Namangan viloyati hokimligi
13.9K subscribers
124K photos
11.8K videos
20 files
15K links
Расмий телеграм канали: https://t.me/namvilhok

Facebook саҳифаси:
https://www.facebook.com/namangan.uz/

Веб-сайти: https://gov.uz/namangan/

Ишонч телефони: (71)2000722

Электрон почта: namangan@umail.uz

Манзил: Наманган шаҳри, Истиқлол кўча, 57-уй.
Download Telegram
Forwarded from Mingbuloq.uz
Мингбулоқ туманидаги Дўстлик истироҳат боғида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмарка”си ўтказилди

Ярмаркада тумандаги 67 та корхона ва ташкилот, фермер хўжаликлари, таълим муассасалари ўзининг 312 та бўш иш ўрни билан қатнашди.

Тадбирда 580 нафар фуқаро иштирок этиб, шундан 370 нафарини аёллар, 95 нафарини ёшлар, 55 нафарини чет элдан қайтган меҳнат мигрантлари ташкил этди.

Ярмарка якунига кўра 102 нафар фуқарога ишга жойлашиш учун йўлланма берилди.

Шунингдек, иштирокчиларнинг 145 нафарига меҳнат қонунчилиги бўйича маслаҳат ва тушунчалар берилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида қадимий буюмлар топилди
АҲОЛИНИНГ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ҚАТЛАМЛАРИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА

Наманган вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 августдаги “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4815-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари ҳисобида турувчи жами 26 190 нафар шундан, 8 993 нафар 16 ёшгача болаликдан ногиронлик нафақаси олувчи бола, 4 904 нафар боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчи оиланинг 16 ёш (ўқиётган 18 ёш)гача болалари ва 12 293 нафар боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчи оиланинг 16 ёш (ўқиётган 18 ёш)гача болаларнинг ҳар бирига 500 минг сўмдан жами 13 095,0 млн. сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам тўлови учун рўйхатлар тайёрланиб, Халқ банки ҳамда тижорат банклари филиалларига ўз вақтида тақдим этилди.

Ҳозирги кунда жойларда ушбу моддий ёрдам нафақаларини ўз эгаларига етказиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Наманган вилоят бошқармаси
НАМАНГАН ВИЛОЯТИДА СЕНТЯБРДАН ОШИРИЛГАН НАФАҚАЛАР ЯНГИ МИҚДОРДА МОЛИЯЛАШТИРИЛДИ

2020 йил 1 сентябрдан бошлаб, пенсиялар, болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақалар миқдори оширилди.

Айни шундан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6038-сон фармони ижросини таъминлашга эътибор қаратилди.

Маълумот ўрнида, Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари ҳисобида турувчи 291 670 нафар пенсия ва ижтимоий нафақа олувчининг пенсия ва ижтимоий нафақаларининг миқдори 1,1 баробарга оширилиб сентябр ойи учун 215,2 млрд. сўм миқдоридаги маблағ учун талабнома шакллантирилди.

Президент фармоннинг 2-банди ижроси Пенсия жамғармаси тизимида ўз вақтида таъминланиб, шу йилнинг сентябр ойидан бошлаб қайта ҳисобланган янги миқдорда пенсия ва нафақалар тўлови учун рўйхатлар тайёрланиб, Халқ банки ва тижорат банклари филиалларига ўз вақтида тақдим этилди.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Наманган вилоят бошқармаси
Чортоқда бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди

Чортоқ тумани 1-сонли касб-ҳунар мактабида туман ҳокимлиги, прокуратура, ИИБ, ДСИ, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Ёшлар иттифоқи ва Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида туманда иш билан банд бўлмаган фуқаролар, жазо муассасаларидан озод этилган шахслар, нотинч оилалар, аёллар ва иш билан банд бўлмаган ёшларни жалб қилган ҳолда бўш иш ўринлари “Меҳнат ярмаркаси” ўтказилди.

Меҳнат ярмаркасида Чортоқ туманидаги 35 та корхона ва ташкилот ўзларидаги мавжуд 530 та бўш иш ўринлари билан қатнашди. Меҳнат ярмаркасида қатнашган 213 нафар фуқаронинг 128 нафарига ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилиб, шундан 114 нафари ишга жойлаштирилди. Масалан, тумандаги 8-мактабга 5 нафар, 27-сонли мактабгача таълим ташкилотига 3 нафар фуқаро ишга қабул қилинди. 85 нафар фуқарога имтиёз ва кафолатлар, касб-ҳунарга ўқитиш, жамоат ишлари, меҳнат қонунчилиги юзасидан маслаҳатлар берилди.

Тадбир давомида тумандаги мавжуд тижорат банклари томонидан ярмарка иштирокчиларига имтиёзли кредитларни олиш, бу борадаги имконият ва қулайликлар бўйича тушунтиришлар берилди. Шу билан бир қаторда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази инспекторлари томонидан аҳолининг ўзини-ўзи банд қилиш бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Чортоқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати
Коронавирусга чалиниш ҳолатини қисқа фурсатда аниқловчи экспресс-тест яратилди

Италиялик олимлар коронавирусга чалиниш ҳолатини уч дақиқада аниқловчи экспресс-тест яратишди. 

“ASNA” агентлиги маълумотига кўра, янги тест ишланмаси Лобардия вилоятининг Мерата шаҳридаги компания ва Саннио университети ҳамкорлиги самараси сифатида тақдим этилган. 

Тест мижознинг сўлагидан олинган намуна асосида ўтказилади ва бу жараённи тезлаштирилувчи омиллар фаоллигига имкон беради. 

Маълумот учун, айни пайтда Италиядаги Ладзаро Спаллансани номли юқумли касалликлар Миллий институти лабораториясида ҳам сўлак орқали коронавирусни аниқлаш бўйича экспресс-тест синовлари ўтказилмоқда.
Бир ариза билан олтита хизмат битади

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб туғилиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатиш тартиби барча ФҲДЁларда жорий этилди. Синов тариқасида Наманган вилоятида амалга оширила бошлаган ушбу янгиликдан минг нафардан ортиқ фуқаро фойдаланишга ҳам улгурди.

Бир вақтнинг ўзида бир неча хизматлардан фойдаланиш имконини тақдим қилиниши кўпчиликни мамнун этмоқда. Чунки бу билан фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимига бир марта мурожаат қилиб, 6 та хизматдан фойдаланса бўлади.

Эндиликда янги туғилган чақалоққа бир вақтнинг ўзида шифохонадан туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома олиш, ФҲДЁ органида туғилганликни қайд этиш, поликлиникага ҳисобга қўйиш, бир марталик нафақа пулини олиш, яшаш жойи бўйича рўйхатга қўйиш, болани давлат боғчасига навбатга қўйиш электрон тартибда амалга оширилади.

Авваллари ушбу давлат хизматларидан фойдаланиш учун камида 6 та давлат идорасига 15 тадан ортиқ ҳужжат ва маълумотлар топширилар эди. Ҳозирга келиб айни жараёнлар нари борса 20 дақиқада ҳал этилмоқда.

Масалан,янгиқўрғонлик Убайдулло Раҳмонов фарзанди туғилганидан сўнг қисқа фурсат ичида бир йўла 6 та хизматдан фойдаланди.
Янги тартибга кўра, биргина ФҲДЁ органига бориб, сўровнома тўлдиришнинг ўзи етарли. Мазкур идора туғилганлик ҳолатини қайд этади ва бошқа давлат хизматларидан комплекс тарзда фойдаланишни таъминлайди. Бунда, барча ҳаракатлар электрон тизим орқали амалга оширилади.

Ушбу давлат хизматларини комплекс тарзда кўрсатиш реал вақт режимида, фақатгина ФҲДЁ органининг ўзида кўрсатилади. Ҳар бир давлат хизмати натижаси бўйича фуқароларга СМС-хабар бериб борилади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чортоқ туманида ўтказилган рейд тадбирлари
Хитойда спрей кўринишидаги вакцина клиник синовларига рухсат берилди

ХХР озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори воситалари давлат қўмитаси Хитойда коронавирусга қарши яратилган бурун бўшлиғига сепилувчи спрей кўринишидаги вакцина клиник синовларига рухсат берди. Бу ҳақда «Синьхуа» хабар берди.

Агентлик хабарига кўра, вакцина Гонконг университети лабораториясида Сямэн университети ҳамда «Beijing Wantai Biological Pharmacy» фармацевтика компаниялари билан ҳамкорликда яратилган.
Таъкидланишича, бу Хитойда одамларда синаш учун рухсат берилган коронавирусга қарши илк спрей кўринишидаги вакцинадир.

ХХР ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Хуа Чуньин ўтган ҳафта баёнот беришича, Хитойда коронавирусга қарши тўққиз хил вакцина яратилган бўлиб, барчаси клиник синовлардан ўтмоқда ва яқин орада улар дунё мамлакатларига экспорт қилиниши мумкин.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманган шаҳрида ўтказилган рейд тадбирлари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
НАМАНГАН ШАҲАР БОШ ИМОМ ХАТИБИ МУСОХОН АББАСИДДИНОВНИНГ
МУРОЖААТИ

Sayt | Telegram | Facebook | Twitter
YouTube | Facebook X.Bozarov
Президент қарори билан «Ўзбекозиқовқатхолдинг» тугатилди

“Республика озиқ-овқат саноатини жадал ривожлантириш ҳамда аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлақонли таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.  

Қарор билан Қишлоқ хўжалиги вазирлигига (вазирлик) бир қатор қўшимча вазифалар юклатилди. 
Вазирлик, жумладан, мева-сабзавот, гўшт, сут ва бошқа қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини етиштирувчи (ишлаб чиқарувчи) корхоналар билан ушбу маҳсулотларни қайта ишловчи, тайёрловчи ва реализация қилувчи корхоналар ўртасида ўзаро манфаатли муносабатлар учун шароитлар яратади. 

Қарорга кўра, вазирликда Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бош бошқармаси ташкил этилиб, мазкур бош бошқарма бошлиғи вазир ўринбосари ҳисобланади. 

Қарор билан “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК тугатилди
Наманган вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси томонидан Нодирабегим номидаги ахборот-кутубхона марказида жорий йилги пахта йиғим-терим мавсумига тайёргарлик ишларининг бориши юзасидан матбуот анжумани ўтказилди

Унда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, вилоят Бандлик бош бошқармаси вакиллари ва журналистлар иштирок этди.

Матбуот анжумани давомида мавсумни мажбурий меҳнатга йўл қўймаган ҳолда ташкил этиш, теримчилар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитлари, бошқа ҳудудлардан жалб қилинаётган ҳашарчилар учун қулай яшаш шароитлари яратилиши, мавсумий ишчиларни йиғим-терим ишларига жалб этишда меҳнат қонунчилиги талаблари ва санитария-гигиена қоидаларига тўлиқ риоя этишда фермер хўжаликлари ва кластерлар олдидаги вазифалар юзасидан батафсил маълумотлар берилди.

Журналистларнинг саволларига соҳа ходимлари томонидан жавоблар қайтарилди.