Навоий вилоят прокуратураси
1.73K subscribers
20.4K photos
1.71K videos
12 files
2.33K links
Прокуратура Навоий
Download Telegram
ЗАРАФШОН  ШАҲРИДА ЯШИЛ МАКОН ДОИРАСИДА БОҒ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

Зарафшон шаҳар прокуратураси ташаббуси билан “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати ва “Долзарб 40 кунлик” доирасида Зарафшон шаҳрининг Марварид кўли атрофида 1 000 тупдан ортиқ мевали кўчатлар экилиб,  "Прокурор боғи"  ташкил этилди.

Мазкур акцияда шаҳар ҳокими Назирбек  Рахманов, шаҳар прокурори А.Джумаев, шаҳар ИИБ бошлиғи А.Яхёев, шаҳар ДСИ бошлиғи З.Шомуродов, шаҳар прокуратураси ҳамда шаҳар ҳокимлиги, ички ишлар, солиқ идораси ходимлари, ижтимоий соҳа ходимлари, ободонлаштириш ишчи-ходимлари фаол иштирок этишди.

Ушбу экилган дарахтлар келгусида униб-ўсиб, атмосфера ҳавосининг янада тоза бўлишига ва аҳолимизга хизмат қилади.
Хатирчи туман прокурори, 2-сектор раҳбари Н.Т.Авазов "Обод қишлоқ"  давлат дастурига киритилган Алишер Навоий номидаги маҳаллада бўлиб,  амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди.

Шунингдек, тегишли масъулларга ишларни сифатли бажариш бўйича тавсия ва кўрсатмалар берилди.
НАВБАТДАГИ ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

Қизилтепа туман прокурори, 2-сектор раҳбари Элёр Нарзуллаев туман ҳокимлиги биносида навбатдаги  аҳоли қабулини ўтказди.

Унда 40 га яқин туманда яшовчи фуқароларнинг турли йўналишлардаги мурожаат ва таклифлари тингланди.

Tегишли масъулларга уларни ҳал этиш бўйича топшириқлар берилди.
⚡️Масъулиятсиз ота жазоланди

👉Батафсил ўқинг.
Нурота туман прокурори, 2-сектор раҳбари Ф.Норов сектор ҳудудига қарашли Амир Темур номидаги МФЙда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида туман прокуратурасининг ташаббуси билан боғ ташкил этилмоқда.