Forwarded from Bosh prokuratura
Давлат байроғи — бахт ва ифтихоримиз тимсолидир!
Мустақил давлатнинг жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин олишида, уни дунёга танишда давлат рамзларининг алоҳида ўрни бор. Лекин бирор бир рамз мамлакатни Давлат байроғичалик жаҳонга танита олмайди.
18 ноябрь - Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги қонун қабул қилинган кун.
Мазкур сана муносабати билан Бош прокуратурада “Муқаддасдир Ватан байроғи” мавзусида тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Унда прокуратура органлари, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Мажбурий ижро бюроси масъул ходимлари, Бош прокуратура Академияси профессор-ўқитувчилари, докторант ва мустақил изланувчилари, магистратура тингловчилари, Фахрийларни ижтимоий қўллаб- қувватлаш жамоатчилик маркази ҳамда Жамоатчилик кенгаши раислари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази вакиллари, ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этдилар.
Тадбирни Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев кириш сўзи билан очиб, Давлат байроғи – бу мустақиллик, истиқлол ва озодлик, обод ва фаровон ҳаётимиз рамзи, шу муқаддас ватанда яшаётган ҳар бир фуқаронинг ифтихори сифатида эътироф этилишини таъкидлади.
Шунингдек, Давлат байроғи ёшларни она Ватанга меҳр-муҳаббат, садоқат, мардлик ва жасорат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.
Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, Ўзбекистон Давлат герби муаллифи Анвар Мамажонов ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ бўлим бошлиғи, юридик фанлар доктори Ўткирбек Очиловлар маъруза қилишди.
Тадбир сўнггида фуқароларни Давлат рамзларига нисбатан ҳурмат, фахр, муҳаббат руҳида муносабатда бўлиши борасида ташвиқот-тарғибот ишларини янада кучайтириш лозимлиги таъкидланди.
👉@uzbprokuratura

“Ўзбекистон Республикасига хизмат қиламан”
Бугун Ўзбекистон прокуратураси тарихи музейи биносида илк бор хизматга қабул қилиниб, иш ўрганиш дастурини бажарган ва аттестациядан муваффақиятли ўтиб, мустақил лавозимга тайинланган ҳамда дастлабки даражали унвон олган ёш мутахассис ходимларнинг тантанали равишда қасамёд қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда 20 нафар ёш мутахассис ходимлар ва уларнинг оила аъзолари, Бош прокуратура ва Академияси раҳбарияти ва масъул ходимлари, Фахрийларни ижтимоий қўллаб - қувватлаш жамоатчилик маркази ва Бош прокуратура ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши раислари, ҳарбий оркестр ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Бош прокурор ўринбосари Эркин Юлдашев сўзга чиқиб, давлат бошқарувига янгича услубларни жорий этиш ва жамият бошқарувини такомиллаштириш, олийжаноб халқимизга муносиб турмуш шароитларини яратиш билан боғлиқ муҳим вазифалар бугун ёшларни етук кадр қилиб тарбиялаш нақадар долзарблигини, Янги Ўзбекистон ҳамда учинчи Ренессанс даври пойдевори замон талабларига жавоб берувчи истиқболли кадрлар билан қурилишини, Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари тизимида хизмат қилиб келаётган, бугун қасамёд қабул қилиш учун ҳозир бўлиб турган ходимлар тимсолида мамлакатимизда юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган ҳамда Ватанимиз тақдири ва истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир ёш кадрлар сафи янада кенгайганлигини алоҳида таъкидлади.
Шунингдек, тадбирда прокуратура органларида кейинги даврда амалга оширилган бир қатор ижобий ўзгаришлар ҳақида ҳам маълумотлар берилди.
Қасамёд қабул қилган ходимларга дастлабки даражали унвон (погон)лар, хизмат гувоҳномалари, эсдалик совғалар ва Касб одобномаси китобчаси топширилди.
Тадбир сўнггида, тадбир иштирокчилари Ўзбекистон прокуратураси тарихи музейи экспонатлари билан таништирилди.

Прокуратура органлари томонидан спорт соҳасига охирги 3 йилда (2019 - 2021 й.) ажратилган бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши ўрганилди.
Унда 464 та спорт муассасаларида жами 27 млрд. сўм зарар аниқланиб, унинг 10 млрд. сўми ундирилди.
Бюджет маблағлари турли йўллар билан талон - торож қилинган.
1. Ҳудудий спорт муассасалари томонидан 20 та ҳолатда
8 млрд. сўмлик маблағлар иш ҳақи ва бошқа тўловлар сифатида ўзлаштириб олинган.
Мисол учун, Фарғона олимпия захиралари коллежи бош ҳисобчиси жами 4,3 млрд. сўм маблағни ўзига иш ҳақи сифатида олиб, талон – тарож қилган.
2. Спорт муассасаларини қуриш - таъмирлаш ишларида 25 та
ҳолатда 10 млрд. сўм бюджет маблағлари ўзлаштирилган.
3. Спорт - таълим муассасаларини жорий таъмирлаш учун ўтказилган танловларда 72 та коррупциявий ҳолатларга йўл қўйилган.
Масалан, Бухоро олимпия захиралари коллежини жорий таъмирлаш учун танловда таъсисчиси Б.Қ. бўлган 4 та
корхона қатнашиб, уларнинг биттаси ғолиб деб топилган.
4. Спорт жиҳозлари 8 та ҳолатда 4,2 млрд. сўмга қиммат нархларда сотиб олиниб, маблағлари талон - торож қилинган.
5. Ўтказилмаган ўқув машғулот йиғинлари ўтказилганлиги ҳақида 10 та ҳолатда ҳужжатлар сохталаштирилиб, 4,3 млрд. сўм маблағ ўзлаштирилган.
Қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 1 150 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилди, 431 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқи тикланди ҳамда 66 та жиноят иши қўзғатилди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | 18 ноябрь - Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўзаро боғлиқлиги: барқарор ривожланиш учун глобал дарвоза” мавзуидаги биринчи халқаро конференция иштирокчиларига мурожаати
—
Обращение Президента Шавката Мирзиёева к участникам первой международной конференции «Взаимосвязанность Европейского союза и Центральной Азии: глобальные ворота для устойчивого развития»
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter