#Online
Шавкатжон Абдураззақов Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайланди
Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашларининг Олий Мажлис Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлисда яширин овоз бериш жараёни якунланди.
Саноқ комиссиясининг ҳисоботи тингланди. Унга кўра,, 6—Сероб сайлов округидан депутат, вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайланди.
Депутатлар овоз бериш натижаларини тасдиқлади.
—Сенаторлик жуда юксак мақом. Ушбу мақом эгасига қўшимча масъулият юклайди. Бугун менга билдирилган ишончни оқлаш, халқимизга садоқат билан хизмат қилиш учун бор кучимни сарфлайман, — деди Шавкатжон Абдураззақов.
Олий Мажлис Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлис ўз ишини якунлади.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди
Қонунга кўра, Молия вазирлиги аудиторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли орган ҳисобланади.
Аудитор сифатида малака сертификатига эга бўлган шахслар фаолият юритиши мумкин.
Молия вазирлиги сайтида аудиторлик фаолиятига оид маълумотлар, аудиторлик фаолиятининг стандартлари жойлаштирилиши лозим.
Банклар ва бошқа кредит ташкилотларида аудиторлик текшируви ўтказилишида Марказий банк масъул орган ҳисобланади.
Аудиторлар жамоат бирлашмалари уларнинг малака имтиҳонларини ўтказишда ва тест синовларини тузишда иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Аудиторлик фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди.
Аудитор ўзи ишлайдиган фақат битта ташкилот муассиси бўлиши мумкин.
Аудиторлик сертификати Молия вазирлиги томонидан берилади.
Сертификат олиш учун талабгор олий маълумотли ва охирги 10 йилдан 3 йил бухгалтерия ва аудит соҳасида ёки ОТМда ишлаган бўлиши керак.
Сертификат учун аризалар 3 иш кунида кўриб чиқилади ҳамда малака имтиҳони топшириш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Шунингдек, Қонун билан аудиторлик ташкилотининг мақоми ҳам белгиланди.
Жумладан, аудиторлик ташкилоти ўзи ҳақидаги маълумотлар реестрга киритилганидан фаолият юритиш ҳуқуқига эга.
Аудиторлик ташкилотлари аудиторлик текширувлари ва турдош хизматларни кўрсатади.
Қонун расмий эълон қилинганидан 3 ой ўтгач кучга киради.

Наманган шаҳридаги “Бунёдкор” маҳалласида вилоят ҳокимининг вақтинчалик уйи қад ростлади
Наманган шаҳрининг “Бунёдкор” маҳалласида вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақовнинг вақтинчалик уйи деярли тайёр бўлди.
3 сотих майдонни эгаллаган уй маҳалла профилактика инспекторининг хизмат уйи қаршисида жойлашди. Бу ерга 12 метрли контейнер ва фуқаролар қабули учун мўлжалланган ихчам шийпон ўрнатилган.
Мазкур уй йиғма бетон девор билан ўралган, контейнер эса енгил конструкцияли бўлиб, исталган пайт бошқа ҳудудга кўчирилиши мумкин.
Ҳозирда вилоят ҳокими ҳар куни “Бунёдкор” маҳалласида бўлиб, хонадонма-хонадон юриб, аҳоли билан мулоқотда бўлмоқда.
Шунингдек, бу ерга нафақат маҳалла аҳли, балки бошқа ҳудудлардан ҳам фуқаролар келиб, вилоят раҳбарига бевосита мурожаатларини етказмоқда.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Видео: Намангандаги «Бунёдкор» маҳалласида вилоят ҳокимининг вақтинчалик уйи қад ростлади.
Наманганда Урганч шаҳри ҳокими Ойбек Холбоев бошчилигидаги делегация бўлиб турибди
Делегациянинг илк манзили Наманган шаҳрида жойлашган «Мономарказ» бўлди. Меҳмонлар ушбу марказ фаолияти бўйича берган саволларига батафсил жавоблар олди.
Урганч шаҳар ҳокимлиги делегациясининг кейинги манзили «Даштбоғ» кичик саноат зонаси бўлди. Бу жойда уларга “Даштбоғ” маҳалла фуқаролар йиғини, касб ҳунарга ўргатиш мактаб ҳамда "Drem liner" корхонаси фаолияти таништирилди
Делегация аъзолари Давлатобод туманида қад ростлаган янги кутубхона фаолияти билан ҳам танишди. Кутубхонанинг умумий сиғими бир вақтнинг ўзида 1200 кишига мўлжалланган. Кутубхонада 120 минг китоб бўлиб, келгуси 3 йил давомида 500 мингтага олиб чиқиш режалаштирилган.
Урганч ҳокимлиги делегациясининг Наманган шаҳридаги сафари давом этмоқда
Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.