Natijalar
Photo
Моҳинур. Ноябрьда топширганда эссеси паст бахоланган(31 балл). Тести яхши чиққанди. Жуда тушкун кайфиятга тушиб қолганди. Чунки катта натижа кутгандик. Мен ҳам , ўзи ҳам.
Энг муҳими қайта тиклана олди. Эндигисида ёриб чиқаман, устоз деганди. Айтганини қилди. А даража 0.75 етмай қолди. Тест бали 68.29.
30 тадан 29.5 та тўғри жавобни хал қилди. Моҳинурмас Ирода бу қизни исми. Иродасига қойил👏👏👏
Энг муҳими қайта тиклана олди. Эндигисида ёриб чиқаман, устоз деганди. Айтганини қилди. А даража 0.75 етмай қолди. Тест бали 68.29.
30 тадан 29.5 та тўғри жавобни хал қилди. Моҳинурмас Ирода бу қизни исми. Иродасига қойил👏👏👏
Natijalar
Photo
Маликахон. Дарс ўтаётганимда адашиб қолган жойларимда керак бўлса менга ўргатарди. Жуда камгап қиз. Эссейимни кўнглимдагидек ёза олмадим деганди. Эссесини кўнглидагидек ёзганда А+ эди. А нима-ю, А+ нима? Барибир 30 тадан 30 та. Тарбия берган ота-онасига раҳмат. Юзимизни ёруғ қилди. Ишончимизни оқлади.
Natijalar
Photo
Одинахон. Курсни 10-ноябрьда бошлаган. Мажбурий учун сертификат керак бўлса ҳам, камига кўнмайдиган қиз. Ўз устида тинимсиз равишда ишларди. Сўрашдан чарчамасди. Неча мартталар уршиб, талашиб тест кўрардик. Фикрлаши ўта кенг эди. Эсселари 65-70 чиқарди. 69 тўплаган. Тест бали 68.Ота-онасига раҳмат. Абитуриент бўлса, шунақа бўлсин . Камига кўнмайдиган бўлсин.
Natijalar
Photo
Салоҳиддин. Ўта оғир-босиқ йигит. Фикрлаши кенг. А га 0.5 балл етмай қолган. Тест бали 68.Мажбурий учун тайёрланганди. 2 ой тайёрланди ва шу натижа. Ота-онасига раҳмат.
Natijalar
Photo
Миржамолжон. Ўта камгап йигит. Дарсга бир келиб, бир келмасди. Мажбурийга тайёрланганди. Тайёргарлик даври 2 ой. Ота-онасига раҳмат.
Natijalar
Photo
Азиз полвон. Мажбурий учун тайёрланганди. Тестидан қониқмасдик. Эссесини зўр ёзарди. Ота-онасига раҳмат.
Natijalar
Photo
Зиёдулла. Мажбурий учун. Тайёрланиш даври 1.5 ой. Ўта эринчоқ йигит 😁. Бу йигитнинг опаси ҳам бизда тайёрланганди ва рози бўлиб кетганди. Ота-онасига раҳмат.
Natijalar
Photo
Захрохон. Тайёрланиш даври 2 ой. Жуда билимдон, оғир босиқ қиз. Бир келиб, бир келмасди дарсга. Ота-онасига раҳмат. Б+га 0.36 етмай қолган.
Natijalar
Photo
Сардор братишкам. Мажбурий учун. Тайёргарлик даври 2 ой. Охирида газини босганди. Қўрққанди озроқ. Ўзида бор кучга ишонтира олгандик. Ота-онасига раҳмат. Ўта масъулиятли бола.
❤1
Natijalar
Photo
Зухрахон. Билимли қиз. Апрельда топшириши керак эди. Февральга кираман дегани учун йўлини тўсмадик. Зўр натижа. 25 та тўғри жавоб. Апрельдагига ҳам топшириш нияти бор.
Natijalar
Photo
Райхонахон. Мажбурий блок учун. Грамматик билим кучли бўлмаса ҳам, эссени зўр ёзарди. 68 балл эсседан. Ота-онасига раҳмат.
Natijalar
Photo
Ферузахон. Ноябрьда эссе босқичидан кам тўплаганди.Декабръдан бизга қўшилганди. Эссеси бўйича ишладик. 64.5 балл. 28.5 та тўғри жавоб 30 тадан. Ота-онасига раҳмат.
Natijalar
Photo
Элнурахон. Мажбурий учун тайёрланган. Камига кўнмайдиган қиз.Умуман гапирмайдиган қизимиз. Б даражага 0.1 балл етмай қолган. Ота-онасига раҳмат.
Битта ўқувчим хали ҳам натижасини кўра олмади. Уникиям чиқса, 100% лик натижа. Хаммаси ўз натижасидан рози. Аллоҳимга бехисоб шукрлар бўлсин. Менда биринчи А натижалар. Олдингилардан зўр натижалар. Апрельдагида худо хоҳласа, А+ чиқарамиз. Хаммага раҳмат.
Шунинг билан яна бир миссияни хеч кимни хафа қилмай, хаммани рози қилиб бажардик. Худойим бундан кейингиларига ҳам куч берсин. Илм йўлида мададкор бўлсин. Ўқувчиларимнинг билимларини зиёда қилсин.
Ха яна битта нарса:
Масалан, Б+ га 0.1 етмай қолган ёки А га 0.2 балл етмай қолган. Сиқиладиган холат эмас. Неча балл беришини хисоблаш усулини ўргатаман.
Фоизингизга қарайсиз. Мисол учун , 97 фоиз. 97 ни 0.3 га кўпайтирасиз.
97×0.3=29.1.
Демак 29.1 та тўғри жавобга эгасиз. Биринчи блок бўлса 29.1×3.1=90.21.
Иккинчи блок бўлса, 29.1×2.1=61.11.
0.1 ёки 0.5 балл жааа кўп нарсани хал қилмайди.
Масалан, Б+ га 0.1 етмай қолган ёки А га 0.2 балл етмай қолган. Сиқиладиган холат эмас. Неча балл беришини хисоблаш усулини ўргатаман.
Фоизингизга қарайсиз. Мисол учун , 97 фоиз. 97 ни 0.3 га кўпайтирасиз.
97×0.3=29.1.
Демак 29.1 та тўғри жавобга эгасиз. Биринчи блок бўлса 29.1×3.1=90.21.
Иккинчи блок бўлса, 29.1×2.1=61.11.
0.1 ёки 0.5 балл жааа кўп нарсани хал қилмайди.
Ха айтгандай, ўқувчиларим мендан баланд балл тўплаб ташлаган. Айниқса эсселари 68,69.
Мураббийлар ўйнамайди😎
Мураббийлар ўйнамайди😎
Хозирда апрельдаги имтиҳонга тайёрланаётган ўқувчиларим, натижаларни кўрдингиз. Бундан баланд қилишга кучингиз етадими? Сиз ҳам шунақа хурсанд бўлиб, юқори натижаларга эришмоқчимисиз, унда ухламанг. Бизда 1.5 ой вақт қолди-я...
Натижасидан қониқмаган ўқувчилар учун "READY SCHOOL" ўқув маркази сизлар учун доимо очиқ. Апрельга жуда кучли тайёрланамиз...
❕❕❕Yuqoridagi sertifikatlar 2026-yil fevral oyida bo‘lgan imtihonlarda qo‘lga kiritilgan👆👆👆