NavoiyInfo
467 subscribers
2.01K photos
676 videos
10 files
518 links
18+
— Shaxsiy fikrlar, "achchiq" gaplar, umumiy xulosalar.

Bot & Ads: @savodsizbot

❗️Ma'lumot olinganda manba koʻrsatilsin.
Download Telegram
NavoiyInfo
⚡️Зарафшонда олтин қумини кавлаш пайтида 50 кишини қум босиб қолгани ижтимоий тармоқларларда айтилмоқда. ФВВ ушбу ҳолат бўйича муносабат билдирди. Бугун ижтимоий тармоқда Зарафшондаги Лолазор деган жойда тилла қумини  кавлаш пайтида 40-50 кишини қум босиб…
#МУНОСАБАТ ❗️

Навоий вилояти Конимех тумани Караката О.Ф.Й. ҳудудида жойлашган Лолазор номли чўл ҳудудида тупроқ таркибидан тилло қумларини кавлаб олиш билан шуғулланган бир гуруҳ фуқаролар қум остида қолганлиги (4 нафари вафот этган) ҳолати юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда 40-50 кишини қум босиб қолганлиги ҳақида тарқалган маълумотлар ҳақиқатга туғри келмайди.

👉 @Navoiyinfo
NavoiyInfo
«Қўрқитиб қўймоқчи эдим» - Навоийда мактаб директори эмланмаган ўқитувчиларни ёппасига «ишдан бўшатди» Қизилтепа туманидаги 12-мактаб директори 20 нафар ўқитувчини коронавирусга қарши эмланмагани учун ишдан четлаштириш ўрнига, қонунга зид равишда ишдан бўшатиш…
#Расмий #Муносабат ❗️

Директорни вазифасидан озод этиш бўйича вилоят ХТБга таклиф киритилди


Kun.uz Қизилтепа туманидаги 12-мактаб директори 20 нафар ўқитувчини коронавирусга қарши эмланмагани учун ишдан четлаштириш ўрнига, қонунга зид равишда ишдан бўшатиш бўйича буйруқ чиқарганини маълум қилганди. Қизилтепа тумани ХТБ мазкур мақолага муносабат билдирди. Таъкидланишича, ҳолат юзасидан туман ХТБ масъул ходимлари томонидан ўрганиш ишлари ўтказилган.

«Ўрганиш жараёнида буйруқда номлари кўрсатилган ходимлар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилди. Шунингдек, ходимларга мазкур буйруқ туман Адлия бўлимининг 2021 йил 23 ноябрдаги тақдимномасига асосан бекор қилинганлиги, улар ўз фаолиятларини давом эттиришлари мумкинлиги тушунтирилди.

Ҳолат юзасидан масъулиятсизлиги ва эътиборсизлиги сабабли мактаб директори вазифасини вақтинча бажарувчи Учқун Ашуровни вазифасидан озод этиш бўйича вилоят ХТБга таклиф киритилди», — дейилади расмий муносабатда.

👉 @Navoiyinfo
NavoiyInfo
#Мурожаат Навоий шаҳридаги “свалка”даги ҳолатни кўринг. Чиқинди туфайли сой суви ҳам заҳарланяпти. Биз бу ерда чорва боқамиз. Аммо атроф-муҳит ва сув ифлосланмоқда. Кўп йиллик муаммога эътибор қаратишларини сўраймиз 👉 @Navoiyinfo
#РАСМИЙ #МУНОСАБАТ ❗️

Ижтимоий тармоқларда “Навоий шаҳри ҳудудида «свалка»даги ҳолатни кўринг. Чиқинди туфайли сой суви ҳам заҳарланяпти. Биз бу ерда чорва боқамиз. Аммо атроф-муҳит ва сув ифлосланмоқда. Кўп йиллик муаммога эътибор қаратишларини сўраймиз” сарлавҳали мурожаат юзасидан Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан ўрганиш олиб борилди. “Стимул Навоий ”МЧЖ га қарашли маиший чиқинди полигони МЧЖ вакили З.Аблакулов иштирокида жойига бориб ўрганилганда полигонинг орқа томонидаги сой йўлига чиқиндилар ташланмаганлиги, атрофи тозалиги ҳамда полигонга тегишли кадастр ҳужжати чегарасидан чиқмаганлиги аниқланди. Сой йўли яқинида жойлашган корхона ва ташкилотларга чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташламаслик бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.
Навоий вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати

👉 @Navoiyinfo
NavoiyInfo
#Тезкор (18+) ⚡️ГАИ ходими ва фуқаро ўртасида жанжал бўлгани айтилмоқда( Хақоратли саҳналар мавжуд🤬) Навоийда ўз хизмат вазифасини бажараётган ходимни аямай дўппосланаётган видеоси тарқалди 😡 Расмий изоҳ кутамиз 👉 @Navoiyinfo
#Муносабат

📱Ижтимоий тармоқда тарқалган, Навоийда ЙПХ ходими ва ҳайдовчи ўртасида тортишув юзага келганлиги бўйича
маълумот

🔹2022 йил 22 январь куни соат 12:20 ларда, Навоий вилояти, Навбаҳор тумани ҳудудидан ўтувчи А-379 автомобиль йўлининг 3-километрида ЙПХ ходими Д.Тошов томонидан "Matiz" русумли автомобиль ҳайдовчиси тўхтатилган. Текширув давомида ҳайдовчи йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиши, унинг ёнида кунлик йўл варақаси мавжуд эмаслиги маълум бўлган. Шундан сўнг, ЙПХ ходими томонидан ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома тузилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига олиб кетилаётган вақтда, ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган А.Т. ЙПХ ходимига фаол қаршилик кўрсатган ва тортишувли вазият юзага келган.

❗️Ҳолат содир бўлган жойга туман ИИБ тезкор-тергов гуруҳи ва прокуратура ходимлари чиқиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

‼️Ҳозирда туман прокуратураси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 @Navoiyinfo