Намоз - Жаннат калитидир!
8 subscribers
49 photos
9 videos
44 links
“Намоз – бу қийин пайтда ечим,
тинч пайтда шукр,
ва ҳар пайтда жаннат эшиги.”

"Қалбга тинчлик, ҳаётга нур, охиратга йўл — намоз билан..."
Download Telegram
​​Худди тана аъзо касал бўлганидек ҚАЛБ ҳам касалликка чалинади. Унинг шифоси тавбадир...

Худди ойна занглагани каби ҚАЛБ ҳам занглайди. Унинг жилоси зикрдир...

Худди тана аъзо яланғоч бўлгани каби ҚАЛБ  ҳам яланғоч бўлади. Унинг зийнати тақводир...

Худди тана аъзоси оч бўлганидек ҚАЛБ ҳам оч қолиб, чанқайди. Унинг таоми ва ичимлиги маърифат, таваккул, муҳаббат ва Аллоҳга буткул қайтишдир.

Мавлоно Жалолиддин Румий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!https://t.me/namozgaa
Отамнинг ўгитлари

Сен адабиёт муаллимасисан, унутма, Навоий, Яссавий каби авлиёлар ҳақида гапирганингда, дарс ўтганингда таҳоратли бўл, бетаҳорат дарс ўтма.

Бирор жойга борсанг, нонсиз кириб борма.

Тош берганга ош бергин.

Қиз узатган жойнинг итига ҳам салом берилади.

Қаерга борсанг ҳам, ким бўлсанг ҳам мен Турбатликман, Исмоил ота юртиданман деб айт.

Одамларни мақта, ширин гапир, ўзингга ҳам яхши гап ёқади, тўғрими.

Турмуш ўртоғингни пир деб бил, уни сев, доим салом бериб, кулиб кутиб ол.

Болаларингга қўл кўтарма, яхши гапир, уришма, сен онасан, улар Аллоҳнинг омонати

Онанг жаҳл қилиб турган бўлса, сени уришса, тергаса, дарров юзидан ўпиб қўй.

Меҳмонга таклиф қилинган бўлсанг, албатта бор, масъулиятли бўл.

Меҳнат инсонни улуғлайди.

Дилозорликдан сақлан, айтмоқчи бўлган гапингни бировнинг қалбини оғритмай тушунтиришинг ҳам мумкин.

Катта-ю кичикка бирдек салом бер. Уйга кираётганингда ҳам салом бериб кир.

Болаларингни яхши тарбияла, улғайгач дўстинг бўлади.

Дастурхонга келган таом титраб, қалтираб туради, уни мақтаб-мақтаб, тайёрлаган одамнинг ҳақига дуо қилиб е, овқатни ёмон деб бўлмайди.

Устозларингга доим ҳурматда ва садоқатли бўл, уларнинг номини ҳамиша улуғла, ортидан фақат яхши гаплар гапир.

Доим табассумли, очиқ юзлик бўл, унутма, сан мани боламсан!


Феруза Салходжаева

@ijod_sehri21

https://t.me/ijod_sehri21
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Агар менинг умматим Рамазон ойи ичидаги нарсаларни билганларида эди, албатта, йилнинг ҳаммаси Рамазон бўлсайди, деб орзу қилардилар”. 
Зеро, савоблар Рамазон ичида йиғилгандир ва тоатлар мақбулдир, дуолар мустажобдир ва гуноҳлар кечирилгандир ва Жаннат рўзадорларга муштоқдир!
Рамазон муборак бўлсин, яхшиларим.
Тани соғлик, хотиржамлик ва офият тилайман!
"Аллоҳим, фарзандларимни солиҳ ва бахтли қил, уларни ҳар қандай ёмонликдан асра, қалбларига иймон ва нур ато эт. Омин 🌸"
Агар дунёни истасанг — таҳажжуд намозини ўқи.
Агар охиратни истасанг — таҳажжуд намозини ўқи. 🤍
Саловат айтишнинг 4 фазилати:
🌟 Пайғамбаримизга муҳаббатингиз ортади
🤲 Дуоларингиз тезроқ қабул бўлади
💫 Гуноҳлар кечирилишига сабаб бўлади
🌙 Қалбингизга хотиржамлик ва нур келади
"Аллоҳим, қалбимдаги оғирликларни енгил қил, кўз ёшимни шодликка айлантир, ниятларимни хайрли ва муборак қил. Мени тўғри йўлдан адаштирма, ҳар бир қадамимни баракали қил. Омин 🤍"
🤲 Дуо: "Аллоҳим, қалбимни хотиржам қил, ризқимни кенгайтир, дуоларимни қабул эт, мени ва оиламни ҳар қандай ёмонликдан асра. Яқинларимни бахтли қил, юрагимга нур ва сабр ато эт. Омин 🤍"
"Эрни аёлига қилган ҳар бир харажати садақадир.""Эр аёлига ҳатто сув ичирса ҳам ажр-мукофоти бордир."
🤍 Энг гўзал зикрлар 🤍
Субҳаналлоҳ
Алҳамдулиллаҳ
Аллоҳу акбар
Лаа илаҳа иллаллоҳ
Астағфируллоҳ
Субҳаналлоҳи ва бихамдиҳи
Субҳаналлоҳил азим
Аллоҳумма солли ала Муҳаммад
Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ
Роббиғфир ли
“Ё Аллоҳ, орзуларимни мен учун хайрли қил,
уларни осонлик билан амалга ошир…”
«ЭРКАК»ЛАР УЧУН...

Аёлингиз сиз учун:
- Фамилясини ўзгартиради.
- Уйини ўзгартиради.
- Оиласини ўзгартиради.
- Яшаш тарзини ўзгартиради
- Агар хоҳласангиз юриш, туришини ўзгартиради.
- Сизга ёқиш учун, муҳаббатингизни қозониш учун қўлидан келган ҳамма фидокорликни қилади.
- Сизни номингизни, сулолангизни давом эттириш учун жонини Жабборга бериб ҳомиладор бўлади.
- Ҳомилаликда гўзаллигини, соғлигини фарзандингиз учун қурбон қилади.
- Сизни номингиз дунёдан ўчиб кетмаслиги учун Семиради ҳуниклашади.
Сиз эса бу кўриниши учун ундан кўнглингиз қолади.
Аслида уни сиздан кўнгли қолиши керак, аҳир сизни деб қанча жабру-жафолар бошига келди.
- Тўлғоқ дардидан гўр оғзидан қайтса ҳам, минг азобда дунёга келтирган фарзандлари унга ўхшамаса ҳам сизни ўзиники қилиш дардида, сизга қаттиқроқ чирмашиб кетиш истагида қайта-қайта туғаверади.
(Бу ақлсизлигидан эмас, муҳаббатининг кучидан ақли ўтмаслишиб қолганидан.)
- Фарзандингиз туғулгандан кейин, уйқуларини бедор қилиб, малолланмай кечалари ширин уйқусидан воз кечиб, эмизиш учун, таглигини алмаштириш учун уйғонади.
Бундан ҳатто сизга шикоятчи ҳам бўлмайди, ҳаммасини муҳаббат билан адо этади.
- Сиз учун, қанчалар қийин бўлса ҳам, онангизни она, отангизни ота, оилангизни оилам деб атай бошлайди.
- Ўзига қарашга вақт топа олмаса ҳам, сизнинг ҳидланган пайпоқларингизни уйнинг ҳар бурчагидан тўплайди, кирингизни ювади, сизга чанг қўндирмайди, сиз учун ширин овқатлар қилишга ҳаракат қилади, фарзандларингизни тарбия қилади, парваришлайди, оилангизни ҳизматини қилади кўнглини олади, сирларингизни қалбини тўрида ҳудди ўз сиридек авайлаб, сақлайди.
- Қўполликларингизни, ноҳақ ҳақоратларингизни, аччиқ келганда бутун уруғ-аймоғини ҳаққига чангитиб туҳматлар ёғдиришингизни, нафсоняти билан ўйнашингизни ҳатто бесабаб қўл кўтаришингизни ҳам индамай кечиради.
Сиз учун шунча фидокорлик қилган ожиза,наҳот муҳаббатингизга лойиқ бўлмаса.
Сиз учун борини қурбон қилган, қовурғангизни бир бўлагини эъзозлаш шунчалар қийинми?

АЁЛИНГИЗНИ ЭЪЗОЗЛАНГ!

https://t.me/+FfnAKgOrYKZiNmVi
​​#нимадир.

Севимли бўламан деб ўйладик, кимларнингдир севимлиларига...

Тиллар бийрон бўлди, сўзлар равон бўлди, бироқ қалб негадир бу ирмоқ томон оққиси келмади!

Чағалай қуш каби кимгадир қанотимизни теккизиб ўтдик, тумшуғимизда ризқ бўлишдик, паст-баландни кўрдик, тассурот улашдик...

Кўзлар-кўзларга дуч келди, қўллар-қўлларга...Кифтини келтириб омон-эсонлашдик, мулозамат, манзират қилдик, аммо қалб ўжарлик қилди, у томон талпинмади...

Ҳа, юрак қайсар дедик, юрак баъзан синоптикка ўхшаб иқлим ажратади дея фалсафа сўқидик. Дарҳақиқат, у нимадан тўнг тортди, билолмадик...
Ақлимиз етмади!

... Қадрли бўламан деб ўйладик, кимларнингдир қадрлиларига...

Уриниб кўргимиз келди, ўзимизча... Дўст-дўст, хола-хола ўйнаб, барини қандай ўхшатиш кераклигини келишиб олдик бироқ нимадир ўхшамади. Савил қолгур, ўша нимадир...

Кейин билсак, қалб ўзига ўхшаш қалб томонга оқаркан, ўзи каби дилга интиларкан!

У Руҳдан ингани учунми...

... Кимнинг қанақа эканлигини сал бўлса ҳам биларкан...


©️Азизахон Исмоилова

@Ummuzaynabummuijodi
#Биласизми

Фақирлик, мухтожлик ва беморлик сабаблари. ❗️❗️❗️

1.Меҳмонга ҳақорат ила қарашлик.

2. Қуръони каримни бетаҳорат ушлашлик.

3. Бебисмиллаҳ таом ейишлик.

4. Тик туриб таом ейишлик.

5. Идиш товоқни тоза тутмаслик.

6. Қўлни ювмасдан таом ейишлик.

7. Намозни қазо қилишлик.

8. Масжидда дунёвий гапларни гаплашишлик.

9. Улуғларга нисбатан беодоблик қилишлик.

10. Остонада ўтиришликни одат қилишлик.

11. Номаҳрам аёлларга шаҳват назари ила қарашлик.

12. Ёлғон гапиришлик.

13. Тонг вақтида ухлашлик.

14. Шомдан кейин ухлашлик.

15. Ялангбош хожатхонага киришлик.

16. Хожатхонада гаплашишлик.

17. Аҳли аёли билан жанжаллашишлик.

18. Фақирни камситишлик.

19. Нағмаларга муҳаббат қўйишлик.

20. Ховуз ёки ғуслхонага пешоб қилишлик.

@mamaymasjidi
-  Бахтли бўлишни истасангиз..
   Намозни ўз вақтида ўқинг.

- Юзингиз нурли бўлишини истасангиз.
    Ярим тунда қиём бўлинг.

-  Кўнгил хотиржамлиликни истасангиз..
     Қуръонни тиловат этинг.

- Соғлом бўлишни истасангиз..
    Унда рўза тутинг.

-  Кунингиз қувончли ўтишини истасангиз..
    Истиғфор айтинг.

-  Ғам қайғу сизни тарк этишини истасангиз..
    Дуо қилинг.

- Ташвишлардан холи бўлишни истасангиз.
    «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ», деб айтинг.

  -  Баракангиз бўлишини истасангиз..
    Набий алайҳиссаломга саловат айтинг.

@mamaymasjidi
ВАҚТИМИЗ ҲИСОБ-КИТОБЛИ

Ўртача 75 йиллик умр таҳлил қилинадиган бўлса, асосий вақт нималарга сарфланиши яққол намоён булади:

1. 15 йил атрофидаги вақт болалик ва ўсмирлик  билан ўтади;

2. Қолган 60 йилда агар бир суткада 8 соатдан ухласа, 20 йил умр уйқу билан ўтади;

3. Агар бир суткада 8 соат касб-кор билан машғул бўлса, 20 йил умр ишлашга сарфланган бўлади;

4. Агар бир суткада уч маҳал овқатланса, ҳар овқатланишига ярим соатдан вақт сарфласа, уч йилу тўққиз ой умр овқатланишга кетади;

5. Қолган ўн олти йил умр ибодат, оила ва шу каби ҳамманинг ўзи яхши кўрган машғулотларига сарфланади.


  Мазкур ишларнинг барчаси шаръий ният туфайли ибодатга айланиши мумкин. Шунинг учун ҳар бир мусулмон киши ўтаётган кунида қанча фарз ва вожиб, суннату мустаҳаб амалларни, ота-она, қариндошлар, қўни-кўшни, юрт-ватан ҳақларини ва ҳоказо шариат талаб қилган амалларни ният билан бажараётганини ҳар доим сарҳисоб қилиб бориши лозим.

“Уламолар наздида вақтнинг қадри” китобидан

@mamaymasjidi