Namangan viloyati hokimligi
13.6K subscribers
142K photos
13.8K videos
20 files
18.7K links
Расмий телеграм канали: https://t.me/namvilhok

Facebook саҳифаси:
https://www.facebook.com/namangan.uz/

Веб-сайти: https://gov.uz/namangan/

Ишонч телефони: (71)2000722

Электрон почта: namangan@umail.uz

Манзил: Наманган шаҳри, Истиқлол кўча, 57-уй.
Download Telegram
“Ўзбекистон Республикасида пиллачилик ва қоракўлчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра:

2021 йил 1 июлга қадар республиканинг яйловларга эга барча ҳудудларида озуқа базасини яратган ҳолда майда шоҳли наслдор молларни кўпайтириш, шунингдек, мол сўйиш, тери ва жунни қайта ишлаш, гўшт-сут маҳсулотлари, ярим тайёр ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил қилиш бўйича қоракўлчилик кластерлари ташкил қилинади;

кластерларга қоракўл зотли қўйларини боқишга мўлжалланган, шу жумладан, ўрмон билан қопланмаган ўрмон фонди ерларидан яйловлар ижарага берилади;

кластерларга яйловлардан самарали фойдаланиш, уларнинг ҳолати ёмонлашиб кетишига йўл қўймаслик, илмий ва инновацион ёндашувларни қўллаган ҳолда майда шоҳли наслдор молларни кўпайтириш бўйича мажбуриятлар юкланади;

кластерлар Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти ҳамда Бухоро чўл-яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш маркази билан яқиндан ҳамкорлик қилади;

2021 йил 1 январдан бошлаб кластерларга ҳудудларда шахтали ва тик қудуқлар, шунингдек, сув тортиш учун насос станцияларини янгидан қуриш ва реконструкция қилишга 120 миллион сўмгача миқдорда субсидиялар берилади;

Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси ташкил этилди.
⚡️Uzbekistan airways Дубай, Олмаота, Истанбул, Франкфурт, Бишкек йўналишлари бўйича доимий халқаро авиақатновларни тикламоқда

Ҳафтасига бир марта:

4 сентябрдан бошлаб Дубайга жума кунлари,

10 сентябрдан бошлаб Франкфуртга пайшанба кунлари,

11 сентябрдан бошлаб Олмаотага жума кунлари,

14 сентябрдан бошлаб Бишкекка душанба кунлари учиш мумкин.

Тошкент—Истанбул—Тошкент рейслари 4, 7, 11, 14, 16, 18, 21, 23, 24, 25, 28 и 30 сентябрь кунлари ташкил этилади.

Ушбу мамлакатдан қайтаётган фуқаролар коронавирусга сўнгги 72 соатда тест топширган ва тест натижалари манфий бўлиши керак.

Тошкентга қайтгач, 14 кун ўзини ўзи яккалашга ўтишлари талаб қилинади.
Forwarded from Rahbar + huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

ФҲДЁ ходимларининг ҳокимлик тизимида ишлаган даври устама тўлашга зарур бўлган иш стажига қўшилади

"Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги тизимида самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, ФҲДЁ органлари фаолиятини ташкил этиш, уларнинг фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш ва тизимли назоратни олиб бориш учун Давлат хизматлари агентлиги (Агентлик) масъул ҳисобланади.

2021 йил 1 январга қадар туман (шаҳар) ФҲДЁ бўлимлари Агентлик тизимига ўтиши муносабати билан уларнинг ходимлари Адлия вазирлиги томонидан аттестациядан ўтказилади.

Қарорга кўра, ФҲДЁ архивларида архивариус лавозими тугатилади ва шу муносабат билан 1 ва 2-тоифали инспектор лавозимлари жорий этилади.

ФҲДЁ органлари ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари бўйича Агентликнинг ҳудудий бошқармалари бўлимлари ходимларига тенглаштирилади.

ФҲДЁ органлари ходимлари (ФҲДЁ бўлимлари ва никоҳ уйлари мудирлари, инспекторлари)нинг туман (шаҳар) ҳокимликлари тизимидаги ишлаган даври кўп йил ишлаганлиги ҳамда мартаба даражалари олиш учун устамалар тўлашга зарур бўлган иш стажига қўшилади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ақиқа ҳақида муҳим жавоб

Наманган шаҳар «Шайх Эшон» жоме масжиди имом-хатиби Фатхиддин Ахунов

Sayt | Telegram | Facebook | Twitter
YouTube | Facebook X.Bozarov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ ҚАЙ ДАРАЖАДА?
Наманган вилоятида маҳаллий ҳом-ашёлар орқали қурилиш материаллари саноатни ривожлантириш истиқболлари

Мамлакатимизда маҳаллий ҳом-ашёлар орқали қурилиш материаллари саноатни ривожлантириш соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Бугунги кунда вилоятда қурилиш материаллари ишлаб чиқиш соҳасидаги корхоналарнинг умумий сони 1 068 тани ташкил этади.

Шунингдек, вилоят ҳудудида жами 88 та фойдали қазилмалар конлари давлат балансида рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг 5 таси нефть ва газ, 2 таси қимматбаҳо металл ва қолганлари номаъдан фойдали қазилмалар ҳисобланади.

Ер ости бойликларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида бугунги кунда тадбиркорларга жами 168 та, шундан 67 та геологик ўрганишга ва 101 та қазиб олишга тегишли лицензиялар берилган, шунингдек, 14 та кон захиралари ўзлаштиришга тайёрланмоқда.
Янада кўпроқ конларни саноатда ўзлаштиришни ташкил этиш мақсадида 11 та норуда конлари ташаббускорларга таклиф этилмоқда.

Наманган вилояти Иқтисодий
тараққиёт бош бошқармаси

Sayt | Telegram | Facebook | Twitter
YouTube | Facebook X.Bozarov
Осиё тараққиёт банки маблағлари эвазига Тошкент-Наманган йўлида интеллектуал транспорт тизими ўрнатилади

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) 1 сентябрь куни Ўзбекистоннинг ғарбий қисмидаги автомагистраль йўлларнинг 240 километрини реконструкция қилиш учун 274,2 миллион доллар қарз ажратишни маъқуллади.
Ушбу маблағлар минтақавий савдо ва транспорт алоқаларини кенгайтириш учун мамлакат миллий автомобиль йўллари тармоғининг муҳим участкаларида хавфсизликни оширишга сарфланади.

«Ўзбекистон денгизга чиқиш имкониятига эга бўлмаган мамлакат сифатида минтақавий ўзаро боғланишни ўз транспорт сиёсатининг марказий унсурига айлантирган. Бу лойиҳа мамлакатнинг Европа билан Жанубий-шарқий Осиё ўртасида минтақавий транспорт ва логистик хаб ўлароқ потенциалини ривожлантиришга ёрдам беради», -деб қайд этган ОТБнинг транспорт бўйича катта мутахассиси Паван Каркиг.

Лойиҳа доирасида Ғузор-Бухоро -Нукус-Бейнеу магистралининг Қорақалпоғистондаги 240 километрли участкаси икки полосали цемент-бетон йўлга айлантирилади. Қайд этилишича, мазкур йўл Ўзбекистондаги машина энг кўп юрадиган йўллардан бири ҳамда Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик (МОМИҲ) икки дастури коридорининг бир қисми ҳисобланади.
Унда Қорақалпоғистоннинг қуруқ иқлими учун мос бўлган иқлим ўзгаришларига чидамлиликни таъминловчи элементлар ҳам бўлади. Бундан ташқари, алоҳида санитария-гигиена тугуни бўлган бешта дам олиш бекатлари ва бозор павильонлари қурилиб, уларнинг 50 фоизи тадбиркор аёлларга ажратилади.
Йўл ҳаракати самарадорлиги ва хавфсизлигини ошириш мақсадида Тошкент-Наманган йўлининг 100 километрли участкасида интеллектуал транспорт тизимини ўрнатиш режалаштирилган. Тизим ҳаракат ва йўл шарт-шароитини реал вақт режимида кузатиб, табло ва веб-сайтларга маълумот, огоҳлантирувларни етказиб туради.
Аввалроқ Осиё тараққиёт банки Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш учун 100 миллион доллар кредит ажратиши, энергетика соҳасини ривожлантиришга эса 200 миллион доллар кредит ажратиши мумкинлиги хабар берилган эди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мактабларда карантин қоидаларига қандай қилиб риоя қилинади?

Ёшлар ишлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилоят Кенгаши ва Мингбулоқ туман ҳокимлиги томонидан тайёрланган ушбу роликда барчасига ўзингиз гувоҳ бўласиз.

@yianamangan
Наманган вилоятида Туркия билан туризм соҳасида ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда

Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровнинг Туркиянинг Сиирт ва Испарта вилоятлари волийларига (ҳокимларига) туризм соҳасида ҳудудлараро тўғридан тўғри ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан юборган таклифи қардош диёрда ижобий қабул қилинди. Яқин кунларда вилоят туризмни ривожлантириш бошқармаси ҳамда ушбу икки вилоят Маданият ва туризм бошқармалари ўртасида бу борадаги алоқаларни кучайтиришга қаратилган ҳамкорлик меморандумлари имзоланади.

Гуллар шаҳри бўлган Наманган ҳамда атиргуллар ва лавандалар диёри бўлган Испарта ўртасидаги ҳамкорликнинг тамал тоши 2018 йилнинг июль ойида Наманган шаҳрининг ўша пайтдаги ҳокими Шавкат Абдураззақов бошчилигидаги делегациянинг Испартага ташрифи давомида имзоланган биродарлашган шаҳарлар келишуви билан қўйилганди.

Сиирт вилоятининг Байкан туманида эса Султон Увайс Қароний мақбараси жойлашган бўлиб, бу зиёратгоҳни халқаро туристик жозибадор масканга айлантириш борасида катта тажриба шаклланган. Чортоқ туманида яқинда реконструкция ва қурилиш ишлари якунланган Султон Увайс Қароний ҳамда оналари Биби Наима она зиёратгоҳларини туристик оммалаштиришда бу тажриба қўл келиши тайин.

Сўнгги пайтларда Наманган вилоятида туризм соҳасида халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида сезиларли ишлар амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг 14 август куни вилоят туризмни ривожлантириш бошқармаси ҳамда Россия Федерациясининг Свердловск вилояти туризмни ривожлантириш маркази ўртасида туризм соҳасида ахборот ва тажриба алмашинувини йўлга қўйиш, туризм секторига ўзаро инвестициялар жалб этиш, туризм маҳсулотлари тарғиботи ва маркетингини амалга ошириш ҳамда кадрлар тайёрлаш масалаларида ҳамкорлик қилиш вазифаларини кўзда тутган меморандум ҳам имзоланганди.
Вазирлар​ Маҳкамаси ҳузуридаги агентликда тайинлов амалга оширилди

Ҳукуматнинг тегишли қарори (№537, 03.09.2020 й.) билан Амирулла Хазратович Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директорининг ўринбосари этиб тайинланди.
Очередной выпуск газеты "Наманганская правда" (04.09.2020 г.)

Sayt | Telegram | Facebook | Twitter
YouTube | Facebook X.Bozarov