Namangan viloyati hokimligi
13K subscribers
131K photos
12.6K videos
20 files
16.4K links
Расмий телеграм канали: https://t.me/namvilhok

Facebook саҳифаси:
https://www.facebook.com/namangan.uz/

Веб-сайти: https://gov.uz/namangan/

Ишонч телефони: (71)2000722

Электрон почта: namangan@umail.uz

Манзил: Наманган шаҳри, Истиқлол кўча, 57-уй.
Download Telegram
НАМАНГАНДА НОДАВЛАТ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ СОНИ ЯНА БИТТАГА КЎПАЙДИ

Таълим равнақи, келажагимиз эгаларини интеллектуал салоҳиятли, илму маърифат эгалари сифатида эртанги кунга муносиб камол топтириш мақсадида умумтаълим тизимида рақобат муҳитини ривожлантиришга, хусусан, нодавлат таълим муассасалари ташкил этиш ва улар фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Ана шундай эътибор натижасида Наманганда ҳам нодавлат таълим муассасалари сони яна биттага кўпайди.

“АБВГ Дейка” хусусий мактаби тадбиркор Улуғбек Хамроев ташаббуси билан унинг жами 4,5 млрд. сўм маблағи эвазига қуриб битказилди. 250 ўринга мўлжалланган мазкур муассасада ўғил-қизларнинг замонавий билимларни чуқур ва пухта ўрганишлари учун қулай шарт-шароит ва имкониятлар яратилган. Тараққиёт асри талабларига хос ва мос кўркам, шинам ва муҳташам илм маскани 2020 - 2021 ўқув йили учун 120 нафар ўқувчини қабул қилди. Уларнинг 88 нафари мактабга илк бор қадам қўяётган 1-синф ўқувчиларидир.

Бошланғич таълим, яъни 1 - 4-синфларга мўлжалланган мазкур маърифат даргоҳи инглиз тили ҳамда математика фанларига ихтисослаштирилган. Бу ерда дарслар эрталаб соат 8:00 дан бошланиб, 12:00 гача давом этади. Таълим стандартига асосан олиб бориладиган дарс машғулотлари инглиз , араб тиллари, ментал арифметика ва гимнастика тўгаракларидаги қизғин жараёнларга уланади. Илм маскани директори Зулфия Нажмиддинова бошчилигидаги 11 нафар педагог ходимнинг ҳар бири ўқувчиларга мукаммал билим бериш борасида етарли илму салоҳият, малака ва тажрибага эга.

"Истиқбол замон болалари" нодавлат таълим муассасасини эса бугунги кунда нафақат Наманган шаҳрида, балки вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида яхши билишади. Ўзига хос изланиш ва ташаббуслари, устоз-муаллимлар ва ўқувчилар қўлга киритаётган ютуқ ва муваффақиятлар билан тилга тушган ушбу таълим даргоҳига Матлуба Мадаминова раҳбарлик қилади. 400 нафар ўқувчи таҳсил олаётган "Истиқбол замон болалари"нинг истиқболи порлоқ ўғил-қизлари нафақат юртимизда, халқаро миқёсдаги танлов ва фестивалларда ҳам муносиб эътироф ва муваффақият қозонмоқдалар. "Истиқбол замон болалари"га 2020 - 2021 ўқув йил учун жами 66 нафар ўғил-қиз қабул қилинди. Ушбу даргоҳда ўқувчилар 1 - 9-синфларда таҳсил оладилар.

Қайд этиш жоизки, Наманган вилоятида бугунги кунда 15 та нодавлат таълим муассасаси фаолият юритиб, уларда 1133 нафар ўқувчилар таълим – тарбия олмоқда.

