Назар ота масжиди
1.12K subscribers
2.35K photos
2.88K videos
26 files
3.29K links
O‘zbekiston musulmonlari idorasi Xorazm viloyati Bog‘ot tumani Nazar ota jome masjidi
Download Telegram
ТИШ КАВЛАГАНДА ҚОН ЧИҚСА ТАҲОРАТ СИНАДИМИ?
#Таҳорат #қон
#тиш

1101-CАВОЛ: Тишим ковагини тиш тозалагич билан тозалаганимда унинг учи қон бўлиб чиқади. Лекин туфлаб кўрсам, туфугимда қон ғолиб келмайди. Шундай ҳолатда таҳорат синадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Йўқ, бу ҳолатда таҳорат синмайди. Бу борада “Жавҳаратун-наййира” китобида шундай дейилади:

"وَلَوْ عَضَّ شَيْئًا فَوَجَدَ فِيهِ أَثَرَ الدَّمِ أَوْ اسْتَاكَ فَوَجَدَ فِي السِّوَاكِ أَثَرَ الدَّمِ لَا يُنْقَضُ مَا لَمْ يَتَحَقَّقْ السَّيَلَانُ وَلَوْ تَخَلَّلَ بِعُودٍ فَخَرَجَ الدَّمُ عَلَى الْعُودِ لَا يُنْقَضُ إلَّا أَنْ يَسِيلَ بَعْدَ ذَلِكَ بِحَيْثُ يَغْلِبُ عَلَى الرِّيقِ"
яъни: "Агар бирор нарсани тишласа ва ўша нарсада қон асарини кўрса ёки мисвок ишлатса ва мисвокда қон асарини кўрса, модомики, қон оқиши рўй бермаса, таҳорати синмайди. Шунингдек, тишини бирор нарса билан хилол қилса, яъни ораларини тозаласа ва ана шу кавлаган чўпига қон чиқса, таҳорати синмайди. Магар, кавлаганидан кейин қон оқиб, туфугидан ғолиб келса, шундагина таҳорати синади"” ("Жавҳаратун-наййира" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
СОЧ ОЛДИРГАНДАН КЕЙИН ТАҲОРАТ СИНАДИМИ?
#таҳорат

1260-CАВОЛ: Таҳоратли киши соч олдирганидан кейин таҳорати синадими? Қайта таҳорат олиш керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Соч олдириш билан таҳорат синмайди.
Бу ҳақида “Фатовои оламгирийя” китобида бундай дейилган:
مسح رأسه ثم حلق أو قلم أظافيره لا تلزمه الإعادة كذا في فتاوى قاضي خان
“Киши таҳорат олиб, бошига масҳ тортиб кейин сочини қирдирса ёки тирноқларини олса, қайта таҳорат олиши ёки шу аъзоларни қайта ювиб қўйиши лозим бўлмайди. “Фатовои Қозихон”да шундай дейилган”
Агар соч олдириш асносида бошидан қон чиқса, таҳорат синади ва қайта таҳорат олади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
СУВГА ҚЎЛ ТИҚИБ КЎРИШ СУВНИ НОПОК ҚИЛИБ ҚЎЙМАЙДИМИ?
#ғусл #поклик
#таҳорат

1272-CАВОЛ: Ғусл учун тайёрланган сувга қўлни тиқиб кўриш билан сув нопок бўлиб қолмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сувга қўл тиқилган ҳолатда агар қўлда нажосат бўлмаса, бундай сув пок ҳисобланади. У билан таҳорат, ғусл қилиш ҳам, бундай сувни истеъмол қилиш ҳам мумкин бўлади. Имом Фахруддин Қозихон раҳимаҳуллоҳ “Фатовои Қозихон” китобида бундай деган:
المحدث أو الجنب إذا أدخل يده في الإناء للاغتراف وليس عليها نجاسة لا يفسد الماء
“Бетаҳорат ёки жунуб киши сув олиш учун қўлини идишга тиқса ва қўлида нажосат бўлмаса, сув нопок бўлмайди”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​КЎЗИ ОЖИЗ КИШИНИНГ ТАҲОРАТИ
#таҳорат

1304-CАВОЛ: Дўстимнинг кўзи ожиз. Унга аёли таҳорат қилдириб қўяди. Дўстим баъзида айниқса, саҳар вақтида аёлимни безовта қилиб уйғотгим келмайди. Уни уйғотмасдан таяммум қилиб олсам, бўладими, деб сўради. Шундай қилса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таяммум қилиш учун бир қанча шартлар билан рухсат берилади. Шулардан бири таҳорат қилишга ёрдам берадиган шахс бўлмаса, таяммум қилиши мумкин. Агар аёли каби таҳорат қилишга ёрдам берадиган шахс бўлса, таяммум қила олмайди, балки таҳорат олади. Дўстингиз ҳам уялмасдан аёлини уйғотсин ва аёли таҳорат қилдиришга ёрдамлашсин. Бу учун аёли кўплаб ажру савобларга эга бўлади. Қолаверса, қиблани аниқлаб бериш, намоз ўқиш учун пок жой топиб бериш ҳам керак.
Бу ҳақида фиқҳий манбаларда ҳам жавоб берилган. Жумладан, “Фатовои Оламгирия” китобида бундай дейилган:
أوكان لا يجد من يوضئه ولا يقدر بنفسه فإن وجد خادما أو ما يستأجر به أجيرا أو عنده من لو استعان به أعانه فعلى ظاهر المذهب أنه لا يتيمم؛ لأنه قادر. كذا في فتح القدير
Таҳорат қилдириб қўядиган киши топа олмаган ва ўзи ҳам таҳорат қилишга қодир бўлмаган киши таяммум қилса бўлади. Агар бирор хизматчи ёки ишчи ёлласа ёки ёнида ёрдам сўраса, ёрдам берадиган одами бўлса, мазҳабдаги зоҳир гапга кўра бундай киши таямммум қилмайди. Чунки у таҳорат қилишга қодир ҳисобланади. “Фатҳул қадир”да шундай келган”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​ШУКР САЖДАСИДА ТАҲОРАТЛИ БЎЛИШ
#таҳорат

1305-CАВОЛ: Шукр саждасини қилишда ҳам таҳоратли бўлиш керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Албатта, чунки сажда Аллоҳ таолога қилинади ва Аллоҳ таоло учун қилинадиган саждада намоздаги каби таҳоратли бўлиш, бадани ва кийими пок бўлиши, қиблага юзланиши каби шартлар талаб этилади.
Мужтаҳид имомларимиздан имом Абу Юсуф ва имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳ ва бошқа уламолар бандага бирор неъмат ҳосил бўлганда ёки бало-офат даф бўлганда, бемори соғайиб, узоқдаги инсони бағрига қайтганда шукр саждаси қилиш суннатдир, деганлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ва Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳулар катта хушхабар эшитганларида шукр саждаси қилганлари ривоят қилинган.
Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир хурсандчилик иш бўлса ёки хушхабар келса, Аллоҳга шукр қилиб сажда қилар эдилар” (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти).
“Мароқил фалоҳ” китобида бундай дейилган:
وهيئتها أن يكبر مستقبل القبلة ويسجد فيحمد الله ويشكر ويسبح ثم يرفع رأسه مكبرا مثل سجدة التلاوة بشرائطها
“Шукр саждасининг кўриниши қуйидагича: қиблага юзланиб такбир айтади ва сажда қилади. Саждада Аллоҳ таолога ҳамд, шукр ва тасбиҳ айтади. Кейин такбир айтиб бошини саждадан кўтаради. Бу сажда шартлар борасида тиловат саждаси билан бир хил”.
Уламолар тиловат саждасининг шартлари намознинг шартлари билан бир хил дейишган.
Шунга кўра шукр саждасида таҳоратли бўлиш шарт ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЖАРОҲАТ УСТИГА МАСҲ ТОРТИШ ҲУКМИ
#таҳорат

1375-CАВОЛ: Жароҳат етган аъзони ювиш мумкин бўлмаса, устига масҳ тортилар экан. Шуни ҳам тортмаса, таҳорат мукаммал бўлмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Таҳорат қилувчи шахснинг таҳоратда ювиладиган аъзоларидан бири жароҳат олган ёки гипс қилинган бўлса ҳамда сув билан ювиш жароҳат ёки гипсга зарар қилса, устидан масҳ тортади. Масҳ тортмаса, таҳорат мукаммал бўлган ҳисобланмайди. Чунки ювиш узрли бўлгани учун унинг ўринбосари сифатида масҳ тортилади ва масҳ тортиш ювишнинг ўрнига ўтади. “Мабсути Сарахсий” китобида бундай дейилган:
فان ترك المسح وهو لا يضره قال في الاصل لم يجزه في قول أبى يوسف ومحمد رحمهما الله تعالى
“Жароҳат устига масҳ тортиш зарар қилмайдиган ҳолатда масҳ тортмаса, “ал-Асл” (“Мабсут”) китобида: “Имом Абу Юсуф ва Муҳаммад раҳимаҳуллоҳлар сўзига кўра бундай таҳорат дуруст бўлмайди”, дейилган".
Лекин жароҳат устига масҳ тортиш ҳам узрли (зарар келтирадиган) бўлса, масҳ тортиш соқит бўлади.
Агар қўли боғланган ёки гипс қилинган бўлиб, ўзига ўзи масҳ торта олмаса, бошқа одам бўлса, ўша одам масҳ тортиб қўяди. Ҳеч ким йўқ бўлса, масҳ тортиш соқит бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​ЖАРОҲАТНИНГ ҲАММА ЖОЙИГА МАСҲ ТОРТИШ ШАРТМИ?
#таҳорат

1379-CАВОЛ: Жароҳат устига масҳ тортиш маҳсига масҳ тортиш билан бир хилми, яъни фақат устига масҳ тортиладими ёки бошқача бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Жароҳатга масҳ тортиш билан маҳсига масҳ тортиш бир неча жиҳатдан бир-биридан фарқ қилади. Масалан, маҳсини мукаммал таҳорат билан кийиб, кейин масҳ тортилади. Жароҳат устига боғланган нарсани бетаҳорат ҳолда боғлаб, кейин таҳорат пайтида боғловга масҳ тортиш мумкин. Яна бир фарқи маҳсининг устига (тўпиқдан пастига) уч бармоқ миқдорича масҳ тортиш билан фарз адо бўлади. Аммо жароҳат ёки унга боғланган гипс, мато ва бинт каби нарсаларнинг ҳамма ёки кўп қисмига масҳ тортиш фарздир. “Фатовои Оламгирия” китобида бундай дейилган:
وَيَكْتَفِي بِالْمَسْحِ عَلَى أَكْثَرِ الْجَبِيرَةِ وَلَا يَجُوزُ عَلَى النِّصْفِ فَمَا دُونَهُ إجْمَاعًا كَذَا فِي السِّرَاجِ الْوَهَّاجِ
Таҳорат қилувчи жабира (жароҳат устидаги боғлам)нинг аксар қисмига масҳ тортиши етарлидир. Лекин ярми ёки ярмидан озроқ қисмига масҳ тортиши етарли эмас (яъни тортган масҳи дуруст эмас). Уламолар бунга ижмо қилган. “Сирожил Ваҳҳож”да шундай дейилган”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar