Forwarded from Edu.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Биринчи чақириқ биринчи сессия ўтказилди. Анваржон Тожимирзаев Давлатобод тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди
Бугун халқ депутатлари Давлатобод тумани Кенгашининг биринчи чақириқ биринчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессия туман сайлов комиссияси раисининг жорий йил 27 октябрда бўлиб ўтган сайлов якунлари тўғрисида ахборот берилишидан бошланди.
Сессияда халқ депутатлари туман Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатдан ўтказилиб, туман Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низоми тасдиқланди.
Сессия давомида Анваржон Тожимирзаев Давлатобод туманини 2025-2029 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури бўйича маълумотлар берди.
Шундан сўнг шаҳар ҳокими Анваржон Отаходжаев томонидан Анваржон Тожимирзаевнинг Давлатобод тумани ҳокими лавозимига тайинлаш тўғрисидаги қарорини ўқиб эшиттирди.
Қонунчиликка асосан, туман ҳокими лавозимига номзод вилоят ҳокими томонидан кўрсатилиб, партия гуруҳлари билан маслаҳатлашув ўтказилади. Бугунги сессия давомидаги маслаҳатлашув натижаларига кўра, Тожимирзаев Анваржон Абдувохидович бир овоздан Давлатобод тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати