Namangan viloyati hokimligi
13.1K subscribers
131K photos
12.6K videos
20 files
16.4K links
Расмий телеграм канали: https://t.me/namvilhok

Facebook саҳифаси:
https://www.facebook.com/namangan.uz/

Веб-сайти: https://gov.uz/namangan/

Ишонч телефони: (71)2000722

Электрон почта: namangan@umail.uz

Манзил: Наманган шаҳри, Истиқлол кўча, 57-уй.
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери Пак Бён Сок бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Икки томонлама муносабатлар ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари кўриб чиқилди, соғлиқни сақлаш, таълим, илм-фан ва маданият, гуманитар алмашинув соҳаларидаги қўшма дастурларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Давлатимиз раҳбари кенг кўламли Ўзбекистон-Корея ҳамкорлиги жадал ривожланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Янги уйлар фойдаланишга топширилди
Бухоролик Муҳаммад ота Қудратов юртимиз тарихида илк бора “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” дастури доирасида мамлакат ҳудудини велосипедда айланиб чиққанди.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов сертификат тақдирлаб, ҳар бир вилоят туристик масканларига саёҳат қилиш имкониятини тақдим этганди.

Муҳаммад ота бугун Наманган бўйлаб саёҳатини бошлаб, Ўн бир Ахмад зиёратгоҳ мажмуаси ва Ўлкашунослик музейига ташриф буюрди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши ташаббуси билан картинг бўйича вилоят ҳокими кубоги учун очиқ биринчилик ўтказилди.

Sayt | Telegram | Facebook |Twitter | YouTube
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Туризм ва спорт вазирлиги ташкил этилди

“Туризм, спорт ва маданий мерос соҳаларида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–6199-сон, 06.04.2021 й.) қабул қилинди.

➡️ Фармонга мувофиқ, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси негизида Туризм ва спорт вазирлиги;

➡️ Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг тегишли ҳудудий бўлинмалари негизида вазирликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлимлари ташкил этилди.

📌 Вазирлик туризм, жисмоний тарбия, спорт ва маданий мерос соҳаларида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

☑️ Фармонга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасида:

👉 Бош вазир ўринбосари – Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозими тугатилди;

👉 Бош вазир ўринбосари – туризм ва спорт вазири лавозими киритилди;

🏢 Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси ташкил этилди.

Вазирлик ҳузурида Маданий мерос агентлиги ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ташкил этилди.

♻️ Шунга кўра, Маданият вазирлиги тизимидаги давлат музейлари, музей қўриқхоналар ва уй музейлари, моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари ва “Мозийдан садо” журнали мазкур Агентликка ўтказилди.

🧾 2021 йил якунига қадар
барча моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари қайта тарихий-маданий экспертизадан ўтказилади ҳамда Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари давлат реестри, электрон каталоги, паспорти ва давлат кадастри тўлиқ шакллантирилади.

💼 Шунингдек, транспорт вазирнинг туризм соҳасида транспорт логистикасини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилди.

🔎 Бош прокуратура ташкилий-штат тузилмасида маданий мерос соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат қилиш бўйича тегишли бўлим ташкил этилади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Наманган вилояти қўриқлаш бошқармаси

Sayt | Telegram | Facebook |Twitter | YouTube
Янгиқўрғонда “Темир дафтар”, “Аёллар”ва “Ёшлар” дафтарига киритилган ишсиз фуқароларни бандлиги таъминлаш мақсадида бўш иш ўринлари «Мехнат ярмаркаси» ўтказилди

Ярмаркада иштирок этган ишсизларга тумандаги корхона ва ташкилотларга йўлланмалар берилди. Шунингдек, 30 нафар дафтарга киритилган аёлларга имтиёзли кредит асосида тикув машиналари тарқатилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аҳоли ва корхона, ташкилотларда фаолият юритиб келаётган ишчи ҳодимларни жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиш ҳамда соғлом турмуш тарзи бўйича ҳаётий кўникмаларини шакллантириш мақсадида вилоятимизда қатор спорт мусобақалари ташкил этилмоқда.

Куни кеча вилоят молия бош бошқармаси кубоги учун тизим ҳодимлари яни бошқарманинг шаҳар, туман бўлимларида фаолият юритиб келаётган ишчи ҳодимлар ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада 14 та жамоа ғолиблик учун муносиб беллашдилар. Ғолибларга бошқарманинг эсдалик совғалари топширилди.
Гуллар шаҳри – Наманган шу кунларда баҳорий гулларга бурканмоқда

📍http://uza.uz/posts/255414

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор