Namangan viloyati hokimligi
13.1K subscribers
133K photos
12.8K videos
20 files
16.9K links
Расмий телеграм канали: https://t.me/namvilhok

Facebook саҳифаси:
https://www.facebook.com/namangan.uz/

Веб-сайти: https://gov.uz/namangan/

Ишонч телефони: (71)2000722

Электрон почта: namangan@umail.uz

Манзил: Наманган шаҳри, Истиқлол кўча, 57-уй.
Download Telegram
Тўрақўрғон туманида дастлабки тонналар омборга тўкилди

Жорий йилда туманда 92 нафар фермер хўжаликлари томонидан 4109 гектар майдонда пахта етиштирилди.

Бугунга кунда ҳосил етилган 11 та фермер хўжаликларида терим бошланган.

Дастлабки тонналар ортилган карвон "Наманган тўқимачи" агрокластер омборига етиб келди. Шу муносабат билан сектор раҳбарлари, нуронийлар, фермерлар иштирокида ташкилланган тадбирда илк ҳосил тарозига қўйилди.

Туман ҳокими Аҳрорбек Мансуров пахта теримида карвонбошилик қилган "Бахтиёр, Неъмат, Шавкат","Файзиобод кўркли диёри"," Аҳмаджонов Абдуллажон" фермер хўжаликлари ва Наманган пахтачилик тажриба станцияси раҳбарларига эсдалик совғасини топширди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Республикамизнинг қатор туманларида янги таълим муассасалари иш бошлади
#4sep #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Кемеровода Усмон Носир ҳайкали очилди

Баргдек узилиб кетсам,
Унутмас мени боғим:
Ишимни ҳурмат қилур,
Гуллардан ҳайкал қурур.
Минг йиллардан кейин ҳам
Унутмас мени боғим!


2023 йилнинг 4 сентябрь куни Россия Федерацияси Кемерово вилоятининг Мариинск шаҳрида ўзбек халқининг оташин шоири Усмон Носир ҳайкали очилди.

Ҳайкал муаллифи Константин Зенич шоир Усмон Носирнинг ўзига хос сиймосини ярата олган.

Ўзбекистон делегацияси Мариинскдаги ўрмонзор қаридаги қатағон қурбонлари мозорида дафн этилган Усмон Носирнинг қабрини зиёрат қилди. Қуръон тиловат қилиниб, ўтганлар хотираси ёд этилди. Шоирнинг қабрига гуллар қўйилди.

Тадбирда Кемерово вилояти губернатори Сергей
Цивилёв, Ўзбекистоннинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ботиржон Асадов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид ва Новосибирскда таълим олаётган ўзбекистонлик талабалар, хорижда яшаётган ватандошлар, маҳаллий ижодкорлар ва Кемерово вилояти Мариинск шаҳрининг кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Янги Наманган тумани профилактика инспекторларига замонавий компьютер тўпламлари топширилди

Янги Наманган тумани ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокими ва туман ИИБ раҳбари ҳамда ҳудуддаги профилактика инспекторлари иштирокида мулоқот ўтказилди.

Учрашув давомида жиноятчиликни жиловлаш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, жамоат ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида аниқ ва манзилли вазифалар белгилаб олинди.

Шунингдек, профилактика инспекторларини моддий техника базасини янада яхшилаш мақсадида намунали хизмат қилган бир гуруҳ ходимларга компьютер тўпламлари топширилди.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
#Infografika

Namangan viloyatidagi jami avtomobil yo‘llarining tasniflanishi


Namangan viloyati Avtomobil yo‘llari boshqarmasi
Диний таълим муассасалари фаолияти ўрганилди.

Вилоятдаги "Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юрти, "Қуръон курси", Халқаро Ислом Академияси Малака ошириш марказида янги ўқув йили бошланди.

Бугун вилоят ҳокимининг ўринбосари Жамолиддин Алойдинов таълим жараёни, талабаларга яратилган шароитлар билан танишди.

Диний талим муассасаси раҳбариятига дарс жараёнларига замонавий технологияларни жорий қилиш, талабаларга яхши кадр бўлиш учун нималарга кўпроқ эътибор бериш кераклиги ҳамда келажакда уларнинг олдиларида турган вазифалар юзасидан тавсиялар берди.