Namangan viloyati hokimligi
13.7K subscribers
156K photos
15.5K videos
20 files
21.7K links
Расмий телеграм канали: https://t.me/namvilhok

Facebook саҳифаси:
https://www.facebook.com/namangan.uz/

Веб-сайти: https://gov.uz/namangan/

Ишонч телефони: (71)2000722

Электрон почта: namangan@umail.uz

Манзил: Наманган шаҳри, Истиқлол кўча, 57-уй.
Download Telegram
#Семинар

Пахта мавсуми бошланмоқда, тайёргарлик пухта бўлсин!

Бугун Наманган туманидаги “Ғалаба” пахта қабул қилиш масканида "Жорий йил пахта ҳосилини қабул қилиб олишга масканларни ва лабораторияларни мавсумга тайёргарлиги, қўшимча пахта сотишга шартнома тузиш ишларини ташкил этиш” мавзусида вилоят кўргазмали семинар йиғилиши бўлиб ўтди.

Семинарда пахтачилик кластер корхоналари раҳбарлари, туманлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари ҳамда тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирок этдилар.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилиб, ҳар бир йўналиш бўйича мутасаддилар олдида турган долзарб вазифаларни белгилаб берди.  

Шу ерда янги мавсум олдидан жонлиқ сўйилди. Оқсоқоллар хирмонга қут-барака сўраб,  дуо-фотиҳа қилдилар.

Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
#семинар

Азалий тавсия: эрта эккан ҳосилни  эрта йиғади

Қишлоқ хўжалигидаги агротехник тадбирлар бир-бирига уланиб бораверади. Масалан, айни пайтда пахта йиғим-терими қизғин паллага кириши билан бир қаторда келгуси йил ғалла ҳосили экиш ишларига тайёргарлик ҳам баравар олиб борилишини тақозо этмоқда.

Тўрақўрғон туманидаги "Бураматут гулшани" фермер хўжалиги дала майдонида шу мавзуда семинар бўлиб ўтди. Унда республика Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси ўринбосари Шуҳрат Тешаев, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Нуршод Худойбердиев ва бошқалар иштирок этишди.

Туманда жорий йилда жами 4876 гектар, шундан 4009 гектар пахта майдонига ғалла экилади. Бу йилги об-ҳавонинг серёғин келиши кутилаётганини ҳисобга олинса, ғалла экишни тезлаштириш зарур. Шунинг учун пахта ҳосили териб олинган майдонларга пешма-пеш дон сепилиши мақсадга мувофиқ.

Семинарда масалага доир яна керакли топшириқ ва тавсиялар бериб ўтилди.

Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
#Семинар
#Тўқсонбости

Бугун Учқўрғон туман "Меҳнатобод-Деҳқонобод" ММТП ҳудудидаги “Тошпўлат хожи ота” фермер хўжалигида 2025 йил ҳосили учун пиёз ва саримсоқпиёз ҳамда ноябрь-декабр ойларида "тўқсонбости" усулида сабзавот экинларини экилиши юзасидан семинар ўтказилди.

Семинарда вилоят Қишлоқ хўжалиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармалари ва туман бўлими ходимлари,  туман сектор раҳбарлари ҳамда тумандаги барча фермер хўжалиги ва деҳқон хўжаликлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Семинар якунида фермер хўжалиги раҳбарларига ҳамда тегишли масъул ташкилот раҳбарларига қишлоқ хўжалигида амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни бажариш юзасидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Учқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
#Семинар
#Тўқсонбости

Бугун Уйчи тумани “Бирлашган Деҳқонобод” ММТП ҳудудидаги “Набиев Собиржон” деҳқон хўжалигида 2025 йил ҳосили учун пиёз, саримсоқпиёз ҳамда ноябрь-декабрь ойларида тўқсонбости усулида сабзавот экинлари экилиши юзасидан семинар ўтказилди.

Семинарда қишлоқ хўжалигида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Уйчи тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.