Тўрақўрғонда “Ибрат” фильмининг илк премьераси бўлиб ўтди
Тўрақўрғон туманидаги Ибрат мажмуасида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан “Киномания” студияси томонидан суратга олинган “Ибрат” бадиий фильмининг тақдимотига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Дастлаб мажмуадаги Исҳоқхон тўра Ибрат ҳайкали пойига гуллар қўйилди. Тадбирда иштирок этган вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов пойтахтдан келган киноижодкорларни самимий қутлади.
— Ушбу фильм премьераси айнан Тўрақўрғон тумани танлангани бежиз эмас. Чунки Исҳоқхон тўра Ибрат шу заминда туғилиб, вояга етган. Бугунги кунда унинг номи билан юритилувчи тиллар мактаби ва музей ҳам шу туманда жойлашган. Фильм премьераси 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни ўтказилаётганида ҳам рамзий маъно бор. Чунки Ибрат домла биринчи галда буюк маърифатпарвар ва улуғ устоз бўлганлар, — деди вилоят раҳбари.
Тўрақўрғон туман маданият марказида “Ибрат” бадиий фильми премьераси бўлиб ўтди. Унда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги директори Фирдавс Абдуҳолиқов, агентлик директори ўринбосари Шуҳрат Ризаев, фильм режиссёри Жаҳонгир Қосимов, актёр Матёқуб Матчонов сўзга чиқиб, ушбу фильмни суратга олиниши жараёни, бугунги кун томошабини учун аҳамияти ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Шундан сўнг “Ибрат” бадиий фильми илк бор намойиш этилди. Уни томошабинлар, жумладан, Исҳоқхон тўра Ибратнинг авлодлари олқишлар билан қарши олди.
Sayt | Telegram | Facebook | YouTube

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати фотогалереяси: Тўрақўрғонда “Ибрат” фильмининг илк премьераси.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Наманган вилоятида пахта йиғим-терими: АҚШдан янги терим машиналари олиб келинди