825 subscribers
1.21K photos
1.72K videos
2 files
1.45K links
Download Telegram
#tarbiya #fakt #oila
Фарзанд генетикасини отасидан олади, аммо қалби онасига оид бўлади.

Қони, суяклари отаники билан, қалби, марҳамати, муҳаббати, инсонларга нисбатан ғамхўрлиги, дини ва бутун инсоний ҳислатлари билан бирга қалбнинг касалликлари ҳам онаники билан бир ҳил бўлади.

Эсланг, Юсуф алайҳиссалом ва акалари бир отадан туғулган, аммо оналари бошқа ака-ука эдилар.
Юсуф алайҳиссалом ва укалари Бинямин бошқа ҳулқда, қолган акалари эса умуман бошқа ҳулққа соҳиб бўлганлар.

Чунки улар ҳам генни оталаридан, ҳулқни, муҳаббатни, қалбни, инсонийликни, ғамхўрликни эса оналаридан андоза қилиб олгандилар.

Жуфт танлашда қалбига ҳам назар солинг, чунки ўша қалб фарзандларингизга кўчиб ўтади.
Унутманг сиз фақатгина ўзингизга йўлдош эмас, фарзандларингизга қалб, дин, эътиқод ва уларнинг илк мадрасасини ҳам танлаяпсиз…

Ёдда тутинг, қаттиқ қалбли, юраги ҳасадга тўла онадан, юмшоқ қалбли фарзанд дунёга келмайди…

✏️Осиё Абдулазим қизи