Наманган вилоят халқ таълими
бошқармаси Ахборот хизмати
Наманганлик 50 нафардан ортиқ ҳамюртимиз Хоразм сари йўл олди

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан дам олиш уйлари, зиёратгоҳлар фаолиятини яна давом эттириш, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини юртимизнинг тарихий қадамжолари саналган Тошкент шаҳри, Самарқанд, Бухоро ва Хоразм вилоятларига саёҳатини ташкил этиш мақсадида бир қатор хайрли ишлар бошлаб юборилди.

31 август — 3 сентябрь кунлари Тошкент—Хоразм йўналишида ташкил этилган туристик саёҳатга вилоятимиздан жами 54 киши юборилди. Улардан 10 нафари меҳнат фахрийлари ва кексалардир.

— Юртимиз гўзалликларидан баҳраманд бўлсанг, тенгқурларинг ёнингда бўлса саёҳат қилишнинг ҳам гашти ўзгача бўлар экан. Шу ўринда ташкилотчиларга барча ҳамроҳларимиз номидан миннатдорлик билдирамиз, — дейишди саёҳатга чиққан бир гуруҳ нуронийлар.

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ахборот хизмати
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Валюта операцияларини амалга ошириш соддалаштирилди

Марказий банк бошқаруви томонидан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидалари Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Мазкур ҳужжат валютани тартибга солиш соҳасидаги амалда бўлган 5 та идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни унификация қилиш орқали қабул қилинди ва 2020 йил 1 сентябрдан кучга кирди.

Мазкур Қоидалар билан валюта операцияларини амалга оширишда қуйидаги янгиликлар жорий этилди:

жисмоний шахслар билан валюта операцияларини амалга оширишда улардан паспорт нусхаси талаб қилиш билан боғлиқ норма чиқариб ташланди;
банклар томонидан мижозлар билан валюта операцияларини амалга оширишда ортиқча вақт ва ҳужжатлар талаб этилиши билан боғлиқ нормалар бекор қилинди;
хўжалик юритувчи субъектларнинг маблағларини конвертация қилиш жараёнлари ҳамда чет эл валютасини сотиб олиш учун тақдим этиладиган буюртмаларни банклар томонидан кўриб чиқиш тартиби соддалаштирилди;
валюта биржаси савдоларида иштирок этиш учун мижознинг ҳисобварағида қатъий равишда маблағлар резерв қилиниши бўйича талаб бекор қилинди;
сотиб олинган маблағлардан фойдаланиш борасида қўшимча қулайликлар яратилди, хусусан, банк мижозларининг махсус валюта ҳисобварағига турли хил сабабларга кўра қайтиб тушган валюта маблағларидан такроран фойдаланиш имконияти яратилди;
Марказий банк томонидан айирбошлаш шохобчаларини рўйхатга олиш ва уларга гувоҳномалар бериш амалиёти бекор қилинди;
айирбошлаш операцияларини расмийлаштириш тартиби, валюта айирбошлаш шохобчаларида ходимлар сони, хавфсизлик талаблари, уларни мониторинг қилиш ва бошқа талаблар тижорат банклари томонидан мустақил белгиланади.
Aбдулазиз Мўминов Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги бўлим бошлиғи этиб тайинланди

У 1990 йил Наманган шаҳрида туғилган. 2014 йил Наманган муҳандислик-педагогика институтини, 2016 йил Тошкент Архитектура ва қурилиш институти магистратурасини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида қатор давлат идоралари ва жамоат ташкилотларида масъул лавозимларда ишлаган.

Aбдулазиз Мўминов 2018 йилдан то ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилоят кенгаши раиси лавозимида фаолият юритганди.
“Ўзбекистон Республикасида пиллачилик ва қоракўлчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра:

2021 йил 1 июлга қадар республиканинг яйловларга эга барча ҳудудларида озуқа базасини яратган ҳолда майда шоҳли наслдор молларни кўпайтириш, шунингдек, мол сўйиш, тери ва жунни қайта ишлаш, гўшт-сут маҳсулотлари, ярим тайёр ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил қилиш бўйича қоракўлчилик кластерлари ташкил қилинади;

кластерларга қоракўл зотли қўйларини боқишга мўлжалланган, шу жумладан, ўрмон билан қопланмаган ўрмон фонди ерларидан яйловлар ижарага берилади;

кластерларга яйловлардан самарали фойдаланиш, уларнинг ҳолати ёмонлашиб кетишига йўл қўймаслик, илмий ва инновацион ёндашувларни қўллаган ҳолда майда шоҳли наслдор молларни кўпайтириш бўйича мажбуриятлар юкланади;

кластерлар Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти ҳамда Бухоро чўл-яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш маркази билан яқиндан ҳамкорлик қилади;

2021 йил 1 январдан бошлаб кластерларга ҳудудларда шахтали ва тик қудуқлар, шунингдек, сув тортиш учун насос станцияларини янгидан қуриш ва реконструкция қилишга 120 миллион сўмгача миқдорда субсидиялар берилади;

Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси ташкил этилди.
⚡️Uzbekistan airways Дубай, Олмаота, Истанбул, Франкфурт, Бишкек йўналишлари бўйича доимий халқаро авиақатновларни тикламоқда

Ҳафтасига бир марта:

4 сентябрдан бошлаб Дубайга жума кунлари,

10 сентябрдан бошлаб Франкфуртга пайшанба кунлари,

11 сентябрдан бошлаб Олмаотага жума кунлари,

14 сентябрдан бошлаб Бишкекка душанба кунлари учиш мумкин.

Тошкент—Истанбул—Тошкент рейслари 4, 7, 11, 14, 16, 18, 21, 23, 24, 25, 28 и 30 сентябрь кунлари ташкил этилади.

Ушбу мамлакатдан қайтаётган фуқаролар коронавирусга сўнгги 72 соатда тест топширган ва тест натижалари манфий бўлиши керак.

Тошкентга қайтгач, 14 кун ўзини ўзи яккалашга ўтишлари талаб қилинади.
Forwarded from Rahbar + huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

ФҲДЁ ходимларининг ҳокимлик тизимида ишлаган даври устама тўлашга зарур бўлган иш стажига қўшилади

"Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги тизимида самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, ФҲДЁ органлари фаолиятини ташкил этиш, уларнинг фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш ва тизимли назоратни олиб бориш учун Давлат хизматлари агентлиги (Агентлик) масъул ҳисобланади.

2021 йил 1 январга қадар туман (шаҳар) ФҲДЁ бўлимлари Агентлик тизимига ўтиши муносабати билан уларнинг ходимлари Адлия вазирлиги томонидан аттестациядан ўтказилади.

Қарорга кўра, ФҲДЁ архивларида архивариус лавозими тугатилади ва шу муносабат билан 1 ва 2-тоифали инспектор лавозимлари жорий этилади.

ФҲДЁ органлари ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари бўйича Агентликнинг ҳудудий бошқармалари бўлимлари ходимларига тенглаштирилади.

ФҲДЁ органлари ходимлари (ФҲДЁ бўлимлари ва никоҳ уйлари мудирлари, инспекторлари)нинг туман (шаҳар) ҳокимликлари тизимидаги ишлаган даври кўп йил ишлаганлиги ҳамда мартаба даражалари олиш учун устамалар тўлашга зарур бўлган иш стажига қўшилади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ақиқа ҳақида муҳим жавоб

Наманган шаҳар «Шайх Эшон» жоме масжиди имом-хатиби Фатхиддин Ахунов

Sayt | Telegram | Facebook | Twitter
YouTube | Facebook X.Bozarov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ ҚАЙ ДАРАЖАДА?
Наманган вилоятида маҳаллий ҳом-ашёлар орқали қурилиш материаллари саноатни ривожлантириш истиқболлари

Мамлакатимизда маҳаллий ҳом-ашёлар орқали қурилиш материаллари саноатни ривожлантириш соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Бугунги кунда вилоятда қурилиш материаллари ишлаб чиқиш соҳасидаги корхоналарнинг умумий сони 1 068 тани ташкил этади.

Шунингдек, вилоят ҳудудида жами 88 та фойдали қазилмалар конлари давлат балансида рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг 5 таси нефть ва газ, 2 таси қимматбаҳо металл ва қолганлари номаъдан фойдали қазилмалар ҳисобланади.

Ер ости бойликларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида бугунги кунда тадбиркорларга жами 168 та, шундан 67 та геологик ўрганишга ва 101 та қазиб олишга тегишли лицензиялар берилган, шунингдек, 14 та кон захиралари ўзлаштиришга тайёрланмоқда.
Янада кўпроқ конларни саноатда ўзлаштиришни ташкил этиш мақсадида 11 та норуда конлари ташаббускорларга таклиф этилмоқда.

Наманган вилояти Иқтисодий
тараққиёт бош бошқармаси

Sayt | Telegram | Facebook | Twitter
YouTube | Facebook X.Bozarov
Осиё тараққиёт банки маблағлари эвазига Тошкент-Наманган йўлида интеллектуал транспорт тизими ўрнатилади

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) 1 сентябрь куни Ўзбекистоннинг ғарбий қисмидаги автомагистраль йўлларнинг 240 километрини реконструкция қилиш учун 274,2 миллион доллар қарз ажратишни маъқуллади.
Ушбу маблағлар минтақавий савдо ва транспорт алоқаларини кенгайтириш учун мамлакат миллий автомобиль йўллари тармоғининг муҳим участкаларида хавфсизликни оширишга сарфланади.

«Ўзбекистон денгизга чиқиш имкониятига эга бўлмаган мамлакат сифатида минтақавий ўзаро боғланишни ўз транспорт сиёсатининг марказий унсурига айлантирган. Бу лойиҳа мамлакатнинг Европа билан Жанубий-шарқий Осиё ўртасида минтақавий транспорт ва логистик хаб ўлароқ потенциалини ривожлантиришга ёрдам беради», -деб қайд этган ОТБнинг транспорт бўйича катта мутахассиси Паван Каркиг.

Лойиҳа доирасида Ғузор-Бухоро -Нукус-Бейнеу магистралининг Қорақалпоғистондаги 240 километрли участкаси икки полосали цемент-бетон йўлга айлантирилади. Қайд этилишича, мазкур йўл Ўзбекистондаги машина энг кўп юрадиган йўллардан бири ҳамда Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик (МОМИҲ) икки дастури коридорининг бир қисми ҳисобланади.
Унда Қорақалпоғистоннинг қуруқ иқлими учун мос бўлган иқлим ўзгаришларига чидамлиликни таъминловчи элементлар ҳам бўлади. Бундан ташқари, алоҳида санитария-гигиена тугуни бўлган бешта дам олиш бекатлари ва бозор павильонлари қурилиб, уларнинг 50 фоизи тадбиркор аёлларга ажратилади.
Йўл ҳаракати самарадорлиги ва хавфсизлигини ошириш мақсадида Тошкент-Наманган йўлининг 100 километрли участкасида интеллектуал транспорт тизимини ўрнатиш режалаштирилган. Тизим ҳаракат ва йўл шарт-шароитини реал вақт режимида кузатиб, табло ва веб-сайтларга маълумот, огоҳлантирувларни етказиб туради.
Аввалроқ Осиё тараққиёт банки Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш учун 100 миллион доллар кредит ажратиши, энергетика соҳасини ривожлантиришга эса 200 миллион доллар кредит ажратиши мумкинлиги хабар берилган эди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мактабларда карантин қоидаларига қандай қилиб риоя қилинади?

Ёшлар ишлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилоят Кенгаши ва Мингбулоқ туман ҳокимлиги томонидан тайёрланган ушбу роликда барчасига ўзингиз гувоҳ бўласиз.

@yianamangan