ЎЗЛИДЕП Наманган шаҳар Кенгаши
158 subscribers
4.41K photos
474 videos
35 files
1.5K links
Tadbirkorlar va ishbilarmonlar harakati-O'zbekiston Liberal Demokratik Partiyasi Namangan shahar kengashining rasmiy kanali
Savollar va takliflar uchun:
@Uzlidep_namanganZiyodabegim2
+99894270261

@ahmadjon_yusupov1 (934967175)
Murojaatlar uchun telefon:
Download Telegram
1
Наманган шаҳрида "Ишбилармон аёл-2025" танлови якунланди: Энг муносиблар эътироф этилди!

Бугун Наманган шаҳрида хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга қаратилган муҳим тадбир – "Ишбилармон аёл-2025" кўрик-танловининг шаҳар босқичи ўз ниҳоясига етди. Унда шаҳримизнинг 10 нафардан зиёд энг фаол, ташаббускор ва муваффақиятли ишбилармон аёллари иштирок этиб, ўзларининг бизнес лойиҳалари, ютуқлари ва келажакка қаратилган режалари билан таништирдилар.

Ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларнинг фаолиятини ҳар томонлама баҳолаб, энг муносиб номзодларни аниқлади. Якуний натижаларга кўра, "MUBINA LIDER" МЧЖ раҳбари, кўп тармоқли тадбиркор, ташаббускор Тошматова Ҳакима Раҳимжоновна фахрли 1-ўринга сазовор деб топилди!
Ҳакима Раҳимжоновнанинг бизнесидаги инновацион ёндашувлари, янги иш ўринларини яратишдаги фаоллиги ва жамиятга келтираётган беқиёс фойдаси ҳакамлар ҳайъати томонидан юқори баҳоланди.

Танлов якунида барча ғолиб ва иштирокчиларга Наманган шаҳар Кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Ҳакима Раҳимжоновнага келгуси фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаймиз!

https://t.me/namuzlidep_uz
👍1
#Саховат #Меҳр #Эзгулик

Янги Заминнинг меҳрли фариштаси: Гавҳархон опадан эҳтиёжманд оилаларга бебаҳо туҳфа!

Янги Наманган туманидаги Янги Замин маҳалласи аҳли бугун ўз фахрийси, жонкуяр раиси (партиямизнинг фаҳрий депутати) Гавҳархон Турғунованинг хайрли ишидан чексиз мамнун бўлди. Гавҳархон опа маҳалладаги 60 нафар кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандларини янги ўқув йили арафасида хурсанд қилишни дилига тугиб, уларга мактаб формаларини тақдим этди.

Бу шунчаки форма эмас, балки болажонларнинг қалбига умид, орзуларга қанот бағишлаган, билим олишга рағбатини оширган бебаҳо туҳфадир. Гавҳархон опанинг бу каби саховати Янги Замин аҳли учун янгилик эмас. У доим ўз маҳалласининг дардига малҳам бўлишга, оғир кунларида елкадош бўлишга тайёр.

Гавҳархон опа, сизнинг бу каби эзгу ишларингиз барчага ибрат бўлсин! Маҳаллангизнинг фахри, халқнинг дарди билан яшайдиган инсон эканлигингиз учун Сизга ташаккур!

https://t.me/namuzlidep_uz
👍1
Forwarded from O‘zLiDeP - Namangan
Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Наманган шаҳар Кенгаши тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш мақсадида "Balans Tex" корхонасига ташриф буюрди. Ташрифнинг асосий мақсади - корхонанинг муваффақиятли фаолияти тажрибасини ўрганиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал этиш йўлларини излашдан иборат бўлди.

Шаҳар Кенгаши раҳбарияти, вилоят Кенгаши бўлим мудирлари ва шаҳар Кенгаши депутатидан иборат делегация корхонанинг ишлаб чиқариш жараёни, ишчиларнинг шароитлари ва фаолияти билан яқиндан танишди. Шунингдек, корхона раҳбарияти ва ишчилари билан тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш ва экспорт салоҳиятини ошириш масалалари бўйича фикр алмашилди.

ЎзЛиДеП Наманган шаҳар Кенгаши тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган бу каби ташрифларни мунтазам равишда давом эттиради. Бу орқали энг яхши тажрибаларни оммалаштириш, тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этиш ва уларнинг фаолияти учун қулай шароитлар яратишга эришилади.
😎 Байрамингиз муборак, қадрли тадбиркорлар!

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сизларни 20 август - Тадбиркорлар куни муносабати билан самимий табриклайди.

O‘zLiDeP тадбиркорларни мамлакатимиз иқтисодий тараққиётининг асосий ҳаракатлантирувчи кучи сифатида қадрлайди. Сизларнинг ташаббускорлик ва жасоратингиз орқали янги иш ўринлари яратилмоқда, халқимиз фаровонлиги ортиб, мамлакатимизда янги имкониятлар очилмоқда.

Барча тадбиркорларни "Тадбиркорлар куни" билан яна бир бор қутлаб, сизларга муваффақият, барқарор ривожланиш ва янги ғалабалар тилаймиз!

#uzlidep #bugungi_kun

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#туғилган кун

Собиқ депутат, жонкуяр инсон Гавҳархон Турғунова – ЎзЛиДеП эътирофида!

Бугун Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Наманган шаҳар Кенгаши собиқ депутат, эл-юрт хизматида доимо пешқадам бўлган жонкуяр инсон Гавҳархон Турғуновани таваллуд айёми билан самимий муборакбод этади!

Гавҳархон опа аввал депутат сифатида халқ томонидан сайланган, ҳозирда ҳам ўз маҳалласи, шаҳри ва юртининг равнақи учун тиним билмай меҳнат қилаётган фидойи инсондир. Унинг ташаббуслари, эзгу ишлари ва халқ дардига бефарқ эмаслиги барчага ибрат бўлади.

ЎзЛиДеП Наманган шаҳар Кенгаши Гавҳархон опанинг жамиятдаги фаол иштирокини, партиямиз қадриятларига содиқлигини юксак қадрлайди. Сизга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, оилавий бахт ва келгуси ишларингизда улкан зафарлар тилаймиз!

Доимо халқ хизматида бўлишдек шарафли ва масъулиятли ишингизда куч-қувват ёр бўлсин!

https://t.me/namuzlidep_uz
👏21🥰1
Диққат! Эълон!

2025-йил 27 август чоршанба куни
Наманган шаҳар ҳокимлиги биноси мажлислар залида Еттинчи чақириқ халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг тўққизинчи сессияси бўлиб ўтади.

Сессия кун тартибида Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши томонидан бир қатор масалалар тингланиб, муҳим қарорлар қабул қилинади.

Наманган шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати