"Кичик Қурама" маҳалласига 72 та электр таянч устуни ўрнатилади
Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов Наманган туманидаги ўрганишлари давомида "Кичик Қурама" маҳалласида бўлиб аҳоли билан мулоқат қилди.
Мазкур маҳаллада 4,5 минг нафар аҳоли истиқомат қилади. Бу ерда фуқаролар асосан ичимлик суви таъминотида қийинчиликларда дуч келаётгани аниқланди.
Шунингдек, маҳалланинг янги тушган кўчаларига 72 та электр таянч устуни кераклиги маълум бўлди.
Вилоят ҳокими шу жойнинг ўзида ичимлик суви тармоғи тортиш, электр таянч устунунларини ўрнатиш юзасидан мутасаддиларга аниқ топшириқлар берди.
Маҳаллага бунинг учун 500 млн сўм маблағ ажратилди.

Тўрақўрғонда “Ибрат” фильмининг илк премьераси бўлиб ўтди
Тўрақўрғон туманидаги Ибрат мажмуасида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан “Киномания” студияси томонидан суратга олинган “Ибрат” бадиий фильмининг тақдимотига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Дастлаб мажмуадаги Исҳоқхон тўра Ибрат ҳайкали пойига гуллар қўйилди. Тадбирда иштирок этган вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов пойтахтдан келган киноижодкорларни самимий қутлади.
— Ушбу фильм премьераси айнан Тўрақўрғон тумани танлангани бежиз эмас. Чунки Исҳоқхон тўра Ибрат шу заминда туғилиб, вояга етган. Бугунги кунда унинг номи билан юритилувчи тиллар мактаби ва музей ҳам шу туманда жойлашган. Фильм премьераси 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни ўтказилаётганида ҳам рамзий маъно бор. Чунки Ибрат домла биринчи галда буюк маърифатпарвар ва улуғ устоз бўлганлар, — деди вилоят раҳбари.
Тўрақўрғон туман маданият марказида “Ибрат” бадиий фильми премьераси бўлиб ўтди. Унда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги директори Фирдавс Абдуҳолиқов, агентлик директори ўринбосари Шуҳрат Ризаев, фильм режиссёри Жаҳонгир Қосимов, актёр Матёқуб Матчонов сўзга чиқиб, ушбу фильмни суратга олиниши жараёни, бугунги кун томошабини учун аҳамияти ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Шундан сўнг “Ибрат” бадиий фильми илк бор намойиш этилди. Уни томошабинлар, жумладан, Исҳоқхон тўра Ибратнинг авлодлари олқишлар билан қарши олди.
Sayt | Telegram | Facebook | YouTube