Namangan viloyati hokimligi
13.6K subscribers
142K photos
13.8K videos
20 files
18.7K links
Расмий телеграм канали: https://t.me/namvilhok

Facebook саҳифаси:
https://www.facebook.com/namangan.uz/

Веб-сайти: https://gov.uz/namangan/

Ишонч телефони: (71)2000722

Электрон почта: namangan@umail.uz

Манзил: Наманган шаҳри, Истиқлол кўча, 57-уй.
Download Telegram
Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Адиз Бобоев Янги Наманган туманидаги «Nostandart» корхонасида бўлди

Янги Наманган туманининг Шербулоқ маҳалласи ҳудудида жойдашган «Nostandart» корхонаси метални қайта ишлаш фаолияти билан шуғулланади. 100 нафардан ортиқ аҳоли бандлиги таъминланаётган мазкур саноат цехида метал маҳсулотлари, ер ости ва ер усти ёнғин ўчириш гидранти, ёнғин калонкалари, оқава сувларни тозалаш иншоотлари учун механик, биологик ва химиявий тозалаш ускуналарини,   жумладан 14 хил турдаги сургичлар ҳам ишлаб чиқарилади.

Ушбу жамият йилига 5000 дона ёки 22 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга. Эндиликда сув насослари ишлаб чиқаришга ихтисослашган қиймати 7,5 млрд сўмлик янги лойиҳани йўлга қўйиш ҳаракати бошланган, бу орқали қўшимча 50 та ишчи ўрни яратилади.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

👉 Telegram | Facebook | Instagram
Ҳар бир инсон эътиборда

Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бош бошқармаси бошлиғи З.Икрамов томонидан Наманган тумани Олахамак маҳалласида хонадонбай олиб борган ўрганиши натижасида, маҳалланинг Гулзор кўчаси 26 хонадонида истиқомат қилувчи 1995 йилда туғилган Россия давлатида ишлаб қайтган Давронбек Насриддинов билан яқиндан суҳбатлашди.

Суҳбат давомида бошқарма бошлиғи хорижда ишлашдан ташқари ўз оиласи бағрида яшаб ва ишлаб, рўзғорга кўмаклашиш мумкинлиги хусусида фикр билдирди.

Албатта бугун аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликдан чиқариш борасида юртбошимиз ташаббуслари билан изчил ислоҳотлар хаётга тадбиқ этилмоқда.

Шу куни бошқарма бошлиғи Давронжонга аввало унинг ўз қизиқишидан келиб чиқиб, ўзини ўзи бандлигини таъминлашига яқиндан кўмаклашиш мақсадида мотокультиватор тақдим этди.

Энди Давронжон нафақат ўзи учун балки маҳалладошларининг ҳам оғирини енгил қилиб, яқиндан кўмаклашади ҳам даромад топади.
Тўрақўрғон туманида дастлабки тонналар омборга тўкилди

Жорий йилда туманда 92 нафар фермер хўжаликлари томонидан 4109 гектар майдонда пахта етиштирилди.

Бугунга кунда ҳосил етилган 11 та фермер хўжаликларида терим бошланган.

Дастлабки тонналар ортилган карвон "Наманган тўқимачи" агрокластер омборига етиб келди. Шу муносабат билан сектор раҳбарлари, нуронийлар, фермерлар иштирокида ташкилланган тадбирда илк ҳосил тарозига қўйилди.

Туман ҳокими Аҳрорбек Мансуров пахта теримида карвонбошилик қилган "Бахтиёр, Неъмат, Шавкат","Файзиобод кўркли диёри"," Аҳмаджонов Абдуллажон" фермер хўжаликлари ва Наманган пахтачилик тажриба станцияси раҳбарларига эсдалик совғасини топширди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Республикамизнинг қатор туманларида янги таълим муассасалари иш бошлади
#4sep #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Кемеровода Усмон Носир ҳайкали очилди

Баргдек узилиб кетсам,
Унутмас мени боғим:
Ишимни ҳурмат қилур,
Гуллардан ҳайкал қурур.
Минг йиллардан кейин ҳам
Унутмас мени боғим!


2023 йилнинг 4 сентябрь куни Россия Федерацияси Кемерово вилоятининг Мариинск шаҳрида ўзбек халқининг оташин шоири Усмон Носир ҳайкали очилди.

Ҳайкал муаллифи Константин Зенич шоир Усмон Носирнинг ўзига хос сиймосини ярата олган.

Ўзбекистон делегацияси Мариинскдаги ўрмонзор қаридаги қатағон қурбонлари мозорида дафн этилган Усмон Носирнинг қабрини зиёрат қилди. Қуръон тиловат қилиниб, ўтганлар хотираси ёд этилди. Шоирнинг қабрига гуллар қўйилди.

Тадбирда Кемерово вилояти губернатори Сергей
Цивилёв, Ўзбекистоннинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ботиржон Асадов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид ва Новосибирскда таълим олаётган ўзбекистонлик талабалар, хорижда яшаётган ватандошлар, маҳаллий ижодкорлар ва Кемерово вилояти Мариинск шаҳрининг кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.