Namangan viloyati hokimligi
13.9K subscribers
128K photos
12.3K videos
20 files
15.8K links
Расмий телеграм канали: https://t.me/namvilhok

Facebook саҳифаси:
https://www.facebook.com/namangan.uz/

Веб-сайти: https://gov.uz/namangan/

Ишонч телефони: (71)2000722

Электрон почта: namangan@umail.uz

Манзил: Наманган шаҳри, Истиқлол кўча, 57-уй.
Download Telegram
Наманган вилояти делегацияси ишчи ташриф билан Жанубий Кореяда бўлиб турибди

Ўзбек-Корея муносабатлари тараққиётида Наманганнинг алоҳида ўрни бор. Жорий йилнинг ўзида Осиёнинг ушбу ривожланган давлатининг бир неча шаҳарлари делегациялари вилоятда ишчи ташриф билан бўладилар. Учрашувлар янги-янги лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишга замин яратмоқда.

Наманган вилояти делегациясининг илк манзили Пуё шаҳри бўлди. Дастлаб шаҳар ҳокими Парк Жун Хун билан учрашув ўтказилди.

Музокаралар давомида ҳудудлар ўртасидаги алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш, аввал келишилган лойиҳаларни жадаллаштириш, лойиҳаларни юритиш бўйича Ишчи гуруҳ ташкил этиш ҳамда Йўл харитасини ишлаб чиқишга келишиб олинди.

Учрашув сўнггида Наманган вилояти билан Пуё шаҳри ўртасида туризм ва маданий соҳада алоқаларни ўрнатиш бўйича, Чуст туманида 1000 гектар ўзлаштирилмаган ерларни ўзлаштириш ҳамда етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини Наманган шаҳрида қайта ишлаш, қадоқлаш ва экспорт қилиш логистика маркази ташкил этиш бўйича қиймати 10 млн.долларлик келишувлар имзоланди.

Ташриф давомида Пуё бўйича етиштириладиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг уруғ, тупроқ,сув ва бошқа тегишли лаборатория таҳлиллари олиб бориладиган Пуё агро-технологиялар маркази, ақлли иссиқхонада помидор етиштириш, замонавий услубда қўзиқорин, шоли етиштириш ва ундан гурунч тайёрлаш ва қадоқлаш фермер хўжаликлари, Чорвачилик учун минераллар билан тўйинтирилган, мол гўштини сифатини оширадиган озуқа етиштириш корхонаси фаолияти фаолияти билан танишилди

Делегациянинг ташрифи давом этмоқда

Медиа Департамент
Кунлар совиб боргани сари аҳолининг ёқилғига бўлган эҳтиёжи сезиларли даражада ошади. Асосий ёқилғи турларидан бири эса кўмирдир.

Чортоқ туманида истеъмолчиларга кўмир маҳсулотининг узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилган. Жараёнлар туман ҳокимлигининг доимий эътибори ва назоратида.

Чортоқ кўмир омборига инвесторлар билан ҳамкорликда Қозоғистонда ишлаб чиқарилган кўмир маҳсулоти келтирилмоқда. Ҳозиргача режадаги 10 000 тонна кўмирнинг 5000 тоннаси омборга қабул қилинди. Чортоқ ва қўшни туманлар аҳолиси учун имтиёзли нархларда сотувга чиқарилмоқда.

Чортоқ тумани ҳокимлиги
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
no comment | Осиё ўйинларида рекорд ўрнатган спортчиларимиз тантанали кутиб олинди
#10oct #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Наманган тумани Оқ ер маҳалласида ишлар давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 июндаги 346-сонли Фармойишига асосан Наманган вилоятидаги 167 маҳаллаларда электр тармоқлари ва трансформатор пунктлари қурилиши режалаштирилган.

Наманган туманининг Оқ ер маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида электр таъминотини яхшилаш мақсадида, 86 дона темир бетон таянчлар ўрнатиш ва 3,9 км масофага СИП кабелларини тармоғи тортиш ишлари бажарилмоқда.

Ҳозирги кунда электр тармоқлари қуриш ходимлари томонидан СИП кабель тармоқ тортиш ишлари бажарилмоқда. Вилоятдаги барча туман, шаҳарларда ҳам Фармойишга асосан ишлар олиб борилмоқда.

"Ҳудудий электр тармоқлари" Наманган ҳудудий филиали