Nasihat.uz
5.3K subscribers
9.99K photos
948 videos
6 files
11.8K links
Тошкент шаҳар “АҲМАДЖОН ҚОРИ” жоме масжиди www.nasihat.uz расмий веб сайти телеграм канали.

Имом-хатиб: Эргашев Мухаммадий Туҳфатулла ўғли

Диний саволлар учун:
@SavollarMuslimUzBot
Тел: (78) 150-33-44

Таклиф ва мулоҳазалар учун:
@nasihatuzadminbot
Download Telegram
Ассалому алайкум!

Аллоҳ дуоларимизни ижобат, Фарзандларимизга салоҳият, Ибодатларимизга гўзаллик, Ризқимизга барака берсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота - Онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман
! 🤲

ЖУМА МУБОРАК АЗИЗ ДИНДОШИМ!

@nasihatuz
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Гўзал отган тонг, кунларнинг саййиди ЖУМА муборак!!!

@nasihatuz
ЖУМА ОДОБЛАРИ

-Яхши амаллларни кўпайтириш ва гуноҳ ишларни тарк қилиш

-Пайғамбар алайҳиссаломга саловатни кўпайтириш

-Жума куни бомдод намозида Сажда ва инсон сураларини қироат қилиш

-Ният қилиш

-Жума куни учун хос кийим кийиш

-Жума намози учун ғусул қилиш

-Жума куни ҳушбўй нарсаларни суртиш

-Мисвок қилиш

-Жума намозига эрта бориш

-Азонни эшитган вақтда савдо-сотиқ ишларни тарк қилиш

-Жума намозига пийода бориш

-Масжидга бориш ва кириш одобларига амал қилиш

-Одамларни ҳатлаб ўтмаслик

-Таҳийятул масжид намозини ўқиш

-Масжидда ўтирган кишининг жойига ўтириш учун уни ўрнидан турғизмаслик

-Икки кишининг ўртасини ажратмаслик

-Жума намозидан олдин ҳалқа бўлиб ўтирмаслик

-Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш

-Зикр билан машғул бўлиш

-Имкон қадар имомга яқин бўлиш

-Биринчи сафга интилиш

-Жим туриш ва имомга қулоқ солиш

-Жума намозига бепарво бўлмаслик

-Жума кунидаги дуолар ижобат бўладиган вақтни излаш

"Ислом одоблари энциклопедияси" китобидан


Улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg
Фарзандингизни мустақил фикрлашга ўргатинг

Болалигимдан дадам менга доим: “Сен ақлли боласан, ўз мустақил фикринг бўлиши керак”, дер эдилар. Менинг ўзимга тегишли масалалардаги фикрларимни эшитиб, нотўғри бўлса йўл-йўриқ кўрсатардилар, тўғри бўлса: “Мана бу гапинг маъқул”, деб қўллаб-қувватлардилар.

Катта бўлиб вояга етганимда ҳам: “Эркак кишининг ўз сўзи, ўз мустақил фикри бўлиши керак. Айниқса эркак киши бир сўзли бўлиши, сўзида тура олиши керак”, дея уқтирардилар.

Шу тарзда дадам менга мустақил қарор қабул қилишдан қўрқмасликни, журъатли бўлишни ўргатдилар. Шунингдек, ўрни келганда катталар билан маслаҳатлашишни, ҳавас қилса арзигулик инсонлардан ибрат олишни ҳам таъкидлардилар. Ўзлари ҳам шундай инсонларни кўрганларида: “Менинг ўғлим ҳам шуларга ўхшасин”, дея дуо қилардилар.

Дадам яна бир гапни қаттиқ тайинлардилар: “Ҳеч қачон қўлингдан келмайдиган ишга ваъда берма, ваъда бердингми, бажар. Юзаки қасам ичма, эркак кишининг сўзи қасам!”.

“Фарзанд тарбиясида 700 та сабоқ” китобидан

Яқинларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg
#Намоз_вақтлари
4 май шанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

Тонг - 03:46
Қуёш - 05:16
Пешин - 12:25
Аср - 17:18
Шом - 19:26
Хуфтон - 20:52

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz
Ассалому алайкум!

Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин!
Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин
!

@nasihatuz
#tafakkur

Аллоҳ йўқотаман деб ўйламаган нарсангизни олиб қўйса, билингки, яқинда топаман деб ўйламаган нарсангизни беради.

Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ

@nasihatuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари
5 май якшанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

Тонг - 03:44
Қуёш - 05:15
Пешин - 12:24
Аср - 17:19
Шом - 19:27
Хуфтон - 20:54

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин.

Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин
!

@nasihatuz
Фарзандларингиздан фахрланишингизни ўзларига сездиринг, зеро, улар болаларингиз, жигарингизнинг бир парчаси. Аллоҳнинг изни ила уларни тўғри йўлда тарбиялагайсиз.

“Жаннат бўстонларидаги оилавий оқшомлар” китобидан.

@nasihatuz
#Намоз_вақтлари
6 май душанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

Тонг - 03:43
Қуёш - 05:14
Пешин - 12:24
Аср - 17:20
Шом - 19:28
Хуфтон - 20:55

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz
Кимки гуноҳларга мубтало бўлган бўлса, фарзлардан сўнг кўп нафл ибодатларни ўзига лозим тутмоғи керак. Шунда Аллоҳ таоло уни яхши кўради ва кўзи, қулоғини гуноҳлардан саломат сақлайди.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллу алайҳи васаллам дедилар: “Албатта, Аллоҳ айтди: “...Бандам менга нафл ибодатлар билан яқинлашиб келар экан, мен уни яхши кўриб қоламан. Агар мен уни яхши кўриб қолсам, унинг эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, ушлайдиган қўли, юрадиган оёғи бўламан. Мендан сўраса, албатта, сўраганини бераман. Агар мендан паноҳ тиласа, албатта, уни ўз паноҳимга оламан...” (Имом Бухорий ривояти).

“Эшитадиган қулоғи” ва “кўрадиган кўзи”нинг маъноси нима? Яъни, фақат яхши нарсаларни эшитади ва фақат яхши нарсаларни кўрадиган бўлади, демакдир.

Ёсир ибн Саъд Заҳроний.


@nasihatuz
Пайғамбаримиз масжидини 6 миллион мусулмон зиёрат қилди

Саудия Aрабистони расмийлари ўтган ҳафтада муқаддас қадамжоларга ташриф буюриш бўйича статистика билан ўртоқлашди.

Мамлакатнинг Икки масжид масжиди ишлари бўйича бош бошқармаси маълумотига кўра, ўтган ҳафтада 5,9 миллиондан ортиқ зиёратчи Пайғамбаримиз масжидига ташриф буюрган, деб ёзади “IslamNews” “Abna” нашрига таяниб.

Статистикага кўра, Муҳаммад солаллоҳу алайҳи васаллам қабрларини 598.939 киши зиёрат қилган. Равзаи Шарифда 254 209 нафар киши намоз ўқиган. Жумладан, ҳафта давомида 9 172 нафар кекса зиёратчи ва имконияти чекланган инсонлар Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам қабрини зиёрат қилди.

157 464 нафар зиёратчи хорижий тиллардан таржима хизматларидан фойдаланган бўлса, 12 884 нафари маълумот олиш учун масжид кутубхонасига мурожаат қилган. Шунингдек, зиёратгоҳ меҳмонларига 180 мингдан ортиқ идишда замзам суви тарқатилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


Яқинларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg
Нега ўзингизни қийнайсиз?

Инсониятнинг хатоларидан бири бу
– узоқ келажакнинг оғир юкини бугунги кунга қўшиш ва ҳаётини қийинлаштиришдир.

Киши хаёл сура бошласа, унинг фикрлари ниҳоясиз чегараларга тарқалади. Гумон ва васвасалар бу эрк берилган фикрларни жуда тез эгаллайди ҳамда оғир ташвишлар ва хавотирли ўйлар томон етаклайди. Шундай экан, нега кераксиз хаёлларга берилиб, қайғу билан ўзингизни қийнайсиз? Бугунингиз чегарасида яшанг. Мана шу сиз учун энг мос ва тўғри услубдир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Ким кўнгли хотиржам, бадани офиятда ва ҳузурида бир кунлик озуқаси бор бўлган ҳолида тонг оттирса, худди дунё унинг қўлида жамлангандек бўлибди” (Имом Термизий ривояти).

Агар сизда мана шу неъматлар бўлса, демак, сиз бутун дунёга эгасиз. Шундай экан, уларни кичик санаманг.

Тинчлик, саломатлик ва кунлик озиқ-овқат порлоқ ақлга хотиржам ва тўғри ўйлашни ҳадя этади. Натижада у бир шахснинг ҳаёти майли, ҳатто тарих ғилдирагини ўзгартириб юборадиган ғоялар топиши мумкин бўлади.

Аслида, бу кичик кўринган неъматлар ўз соҳибига мукаммал фойда олинадиган вақт, юраётган йўлида мунтазамлик, қийинчилик ва ғовлардан дам олиш учун фурсат тақдим этади.

Иброҳим Халилуллоҳ алайҳиссалом тонгда бундай дуо қилар эдилар: “Аллоҳим! Яратганинг бу янги кунни сенга ибодат қилишим ила бошлат. Уни мен учун мағфират ва розилигинг билан тугат. Унда мени Ўзинг қабул қиладиган яхшиликлар билан ризқлантир. Улар ила мени покла ва куч-қувватли қил. Қилган гуноҳларимни мағфират эт. Албатта Сен ўта мағфиратли, раҳмли, барчага яхшиликни раво кўрувчи ва кўплаб неъматларни ато этувчи Зотсан”. У зот айтардилар: “Ким тонг оттирганда шу дуони айтса, батаҳқиқ, бугуннинг шукрини адо этибди”.

©️ Шайх Муҳаммад Ғаззолий

Яқинларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg
#Намоз_вақтлари
7 май сешанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

Тонг - 03:41
Қуёш - 05:13
Пешин - 12:24
Аср - 17:20
Шом - 19:29
Хуфтон - 20:56

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz
Ассалому алайкум!

Аллоҳ ҳар бир лаҳзангизни бахтга тўлдирсин! Бошлаган янги кунингиз хайрли, файзли, барокатли давом этсин!


@nasihatuz
Иблиснинг қасами

(Иблис) Уларга (Одам алайҳиссалом ва Ҳаво онамизга): ” Албатта, мен сизларга насиҳат қилувчиларданман”, – деб қасам ичди” (Аъроф сураси, 21-оят).

Бирор киши Аллоҳ номи билан ёлғон қасам ичиши мумкинлиги Одам алайҳиссалом ва Ҳаво онамизнинг xаёлларига ҳам келмаган эди. Лекин Иблис шу ишга журъат қилди. Унинг “насиҳати” эса алдаш ва адаштириш учун нарсаларни асл номидан бошқасига ўзгартириш бўлди. Одам алайҳиссалом ва Ҳаво онамизга тақиқланган дарахтни “абадият дарахти” дея талқин қилди. Ушбу воқеа қандай якун топгани барчамизга маълум.

Ҳозирги кунимизда ҳам шайтонлар ўша Иблиснинг изидан кетишмоқда. Ёмон, жирканч, ифлос нарсаларнинг исмларини чиройли жарангдорларига алмаштириб, инсонларни йўлдан уришмоқда.

Масалан: Ичкилик, шароб – “руҳиятни кўтарувчи, ғам ғуссани кетказувчи ичимлик”.

Очиқ-сочиқлик – “мода”.

Фаҳш, бузуқлик – “маданият”.

Зино – “эркинлик”.

Ҳушёр бўлинг! Номлар ўзгартирилиши сизни алдаб қўймасин!

Адҳам Шарқовийнинг “Қуръондан мактублар”
китобидан таржима ва шарҳ.


Яқинларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари
8 май чоршанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

Тонг - 03:40
Қуёш - 05:11
Пешин - 12:24
Аср - 17:21
Шом - 19:30
Хуфтон - 20:58

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz