Namangan viloyati hokimligi
13.6K subscribers
142K photos
13.8K videos
20 files
18.7K links
Расмий телеграм канали: https://t.me/namvilhok

Facebook саҳифаси:
https://www.facebook.com/namangan.uz/

Веб-сайти: https://gov.uz/namangan/

Ишонч телефони: (71)2000722

Электрон почта: namangan@umail.uz

Манзил: Наманган шаҳри, Истиқлол кўча, 57-уй.
Download Telegram
Ўзбекистон билан Корея ўртасидаги олий даражадаги музокаралар якунида Кўксарой қароргоҳида дарахт экиш маросими бўлиб ўтди.

В завершение узбекско-корейских переговоров на высшем уровне состоялась церемония посадки дерева в резиденции «Куксарой».

#Mirziyoyev #tashrif #JanubiyKoreya #daraxt

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Корея етакчилари Кўксаройда биргаликда дарахт экдилар

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Ёшларни қўллаб-қувватлаш ишлари давом этмоқда

Тўрақўрғон тумани Бордимкўл ва Хўжанд маҳаллаларидаги уюшмаган ёшлар билан учрашув ўтказилиб, бир қатор ёшларнинг муаммолари ҳал этилди.

М.Нуриддинова тиббиёт тизимига ишга жойлаштирилди, тадбиркорлик фаолияти учун Д.Турсуновга сартарошлик креслоси ва Э.Ғофуровга чолғу асбоби (доира) тақдим этилди.

Ўзини-ўзи банд қилган ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уларнинг ижтимоий солиқ тўловларини тўланишида амалий ёрдам берилди.

Шунингдек, Қурбон хайити арафасида ёш эхтиёжманд оилалар хонадонларидан хабар олинди.

Вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ахборот хизмати
#Навбатдан_ташқари_сессия

Учқўрғон туманида янги ҳоким
иш бошлади

Бугун халқ депутатлари Учқўрғон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Унда ташкилий масала кўрилди.

Сессияда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилди.

Депутатлар Наманган вилояти ҳокимининг Учқўрғон тумани ҳокими Ҳайдаров Муҳаммад Абдуҳакимовични Учқўрғон тумани ҳокими лавозимидан озод этиш тўғрисидаги қарорини бир овоздан маъқулладилар.

Шундан сўнг вилоят раҳбари кейинги йилларда Учқўрғон туманида олиб борилган ишлар, эришилган ютуқлар баробарида, ислоҳотларни амалга оширишда йўл қўйилган хато ва камчиликларни соҳалар бўйича бирма-бир таҳлил қилди.     

Сессияда ҳудудни ривожлантириш,  одамларнинг бугунидан рози бўлиб яшашларига эришиш учун амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар белгилаб берилди.

Бу ишларни амалга ошириш учун туманга янги ҳоким зарур.

Депутатлар Наманган вилояти ҳокимининг Мирханов Дилшод Абдуллаевични Учқўрғон тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги қарорини бир овоздан тасдиқладилар.

Музокарада сўзга чиққанлар туманнинг янги раҳбари атрофида жипслашиб, ҳудудни обод қилиш, аҳоли турмуш фаровонлигини янада оширишга ҳисса қўшишларини таъкидладилар.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль Тошкент шаҳридаги Технопаркка ташриф буюрдилар.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев и Президент Республики Корея Юн Сок Ёль посетили Технопарк в городе Ташкенте.

#Mirziyoyev #tashrif #JanubiyKoreya #Texnopark

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X