навруз халқ байрами.
Ҳукумат байрами эмас.
Лекин байрамни ҳар йили ҳукумат қилади.
Минбарга аввал ҳоким чиқади, ҳоким очиб беради. Ҳукумат берган таклифномалар билан ёпиқ концертлар бўлади.
Халқ ўз байрамида шуни истайдими?
Масалан шахсан менга навруз куни ҳокимларнинг, началник бир балоларнинг минбарда туриб расмий гаплар айтишининг бир тийинлик қизиқ жойи йўқ.
Яна нечта мелиса, нечта миллий гвардия бўлса ҳаммасини халқ тўпланадиган жойга қўйиб юборишади худди одамлар байрамда бир бирини ўлдириб қўядиган жиноятчилардек. "Байрам" бўлаётган жойда улар хўмрайиб, ола кула қараб юради халқни орасида. Халқ шуларни кўришни истайдими ўз байрамида?
Ўқиб юрган пайтимиз 30 хил овқат 30 ўқувчига бўлиб бериларди ва хамма айтилган овқатни қилиб келарди.
Директор чиқиб бир нималарни алжираб, байрам билан табрикларди.
Дастурхон тузалиб, кимдир келиб санаб кетарди овқат хилини. Кейин аралаштириб урардик ҳаммасини. Кимдир чиқиб қўшиқ айтган, кимдир ўйнаган, кимлардир ёдлаган табригини ёддан айтган. Кейин ҳамма нарсасини йиғиштириб, уйига сурарди.
Ҳеч қанақа байрам кайфияти бўлмаган менда. Бу нарсалар ғалати туюлган бошидан.
Ҳукумат қарийб ҳамма байрамларни эгаси бўлиб олгандай.
Халқ байрами бошқача бўлиши керак менимча.
Фаррух Самарқандий ФБ сахифасидан олинди.

Қўқонлик табибни "Фирибгар" деган Йўлчибой судга тортилди.
https://youtu.be/TyXqkv_wRSo
https://youtu.be/TyXqkv_wRSo
YouTube
Қўқонлик табибни "Фирибгар" деган Йўлчибой судга тортилди.
Фарғоналик ижтимоий фаол Йўлчибой Исмоилов Қўқонлик табибни фирибгар деб атаганди. Табиб уни судга берди. Суд кандай қарор қабул қилди?