Навоий вилоят прокуратураси
1.7K subscribers
17.1K photos
1.49K videos
12 files
1.98K links
Прокуратура Навоий
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоий шаҳар прокурори томонидан 2-сектор ҳудудида аҳолини тадбиркорликка йўналтириш ва бу орқали янги иш ўринларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда "2021 йил 12 июнь куни Навоий вилояти, Хатирчи тумани, Олтинсой тоғ тизимларида жойлашган руда қазиб олиниб оғзи очиқ ҳолатда ташлаб кетилган ташландиқ карьерда ноқонуний тарзда олтин қазиш билан шуғулланган бир неча фуқаро ис газидан захарланиб вафот этди, ташландиқ карьерлар айрим ИИБ ва прокуратура ходимларининг даромад манбаи деган овозалар қанчалик тўғри” номли мақола эълон қилинди.

Аниқланишича, 2021 йил 12 июнь куни Хатирчи туманида яшовчи 7 нафар фуқаролар “Олтинсой” тоғ тизмасидан тилла қуми қазиб олиш мақсадида боришган ва чуқурликка тушиб, “электродвижок”дан чиққан ёқилғи тутунидан заҳарланишлари натижасида 4 нафар фуқаролар воқеа жойида вафот этишган ҳамда 3 нафар фуқаролар туман тиббиёт бирлашмасининг “жонлантириш” бўлимига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Хатирчи туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, ноқонуний равишда тилла қумларини қазиб олувчиларни аниқлаш ва бу каби ноқонуний ҳаракатларни олдини олиш юзасидан мунтазам равишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тадбирлар ўтказилиб, аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан тегишли чоралар кўрилмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоий вилояти прокурори, 2-сектор раҳбарига бириктирилган Қизилтепа туманида семинар ташкил этилди
“ЯНГИ ЗАРАФШОН”ДА ЯНГИ ТИКУВ ЦЕХИ ИШ БОШЛАДИ

Юртимизда тадбиркорларга берилаётган имкониятлар ва амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларни изчил давом эттириш, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш энг устувор вазифалардан бирига айланди.

Зарафшон шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Шерзод Хайдаров ташаббуси билан “Янги Зарафшон” маҳалласида “Наргиза” тикув цехи фаолияти йўлга қўйилди.

Тикув цехига маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган 10 нафар хотин-қизлар ишга жойлаштирилди.

Навоий вилояти прокуратураси органлари томонидан аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш орқали бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Навоий ихтисослаштирилган прокурори Шавкат Ғаффоров Қизилтепа туманидаги “Гулбоғ” маҳалласидаги “Обод қишлоқ” дастури ижроси бўйича олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишмоқда.

Навоий ихтисослаштирилган прокурори Ш.Ғаффоров томонидан “Обод қишлоқ” ва бошқа дастурлар ижросини самарали ташкил этиш, ажратилган маблағлардан оқилона ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш лозимлиги юзасидан мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилмоқда.

Шунингдек, ҳудудда яшовчи аҳоли билан учрашиб, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимини топиш бўйича таклифлари тингланмоқда.

Аниқланган муаммоларни ўрганиш ва уларни тез орада ҳал этиш юзасидан тегишли ташкилотларга кўрсатма ва топшириқлар берилмоқда.
АҲОЛИ БИЛАН УЧРАШУВЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Прокуратура органлари томонидан сайёр қабуллар ўтказиш орқали аҳоли ва ёшлар билан бевосита мулоқотни ташкил этиш ва фуқароларнинг муаммоларини тезкорлик билан ҳал этиш борасида амалий тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Жумладан, Навоий вилояти прокурори, 2-сектор раҳбари Бахтиёр Аҳмедов томонидан Навбаҳор туманида ўтказилган навбатдаги қабул ҳам бу борадаги тадбирларнинг амалий давоми бўлди.

Ўтказилган сайёр қабулда 90 нафарга яқин фуқаро ва ёшлар иштирок этиб, уларнинг уй-жой билан таъминлаш, нафақа пулларининг тайинланиши, ишга жойлаштириш, кредит ажратиш ва бошқа ижтимоий масалалардаги мурожаатлари қабул қилинди.

Мурожаатларнинг барчаси вилоят прокурори томонидан назоратга олиниб, уларни тезкорлик билан ҳал этиш бўйича мутасаддиларга зарур кўрсатмалар берилди.

Навоий вилоят прокурори томонидан бу борадаги тадбирлар давом эттирилмоқда.