Навоий вилоят прокуратураси
1.73K subscribers
20.4K photos
1.71K videos
12 files
2.33K links
Прокуратура Навоий
Download Telegram
Forwarded from Bosh prokuratura
Навоий вилояти прокурори Бахтиёр Ахмедов томонидан Кармана тумани аҳоли учун сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда 81 нафар фуқаролар иштирок этиб, 20 нафар фуқаролардан турли масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушди.

Мурожаатларнинг 4 таси контракт тўловларини тўлаш, 4 таси кредит, 3 таси бандлик, 3 таси электр таъминоти, 3 таси газ, 1 таси ичимлик суви, 1 таси моддий ёрдам ва 1 таси ер ажратиш масалаларига тааллуқли бўлиб, уларнинг 5 таси жойида қаноатлантирилди, 4 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди ва 11 тасининг ижроси назоратга олинди.

Қабулдан сўнг, "Шибзон” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси билан учрашилиб, улар томонидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди ҳамда келгусида амалга ошириши лозим бўлган фаолият йўналишлари бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

👉@uzbprokuratura
РАСМИЙ БАЁНОТ

Ижтимоий тармоқлар орқали жорий йилнинг 19 ноябрь куни "Навоий вилоят солиқ бошқармаси савдо бўлими ходимлари тадбир давомида қўлга олинган" номли хабар тарқатилди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Навоий вилоят Давлат солиқ идораси ходимлари З.А ва Б.Шлар МЧЖга қарашли кафеда ўтказилган сайёр солиқ текшируви натижасини тадбиркор фойдасига ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 10000 АҚШ доллари талаб қилиб, 2022 йил 18 ноябрь куни Навоий шаҳарида кимёвий ишлов берилган 9000 АҚШ долларини жамият раҳбаридан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан З.А ва Б.Шларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши юзасидан Навоий вилоят прокуратураси томонидан олиб борилаётган тергов ҳаракатлари давомида "Қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Forwarded from Bosh prokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
В Генеральной прокуратура прошло торжественное мероприятие, посвященное Дню принятия государственного флага

👉@uzbprokuratura
Forwarded from Bosh prokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бош прокуратурада “Муқаддасдир Ватан байроғи” мавзусида тантанали тадбир бўлиб ўтди

👉@uzbprokuratura
Forwarded from Ўзбекистон Республикаси прокуратуралари
Бош прокуратура, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоятлар, Ҳарбий, Транспорт прокуратуралари, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ва Мажбурий ижро бюросининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали прокуратура органлари тизимидаги янгиликлар ва хабарларни кузатиб боришингиз мумкин.

Шунингдек, прокуратура, департамент ва бюрога мурожаат қилиш ёки бирор муаммо ҳақида хабар бериш учун унинг жойлашган манзилига бориш, қабулга ёзилиш шарт эмас! Бунинг учун уларда Ишонч телефонлари ташкил қилинган.


Қуйидаги рўйхат билан танишишингиз мумкин:
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Зарафшон шаҳар прокуратураси ташаббуси билан “Яшил макон” дастури ва “Долзарб 40 кунлик” доирасида Зарафшон шаҳрининг Марварид кўли атрофида 1000 туп мевали дарахт кўчатлари экилди.
ЗАРАФШОН  ШАҲРИДА ЯШИЛ МАКОН ДОИРАСИДА БОҒ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

Зарафшон шаҳар прокуратураси ташаббуси билан “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати ва “Долзарб 40 кунлик” доирасида Зарафшон шаҳрининг Марварид кўли атрофида 1 000 тупдан ортиқ мевали кўчатлар экилиб,  "Прокурор боғи"  ташкил этилди.

Мазкур акцияда шаҳар ҳокими Назирбек  Рахманов, шаҳар прокурори А.Джумаев, шаҳар ИИБ бошлиғи А.Яхёев, шаҳар ДСИ бошлиғи З.Шомуродов, шаҳар прокуратураси ҳамда шаҳар ҳокимлиги, ички ишлар, солиқ идораси ходимлари, ижтимоий соҳа ходимлари, ободонлаштириш ишчи-ходимлари фаол иштирок этишди.

Ушбу экилган дарахтлар келгусида униб-ўсиб, атмосфера ҳавосининг янада тоза бўлишига ва аҳолимизга хизмат қилади.