Namangan viloyati hokimligi
13.5K subscribers
143K photos
13.9K videos
20 files
18.8K links
Расмий телеграм канали: https://t.me/namvilhok

Facebook саҳифаси:
https://www.facebook.com/namangan.uz/

Веб-сайти: https://gov.uz/namangan/

Ишонч телефони: (71)2000722

Электрон почта: namangan@umail.uz

Манзил: Наманган шаҳри, Истиқлол кўча, 57-уй.
Download Telegram
Вилоят ҳокими қурилиш бош бошқармасига "Дамас" ва замонавий монитор совға қилди

Октябрь ойининг биринчи якшанбаси "Меъморлар куни" сифатида нишонланади. Шу муносабат билан Наманган шаҳрининг "Уч фаввора" хиёбонида соҳа вакилларини тақдирлаш бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов иштирок этди.

Вилоятнинг барча шаҳар ва туман қурилиш бўлимларининг моддий техника базасини янада мустаҳкамлаш мақсадида Республика Қурилиш вазирлиги, вилоят ҳокимлиги томонидан ҳудудлардаги бўлимларга компьютер жамламаси, вилоят қурилиш бош бошқармасига LED монитори, "Дамас" хизмат автомашинаси топширилди.

Вилоят ҳокими шу ерни ўзида ташкил этилган шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишдилар.

Шунингдек, ҳар бир кўчанинг ўзига хос кўриниши ва биноларга ҳамоҳанг равишда манзарали дарахтларни экиш бўйича ҳам тавсиялар берилди.
"Мавлоно" қабристони ва "Мавлавий Намонгоний" мақбараси обод қилинади

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов Наманган шаҳридаги "Мавлоно" қабристонига келди.

Бу ерда нуронийлар ва уламолар иштирокида ўтганлар ҳаққига Қуръон тиловат қилинди.

"Мавлоно" қабристони ва бу ерда жойлашган "Мавлавий Намонгоний" мақбарасини ободонлаштириш лойиҳаси муҳокама қилинди.

– 110 гектар майдонни эгаллаган "Мавлоно" қабристони Наманган шаҳрининг энг катта ва кўплаб улуғларимиз дафн этилган табаррук жойи ҳисобланади. Бу ерни обод қилиш ҳам савоб, ҳам маънавият, ҳам тарбия бўлади – деди вилоят ҳокими.
Вилоят ҳокими Namangan city лойиҳаси бекор қилинган "Гулистон" маҳалласидаги ободонлаштириш ишлари билан танишди

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов Наманган шаҳридаги "Гулистон" маҳалласига келди

Вилоят раҳбари бу ерда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишди.

Ҳозирда бу ерда кўчаларни асфалтлашга тайёрлаш йўлларни кенгайтириш янги электр таянч устунлари ўрнатиш ва сув қувирлари тортиш ишлари олиб борилмоқда.

Вилоят ҳокими мазкур ишдарда маҳаллий ахолининг фаол иштироки ҳам зарурлигини таъкидлади.