Namangan viloyati hokimligi
13.6K subscribers
142K photos
13.7K videos
20 files
18.6K links
Расмий телеграм канали: https://t.me/namvilhok

Facebook саҳифаси:
https://www.facebook.com/namangan.uz/

Веб-сайти: https://gov.uz/namangan/

Ишонч телефони: (71)2000722

Электрон почта: namangan@umail.uz

Манзил: Наманган шаҳри, Истиқлол кўча, 57-уй.
Download Telegram
Норинда "Кемабоши" маҳалласига 30 дона темир-бетон таянчлар олиб келиб туширилди. Улар эртага ўрнатилади

"Тошқин"га 10, "Қурама"га эса 2 дона янги темир-бетон таянчлар ўрнатилди.

"Пастки Чўжа"даги ТП-153/250 кВА трансформатор пунктида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Юқори Ровустон" маҳалласида 1.1 км масофадаги ички йўллар асфальтланмоқда.


Sayt | Telegram | Facebook |Twitter | YouTube
Наманган тумани Эшобод маҳалласи, Улуғвор-4 кўчасига 1100 метр масофада тармоқ тортилди.

Ишлар якунига етгач 185 та хонадоннинг тоза ичимлик сувига бўлган талаби қондирилади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Намуна» кичик саноат зонасида ишлар қизғин паллага кирмоқда

Косонсой туманида кичик саноат зоналарини ташкил этиш орқали корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватини кучайтириш, янги иш ўринлари яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ер майдони 26,2 гектардан иборат “Намуна” кичик саноат зонасида умумий қиймати 206 млрд. 700 млн. сўмликдан иборат 28 та лойиҳани руёбга чиқариш кўзда тутилган. Шунингдек, лойиҳаларда режалаштирилган ишларни амалга ошириш учун 2 млн. 500 минг АҚШ доллари қийматидаги хорижий инвестиция киритилади. Энг асосийси, барча тизим тўла қувват билан ишга тушса, 1 минг 790та иш ўринлари яратилади.

Мазкур ҳудудда автомобиль ва чарм саноати йўналишларида биттадан, қурилиш ва озиқ-овқат йўналишларида 5 тадан лойиҳани йўлга қўйиш режалаштирилган.

Шунингдек, текстил ва трикотаж ишлаб чикариш, ёғоч маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда маиший маҳсулотлар тайёрлашни йўлга қўйиш ҳам ўрин олган.
Президент Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери Пак Бён Сок бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Икки томонлама муносабатлар ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари кўриб чиқилди, соғлиқни сақлаш, таълим, илм-фан ва маданият, гуманитар алмашинув соҳаларидаги қўшма дастурларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Давлатимиз раҳбари кенг кўламли Ўзбекистон-Корея ҳамкорлиги жадал ривожланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Янги уйлар фойдаланишга топширилди
Бухоролик Муҳаммад ота Қудратов юртимиз тарихида илк бора “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” дастури доирасида мамлакат ҳудудини велосипедда айланиб чиққанди.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов сертификат тақдирлаб, ҳар бир вилоят туристик масканларига саёҳат қилиш имкониятини тақдим этганди.

Муҳаммад ота бугун Наманган бўйлаб саёҳатини бошлаб, Ўн бир Ахмад зиёратгоҳ мажмуаси ва Ўлкашунослик музейига ташриф буюрди.