Навоий вилоят прокуратураси
1.73K subscribers
20.4K photos
1.71K videos
12 files
2.33K links
Прокуратура Навоий
Download Telegram
Навоий махсус прокурори А.Раупов томонидан Зарафшон шаҳридаги 12-сонли ЖИЭКда навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Қабул давомида келиб тушган мурожаатларни қонуний тартиб ва муддатларда кўриб чиқиш юзасидан ижрочиларга топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.

Шунингдек, жазони ижро этиш колонияга кунлик келадиган озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати, овқатланиш жойлари ҳамда қиш мавсумига тайёргарлик аҳволи ўрганилиб, мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.
#Ҳикматли_сўзлар

Хеч қачон янги нарсаларни синаб кўрмайдиганлар, ҳеч қачон хато қилмайди.
——————————————
Тот, кто никогда не пробует что-то новое, никогда не совершает ошибок.

Aлберт Эйнштейн
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Диёр 24". Энергетика хавфсизлиги бўйича ишчи гурухи ўрганишлари.
@Navoiy_trk
Forwarded from Bosh prokuratura
18 ноябрь – Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинган кун.

Байроғимиз давлатимиз суверенитетининг рамзидир. У халқимизнинг шонли тарихи ва эзгу интилишларини ўзида мужассам этиб, тинч ва осойишта, эркин ҳаётимиз, ёруғ келажагимизга бўлган ишончимизнинг тимсоли саналади.

Бугун 33 ёшини нишонлаётган байроғимиз мустақиллигимиз ифодаси сифатида жаҳоннинг юксак минбарларида ҳилпираб тураверсин!

🇺🇿🇺🇿🇺🇿

18 ноября - день принятия Закона Республики Узбекистан "О Государственном флаге".

Флаг Узбекистана — символ суверенитета нашего государства. Он олицетворяет славную историю узбекского народа и является знаком мира и спокойствия, нашей свободной жизни, уверенности в нашем ярком будущем.

Пусть наш флаг, который отмечает сегодня свое 33-летие, развевается на самых высоких трибунах мира в знак нашей независимости!


🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Forwarded from Bosh prokuratura
Бош прокурор ўринбосари Ж.Хатамов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Навоий вилоятининг Ғозғон шаҳри ва Нурота туманида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда энергоресурсларни иқтисод қилиш борасида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Хусусан, шаҳар электр тармоқлари корхонасида қишга тайёргарлиги, заҳира материаллари яратилганлиги, авария бригадаларининг шайлиги, АСКУЭ дастури орқали маълумотларни олиш ва улар билан ишлаш аҳволи ўрганилди.

Шунингдек, туманда жойлашган “А.Навоий” маҳалласида яшовчи аҳоли истеъмолчиларининг табиий газ таъминотини яхшилаш мақсадида ўрта босимли газ қувурларини монтаж ишлари билан танишилиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан масъулларга кўрсатмалар берилди.

Сўнгра, энергия ресурсларини тежаш ҳамда энергетика соҳаси объектларини 2024/2025 йиллар куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш бўйича штаб фаолияти ва туман электр таъминоти корхонасида яратилган заҳира ўрганилди.

Ўрганиш давомида, тайёрлов корхоналари ва тадбиркорлик субъектлари томонидан озиқ-овқат маҳсулотларини заҳирага жамғариш ишлари билан танишиш билан бирга мутасаддиларга куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш учун тегишли чораларни кўриш, энергия ресурсларини иқтисод қилиш, талон-торож қилиниши ҳолатларини олдини олиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Кармана туман прокурори, 2-сектор раҳбари З.Барноев томонидан маҳалла ходимлари, тегишли ташкилотлар билан биргаликда "Жалойир" МФЙ биносида аҳоли билан учрашув ўтказилди.

Ушбу учрашувда, сектор ҳудудида аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағал оилаларга амалий кўмак бериш, миграциядан қайтган ва айни пайтда хорижий давлатларда бўлиб турган фуқаролар билан суҳбатлaшилди ҳамда уларда мавжуд муаммоларни бартараф қилиш учун масъул ташкилотларга топшириқлар берилди.
Қизилтепа туман прокурори, 2-сектор раҳбари Ж.Тошев томонидан "Инвестиция" дастури доирасида қурилиши белгиланган "Ифтихор" маҳалласида жойлашган 20-сонли мактаб биносини таъмирлаш ва қўшимча 330 ўринли бино қуриш ишлари билан танишилди.

Масъулларга, ишларни сифатли бажариш ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш кераклиги юзасидан тавсиялар берилди.