Nasihat.uz
4.66K subscribers
10.4K photos
1.08K videos
6 files
12K links
Тошкент шаҳар “АҲМАДЖОН ҚОРИ” жоме масжиди www.nasihat.uz расмий веб сайти телеграм канали.

Диний саволлар учун:
Тел: (78) 150-33-44

Таклиф ва мулоҳазалар учун:
@nasihatuzadminbot
Download Telegram
Ассалому алайкум!

Янги тонгга етказган Аллоҳга шукурлар бўлсин бўлсин! Бугунги кунингиз яхшиликларга тўла бўлсин!

@nasihatuz
Оилавий мулоқот

Кўплаб оилаларда ота-оналар билан фарзндлар бир-бирларидан ажралиб қолаётгани сир эмас. Ота-
оналар куни бўйи ишда бўлишади. Уйга келганда эса ҳориб-чарчаганлик баҳонасида фарзандларининг кунлари қандай ўтгани билан қизиқишмайди.

Болаларга ҳам ота-оналарининг иш кунини қандай ўтказганларининг қизиғи бўлмайди. Оқибатда, оила аъзолари орасидаги масофа узоқлашиб бораверади. Муҳими шундай нарсаларнинг олдини олиш, оиламиз аъзоларини бир-бирларига меҳр-муҳаббатли қилиш ниятида бир тадбир уюштирдим.

Унга кўра ҳар куни катталар ишдан, кичиклар ўқишдан қайтган пайтларида дастурхон атрофида йиғиламиз. Сўнг бир пиёла чой устида ҳар биримиз кунни қандай ўтказганимиз ҳақида гапириб берамиз.

Бир киши нари борса 5 дақиқа гапириши мумкин. Узоғи билан 20–30 дақиқа давом этадиган бу ажойиб тадбир сабабли биз бир-биримиз билан яқиндан суҳбатлашиб, оиламизда нималар бўлаётганидан бохабар бўламиз.

Ҳозирда бу тадбирни мунтазам йўлга қўйганмиз. Биз ота-оналар ва фарзандларимиз орасидаги меҳр-оқибат янада зиёдалашди.

“Фарзанд тарбиясида 700 та сабоқ” китобидан

Яқинларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари
9 май пайшанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

Тонг - 03:39
Қуёш - 05:10
Пешин - 12:24
Аср - 17:21
Шом - 19:31
Хуфтон - 20:59

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz
9 май Хотира ва қадрлаш куни

@nasihatuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ВИДЕО

ЎТГАНЛАРНИ ХОТИРЛАШ, ТИРИКЛАРНИ ҚАДРЛАШ - БАРЧАНИНГ БУРЧИ

9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов вакиллик ходимлари билан биргаликда "Шайх Зайниддин" қабристонига бориб, бу охират диёрида ётган барча марҳум-марҳумаларни хотирладилар.
Қуръони карим оятларидан тиловат қилиниб, улар ҳақларига бағишланди.

@MuslimShosh | @nasihatuz
Қаноат ҳақиқий бойликдир

Баъзи одамлар Аллоҳ таоло унинг жони ва оиласига берган саломатлик ва хотиржамликни арзимас санайди, ҳатто бу буюк неъматларни менсимайди. Ўзида бор нарсаларнинг қадрига етмайди.

Ривоят қилинишича, бир киши Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан сўради:
– Мен муҳожирларнинг энг фақирларидан бўлсам керак-а?
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтди:
– Уйга борганингда сени кутиб оладиган аёлинг борми?
– Ҳа, - дея жавоб берди ҳалиги киши.
– Яшайдиган уйингизчи? деб яна сўради Абдуллоҳ.
– Ҳа.
– Ундай бўлса сиз бойлардан экансиз.
– Менда хизматкорим ҳам бор.
– Унда сиз подшоҳлардан экансиз!

Қаноатли бўлиш, қўлида бор нарсалардан унумли фойдаланиш ва ўткинчи орзуларга берилишдан воз кечиш бу – буюк шахс бўлиш асоси ва қийин шароитларда муваффақият қозониш сиридир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Қуёш чиққан кун борки, унинг ёнида икки фаришта Ер аҳлига нидо қилади. Фақатгина сақолайн (инсонлар ва жинлар) мустасно (яъни улар буни эшитмайдилар). (Улар айтади:) “Эй инсонлар, Роббингиз томон шошингиз. Чунки оз ва етарли бўлган нарса кўп ва адаштирувчи бўлганидан кўра яхшироқдир. Қуёш ботган кун борки, унинг ёнида икки фаришта нидо қилади: “Аллоҳим, инфоқ қилувчига эваз бергин ва зиқнага йўқотиш бергин” (Ҳайсамий ривояти).

Ҳадисда қаноат билан бўлган оз нарсанинг адаштирувчи кўп нарсадан яхшироқ экани баён қилинмоқда. Бироқ ўз эгасини бой қилган, сўнг бошқаларнинг эҳтиёжларини кетказган ва уларга инфоқ-эҳсон қилинган бойлик баланд даражадир.

Ҳадисда бунга эътироз билдирилмаган. Бу башоратли ҳадиснинг асосий мақсади – мўминларни йўқчиликдан қўрқмасдан ва зарурий эҳтиёжларнинг ўзи билан кифояланишдан чўчимай яхшилик қилишга ундаш ва инфоқ-эҳсон қилишда шижоатларини оширишдир. Бу тушунча мўминларга ҳаёт муаммоларини ҳал қилишда улкан шижоат бахш этади.

Ҳадиснинг сўнггида сахийларга мукофот ваъда қилинмоқда, хасисларнинг жазоланиши огоҳлантирилмоқда.

©️ Шайх Муҳаммад Ғаззолий

Яқинларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg
#Намоз_вақтлари
10 май жума куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

Тонг - 03:37
Қуёш - 05:09
Пешин - 12:24
Аср - 17:22
Шом - 19:32
Хуфтон - 21:01

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Аллоҳим, Жума кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан.

Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин!

@nasihatuz
ЖУМА ОДОБЛАРИ

-Яхши амаллларни кўпайтириш ва гуноҳ ишларни тарк қилиш

-Пайғамбар алайҳиссаломга саловатни кўпайтириш

-Жума куни бомдод намозида Сажда ва инсон сураларини қироат қилиш

-Ният қилиш

-Жума куни учун хос кийим кийиш

-Жума намози учун ғусул қилиш

-Жума куни ҳушбўй нарсаларни суртиш

-Мисвок қилиш

-Жума намозига эрта бориш

-Азонни эшитган вақтда савдо-сотиқ ишларни тарк қилиш

-Жума намозига пийода бориш

-Масжидга бориш ва кириш одобларига амал қилиш

-Одамларни ҳатлаб ўтмаслик

-Таҳийятул масжид намозини ўқиш

-Масжидда ўтирган кишининг жойига ўтириш учун уни ўрнидан турғизмаслик

-Икки кишининг ўртасини ажратмаслик

-Жума намозидан олдин ҳалқа бўлиб ўтирмаслик

-Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш

-Зикр билан машғул бўлиш

-Имкон қадар имомга яқин бўлиш

-Биринчи сафга интилиш

-Жим туриш ва имомга қулоқ солиш

-Жума намозига бепарво бўлмаслик

-Жума кунидаги дуолар ижобат бўладиган вақтни излаш

"Ислом одоблари энциклопедияси" китобидан


Улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg
Фарзандларингиз билан гаплашиш учун алоҳида вақт ажратинг, ҳеч бўлмаганда бир неча дақиқа бўлса ҳам улар билан суҳбатлашинг. Уларга ҳар куни ушбу китобдан ёки бошқа фойдали китоблардан бир икки саҳифа ўқиб беринг.

“Жаннат бўстонларидаги оилавий оқшомлар” китобидан.

@nasihatuz
Ажри Аллоҳнинг зиммасида бўлган 3 амал

1. Одамларни авф этиш:
Ушбу амалнинг ажри қанча эканлиги айтилмаган. Аллоҳ таоло айтади: “Бас, кимки афв этиб (ўртани) тузатса, бас, унинг мукофоти Аллоҳнинг зиммасидадир” (Шўро сураси, 40-оят).

2. Сабр:
Бунинг ҳам ажри қанча эканлиги айтилмаган. Аллоҳ таоло айтади: “Албатта, сабр қилувчиларга (охиратда) мукофотлари беҳисоб берилур” (Зумар сураси, 10-оят).

3. Рўза:
Рўзанинг ҳам ажри қанча эканлиги айтилмаган. Аллоҳ таоло айтади: “Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўзани мен учун тутади ва унинг ажрини Ўзим бераман” (Ҳадиси қудсий).

Қиёмат кунида ушбу учта амални қилган кишилар чақириладилар ва уларга ажрлари берилади.

Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ

Яқинларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg
#Намоз_вақтлари
11 май шанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

Тонг - 03:35
Қуёш - 05:08
Пешин - 12:24
Аср - 17:22
Шом - 19:33
Хуфтон - 21:03

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz
Ассалому алайкум!
Аллоҳ кунларимизни Ўзининг зикри билан нурли қилсин.
Кунингиз хайрли ўтсин!


@nasihatuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тунги намоз

Хонангни бир бурчагида тун зулматида адо этаётган намозингни фаришталар худди сен осмонда кўрадиган юлдуз каби кўрадилар...

Шунинг учун ҳам (таҳажжуд ўқиётганингда) сени раҳмат ўраб олади ва сакинатни ҳис этасан...

Мустафо Маҳмуд.

arabicuz

@nasihatuz
#Намоз_вақтлари
12 май якшанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

Тонг - 03:33
Қуёш - 05:07
Пешин - 12:24
Аср - 17:23
Шом - 19:34
Хуфтон - 21:04

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz
Ассалому алайкум!

Аллоҳ ҳар бир лаҳзангизни бахтга тўлдирсин! Бошлаган янги кунингиз хайрли, файзли, барокатли давом этсин!


@nasihatuz
Масжид сари босилган ҳар бир қадам учун ўнта яхшилик

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким уйидан масжидга чиқса, икки фаришта ҳар бир босган қадами учун ўнта яхшиликни ёзишади. Масжидда намозни кутиб ўтирган одам намоз ўқувчилар кабидир. То уйига қайтиб келгунча намоз ичида деб ёзилади", дедилар (Имом Аҳмад ривояти).

@nasihatuz
#Намоз_вақтлари
13 май душанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

Тонг - 03:32
Қуёш - 05:06
Пешин - 12:24
Аср - 17:24
Шом - 19:35
Хуфтон - 21:05

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz